ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2018 й. 935-сон "Республикада 2019-2020 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.11.2018 й.

N 935




РЕСПУБЛИКАДА 2019-2020 ЙИЛЛАРДА

МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ҚАЙТА

ИШЛАШ   ҲАЖМЛАРИНИ   КЎПАЙТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Кейинги йилларда аҳоли хонадонлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш асосида мева, узум, сабзавот, полиз, дуккакли маҳсулотлар (кейинги ўринларда мева-сабзавот маҳсулотлари деб аталади) ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва экспорт ҳажмини ошириш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда.

Шу билан бирга, аҳоли хонадонлари ва томорқа ер участкаларида етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш (қуритиш) бўйича янги қувватларни ишга тушириш ишларининг таҳлили республиканинг айрим туманларида ушбу йўналишдаги фаолиятни янада ривожлантириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш чораларини кўриш зарурлигини кўрсатмоқда.

Республикада хусусан, аҳоли хонадонлари ва томорқаларида етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш соҳасини янада ривожлантириш, қуритилган маҳсулотлар турларини кенгайтириш, жаҳон бозорларида рақобатбардош бўлган маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш ва экспортини йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2019-2020 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

2019 йилда мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш корхоналарини ташкил қилишнинг манзилли дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан биргаликда мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар мақсадли кўрсаткичларини сўзсиз бажарилишига шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда тадбиркорлик субъектлари, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг қайта ишлаш (қуритиш) бўйича замонавий мини-технологияларга бўлган талабини аниқлаб, "Ўзтрейд" акциядорлик жамиятига тақдим этсин.


3. "Ўзтрейд" акциядорлик жамияти "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда жорий талабдан келиб чиққан ҳолда тадбиркорлик субъектларига, фермер ва деҳқон хўжаликларига доимий равишда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш (қуритиш) бўйича илғор хорижий компанияларнинг технологияларини жалб этишга кўмаклашсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси билан биргаликда ҳудудий инвестиция бошқармалари билан келишилган ҳолда 1-иловага мувофиқ 2020 йилда мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш корхоналарини ишга тушириш режасини ҳудудлар кесимида ишлаб чиқсин, шунингдек лойиҳа ташаббускорлари, амалга ошириш муддати ва молиялаштириш манбалари аниқ бўлган манзилли дастурларини ишлаб чиқиб, 2019 йилнинг 1 январига қадар тасдиқласин.


5. 2019-2020 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш бўйича лойиҳаларни:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги томонидан халқаро молия институтларининг жалб қилинган маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 6 январдаги ПҚ-2718-сон қарорига мувофиқ очилган кредит линиялари маблағлари;

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;

республика тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари, ташаббускорларнинг ўз маблағлари ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тавсия этилсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, тижорат банклари билан биргаликда:

мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш бўйича лойиҳаларини амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш, аниқланган муаммоли масалаларни тезкорлик билан ҳал қилиш;

мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш бўйича лойиҳаларни молиялаштиришда ёрдам кўрсатиш;

2019-2020 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш бўйича корхоналарни ташкил этиш ва ишга тушириш борасида хар чорак якунида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб бориш вазифалари юклансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компанияси раиси Т.А. Жалилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 20 ноябрдаги

935-сон қарорига

1-ИЛОВА



2019-2020 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш

бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар мақсадли

КЎРСАТКИЧЛАРИ

  

Ҳудудлар

Туманлар сони

Фаолият юритаётган корхоналар

2019-2020 йилларда амалга ошириладиган лойиҳалар

Ўсиш суръати, %

2019 йилда

2020 йилда

лойиҳа сони

қуввати,

минг тонна

лойиҳа

сони

қуввати,

минг тонна

лойиҳа

сони

шундан,

"Томорқа хизмати" корхоналари

қуввати,

минг тонна

Қорақалпоғистон Республикаси

15

1

0,1

1

2,6

8

1

2,7

53 бар.

Андижон

14

5

99,2

3

4,4

6

5

103,6

104,4

Бухоро

11

1

2,0

3

20,0

7

1

22,0

11 бар.

Жиззах

12

4

1,4

1

0,4

7

4

1,8

128,6

Қашқадарё

13

2

3,3

1

1,5

10

2

4,8

145,5

Навоий

6





6

1

15,7


Наманган

11

4

44,0

4

10,5

3

3

54,5

123,9

Самарқанд

14

14

92,7

4

7,3

2

2

100,0

107,9

Сирдарё

13

1

20,0

2

4,8

9

1

24,8

124,0

Сурхондарё

8

2

22,5

3

10,1

6

1

32,6

144,8

Тошкент

15

11

22,7

2

8,4

4

4

31,1

137,0

Фарғона

15

9

21,5

2

1,5

4

4

23,0

107,0

Хоразм

10

3

2,2

2

1,6

5

3

3,8

172,7

Жами

157

57

331,6

28

73,0

77

32

420,3

126,8





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 20 ноябрдаги

935-сон қарорига

2-ИЛОВА



2019 йилда мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш

корхоналарини ташкил қилишнинг манзилли

ДАСТУРИ

     

минг. доллар

Т/р

Лойиҳа ва лойиҳа ташаббускорининг номи

Йиллик қуввати

(тонна)

Лойиҳанинг умумий қиймати

шу жумладан:

Иш ўринлари

ўз маблағи

банк кредити

чет эл инвестициялари


Республика бўйича жами 28 та лойиҳа

73020

81836,7

37789,8

41701,9

2345,0

156


Қорақалпоғистон Республикаси

2 600

13 500,0

13 500,0

0

0

5

1.

Нукус шаҳридаги "Глобал фуд импекс" МЧЖ савдо-логистика маркази негизида мева-сабзавот маҳсулотларини қуритишни ташкил этиш.

2600

13500,0

13500,0



5


Андижон вилояти

4350

4150,0

1800,0

1500,0

850,0

15

2.

Бўз туманидаги "Сайёра фаввораси" МЧЖда мева-сабзавотларни қайта ишлашни (қуритиш)ни ташкил этиш.

750

1000,0

150,0


850,0

3

3.

Асака туманидаги "Бунёд Сервис Люкс" МЧЖ томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини қуритишни ташкил этиш.

3000

2500,0

1500,0

1000,0


10

4.

Марҳамат туманидаги "Нури Осиё" МЧЖ томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини қуритишни ташкил этиш.

600

650,0

150,0

500,0


2


Бухоро вилояти

20000

22653,0

12250,0

10403,0

0

40

5.

Бухоро шаҳридаги "Халилов Саноат Қурилиш" МЧЖ томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини қуритишни ташкил этиш.

1 000

573,0

350,0

223,0


3

6.

Когон шаҳридаги "Оникс Техналадка Сервис" МЧЖ томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини қуритишни ташкил этиш.

4 000

280,0

100,0

180,0


12

7.

Бухоро туманидаги "Проперти индустри" МЧЖ савдо-логистика маркази негизида мева-сабзавот маҳсулотларини қуритишни ташкил этиш.

15 000

21 800,0

11 800,0

10 000,0


25


Жиззах вилояти

400

250,0

35,0

0,0

215,0

2

8.

Жиззах туманидаги "Фаровон Авто капитал" корхонасида мева-сабзавотларни қуритишни ташкил этиш.

400

250,0

35,0


215,0

2


Қашқадарё вилояти

1500

75,0

75,0

0

0

3

9.

Қарши туманидаги "Умид универсал савдо" МЧЖ томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш лойиҳасини ташкил этиш.

1 500

75,0

75,0



3


Наманган вилояти

10500

2613,0

783,0

1830,0

0

16

10.

Мингбулоқ туманидаги "Д.Рахмонов" ХКда мева-сабзавот маҳсулотларини қуритишни ташкил этиш.

500,0

83,0

83,0



2

11.

Учқўрғон туманидаги "Гулхумор" фермер хўжалигида мева-сабзавотларни қуритишни ташкил этиш.

1 000,0

233,3

166,7

66,7


3

12.

Чуст туманидаги "Розиков Валижон" МЧЖда мева-сабзавотларни қуритиш ва қадоқлашни ташкил этиш.

1 000,0

166,7

33,3

133,3


3

13.

Поп туманидаги "Наманган агро логистика" МЧЖ савдо-логистика маркази негизида мева-сабзавот маҳсулотларини қуритишни ташкил этиш.

8000

2 130,0

500,0

1 630,0


8


Самарқанд вилояти

7300

8619,8

1796,0

6823,8

0

17

14.

Иштихон туманидаги "Иштихон голд грепс экспорт" МЧЖда мева-сабзавотларни қуритиш ва қадоқлашни ташкил этиш.

1 000,0

218,8

218,8


0,0

4

15.

Иштихон туманидаги "Зарбанд райсинг" МЧЖда мева-сабзавотларни қуритиш ва қадоқлашни ташкил этиш.

1 000,0

187,5

125,0

62,5

0,0

4

16.

Каттақўрғон туманидаги "Сифат ғишт қурилиш" МЧЖда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва қуритишни ташкил этиш.

300,0

437,5

156,3

281,3

0,0

2

17.

Нарпай туманида "Narpay optimum" МЧЖда мева-сабзавотларни қуритиш ва қадоқлашни ташкил этиш.

5 000,0

7 776,0

1 296,0

6 480,0

0,0

7


Сирдарё вилояти

10070

21800

5300

16500

0

17

18.

Мирзаобод туманидаги "Mirzaobod Unversal Trade Cluster" ХК томонидан мева маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил этиш.

10000

21 000,0

4 500,0

16 500,0


15

19.

Гулистон шаҳридаги "Guliston Bunyodkor Servis" МЧЖ томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил этиш.

70

800,0

800,0


0,0

2


Сурхондарё вилояти

4800

2724,1

631,1

2093,0

0

13

20.

Ангор туманидаги "Ангор Интенсив боғлари" фермер хўжалигида мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш ҳамда шок усулида музлатишни ташкил этиш.

1 000

2 159,4

498,3

1 661,1

0,0

4

21.

Жарқўрғон туманидаги "Сулаймон тожи" ХК томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини қуритишни ташкил этиш.

800

332,2

66,4

265,8

0,0

3

22.

Қумқўрғон туманидаги "Усмон олма боғи" МЧЖда дуккакли ва мева-сабзавот маҳсулотларни қайта ишлаш ва қадоқлашни ташкил этиш.

3 000

232,5

66,4

166,1

0,0

6


Тошкент вилояти

8400

2190,0

310,0

600,0

1280,0

18

23.

Бўка туманидаги "Ohangaron Anhor" МЧЖда мева-сабзавот маҳсулотларини қуритишни ташкил этиш.

1 200

1 500,0

220,0


1 280,0

4

24.

Чирчиқ шаҳридаги "Chirchiq Anis Business" МЧЖ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш ва қадоқлашни ташкил этиш.

7 200

690,0

90,0

600,0


14


Фарғона вилояти

1500

2548,8

1109,7

1439,1

0

5

25.

Боғдод туманида "Араматов Бағдад" МЧЖ томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, қуритиш ва қадоқлашни ташкил этиш.

500

963,4

378,0

585,4


2

26.

Фарғона шаҳридаги "O'zmanba-ta'minot" МЧЖ томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш ва қадоқлашни ташкил этиш.

1 000

1 585,4

731,7

853,7


3


Хоразм вилояти

1600,0

713,0

200,0

513,0

0,0

5

27.

Урганч туманидаги "Вали бахт хўжа" оилавий корхонаси томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини қуритишни ташкил этиш.

1 000

63,0

50,0

13,0

0,0

3

28.

Хива туманидаги "Жамол Юлдуз савдо сервис" ХКда мева-сабзавот маҳсулотларини қуритишни ташкил этиш.

600

650,0

150,0

500,0


2


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 ноябрь














































Время: 0.1898
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск