язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат)/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.09.2016 й. ПҚ-2584-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.09.2016 й.

N ПҚ-2584




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ

ТУЗИЛМАСИГА ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини оптималлаштириш, иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини амалга ошириш ишлари самарадорлигини ва натижадорлигини ошириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Молия вазири - Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари комплексининг раҳбари лавозими;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбари лавозими;

Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари комплексининг раҳбари лавозими;

Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ахборот-таҳлил департаменти;

Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти тугатилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига қуйидаги лавозимлар киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Молия вазири - Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, таълим ва илм-фан масалалари комплексининг раҳбари;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплексининг раҳбари;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексининг раҳбари.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати тузилмасида:

Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаменти;

Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти;

Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти ташкил этилсин.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаментининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментининг тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Молия вазири ҳамда Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари - Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари янгидан киритилаётган лавозимларнинг функционал вазифалари тўғрисидаги Низомларни бир ҳафта муддатда тасдиқлаш учун киритсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси (Абдуқодиров Р.В.):

бир ҳафта муддатда - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг штатлар жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритсин;

бир ой муддатда - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Молия вазири ва тегишли Бош вазир ўринбосарлари билан биргаликда ташкил этилган ахборот-таҳлил департаментларини чуқур махсус билимларга эга бўлган ва чет тилларини биладиган, департаментларга юкланган вазифаларнинг бажарилишини юқори касбий даражада таъминлашга қодир бўлган тажрибали ва малакали мутахассислар билан тўлдириш юзасидан таклифлар киритсин;

бир ой муддатда - қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида" 2015 йил 23 июлдаги ПҚ-2374-сон қарорининг:

1-банди, 2-банди (тўртинчи хатбоши бундан мустасно), 4-банди;

1, 2, 3, 9-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Молия вазири, Бош вазир ўринбосарлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси

Президенти вазифасини бажарувчи                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 10 сентябрдаги

ПҚ-2584-сонли қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

ИЖРО ЭТУВЧИ ТУЗИЛМАСИ

         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 10 сентябрдаги

ПҚ-2584-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Таълим ва илм-фан масалалари

ахборот-таҳлил департаментининг

ТУЗИЛМАСИ


Департамент мудири


1

1. Таълим шуъбаси



Шуъба мудири


1

Мактаб таълими ва мактабдан ташқари таълим масалалари бўйича бош мутахассис


1

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими масалалари бўйича бош мутахассис


1

Олий таълим масалалари бўйича бош мутахассис


1

Олий таълим илм-фанини ривожлантириш масалалари бўйича етакчи мутахассис


1

2. Илм-фан шуъбаси



Шуъба мудири


1

Илмий муассасаларни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Илмий тадқиқотлар ва инновация ишланмаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш масалалари бўйича етакчи мутахассис


1

Инспектор


1

Жами:


10


Мутасаддилик қилинадиган вазирликлар ва идоралар


1.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


2.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


3.

Халқ таълими вазирлиги


4.

Давлат тест маркази


5.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси


6.

Олий аттестация комиссияси


7.

Фанлар академияси


      





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 10 сентябрдаги

ПҚ-2584-сонли қарорига

3-ИЛОВА



Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари

ва телекоммуникациялар масалалари

ахборот-таҳлил департаменти

ТУЗИЛМАСИ

Департамент мудири


1

Ёшлар сиёсати ва маънавий ривожлантириш масалалари шўъбаси

Шўъба мудири


1

Ёшлар ва бошқа жамоат ташкилотлари фаолияти масалалари бўйича бош мутахассис


1

Етакчи мутахассис


1

Дин ишлари ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича бош мутахассис


1

Оммавий ахборот воситалари, полиграфия ва ноширлик иши масалалари бўйича бош мутахассис


1

Маданият ва санъат масалалари шўъбаси

Шўъба мудири


1

Маданий-оммавий тадбирлар, эстрада-концерт фаолияти масалалари бўйича бош мутахассис


1

Театр фаолияти масалалари бўйича етакчи мутахассис


1

Киноматография масалалари бўйича етакчи мутахассис


1

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш масалалари шўъбаси

Шўъба мудири


1

Давлат бошқаруви ва ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Етакчи мутахассис


1

Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Етакчи мутахассис


1

Миллий ахборот макони мониторинги ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари шўъбаси

Шўъба мудири


1

Миллий ахборот макони мониторинги масалалари бўйича бош мутахассис

1

Етакчи мутахассис


1

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Почта ва телекоммуникацияларни, архив иши, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари шўъбаси

Шўъба мудири


1

Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва архив ишини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Инспектор


2

Жами


24

Мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари:

1. Маданият вазирлиги

2. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги


3. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги


4. Интеллектуал мулк агентлиги


5. "Ўзархив" агентлиги


6. "Ўзбеккино" миллий агентлиги


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита


8. Бадиий академия


9. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси


10. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги


11. "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси

12. Алишер Навоий номидаги миллий кутубхона


13. "Маҳалла" Ўзбекистон хайрия жамоат фонди


14. "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати


15. Ўзбекистон касаба Уюшмалари Кенгаши


16. Республика Маънавият тарғибот маркази


17. Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази


18. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси


19. Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси


20. Республика байналминал маданият маркази


21. "Шарқ" нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


22. "Алоқабанк" АК


23. Ахборот тизимлари ва технологияларни ривожлантириш, миллий ахборот маконини мониторинг қилиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича - давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.


      





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 10 сентябрдаги

ПҚ-2584-сонли қарорига

4-ИЛОВА



Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни

муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт

масалалари ахборот-таҳлил департаментининг

ТУЗИЛМАСИ

Департамент мудири


1

Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика саноати шуъбаси


Шуъба мудири


1

Соғлиқни сақлашни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис

1

Етакчи мутахассис


1

Фармацевтика саноатини ривожлантириш масалалари бўйича етакчи мутахассис


1

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш шуъбаси


Шуъба мудири


1

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича бош мутахассис


1

Етакчи мутахассис


1

Жисмоний тарбия ва спорт масалалари шуъбаси


Шуъба мудири


1

Жисмоний тарбия масалалари бўйича бош мутахассис


1

Олий маҳорат спорти масалалари бўйича етакчи мутахассис

1

Инспектор


1

Жами:


12

Мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари:

1.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


2.

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


3.

"Нуроний" жамғармаси


4.

"Ўзфармсаноат" давлат концерни


5.

"Дори-дармон" акциядорлик компанияси


6.

"Ўзтибтехника" акциядорлик компанияси


7.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси

8.

Миллий олимпия қўмитаси

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)