ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Қишлоқ хўжалиги /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.11.2018 й. ПҚ-4021-сон "Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокида "Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
20.11.2018 й.
N ПҚ-4021
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ХАЛҚАРО ЖАМҒАРМАСИ
ИШТИРОКИДА "ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ
ДИВЕРСИФИКАЦИЯ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ
ҚИЛИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, деҳқон ва фермер хўжаликларини қўшилган қиймат яратишнинг замонавий занжирларига самарали интеграциялаш ва уларнинг молиявий барқарорлигини ошириш ҳамда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасига "Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Лойиҳа) молиялаштириш учун 25 йилга 5 йиллик имтиёзли давр билан 46,2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит, шунингдек, 300,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари берилиши маъқулланди;
Лойиҳанинг умумий қиймати 84,78 млн. АҚШ доллари эквивалентини, шундан, Ўзбекистон Республикасининг Лойиҳани амалга оширишдаги улуши - 38,28 млн. АҚШ долларини, шу жумладан, солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш, инвестиция даврида молиявий харажатларни тўлаш ва бошқа сарф-харажатларни молиялаштириш шаклидаги улуш - 15,76 млн. АҚШ доллари эквивалентини, Лойиҳада иштирок этаётган тижорат банкларнинг улуши - 11,28 млн. АҚШ долларини, шунингдек, Лойиҳа иштирокчилари (бенефициарлари) улуши - 11,24 млн. АҚШ доллари эквивалентини ташкил этади;
Лойиҳани амалга ошириш даври 7 йил (2019-2025 йиллар) этиб белгиланди.
Лойиҳа Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида амалга оширилади;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги) Лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, уни мувофиқлаштириш ва бошқариш, шунингдек, Лойиҳани амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисоботни юритиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.
3. Қуйидагилар:
"Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш" лойиҳаси бўйича Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси кредитидан фойдаланиш схемаси 2-иловага мувофиқ;
"Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш" лойиҳаси доирасида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси кредитини сўндириш, фоиз ва комиссия тўловларини амалга ошириш прогноз графиги 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда бир ой муддатда Лойиҳа доирасида бериладиган кредитни қайта молиялашнинг муддатлари ва шартлари, сублойиҳаларни танлаш ва уларни баҳолаш мезонларини кўрсатган ҳолда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг кредитидан фойдаланиш ва кафолатини таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг бош директори (Шоаҳмедов Ш.Ш.), Андижон (Абдураҳмонов Ш.К.), Фарғона (Ғаниев Ш.М.) ва Наманган (Бозаров Х.Х.) вилоятлари ҳокимлари зиммасига Лойиҳа доирасидаги тадбирларни самарали амалга ошириш учун керакли шарт-шароитларни таъминлаш, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари ва тартиб-таомилларига мувофиқ зарур ҳисоботлар ва ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланиши ҳамда тақдим этилишини ташкил қилиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
6. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан қуйидагиларни имзолаш ваколати берилсин:
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси билан молиялаштириш тўғрисидаги битимни;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси билан Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг кредит маблағларини қайтариш кафолатини таъминлаш бўйича битимни;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Лойиҳада иштирок этувчи Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари билан Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг кредит маблағларини қайта кредитлаш битимларини.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси билан Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси ўртасидаги молиялаштириш битими юзасидан ўрнатилган тартибда юридик хулоса берсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Лойиҳа доирасида консультация хизматлари учун мўлжалланган маблағларни "Тараққиёт стратегияси" маркази томонидан экспертлар жалб қилинишига йўналтирсин.
9. Қуйидагилар:
Лойиҳани амалга ошириш доирасида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг кредити ҳисобидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва транспорт воситалари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимларидан ташқари), қўшилган қиймат солиғидан, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ва йиғимлардан;
Лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган жисмоний шахслар - Ўзбекистон Республикаси норезидентлари даромадлари жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқдан озод қилинсин.
Белгилансинки:
мазкур бандда берилган имтиёзларнинг амал қилиши Лойиҳа доирасида қайта молиялаштирилган маблағлар ҳисобидан фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)га ҳам жорий этилади;
ушбу бандда кўрсатилган имтиёзлар натижасида бўшаган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Лойиҳани амалга оширишдаги улуши деб ҳисобланади.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари С.Р. Холмуродов, Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Г.К. Саидова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2018 йил 20 ноябрдаги
ПҚ-4021-сон қарорига
2-ИЛОВА
"Қишлоқ хўжалигини диверсификация
ва модернизация қилиш" лойиҳаси бўйича
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро
жамғармаси кредитидан фойдаланиш
СХЕМАСИ
минг АҚШ долларида |
|||||||
Компонентлар номи |
Қарз суммаси |
Қарзнинг қайтарилиши: |
Қарзни тўлаш усули |
||||
Давлат бюджетидан |
Лойиҳа иштирокчила- ри томонидан |
||||||
сумма |
% |
сумма |
% |
сумма |
% |
||
1-КОМПОНЕНТ 1. ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТНИНГ ИНКЛЮЗИВ (КАМДАРОМАДЛИЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛГАН ҲОЛДА) ЗАНЖИРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
|
|||||||
1.1.-субкомпонент. Қўшимча қиймат занжири учун бизнес-муҳит яратиш |
52 |
0,1 |
52 |
100 |
- |
- |
Хизмат кўрсатиш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади |
1.2-субкомпонент. Қўшимча қиймат занжири иштирокчиларининг салоҳиятини мустаҳкамлаш |
3 893 |
8,4 |
3 893 |
100 |
- |
- |
|
2-КОМПОНЕНТ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИНКЛЮЗИВ МОЛИЯЛАШТИРИШ
|
|||||||
2.1-субкомпонент. Қишлоқ хўжалигида кафилликни таъминлаш |
1 000 |
2,2 |
1 000 |
100 |
- |
- |
Хизмат кўрсатиш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади |
2.2-субкомпонент. Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш учун кредит линияси |
33 710 |
73,0 |
- |
- |
33 710 |
100 |
Хизмат кўрсатиш иштирок этувчи тижорат банклари ҳисобидан амалга оширилади |
2.3-субкомпонент. Ёшлар учун кредит линияси |
5 000 |
10,8 |
- |
- |
5 000 |
100 |
|
3-КОМПЕНЕНТ. ИҚЛИМ ШАРОИТИГА МОС БАРҚАРОР ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИНФРАТУЗИЛМАСИ
|
|||||||
3.1 -субкомпонент. Ирригация тизимларини модернизация қилиш |
1 106 |
2,4 |
1 106 |
100 |
- |
- |
Хизмат кўрсатиш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади |
3.2-субкомпонент. Модернизация қилинган ирригация тизимлари бўйича СФУни салоҳиятини ошириш |
36 |
0,1 |
36 |
100 |
- |
- |
|
4-КОМПОНЕНТ. ЛОЙИҲАНИ БОШҚАРИШ
|
|||||||
Лойиҳани бошқариш, мониторинг ва ҳисоботни юритиш |
1 403 |
3,0 |
1 403 |
100 |
- |
- |
Хизмат кўрсатиш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади |
Жами |
46 200 |
100,0 |
7 490 |
16,2 |
38 710 |
83,8 |
Ишлатилган қисқартма: СФУ - Сувдан фойдаланувчилар уюшмаси
Президентининг
2018 йил 20 ноябрдаги
ПҚ-4021-сон қарорига
3-ИЛОВА
"Қишлоқ хўжалигини диверсификация
ва модернизация қилиш" лойиҳаси бўйича Қишлоқ
хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси
кредит маблағларини сўндириш, комиссия ва
фоиз тўловларини амалга ошириш
ПРОГНОЗ ГРАФИГИ
Кредит муддати, йил |
25 |
Имтиёзли муддат, йил |
5 |
Фоиз ставкаси |
1,25% |
Хизмат кўрсатганлик учун комиссия |
0,75% |
АҚШ долларида |
|||
Тўлов санаси |
Фоиз ва комиссия тўловлари суммаси |
Асосий қарз бўйича тўловлар суммаси |
Жами тўланадиган сумма |
2018 йил 15 ноябрь |
- |
- |
|
2019 йил 15 май |
6 890 |
6 890 |
|
2019 йил 15 ноябрь |
84 290 |
84 290 |
|
2020 йил 15 май |
161 690 |
161 690 |
|
2020 йил 15 ноябрь |
250 130 |
250 130 |
|
2021 йил 15 май |
338 560 |
338 560 |
|
2021 йил 15 ноябрь |
382 420 |
382 420 |
|
2022 йил 15 май |
426 270 |
426 270 |
|
2022 йил 15 ноябрь |
444 140 |
444 140 |
|
2023 йил 15 май |
462 000 |
1 155 000 |
1 617 000 |
2023 йил 15 ноябрь |
462 000 |
1 155 000 |
1 617 000 |
2024 йил 15 май |
450 450 |
1 155 000 |
1 605 450 |
2024 йил 15 ноябрь |
438 900 |
1 155 000 |
1 593 900 |
2025 йил 15 май |
427 350 |
1 155 000 |
1 582 350 |
2025 йил 15 ноябрь |
415 810 |
1 155 000 |
1 570 810 |
2026 йил 15 май |
404 250 |
1 155 000 |
1 559 250 |
2026 йил 15 ноябрь |
392 700 |
1 155 000 |
1 547 700 |
2027 йил 15 май |
381 150 |
1 155 000 |
1 536 150 |
2027 йил 15 ноябрь |
369 600 |
1 155 000 |
1 524 600 |
2028 йил 15 май |
358 050 |
1 155 000 |
1 513 050 |
2028 йил 15 ноябрь |
346 500 |
1 155 000 |
1 501 500 |
2029 йил 15 май |
334 950 |
1 155 000 |
1 489 950 |
2029 йил 15 ноябрь |
323 410 |
1 155 000 |
1 478 410 |
2030 йил 15 май |
311 850 |
1 155 000 |
1 466 850 |
2030 йил 15 ноябрь |
300 300 |
1 155 000 |
1 455 300 |
2031 йил 15 май |
288 750 |
1 155 000 |
1 443 750 |
2031 йил 15 ноябрь |
277 200 |
1 155 000 |
1 432 200 |
2032 йил 15 май |
265 650 |
1 155 000 |
1 420 650 |
2032 йил 15 ноябрь |
254 100 |
1 155 000 |
1 409 100 |
2033 йил 15 май |
242 550 |
1 155 000 |
1 397 550 |
2033 йил 15 ноябрь |
231 010 |
1 155 000 |
1 386 010 |
2034 йил 15 май |
219 450 |
1 155 000 |
1 374 450 |
2034 йил 15 ноябрь |
207 900 |
1 155 000 |
1 362 900 |
2035 йил 15 май |
196 350 |
1 155 000 |
1 351 350 |
2035 йил 15 ноябрь |
184 800 |
1 155 000 |
1 339 800 |
2036 йил 15 май |
173 250 |
1 155 000 |
1 328 250 |
2036 йил 15 ноябрь |
161 700 |
1 155 000 |
1 316 700 |
2037 йил 15 май |
150 150 |
1 155 000 |
1 305 150 |
2037 йил 15 ноябрь |
138 610 |
1 155 000 |
1 293 610 |
2038 йил 15 май |
127 050 |
1 155 000 |
1 282 050 |
2038 йил 15 ноябрь |
115 500 |
1 155 000 |
1 270 500 |
2039 йил 15 май |
103 950 |
1 155 000 |
1 258 950 |
2039 йил 15 ноябрь |
92 400 |
1 155 000 |
1 247 400 |
2040 йил 15 май |
80 850 |
1 155 000 |
1 235 850 |
2040 йил 15 ноябрь |
69 300 |
1 155 000 |
1 224 300 |
2024 йил 15 май |
57 750 |
1 155 000 |
1 212 750 |
2041 йил 15 ноябрь |
46 210 |
1 155 000 |
1 201 210 |
2042 йил 15 май |
34 650 |
1 155 000 |
1 189 650 |
2042 йил 15 ноябрь |
23 100 |
1 155 000 |
1 178 100 |
Жами |
12 015 890 |
46 200 000 |
58 215 890 |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 21 ноябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 26 ноябрь, 47-сон, 902-модда