Внимание!

NB! Мазкур Карорга 2024 йил 1 сентябрдан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР ВМ 06.05.2024 й. 266-сон Карорига каранг.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар / ЎзР ВМ қарорлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.10.2018 й. 884-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.10.2018 й.

N 884



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун

ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сон

Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик

фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини

янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш

шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"

2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони)


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сон Қонунининг 2, 9, 10, 12, 13 ва 17-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 29 октябрдаги

884-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 314-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Лотереялар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомнинг 21-бандида:

а) "қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;

б) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.".


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 29-бандда:

"қайта ташкил этилган" сўзлари "ўзгартирилган" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.";


б) 31-банднинг биринчи хатбошига "кундан" сўзидан кейин "ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан" сўзлари қўшилсин.

24. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловага қуйидаги мазмундаги 20-1-банд қўшилсин:

20-1. "Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказиш карточкасига эга юридик шахслар - хўжалик юритувчи субъектлар қўшиб юборилган тақдирда, рўйхатдан ўтказиш карточкасини ушбу Тартибнинг 20-бандида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказиш карточкасидаги мавжуд маълумотлар ушбу Тартибнинг 20 ва 21-бандларида назарда тутилмаган ҳолларда ўзгартирилган тақдирда, рўйхатдан ўтказиш карточкаси хўжалик юритувчи субъектнинг тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризаси бўйича қайта расмийлаштирилади.".

29 . Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон

...
Время: 0.0467
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск