язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар/ Умумий характердаги имтиёзлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.11.2018 й. ПФ-5587-сон "Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

29.11.2018 й.

N ПФ-5587



МАҲАЛЛИЙ ИШЛАБ

ЧИҚАРУВЧИЛАРНИНГ ЭКСПОРТ

САЛОҲИЯТИНИ ЯНАДА РАҒБАТЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимиз экспорт салоҳиятини кенгайтириш, экспорт қилувчи ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек, рақобатбардош экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг кўпайтирилишини рағбатлантириш мақсадида:


1. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 январдан бошлаб товарлар (ишлар, хизматлар)ни, шу жумладан, комиссионер (ишончли вакил) орқали реализация қилишдан тушган умумий тушумида экспорт улуши 15 фоиздан юқори бўлган юридик шахслар солиқ солинадиган базани:

товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган фойда қисми юзасидан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича;

товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган қисми юзасидан ягона солиқ тўлови бўйича камайтирадилар.

Ушбу бандда назарда тутилган имтиёзлар иловага мувофиқ рўйхат бўйича хомашё товарларини экспорт қилишга, шунингдек, халқаро ташишлар (автотранспортдан ташқари) ҳамда узатиш қувурлари ва газ қувурлари орқали етказиб бериш хизматларига нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Белгилансинки, ушбу Фармоннинг 1-бандида назарда тутилган имтиёзлар қўлланилиши натижасида тўланмаган маблағлар қуйидаги ҳолларда қонун ҳужжатларига мувофиқ пеня ҳисобланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилади:

товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти фактини қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда;

товарлар экспорт режимига чиқарилган кундан бошлаб 180 кун мобайнида валюта тушуми таъминланмаганда.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишда ушбу Фармонга мувофиқ берилаётган имтиёзларни назарда тутсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ушбу Фармонга мувофиқ имтиёзларни қўллаш устидан тизимли назорат ўрнатсин.


5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 29 ноябрдаги

ПФ-5587-сон Фармонига

ИЛОВА



2019 йил 1 январдан қўлланиладиган солиқ

имтиёзлари татбиқ этилмайдиган экспорт

қилинадиган хом ашё товарлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Товарлар номи


ТИФ ТН коди


1.

Пахта линти


1404 20 000 0

2.

Нефть хом ашёси, газ конденсати, нефть маҳсулотлари


2709 00, 2710 (2710 12 - 2710 19 дан ташқари)

3.

Табиий газ


2711 21 000 0

4.

Суюлтирилган газ


2711 11 000 0 - 2711 19 000 0

5.

Электр энергияси


2716 00 000 0

6.

Радиоактив кимёвий элементлар ва радиоактив изотоплар ва уларнинг бирикмалари


2844

7.

Ўғитлар


3101 00 000 0 - 3105

8.

Бирламчи шаклдаги этилен полимерлари


3901 10 - 3901 20

9.

Пропилен полимерлари ёки бирламчи шаклдаги бошқа олефинлар (полипропилен)


3902

10.

Бирламчи шаклдаги стирол полимерлари


3903

11.

Винилхлорид полимерлари ёки бирламчи шаклдаги галогенлашган олефинлар


3904

12.

Полимерли, силиконли позициялар, каучук


3905 - 3914

13.

Ошланган чарм ёки қўй терисидан ёки йирик қорамол бузоқларининг терисидан, бошқа ҳайвонларнинг териларидан чарм крастлари


4101 - 4107

14.

Пилла, ипак чиқиндилари


5001, 5003 (ипак момиғидан ташқари)

15.

Пахта толаси ва чиқиндилари


5201 - 5203

16.

Ип калава


5205 - 5207

17.

Қимматбаҳо металлар


71 (7113 - 7118 дан ташқари)

18.

Қора металлар, қора металлар прокати, қора металл парчалари ва чиқиндилари


72

19.

Рангли металлар, рангли металлар прокати, рангли металлар парчалари ва чиқиндилари


7401 - 7409, 7501 - 7506, 7601 - 7603, 7801 - 7802, 7901 - 7903, 8001 - 8002, 8101 (8101 96 000 0, 8101 99 100 0 дан ташқари), 8102 (8102 95 000 0, 8102 96 000 0 дан ташқари), 8103 (8103 90 100 0 дан ташқари), 8104 - 8107, 8108 (8108 90 дан ташқари), 8109 - 8112


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 30 ноябрь


"Халқ сўзи", 2018 йил 30 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 3 декабрь, 48-сон, 917-модда