ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.11.2018 й. 923-сон "Пахта толасини биржа савдоларида сотиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.11.2018 й.

N 923



ПАХТА ТОЛАСИНИ БИРЖА САВДОЛАРИДА

СОТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Мавжуд тўқимачилик ишлаб чиқаришларининг барқарор фаолиятини таъминлаш, "Ўзпахтасаноат" АЖ терминалларида пахта толаси қолдиқларини қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 106-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 31-модда) билан тасдиқланган Пахта толасини биржа савдоларида сотиш тартиби тўғрисидаги низом 15-бандининг биринчи хатбошидаги "10 фоиз миқдоридаги" сўзларидан кейин ", 2017 йилги ҳосил пахта толаси қолдиқларига эса 15 фоиз миқдоридаги" сўзлари қўшилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Н.С. Отажонов, "Ўзпахтасаноат" АЖ бошқаруви раиси А.И. Максудов ва "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раиси И.Ў. Ҳайдаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 19 ноябрь, 46-сон, 892-модда































Время: 0.2034
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск