ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик / Ер ости бойликларидан фойдаланиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.11.2018 й. ПҚ-4030-сон "Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.11.2018 й.

N ПҚ-4030



ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАРНИ

ОЛТИН ИЗЛОВЧИЛАР УСУЛИДА ҚАЗИБ

ОЛИШ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

УЧУН ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда янги иш ўринларини ташкил қилиш ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш йўли билан аҳоли фаровонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, мамлакатнинг айрим ҳудудларида ижтимоий тангликнинг кучайиши, шу жумладан, қимматбаҳо металларни ноқонуний қазиб олишнинг давом этаётганлиги билан боғлиқ бўлган криминоген вазиятнинг ёмонлашиши кузатилмоқда.

Бунинг асосий сабаби миқдор ва сифат жиҳатидан саноат усулида қазиб олиш объекти ҳисобланмайдиган ер қаъри участкаларида қимматбаҳо металларни носаноат усулда қазиб олиш билан қонуний шуғулланиш имкониятининг мавжуд эмаслиги ҳисобланади.

Қимматбаҳо металларни ноқонуний қазиб олиш Навоий, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида тизимли тус олиб, қимматбаҳо металларнинг яширинча айланишига ва чет элларга ноқонуний олиб чиқиб кетилишига олиб келмоқда. Ноқонуний равишда олтин қазиб олиш чоғида шикастланишлар ва ўлим ҳолатлари содир бўлмоқда.

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишни тадбиркорлик тури сифатида ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ер қаъри участкасини самарали ўзлаштириш, шунингдек, олтин ва заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг 2019 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлик таваккалчилиги асосида қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини жорий қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти ер қаъридан фойдаланишнинг алоҳида тури ҳисобланади ва у ер қаъри участкаларида амалга оширилади;

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкалари, шу жумладан ўлчамлари 5 гектаргача бўлган сочма олтин конлари тақдим этилади;

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома берилади, бунда битта талабгорга рухсатнома асосида берилган ер қаъри участкаларининг умумий майдони йил давомида 20 гектардан ошмаслиги лозим;

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномаларга фақат Ўзбекистон Республикаси резидентлари, хусусан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган якка тартибдаги тадбиркор мақомига эга жисмоний шахслар ҳамда устав капитали (жамғармаси)да Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган жисмоний шахснинг улуши 70 ва ундан ортиқ фоизга эга бўлган юридик шахслар талабгор бўлиши мумкин;

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномага талабгор бўлиши мумкин бўлган юридик шахслар ишчи-ходимларининг 70 фоизи Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши лозим;

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан "E-AUKSION" электрон савдо майдончасидаги электрон аукцион якунлари бўйича белгиланган тартибда "Лицензия" ахборот тизими орқали 3 йил муддатга берилади;

электрон аукционни ўтказиш ва мазкур қарорга мувофиқ рухсатномани беришнинг умумий муддати "E-AUKSION" электрон савдо майдончасида амалга ошириладиган барча жараёнларни ўз ичига олган ҳолда, истисно тариқасида, 15 кундан ошмайди;

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога қўйишнинг бошланғич нархи ҳар бир гектарига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 баравари миқдорида белгиланади. Бунда тўлиқ бўлмаган гектарлар учун бошланғич нарх 1 гектар ер учун белгиланган нархни ер майдонининг ўлчамига кўпайтириш орқали аниқланади;

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга рухсат бериладиган ер қаъри участкалари рўйхати ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан тасдиқланади;

рухсатномани ёки ер қаъри участкасидан (тўлиқ ёки қисман) фойдаланиш ҳуқуқини учинчи шахсларга бериш (топшириш), шунингдек, битта ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномани бир неча шахсга беришга йўл қўйилмайди;

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг реестрини юритиш ва уларга ажратилган ер қаъри участкаларининг давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан амалга оширилади;

олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни реализация қилиш аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга юридик шахсларга, шу жумладан "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" ва "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятларига, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга келишилган нархларда амалга оширилади;

қимматбаҳо металларни яшириш, шу жумладан уни 6 ой ичида реализация қилмаслик, шунингдек, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш чоғида ишларни бехатар олиб бориш талабларининг бузилиши оқибатида инсонларнинг оғир тан жароҳати олиши ёки ўлимига олиб келиши рухсатномани бекор қилиш ва мазкур фаолият билан шуғулланишни бир йил давомида чеклаш учун асос бўлади;

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилгандан сўнг, ер қаъридан фойдаланувчилар зиммасига ер қаъри участкаларини рекультивация қилиш ва уларни кейинчалик фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш мажбурияти юкланади.

Белгилансинки, мазкур банднинг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган талаблар 2021 йил 1 майдан бошлаб бериладиган қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларга нисбатан татбиқ этилади.

3. Белгилансинки, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончасида реализация қилишдан олинган пул маблағлари ва ушлаб қолинган закалат суммаси, аукционни ташкил қилиш хизматлари учун тўлов суммалари чегирилган ҳолда:

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти олиб бориладиган ҳудудлардаги тегишли туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетларига қўшимча даромад манбаи сифатида;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг йиллик давлат дастурларини амалга оширишга мақсадли йўналтирилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг махсус ғазначилик ҳисобрақамларига тенг улушларда ўтказилади.

5. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини тартибга солишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси "Саноатгеоконтехназорат" ДИ, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2019 йилнинг 1 февралига қадар қуйидагиларни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

а) қуйидагиларни назарда тутувчи Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда - Низом):

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия бериш тартиби, шу жумладан, "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончасида электрон аукционни ўтказиш регламенти;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари, шу жумладан, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишнинг рухсат этилган усуллари ва воситалари, шунингдек, фойдаланиладиган асбоб-ускуналар ва техникага қўйиладиган талаблар;

олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металлар нархини белгилаш, уларни харид қилиш, ҳисобини юритиш, сақлаш ва реализация қилиш тартиби;

ишларни олиб бориш қоидалари ва нормаларига риоя қилиш бўйича талаблар, шунингдек, ер қаъридан фойдаланувчиларнинг қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун жавобгарлиги;

фойдаланиб бўлинган ерларни рекультивация қилиш ва уларни маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг захира фондига қайтариш механизми;

б) ишончли, аниқ контурлари ва чегараларини кўрсатган ҳолда қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун берилаётган ер қаъри участкаларининг рўйхатини (кейинги ўринларда - Рўйхат).


7. "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ ва "Навоий кон-металлургия комбинати" ДКга 2019 йилнинг 1 мартига қадар мамлакат ҳудудларида олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни сотиб олувчи ихтисослаштирилган қабул кассаларини очиш ва сотиб олишнинг шаффоф механизмини ўрнатиш тавсия қилинсин.


8. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишни амалга оширувчи шахсларга, шу жумладан, услубий, амалий ва юридик маслаҳатлар бериш йўли билан ҳар томонлама ёрдам кўрсатсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, тегишли вилоят ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда қимматбаҳо металларни ноқонуний йўл билан қазиб олиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни тасдиқласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси:

Интернет тармоғидаги ўзларининг расмий сайтларида жойлаштириш орқали Низом ва Рўйхатдан эркин фойдаланиш имкониятини таъминласин ва уларни тизимли равишда янгилаб борсин;

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш меъёрлари ва қоидаларига, шунингдек, табиатни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши устидан белгиланган тартибда қатъий назорат ўрнатсин;

Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 ноябрь


"Халқ сўзи", 2018 йил 28 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 3 декабрь, 48-сон, 919-модда








































Время: 0.2041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск