язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Халқаро дастурлар, лойиҳалар, грантлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.11.2018 й. ПҚ-4021-сон "Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокида "Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.11.2018 й.

N ПҚ-4021



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ХАЛҚАРО ЖАМҒАРМАСИ

ИШТИРОКИДА "ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ

ДИВЕРСИФИКАЦИЯ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, деҳқон ва фермер хўжаликларини қўшилган қиймат яратишнинг замонавий занжирларига самарали интеграциялаш ва уларнинг молиявий барқарорлигини ошириш ҳамда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасига "Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Лойиҳа) молиялаштириш учун 25 йилга 5 йиллик имтиёзли давр билан 46,2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит, шунингдек, 300,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари берилиши маъқулланди;

Лойиҳанинг умумий қиймати 84,78 млн. АҚШ доллари эквивалентини, шундан, Ўзбекистон Республикасининг Лойиҳани амалга оширишдаги улуши - 38,28 млн. АҚШ долларини, шу жумладан, солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш, инвестиция даврида молиявий харажатларни тўлаш ва бошқа сарф-харажатларни молиялаштириш шаклидаги улуш - 15,76 млн. АҚШ доллари эквивалентини, Лойиҳада иштирок этаётган тижорат банкларнинг улуши - 11,28 млн. АҚШ долларини, шунингдек, Лойиҳа иштирокчилари (бенефициарлари) улуши - 11,24 млн. АҚШ доллари эквивалентини ташкил этади;

Лойиҳани амалга ошириш даври 7 йил (2019-2025 йиллар) этиб белгиланди.

2. Белгилансинки:

Лойиҳа Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги) Лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, уни мувофиқлаштириш ва бошқариш, шунингдек, Лойиҳани амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисоботни юритиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.

3. Қуйидагилар:

"Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш" лойиҳаси бўйича Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси кредитидан фойдаланиш схемаси 2-иловага мувофиқ;

"Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш" лойиҳаси доирасида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси кредитини сўндириш, фоиз ва комиссия тўловларини амалга ошириш прогноз графиги 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда бир ой муддатда Лойиҳа доирасида бериладиган кредитни қайта молиялашнинг муддатлари ва шартлари, сублойиҳаларни танлаш ва уларни баҳолаш мезонларини кўрсатган ҳолда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг кредитидан фойдаланиш ва кафолатини таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг бош директори (Шоаҳмедов Ш.Ш.), Андижон (Абдураҳмонов Ш.К.), Фарғона (Ғаниев Ш.М.) ва Наманган (Бозаров Х.Х.) вилоятлари ҳокимлари зиммасига Лойиҳа доирасидаги тадбирларни самарали амалга ошириш учун керакли шарт-шароитларни таъминлаш, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари ва тартиб-таомилларига мувофиқ зарур ҳисоботлар ва ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланиши ҳамда тақдим этилишини ташкил қилиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

6. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан қуйидагиларни имзолаш ваколати берилсин:

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси билан молиялаштириш тўғрисидаги битимни;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси билан Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг кредит маблағларини қайтариш кафолатини таъминлаш бўйича битимни;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Лойиҳада иштирок этувчи Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари билан Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг кредит маблағларини қайта кредитлаш битимларини.

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси билан Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси ўртасидаги молиялаштириш битими юзасидан ўрнатилган тартибда юридик хулоса берсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Лойиҳа доирасида консультация хизматлари учун мўлжалланган маблағларни "Тараққиёт стратегияси" маркази томонидан экспертлар жалб қилинишига йўналтирсин.

9. Қуйидагилар:

Лойиҳани амалга ошириш доирасида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг кредити ҳисобидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва транспорт воситалари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимларидан ташқари), қўшилган қиймат солиғидан, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ва йиғимлардан;

Лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган жисмоний шахслар - Ўзбекистон Республикаси норезидентлари даромадлари жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқдан озод қилинсин.

Белгилансинки:

мазкур бандда берилган имтиёзларнинг амал қилиши Лойиҳа доирасида қайта молиялаштирилган маблағлар ҳисобидан фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)га ҳам жорий этилади;

ушбу бандда кўрсатилган имтиёзлар натижасида бўшаган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Лойиҳани амалга оширишдаги улуши деб ҳисобланади.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари С.Р. Холмуродов, Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Г.К. Саидова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси  Президенти                                       Ш. Мирзиёев





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 20 ноябрдаги

ПҚ-4021-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Қишлоқ хўжалигини диверсификация

ва модернизация қилиш" лойиҳаси бўйича

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро

жамғармаси кредитидан фойдаланиш

СХЕМАСИ








минг АҚШ долларида

Компонентлар номи


Қарз суммаси


Қарзнинг қайтарилиши:


Қарзни тўлаш усули


Давлат

бюджетидан


Лойиҳа

иштирокчила-

ри томонидан


сумма


%


сумма


%


сумма


%



1-КОМПОНЕНТ 1. ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТНИНГ ИНКЛЮЗИВ

(КАМДАРОМАДЛИЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛГАН ҲОЛДА)

ЗАНЖИРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

1.1.-субкомпонент. Қўшимча қиймат занжири учун бизнес-муҳит яратиш


52

0,1

52

100

-

-

Хизмат кўрсатиш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади


1.2-субкомпонент. Қўшимча қиймат занжири иштирокчиларининг салоҳиятини мустаҳкамлаш


3 893

8,4

3 893

100

-

-

2-КОМПОНЕНТ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА

ИНКЛЮЗИВ МОЛИЯЛАШТИРИШ

2.1-субкомпонент. Қишлоқ хўжалигида кафилликни таъминлаш


1 000

2,2

1 000

100

-

-

Хизмат кўрсатиш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади


2.2-субкомпонент. Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш учун кредит линияси


33 710

73,0

-

-

33 710

100

Хизмат кўрсатиш иштирок этувчи тижорат банклари ҳисобидан амалга оширилади


2.3-субкомпонент. Ёшлар учун кредит линияси


5 000

10,8

-

-

5 000

100

3-КОМПЕНЕНТ. ИҚЛИМ ШАРОИТИГА МОС БАРҚАРОР

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИНФРАТУЗИЛМАСИ

3.1 -субкомпонент. Ирригация тизимларини модернизация қилиш


1 106

2,4

1 106

100

-

-

Хизмат кўрсатиш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади


3.2-субкомпонент. Модернизация қилинган ирригация тизимлари бўйича СФУни салоҳиятини ошириш


36

0,1

36

100

-

-

4-КОМПОНЕНТ. ЛОЙИҲАНИ БОШҚАРИШ

Лойиҳани бошқариш, мониторинг ва ҳисоботни юритиш


1 403

3,0

1 403

100

-

-

Хизмат кўрсатиш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади


Жами


46 200

100,0

7 490

16,2

38 710

83,8


      

Ишлатилган қисқартма: СФУ - Сувдан фойдаланувчилар уюшмаси






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 20 ноябрдаги

ПҚ-4021-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Қишлоқ хўжалигини диверсификация

ва модернизация қилиш" лойиҳаси бўйича Қишлоқ

хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси

кредит маблағларини сўндириш, комиссия ва

фоиз тўловларини амалга ошириш

ПРОГНОЗ ГРАФИГИ

Кредит муддати, йил

25

Имтиёзли муддат, йил

5

Фоиз ставкаси

1,25%

Хизмат кўрсатганлик учун комиссия

0,75%




АҚШ долларида

Тўлов санаси


Фоиз ва комиссия

тўловлари суммаси


Асосий қарз бўйича

тўловлар суммаси


Жами тўланадиган

сумма


2018 йил 15 ноябрь


-


-

2019 йил 15 май


6 890


6 890

2019 йил 15 ноябрь


84 290


84 290

2020 йил 15 май


161 690


161 690

2020 йил 15 ноябрь


250 130


250 130

2021 йил 15 май


338 560


338 560

2021 йил 15 ноябрь


382 420


382 420

2022 йил 15 май


426 270


426 270

2022 йил 15 ноябрь


444 140


444 140

2023 йил 15 май


462 000

1 155 000

1 617 000

2023 йил 15 ноябрь


462 000

1 155 000

1 617 000

2024 йил 15 май


450 450

1 155 000

1 605 450

2024 йил 15 ноябрь


438 900

1 155 000

1 593 900

2025 йил 15 май


427 350

1 155 000

1 582 350

2025 йил 15 ноябрь


415 810

1 155 000

1 570 810

2026 йил 15 май


404 250

1 155 000

1 559 250

2026 йил 15 ноябрь


392 700

1 155 000

1 547 700

2027 йил 15 май


381 150

1 155 000

1 536 150

2027 йил 15 ноябрь


369 600

1 155 000

1 524 600

2028 йил 15 май


358 050

1 155 000

1 513 050

2028 йил 15 ноябрь


346 500

1 155 000

1 501 500

2029 йил 15 май


334 950

1 155 000

1 489 950

2029 йил 15 ноябрь


323 410

1 155 000

1 478 410

2030 йил 15 май


311 850

1 155 000

1 466 850

2030 йил 15 ноябрь


300 300

1 155 000

1 455 300

2031 йил 15 май


288 750

1 155 000

1 443 750

2031 йил 15 ноябрь


277 200

1 155 000

1 432 200

2032 йил 15 май


265 650

1 155 000

1 420 650

2032 йил 15 ноябрь


254 100

1 155 000

1 409 100

2033 йил 15 май


242 550

1 155 000

1 397 550

2033 йил 15 ноябрь


231 010

1 155 000

1 386 010

2034 йил 15 май


219 450

1 155 000

1 374 450

2034 йил 15 ноябрь


207 900

1 155 000

1 362 900

2035 йил 15 май


196 350

1 155 000

1 351 350

2035 йил 15 ноябрь


184 800

1 155 000

1 339 800

2036 йил 15 май


173 250

1 155 000

1 328 250

2036 йил 15 ноябрь


161 700

1 155 000

1 316 700

2037 йил 15 май


150 150

1 155 000

1 305 150

2037 йил 15 ноябрь


138 610

1 155 000

1 293 610

2038 йил 15 май


127 050

1 155 000

1 282 050

2038 йил 15 ноябрь


115 500

1 155 000

1 270 500

2039 йил 15 май


103 950

1 155 000

1 258 950

2039 йил 15 ноябрь


92 400

1 155 000

1 247 400

2040 йил 15 май


80 850

1 155 000

1 235 850

2040 йил 15 ноябрь


69 300

1 155 000

1 224 300

2024 йил 15 май


57 750

1 155 000

1 212 750

2041 йил 15 ноябрь


46 210

1 155 000

1 201 210

2042 йил 15 май


34 650

1 155 000

1 189 650

2042 йил 15 ноябрь


23 100

1 155 000

1 178 100

Жами


12 015 890

46 200 000

58 215 890

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 21 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 26 ноябрь, 47-сон, 902-модда