ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.11.2018 й. 925-сон "Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институтини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.11.2018 й.

N 925




НАВОИЙ ДАВЛАТ КОНЧИЛИК

ИНСТИТУТИНИНГ НУКУС ФИЛИАЛИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Қорақалпоғистон Республикасининг саноат салоиятини ошириш, иқтисодиётнинг базавий тармоқларида юқори малакали кадрлар тайёрлашни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институтини (кейинги ўринларда Институт деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

электр энергетикаси, технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш, кончилик иши, кончилик электр механикаси, машинасозлик технологияси ва машинасозлик ишлаб чиқаришини автоматлаштириш, кимёвий технология йўналишлари бўйича юқори малакали кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш;

иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг илмий-технологик вазифаларини ҳал этишга, илғор хорижий технологияларни синаб кўриш ва жорий этишга йўналтирилган илмий-амалий тадқиқотларни олиб бориш ва ишланмаларни амалга ошириш;

ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, таълим ва илмий изланишлар жараёнига мутахассисларни кенг жалб этиш мақсадида ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳаларидаги республика ва хорижий етакчи олий таълим муассасалари ва илмий марказлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;

республика ва хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказларга истиқболли ёш битирувчиларни магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали Институтнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш.

4. Белгилансинки, Институт Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида зарур шахсий ҳисобварақларига эга бўлади.

6. "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ҳафта муддатда:

Филиалнинг устави ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

Филиалнинг олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, тегишли йўналишлар бўйича ишлаб чиқариш корхоналарининг катта амалий тажрибага эга мутахассисларидан иборат бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини;

Филиал учун мослаштирилган ўқув режалари ва дастурлари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;

Филиалда ўқув-методик жараённи самарали ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласинлар.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Институтга хизмат сафарига юборилган педагоглар ва уларнинг оила аъзоларини педагоглар Институтда ишлаган даврда турар жой билан таъминлаш, уларнинг фарзандларини мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларига жойлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин.

9. Қуйидагилар Институтнинг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2019 йил ва ундан кейинги йилларга мўлжалланган параметрларини шакллантиришда Институтни сақлаш харажатлари учун маблағлар ажратилишини назарда тутсин;

Институтга 2 та, шу жумладан, 1 та шахсий ва 1 та навбатчи автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратилишини таъминласин.

12. "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Филиалда ахборот ва мультимедиа ускуналари қўлланилган, шу жумладан, масофадан ўқитишни назарда тутган ҳолда замонавий таълим технологияларини жорий этиш бўйича аниқ тадбирлар режасини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.С. Султонов, "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси бош директори Қ.С. Санақулов ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Р. Сариев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 19 ноябрь, 46-сон, 894-модда







































Время: 0.1522
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск