ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 49-сон, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 323-сон "Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартиби тўғрисида йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги 22.10.2018 й. Қарори (АВ томонидан 08.11.2018 й. 1525-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.11.2018 й.

N 1525-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

22.10.2018 й.

N 49


ЎЗБЕКИСТОН

СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ

ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ

22.10.2018 й.

N 323


ҚАРОРИ



Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни

ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли

молларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш

тартиби тўғрисида йўриқномага ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2005 йил 30 сентябрдаги 01-1/54, 1-сон қарори (рўйхат рақами 1525, 2005 йил 28 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 47-48-сон, 360-модда) билан тасдиқланган Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартиби тўғрисида йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Соғлиқни сақлаш вазири

А. Шодмонов

Ўзбекистон стандартлаштириш,

метрология ва сертификатлаштириш

агентлиги бош директори

Д. Саттаров





Қарорга

ИЛОВА



Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни

ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли

молларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш

тартиби тўғрисида йўриқномага киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 9-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "нусхалари тақдим этилади." деган сўзлар "нусхалари;" деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"айнан бир хил маҳсулот бир ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида четдан олиб келинаётган ҳолларда ушбу ташқи савдо шартномаси (контракти) нусхаси тақдим этилади.".


2. 51-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"51. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга санитария-эпидемиологик хулоса - 3 йил муддатга, четдан олиб келинаётган маҳсулотга - маҳсулотнинг яроқлилик даврига, яроқлилик муддатига эга бўлмаган маҳсулотга эса - муддати кўрсатилмасдан берилади.

Бир ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида четдан олиб келинаётган айнан бир хил маҳсулотга санитария-эпидемиологик хулоса - бир календарь йилидан ошмаган муддатга берилади.".


3. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Давлат ветеринария қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 12 ноябрь, 45-сон, 881-модда








































Время: 0.1980
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск