язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 1997 йилдан 2007 йилгача қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Мажбурий ажратмалар ва тўловлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2004 й. 199-сон "Лизинг хизматларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.04.2004 й.

N 199


ЛИЗИНГ ХИЗМАТЛАРИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Лизинг операцияларини янада ривожлантириш, улардан корхоналарни ташкил этиш ва замонавийлаштириш учун самарали фойдаланиш, корхоналарни рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни таъминловчи замонавий асбоб-ускуналар ва технологиялар билан жиҳозлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Солиқ солинадиган даромадлар (фойда)ни аниқлашда лизингга олувчиларнинг 2009 йил 1 январгача лизингга олинган асосий воситалар бўйича жами даромадидан амортизация ажратмалари жами суммасини, шу жумладан қонун ҳужжатларига мувофиқ тезлаштирилган усул билан ҳисобланган суммани чегириб ташлаш ҳуқуқига эга бўлишига доир тартиб белгилаб қўйилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ушбу қарорда белгиланган тартибга қатъий амал қилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, 2004 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун Молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисобининг янги ҳисоб-китоблар режаси жорий қилинишини ҳисобга олган ҳолда, икки ҳафта муддатда Бухгалтерия ҳисобида лизинг операцияларини акс эттириш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 26 апрелдаги

199-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


I. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божлари ставкалари 4-бандининг "у" кичик бандига қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:

"Изоҳ. Лизинг объектининг лизинг берувчи талаби бўйича ижро хатлари ёзиб беришда, лизинг шартномасида белгиланган тўланмаган тўловлар суммасидан лизинг шартномаси муддати тугашигача қолган даврга лизинг берувчи даромадини чегирган ҳолда давлат божи ундирилади".


III. Вазирлар Маҳкамасининг "Норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1998 йил 6 майдаги 194-сон қарорида:

а) қарорнинг тўртинчи хатбоши ва қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 1-илованинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Лизингга берувчи номига импорт бўйича келувчи товарларни божхонада расмийлаштиришда декларант ёки божхона брокери уларни қонун ҳужжатларига мувофиқ талаб қилинадиган ҳужжатлар билан бирга божхона органига тақдим этади".



IV. Вазирлар Маҳкамасининг "Нотариусларнинг ижро хатларига асосан қарзни ундириш сўзсиз амалга ошириладиган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2002 йил 18 январдаги 26-сон қарордаги иловага (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 4-модда) қуйидаги мазмундаги XI бўлим қўшилсин:


"XI. Лизингга олувчидан қарзни ундириш

ва лизинг объектини талаб қилиб олиш


15. Лизингга олувчининг қарзини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Ижро хатларини олиш учун қуйидагилар тақдим этилади:

а) қарзни ундириш ва/ёки лизинг объектини талаб қилиб олишни амалга оширишга асос бўладиган лизинг шартномасининг асл нусхаси;

б) лизингга олувчининг лизингга берувчи олдидаги қарзини тасдиқлайдиган икки томонлама таққослаш далолатномаси;

в) лизингга олувчининг огоҳлантиришни олганлиги тўғрисидаги тилхати билан бирга қарзни қайтариш тўғрисида огоҳлантириш хатининг нусхаси".


VI. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2003 йил 25 декабрдаги 567-сон қарорига "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ажратмалар ва йиғимлар ставкалари" номли 20-илова жадвалидаги 5-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Асосий фаолияти лизингга мол-мулк тақдим этиш бўлган корхоналар томонидан маблағлар ажратиш - лизинг бўйича даромад (фоизлар) суммасидан".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 17-сон, 197-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., 4-сон, 42-модда.