ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик / Ер ости бойликларидан фойдаланиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.11.2018 й. 907-сон "Мурунтов" конини ўзлаштириш (V-навбати) I-босқичи" инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.11.2018 й.

N 907



"МУРУНТОВ" КОНИНИ ЎЗЛАШТИРИШ

(V-НАВБАТИ) I-БОСҚИЧИ" ИНВЕСТИЦИЯ

ЛОЙИҲАСИНИНГ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ

АСОСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018 йилга мўлжалланган инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3507-сон қарорига мувофиқ ҳамда мавжуд конлардан руда қазиб олиш ҳажмларини кўпайтириш ҳисобига қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Мурунтов" конини ўзлаштириш (V-навбати) I-босқичи" инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда инвестиция лойиҳаси деб аталади) амалга ошириш доирасида қуйидагилар:

а) умумий қиймати 733,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асоси ишлаб чиқилганлиги ҳамда унинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази ДУКда белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилганлиги;

б) "Мурунтов" конининг IV-навбати контурида таркибида олтин мавжуд бўлган рудаларнинг камайиб кетаётган захираларини тўлдириш ҳамда "Навоий КМК" давлат корхонасининг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш таъминланаётганлиги;

в) қуйидагилар:

махсус инвестиция ҳисобрақамидаги маблағлар ҳисобига 445,9 млн АҚШ долларига тенг суммадаги "Навоий КМК" давлат корхонасининг ўз маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки орқали қайта молиялаштириладиган, 10 йил муддатга бериладиган, шу жумладан имтиёзли даври 3 йил, фоиз ставкаси йилига 2,0 фоиз, шу жумладан банкнинг қайта молиялаштириш маржаси йилига 0,25 фоиз бўлган, ҳисобланадиган фоизлар инвестиция лойиҳасини амалга ошириш даврида капиталлаштириладиган 288,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредити молиялаштириш манбалари этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

"Навоий КМК" давлат корхонаси қарз олувчи ва инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;

жалб этиладиган кредитни қоплаш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар "Навоий КМК" давлат корхонасининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

"Мурунтов" конини ўзлаштириш (V-навбати) I-босқичи" инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1 -иловага* мувофиқ;

"Мурунтов" конини ўзлаштириш (V-навбати) I-босқичи" инвестиция лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини қайтаришнинг прогноз жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишларининг бажарилиши сифати юзасидан белгиланган тартибда давлат архитектура-қурилиш назоратини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси ер қаъридан фойдаланувчи томонидан қонун ҳужжатларига, ер қаърини геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш юзасидан белгиланган нормалар ва қоидаларга, шунингдек, кон ишларининг геологик-маркшейдерлик таъминотига риоя этилишини назорат қилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.С. Султанов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ҳамда "Навоий КМК" давлат корхонасининг бош директори Қ.С. Санақулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 6 ноябрь










































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск