ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ҳайвонот дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида бошқарув /Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.11.2018 й. 914-сон қарорига 1-илова)
Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 7 ноябрдаги
1-ИЛОВА
Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини,
улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат
кадастрини юритиш тартиби тўғрисида
низом
1. Ушбу Низом ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
биологик хилма-хиллик - жами ҳайвонот дунёси (ҳайвонлар, ўсимликлар, микроорганизмлар) турларининг хилма-хиллиги бўлиб, тур доирасидаги, экотизимлар турлари ва ранг-баранглиги ўртасидаги хилма-хилликни ўз ичига олади;
геомаълумотлар базалари - жойдаги объектларнинг жойлашуви тўғрисида электрон график ва/ёки матнли шаклда тақдим этилган ва координаталар тизимлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган ахборот;
ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисоби - табиий эркин шароитда яшайдиган ва фойдаланиш мумкин бўлган ёки ҳудуднинг экологик муҳитига таъсир кўрсатадиган ёхуд муайян ҳудуд доирасида жорий сон ҳамда сифат хусусиятлари бўйича камёб ва йўқолиб бораётган турлар сирасига киритилган ёввойи ҳайвонлар тўғрисида ахборот тўплаш ва ушбу маълумотларни ҳисобга олиш ҳамда кадастр ҳужжатларида акс эттириш;
ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри - ҳайвонот дунёси объектлари ва улардан фойдаланиш ҳажмларини давлат томонидан ҳисобга олиш маълумотларига асосланган, уларнинг географик тарқалиши, турлари таркиби, сони, бошқа сон ва сифат тавсифлари, яшаш муҳити, улардан хўжаликда фойдаланиш ва иқтисодий баҳолаш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган мунтазам янгиланадиган ахборот тизими;
ёввойи ҳайвонлар - қуруқлик, сув, атмосфера ва ерда яшайдиган хонакилаштириб бўлмайдиган умуртқасиз ҳайвонлар, балиқлар, сувда ҳам, қуруқликда ҳам яшовчи, судралиб юрувчи ҳайвонлар, қушлар;
ҳудудларни кадастр бўйича текшириш - ҳайвонот дунёси объектларининг уларнинг сон ва сифат тавсифлари, географик тарқалиши, улардан фойдаланиш, яшаш муҳитининг ҳолати, уларни иқтисодий баҳолаш тўғрисида бирламчи маълумотларни тўплаш мақсадида илмий асосда ҳисобга олиш;
ҳайвонот дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китоби - ҳайвонот дунёси объектлари, уларнинг турлари таркиби ва сони, яшаш муҳитининг ҳолати, географик тарқалиши, сон ва сифат тавсифи, уларни иқтисодий баҳолаш ҳақида ҳамда бошқа йиғма маълумотларни ўз ичига олган китоб;
ҳайвонот дунёсининг давлат кадастри объекти - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида табиий эркин шароитда яшайдиган ва давлат томонидан ҳисобга олинадиган ёввойи ҳайвон;
кадастр маълумотларини бирламчи тўплаш - ҳайвонлар яшаш муҳитини бирламчи текшириш, ҳайвонларни ва уларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни ҳисобга олиш орқали амалга оширилади ҳамда бу борада тўпланган маълумотлардан ҳайвонот дунёси ва улар яшайдиган муҳитда рўй берадиган ўзгаришларни таққослаш учун фойдаланилади;
ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъекти - муайян ҳудуд доирасида ёввойи ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда тўплайдиган, шакллантирадиган ва тақдим этадиган ваколатли давлат органи ҳамда юридик шахс;
кадастр маълумотларини жорий тўплаш - дастлабки текшириш ўтказиладиган ҳудуддаги ҳайвонларни рўй берган сон ва сифат ўзгаришларини аниқлаш, маълумотларни ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиш учун ҳар йили ҳисобга олиш;
асосий кадастр маълумотларини шакллантириш - ҳудудни кадастр бўйича текшириш асосида тўпланган ҳайвонот дунёси объектлари ҳақидаги ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни дастлабки рўйхатдан ўтказиш жараёни;
жорий кадастр маълумотларини шакллантириш - ҳайвонот дунёси объектлари ва улардан фойдаланиш ҳажмларини давлат томонидан ҳисобга олиш натижасида тўпланган ҳайвонот дунёси объектлари тўғрисидаги ҳисобга олиш ва бошқа маълумотлар асосида кадастр маълумотларига ўзгартиришлар киритиш жараёни;
ҳайвонот дунёси объектларини иқтисодий баҳолаш - ёввойи ҳайвоннинг ушбу туридан фойдаланиш бўйича максимал иқтисодий самарани пул бирликларида аниқлаш.
3. Ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш ва давлат кадастри маълумотлари ҳайвонот дунёси объектларини ҳамда улар яшайдиган муҳитни сақлаш, улардан фойдаланиш, қайта кўпайтириш ва тиклаш тадбирларини режалаштириш учун асос ҳисобланади.
4. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри қуйидаги мақсадларда юритилади:
ҳайвонот дунёси объектларининг сон ва сифат ҳолатини аниқлаш;
ҳайвонот дунёси объектларини иқтисодий баҳолаш;
ҳайвонот дунёси объектларидан хўжаликда фойдаланиш ҳажмларини аниқлаш;
давлат органлари, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга ҳайвонот дунёси объектларининг ҳолати тўғрисида ишончли ахборот тақдим этиш;
ҳайвонот дунёси объектларини сақлаш, улардан оқилона, барқарор фойдаланиш, ҳимоя қилиш, қайта кўпайтириш ва тиклаш ҳамда уларнинг биологик хилма-хиллигини сақлашни ташкил этиш;
ҳайвонот дунёси объектларини сақлаш, улардан оқилона, барқарор фойдаланиш, ҳимоя қилиш, қайта кўпайтириш ва тиклаш талабларига риоя этилишини таъминлаш.
5. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри:
ҳайвонот дунёси объектларининг тарқалиши, популяция ҳолати, сон ва сифат тавсифлари тўғрисидаги маълумотларни;
ҳайвонот дунёси объектларидан хўжаликда фойдаланиш хусусияти ва ҳажмлари ҳақидаги маълумотларни;
ҳайвонот дунёси объектларининг тарқалиш харитасини;
ҳайвонот дунёси объектларини иқтисодий баҳолашни;
ҳайвонот дунёси объектларининг яшаш муҳити ҳолати тўғрисидаги маълумотларни;
кадастр маълумотларини тизимлаштириш, сақлаш, янгилаш ва манфаатдор фойдаланувчиларга тегишли шакл ҳамда ҳажмларда белгиланган тартибда тезкор бериш бўйича тартибга солувчи талабларни;
ҳайвонот дунёси объектлари ҳақидаги бошқа маълумотни ўз ичига олади.
6. Қуйидагилар ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшайдиган ва ёввойи ҳайвонлар турларининг рўйхатига киритилган ёввойи ҳайвонларнинг барча турларини (кичик турларини) қамраб олиш;
макон координаталарининг ягона тизимини қўллаш;
маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш технологияси ва тақдим этиш усулининг ягоналиги;
давлат кадастрини юритишни марказлаштирилган тартибда бошқариш;
Давлат кадастрлари ягона тизими талабларини таъминлаш;
кадастр маълумотларининг ишончлилиги ва очиқлиги.
7. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда - Экология вазирлиги) ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси (кейинги ўринларда Фанлар академияси деб аталади) билан биргаликда юритади.
Фанлар академияси ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри юритилишини илмий жиҳатдан таъминлайди.
8. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини юритишда ҳудудни кадастр бўйича текшириш, ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш ҳажмларини, уларнинг яшаш муҳити ҳолатини ҳисобга олиш, шунингдек, ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш учун зарур илмий-тадқиқот ва бошқа ишларни амалга ошириш натижасида тўпланган маълумотлардан фойдаланилади.
9. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрида фойдаланиш предмети бўлган ёки ҳудуднинг экологик муҳитига таъсир кўрсатадиган ёхуд камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган тур мақомига эга бўлган барча турдаги ёввойи ҳайвонлар ҳисобга олинади.
10. Давлат томонидан ҳисобга олинадиган, фойдаланиш ҳажмлари ҳисобга олинадиган ва ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган ёввойи ҳайвонлар турларининг рўйхатини Экология вазирлиги Фанлар академияси билан келишган ҳолда тасдиқлайди.
11. Давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари, табиий боғлари, давлат биосфера резерватлари, давлат буюртма қўриқхоналар ва табиат питомникларида Экология вазирлиги томонидан Фанлар академияси билан келишган ҳолда тасдиқланадиган рўйхат бўйича ёввойи ҳайвонлар турлари асосида ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисоби ва давлат кадастрининг барча турлари бўйича юритилади.
12. Ҳисобга ва рўйхатга олиш ҳамда баҳолаш ахбороти ҳайвонот дунёси тўғрисидаги жами кадастр маълумотларини ташкил қилади ва бу ахборот қоғоз ҳамда электрон (геомаълумотлар базаси) вариантларда алифбо-рақамли (матнлар, жадваллар) ва график (хариталар, схемалар) шаклида тақдим этилади.
13. Давлат органлари кадастр маълумотларини бепул асосда, манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорларда тўлов асосида олади.
14. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисоби, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисоби ва давлат кадастри ҳар йилги мақсадли молиялаштириш асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан юритилади.
15. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисоби, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисоби ва давлат кадастрини юритишни молиялаштириш ҳажмлари ҳамда муддатлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда белгиланади.
ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри юритилишини мувофиқлаштиради;
норматив-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқади;
Давлат экология қўмитасининг ваколатли бўлинмаларини моддий-техник таъминлайди;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳайвонот дунёси объектлари давлат кадастрининг маълумотларидан фойдаланиш тартиби ва шартларини белгилайди.
2-БОБ.ҲУДУДЛАРНИ КАДАСТР БЎЙИЧА ТЕКШИРИШ,
ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИ ОБЪЕКТЛАРИНИ ДАВЛАТ
ТОМОНИДАН ҲИСОБГА ОЛИШ ВА УЛАРДАН
ФОЙДАЛАНИШ ҲАЖМЛАРИНИ ҲИСОБГА
ОЛИШ ТАРТИБИ
17. Ҳайвонот дунёси объектлари давлат кадастрининг бирламчи кадастр маълумотлари ҳудудни кадастр бўйича текшириш орқали тўпланади.
18. Ҳудудни кадастр бўйича текширишда ҳайвонот дунёси объектлари, шунингдек, улар яшайдиган муҳит ҳақидаги маълумотлар аниқланади.
Ҳудудни кадастр бўйича текширишда ҳайвонот дунёси объектлари рўйхатга олинади, уларнинг турлари таркиби, ёши ва жинси, сон ва сифат тавсифлари, яшаш муҳити, хўжаликда фойдаланиш ҳақида маълумотлар тўпланади, улар иқтисодий баҳоланиб, ҳудудий тарқалишининг харита-схемаси тузилади.
Қайд этилган маълумотлар ҳайвонот дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китобига киритилади ҳамда ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини шакллантириш ва янгилаш учун Экология вазирлигига тақдим этилади.
19. Ҳайвонот дунёси объектлари яшайдиган муҳит ҳудуди кадастр бўйича беш йилда бир марта текширилади.
Табиий офатлар, техноген авариялар, ёнғинлар ва бошқа ҳодисалар оқибатлари ҳайвонларнинг оммавий ўлишига ёки уларнинг яшаш муҳити ўзгаришига сабаб бўлса, ушбу воқеаларнинг салбий таъсирига дучор бўлган ҳудудлар кадастр бўйича навбатдан ташқари текширилади.
20. Ҳудудларни кадастр бўйича текшириш, шу жумладан ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ишлари:
Фанлар академияси томонидан Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида - камёб ва йўқолиб бораётган ёввойи ҳайвонлар турлари бўйича;
Экология вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги (кейинги ўринларда - Ўрмон хўжалиги агентлиги) таркибий бўлинмалари томонидан - ўрмон фонди ерларида, шу жумладан ўрмон хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонларни ҳисобга олиш;
давлат қўриқхоналари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналар, табиат боғлари ва биологик буюртма қўриқхоналар, давлат биосфера резерватлари, табиий питомниклар томонидан - қайд этилган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда;
овчилик-балиқ овлаш хўжаликлари томонидан - ушбу хўжаликлар ҳудудида;
балиқ овлаш ташкилотлари томонидан - тақдим этилган сув объектларида ёки уларнинг қисмларида;
"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ томонидан - овланадиган балиқлар турлари бўйича;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Республика ўлат профилактика маркази (кейинги ўринларда - Республика ўлат профилактика маркази) томонидан - ўта хавфли юқумли ўлат касалликларни тарқатувчи ҳайвонлар бўйича;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги) томонидан - қишлоқ хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонлар (ҳашаротлар) бўйича;
илмий, таълим ташкилотлари ва биолог мутахассислар томонидан Экология вазирлиги билан шартнома асосида - бошқа ҳудудларда амалга оширилади.
21. Ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ҳайвонот дунёси объектларининг ҳолати ва уларнинг яшаш муҳитидаги ўзгаришларни кузатиш мақсадида ҳайвонот дунёси объектлари турларининг хилма-хиллиги, сони ва тарқалиши ҳақида маълумотлар тўплаш учун мунтазам ўтказиладиган зарур тадбирлар комплексидан иборат.
22. Манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар келгуси йилда давлат томонидан ҳисобга олишни амалга оширадиган ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчи юридик шахслар рўйхатини, уларнинг номи, идоравий мансублиги, жойлашган жойи кўрсатилган ҳолда ҳар йили шакллантиради ва 1 ноябрдан кечиктирмасдан Экология вазирлигига тақдим этади.
23. Давлат органлари, ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланувчи юридик шахслар ҳайвонот дунёси объектларини ҳар йили давлат томонидан ҳисобга олиш учун шартнома асосида илмий, таълим ташкилотларининг биолог мутахассислари ҳамда гуманитар (техник) ёрдам тариқасида хорижий мутахассисларни ҳам жалб қилиши мумкин.
24. Жойлардаги ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш давомида ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъектлари жорий маълумотларни тўплашда ҳудудда кадастр бўйича текшириш ўтказилгандан сўнг рўй берадиган кейинги барча ўзгаришлар қайд этилиб, ҳар йили кадастрга киритилади.
25. Ҳайвонот дунёси объектлари давлат томонидан ҳар йили ҳисобга олинади.
26. Ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олишда (кадастр маълумотларини бирламчи тўплашда) ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъектларининг ваколатли шахслари ҳайвонот дунёси объектлари, уларнинг яшаш муҳити тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, ҳудудда кадастр бўйича текшириш ўтказилгандан сўнг рўй берган барча ўзгаришларни ҳисобга олиш ҳамда бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китобига киритади.
27. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишни ҳисобга олиш табиий муҳитдан ҳайвонлар ёки уларнинг қисмларини ажратиб олиш билан боғлиқ фойдаланишга нисбатан амалга оширилади.
28. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ҳажмлари қуйидаги маълумотлар асосида ҳисобга олинади:
ҳайвонот дунёси объектларини тутиш учун рухсатномалар - яшаш муҳитида тутиб олинган ҳайвонлар ёки уларнинг қисмлари бўйича;
ҳаваскор балиқчилар томонидан тутилган балиқлар сони бўйича;
ҳайвонларни ноқонуний тутиш тўғрисидаги материаллар бўйича.
29. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ҳажмлари:
Ўрмон хўжалиги агентлигининг таркибий бўлинмалари томонидан - ўрмон фонди ҳудудида фойдаланиш бўйича;
овчилик-балиқ овлаш хўжаликлари томонидан - ушбу хўжаликлар ҳудудида;
балиқ овлаш ташкилотлари томонидан - тақдим этилган сув объектларида ёки уларнинг қисмларида;
Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмалари томонидан - Ўзбекистон Республикасининг бошқа барча ҳудудларида ҳисобга олинади.
Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш маълумотлари Экология вазирлигига тақдим этилади.
30. Ҳудудни кадастр бўйича текшириш, ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш Экология вазирлиги Фанлар академияси билан келишган ҳолда тасдиқлайдиган услублар асосида амалга оширилади. Аввал олинган маълумотларни кейинги маълумотлар билан таққослаш учун битта услуб қўлланади.
31. Ҳудудни кадастр бўйича текшириш, ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олишни амалга оширадиган вазирликлар, идоралар ҳамда ташкилотлар ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш учун зарур маълумотларни Экология вазирлигига бепул асосда тақдим этади.
Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича зарур маълумотларни тақдим этиш турлари, ҳажмлари ва муддатлари Экология вазирлиги томонидан белгиланади.
Ваколатли органлар ҳайвонот дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китобини электрон шаклда юритади ҳамда электрон кўринишда масъул шахсларнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида тақдим этиб боради.
Ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш субъектлари Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмаларига кадастр маълумотларини геомаълумотлар базаси шаклида ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ тақдим этади.
Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри маълумотлари давлат тилида лотин алифбосида шакллантирилади.
32. Ҳайвонот дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китоби ва кадастр маълумотларини тақдим этиш шакллари ушбу Низом 20-бандининг иккинчи-тўққизинчи хатбошиларида кўрсатилган ташкилотлар томонидан тўлдирилади.
Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисоби илмий, таълим ташкилотлари ва биолог мутахассислар томонидан шартнома асосида юритилган ҳолларда, ҳайвонот дунёси объектларини ҳисобга олиш ва бошқа маълумотларни рўйхатдан ўтказиш китобига маълумотлар ушбу мутахассислар томонидан киритилади.
Кадастр маълумотларини тақдим этиш шакллари ҳудудида ҳисобга олиш ишлари амалга ошириладиган ташкилотнинг масъул ходимлари томонидан тўлдирилади.
Ҳудудни кадастр бўйича текшириш, ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш натижасида олинган маълумотлар Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмасига, шунингдек, республиканинг тегишли органлари ва ташкилотларига тақдим этилади.
Ўта хавфли юқумли ўлат касалликларни тарқатувчи ҳайвонларнинг сони ва турлари таркиби тўғрисидаги маълумотлар Республика ўлат профилактика марказига унинг ушбу ҳисобни юритадиган ҳудудий бўлинмалари томонидан тақдим этилади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Республика ўлат профилактика маркази, Ўзбекистон Овчилар ва балиқ овлаш спорти бирлашмаси, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси олинган маълумотларни умумлаштиради ҳамда алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида Экология вазирлигига тақдим этади.
3-БОБ.ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИ ОБЪЕКТЛАРИ
ДАВЛАТ КАДАСТРИНИНГ ТАРКИБИ
33. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри ёввойи ҳайвонларнинг қуйидаги турлар гуруҳида бирлаштирилган ҳар бир тури (кичик тури) бўйича маълумотларни ўз ичига олади:
камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳайвонлар турлари;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда яшайдиган ҳайвонлар турлари;
ҳайвонларнинг овланадиган ва саноат турлари (шу жумладан балиқлар);
қишлоқ ва ўрмон хўжалиги зараркунандалари бўлган (ҳашаротлар) ҳайвонлар;
ўрмон хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонлар;
ўта хавфли юқумли ўлат касалликларини тарқатувчи ҳайвонлар.
34. Ҳудудни кадастр бўйича текшириш, ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳар йили ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини тузиш учун асосий ахборот манбаи ҳисобланади.
35. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳайвонлар турлари бўйича ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ҳайвон турининг илмий номи;
ҳайвон турининг рус тилидаги номи;
ҳайвон турининг давлат тилидаги номи;
табиатни муҳофаза қилиш мақоми;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га);
ҳисобга олинган ҳайвонлар сони;
тур сонининг ўзгариши;
чекловчи омиллар;
муҳофаза этиш чоралари;
ҳисобга олиш амалга оширилган сана;
географик координаталар (шимолий кенглик);
географик координаталар (шарқий узунлик).
36. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда яшайдиган ҳайвонлар турлари бўйича ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ҳайвон турининг илмий номи;
ҳайвон турининг рус тилидаги номи;
ҳайвон турининг давлат тилидаги номи;
табиатни муҳофаза қилиш мақоми;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га);
ҳисобга олинган ҳайвонлар сони;
тур сонининг ўзгариши;
ҳисобга олиш амалга оширилган сана;
географик координаталар (шимолий кенглик);
географик координаталар (шарқий узунлик).
37. Иқтисодий жиҳатдан қимматли бўлган ёввойи ҳайвон турлари бўйича ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ҳайвон турининг илмий номи;
ҳайвон турининг рус тилидаги номи;
ҳайвон турининг давлат тилидаги номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га);
ҳисобга олинган ҳайвонлар сони;
тур сонининг ўзгариши;
биотехник тадбирлар;
ҳисобга олиш амалга оширилган сана;
географик координаталар (шимолий кенглик);
географик координаталар (шарқий узунлик).
38. Овланадиган балиқлар турлари бўйича ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ҳайвон турининг илмий номи;
ҳайвон турининг рус тилидаги номи;
ҳайвон турининг давлат тилидаги номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
сув ҳавзасининг номи;
сув ҳавзасининг майдони (га);
овланган балиқларнинг сони;
балиқ сонининг ўзгариши;
ҳисобга олиш амалга оширилган сана;
географик координаталар (шимолий кенглик);
географик координаталар (шарқий узунлик).
39. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонлар (ҳашаротлар) бўйича ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ҳайвон (ҳашарот) турининг илмий номи;
ҳайвон (ҳашарот) турининг рус тилидаги номи;
ҳайвон (ҳашарот) турининг давлат тилидаги номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
тарқалиш жойлари, зарарланган майдон (га);
ҳисобга олинган турлар сони;
тур сонининг ўзгариши;
ҳисобга олиш амалга оширилган сана;
географик координаталар (шимолий кенглик);
географик координаталар (шарқий узунлик).
40. Ўта хавфли юқумли ўлат касалликларни тарқатувчи ҳайвонлар бўйича ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:
идентификация рақами;
ҳайвон турининг илмий номи;
ҳайвон турининг рус тилида номи;
ҳайвон турининг давлат тилида номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи;
ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га);
ҳисобга олинган турлар сони;
тур сонининг ўзгариши;
ҳисобга олиш амалга оширилган сана;
географик координаталар (шимолий кенглик);
географик координаталар (шарқий узунлик).
4-БОБ. ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ
ДАВЛАТ КАДАСТРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ
41. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини юритиш кадастр маълумотларини тўплашнинг олдинги (дастлабки йилларда тўплаш), асосий (бирламчи) ва жорий (ҳар йилги) турларини ўз ичига олади ва бу турлар ушбу маълумотларнинг узлуксиз янгиланишини таъминлайди.
Бирламчи маълумот асосида ҳайвонот дунёси объектлари тўғрисидаги бирламчи кадастр маълумотлари ҳудудий даражада умумлаштирилади ва киритилади.
Кадастр маълумотларини жорий (ҳар йили) тўплашда бирламчи маълумотлар киритилгандан сўнг рўй берган кейинги барча ўзгаришлар қайд этилади ва кадастрга киритилади.
42. Экология вазирлиги тегишли ваколатли бўлинмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ҳайвонот дунёси объектларини давлат томонидан ҳисобга олиш ҳамда улардан фойдаланиш ҳажмларини ҳисобга олиш тўғрисида умумлаштирилган маълумотлари ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига тегишли ҳудудлар бўйича киритилади ҳамда Экология вазирлигига Ўзбекистон Республикаси бўйича ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрига киритиш учун тақдим этилади.
43. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича маълумотлар:
ҳудудий даражада - Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмалари томонидан;
республика даражасида - Экология вазирлигининг кадастр бўлими томонидан шакллантирилади.
Ҳудудий ва республика даражасидаги кадастр маълумотларини тақдим этиш шаклларини Экология вазирлиги белгилайди.
Ҳайвонот дунёси объектлари тўғрисидаги давлат кадастри маълумотлари ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ тақдим этилади.
43-1. Ташкилот, хўжаликнинг ваколатли шахси томонидан ҳайвонот дунёси объектлари бўйича кадастр маълумотлари ҳудудий даражада Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмаларига кейинги йилнинг 15 февралига қадар рўйхат асосида тақдим этилади.
43-2. Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини юритадиган ва кадастр маълумотларини Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмаларига тақдим этадиган ташкилотларнинг ваколатли шахслари кадастр маълумотларининг ишончлилиги ҳамда тўлиқ ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида тақдим этилиши учун масъулдир.
44. Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмалари тушадиган маълумотларни ҳудудий даражада таҳлил қилади, тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилигини баҳолайди ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ёввойи ҳайвонлар бўйича геомаълумотлар базасини шакллантиради, ҳисоботлар тузади ва уларни ҳар йили 1 мартгача Экология вазирлигига белгиланган шаклда тақдим этади.
45. Экология вазирлигининг кадастр хизмати республика даражасида:
Экология вазирлиги ваколатли бўлинмаларининг ҳисоботлари асосида ҳайвонот дунёси объектларининг сони ва сифати ҳақидаги маълумотларни умумлаштиради;
ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича геомаълумотлар базасини юритади;
иқтисодий баҳолайди;
ҳайвонлар яшайдиган муҳит ҳолатини таҳлил қилади;
Кадастр маълумотлари алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида ва белгиланган тартибда Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади.
46. Экология вазирлиги ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майига қадар ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича зарур маълумотларни Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади. Кадастр маълумотларини Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этиш шакли Экология вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
47. Ҳайвонот дунёси объектларининг тақдим этиладиган кадастр маълумотларининг ишончлилиги учун ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини ва улардан фойдаланиш ҳажмларининг ҳисобини юритадиган ваколатли органлар ҳамда юридик шахслар, Экология вазирлигининг ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастрини юритадиган ваколатли бўлинмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
48. Юридик ва жисмоний шахслар ҳайвонот дунёси объектлари давлат кадастрининг давлат ахборот ресурсларини шакллантиришда ва улардан фойдаланишда:
маълумотларни ҳужжатлаштириш, давлат ахборот ресурсларини шакллантириш, улардан фойдаланиш ҳамда фойдаланишни ташкил қилиш тартиби ва талабларига риоя этиши;
давлат ахборот ресурсларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаши;
давлат ахборот ресурсларини шакллантиришда ва уларнинг фаолият юритишини таъминлашда лицензияланган дастурий ҳамда сертификатланган техника воситаларидан фойдаланиши шарт.
1-ИЛОВА
1-шакл. Камёб ва йўқолиб кетиш хавфи
бўлган ёввойи ҳайвонлар турлари
ЖАДВАЛИ
жадвал
Идентификация рақами
|
Ҳайвон турининг номи
|
Табиатни муҳофаза қилиш мақоми
|
Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи
|
Ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га)
|
Ҳисобга олинган ҳайвонлар сони
|
||
илмий
|
рус тилида
|
давлат тилида
|
|||||
1
|
2 |
3 |
4 |
5
|
6 |
7 |
8 |
|
|||||||
|
жадвалнинг давоми
Тур сонининг ўзгариши |
Чекловчи омиллар |
Муҳофаза этиш чоралари |
Ҳисобга олиш амалга оширилган сана |
Географик координаталар (ш.к.) |
Географик координаталар (ш.у.) |
9 |
10 |
11 |
12
|
13 |
14 |
|
|||||
|
Изоҳ. Географик ахборот тизимида ушбу тематик қатлам нуқтали шартли белги билан кўрсатилади.
2-шакл. Муҳофаза этиладиган табиий
ҳудудларда яшайдиган ҳайвонлар турлари
ЖАДВАЛИ
жадвал
Идентификация рақами
|
Ҳайвон турининг номи
|
Табиатни муҳофаза қилиш мақоми
|
Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи
|
||
илмий |
рус тилида |
давлат тилида
|
|||
1
|
2 |
3 |
4
|
5
|
6
|
|
|||||
|
жадвалнинг давоми
Ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га)
|
Ҳисобга олинган ҳайвонлар сони
|
Тур сонининг ўзгариши
|
Ҳисобга олиш амалга оширилган сана
|
Географик координаталар (ш.к.)
|
Географик координаталар (ш.у.)
|
7
|
8 |
9 |
10
|
11 |
12 |
|
|||||
|
Изоҳ. Географик ахборот тизимида ушбу тематик қатлам нуқтали шартли белги билан кўрсатилади.
3-шакл. Иқтисодий жиҳатдан қимматли
бўлган ёввойи ҳайвонлар турлари
ЖАДВАЛИ
жадвал
Идентификация рақами |
Ҳайвон турининг номи
|
Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи
|
Ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га)
|
||
илмий |
рус тилида |
давлат тилида
|
|||
1
|
2 |
3 |
4
|
5 |
6
|
|
|||||
|
жадвалнинг давоми
Ҳисобга олинган ҳайвонлар сони
|
Тур сонининг ўзгариши
|
Биотехник тадбирлар
|
Ҳисобга олиш амалга оширилган сана
|
Географик координаталар (ш.к.)
|
Географик координаталар (ш.у.)
|
7
|
8 |
9 |
10
|
11 |
12 |
|
|||||
|
Изоҳ. Географик ахборот тизимида ушбу тематик қатлам нуқтали шартли белги билан кўрсатилади.
4-шакл. Овланадиган балиқлар турлари
ЖАДВАЛИ
жадвал
Идентификация рақами
|
Ҳайвон турининг номи
|
Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи
|
Сув ҳавзасининг номи
|
Сув ҳавзасининг майдони (га)
|
Овланган балиқларнинг сони
|
||
илмий |
рус тилида
|
давлат тилида
|
|||||
1
|
2 |
3 |
4 |
5
|
6 |
7 |
8 |
|
|||||||
|
жадвалнинг давоми
Балиқ сонининг ўзгариши
|
Ҳисобга олиш амалга оширилган сана
|
Географик координаталар (ш.к.)
|
Географик координаталар (ш.у.)
|
9
|
10 |
11
|
12 |
|
|||
|
Изоҳ. Географик ахборот тизимида ушбу тематик қатлам нуқтали шартли белги билан кўрсатилади.
5-шакл. Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги
зараркунандалари бўлган ҳайвонлар
(ҳашаротлар) турлари
ЖАДВАЛИ
жадвал
Идентификация рақами
|
Ҳайвон турининг номи
|
Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи
|
||
илмий |
рус тилида
|
давлат тилида
|
||
1
|
2 |
3 |
4
|
5 |
|
||||
|
жадвалнинг давоми
Тарқалиш жойлари, зарарланган майдон (га)
|
Ҳисобга олинган турлар сони |
Тур сонининг ўзгариши |
Ҳисобга олиш амалга оширилган сана |
Географик координаталар (ш.к.)
|
Географик координаталар (ш.у.)
|
6
|
7 |
8 |
9
|
10 |
11 |
|
|||||
|
Изоҳ. Географик ахборот тизимида ушбу тематик қатлам нуқтаси ва майдони шартли белги билан кўрсатилади.
6-шакл. Ўта хавфли юқумли ўлат касалликларни
тарқатувчи ҳайвонлар турлари
ЖАДВАЛИ
жадвал
Идентификация рақами
|
Ҳайвон турининг номи
|
Ҳисобга олиш амалга оширилган ҳудуд номи
|
Ҳисобга олиш амалга оширилган майдон (га)
|
Ҳисобга олинган турлар сони
|
||
илмий |
рус тилида
|
давлат тилида
|
||||
1
|
2 |
3 |
4 |
5
|
6 |
7 |
|
||||||
|
жадвалнинг давоми
Тур сонининг ўзгариши |
Ҳисобга олиш амалга оширилган сана
|
Географик координаталар (ш.к.)
|
Географик координаталар (ш.у.)
|
8
|
9 |
10
|
11
|
|
|||
|
Изоҳ. Географик ахборот тизимида ушбу тематик қатлам нуқтали шартли белги билан кўрсатилади.
2-ИЛОВА
Ҳайвонот дунёси объектлари тўғрисидаги давлат
кадастри маълумотларини тақдим этиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
|
|
Субъектлар
|
Тадбирлар
|
Муддатлар
|
||
|
||||||
|
||||||
1-босқич |
|
Манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар |
Келгуси йилда давлат томонидан ҳисобга олишни амалга оширадиган ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчи юридик шахслар рўйхатини, уларнинг номи, идоравий мансублиги, жойлашган жойи кўрсатилган ҳолда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига (кейинги ўринларда - Экология вазирлиги) тақдим этади.
|
ҳар йили 1 ноябргача |
||
|
||||||
2-босқич |
|
Ташкилот, хўжаликнинг ваколатли шахси томонидан |
Ҳайвонот дунёси объектлари бўйича кадастр маълумотлари ҳудудий даражада Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмаларига рўйхат асосида алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида тақдим этилади.
|
кейинги йилнинг 15 февралигача |
||
|
||||||
3-босқич |
|
Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмалари |
Тақдим этилган кадастр маълумотларида объектларнинг географик жойлашувининг аниқлиги, атрибутив маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги таҳлил қилиб чиқилади ҳамда камчиликлар муаллифга маълум қилинади.
|
5 иш куни мобайнида |
||
|
||||||
4-босқич |
|
Ташкилот, хўжаликнинг ваколатли шахси томонидан
|
Мувофиқлаштирувчи томонидан кўрсатилган камчиликлар бартараф этилиб маълумотлар қайта тақдим этилади. |
10 иш куни мобайнида |
||
|
||||||
5-босқич |
|
Экология вазирлигининг ваколатли бўлинмалари |
Тушадиган маълумотларни ҳудудий даражада таҳлил қилади, тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилигини баҳолайди ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ёввойи ҳайвонлар бўйича геомаълумотлар базасини шакллантиради, ҳисоботлар тузади ва уларни Экология вазирлигига белгиланган шаклда тақдим этади.
|
ҳар йили 1 мартгача |
||
|
||||||
6-босқич |
|
Экология вазирлиги |
Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат кадастри бўйича зарур маълумотларни алоқа тармоғи орқали реал вақт режимида Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этади.
|
кейинги йилнинг 1 майигача |
||
|
|
|
|
|
|
|
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 7 ноябрь