ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Назоратни амалга ошириш тартиби /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2018 й. 965-сон "Давлат солиқ хизмати органлари томонидан мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
27.11.2018 й.
N 965
ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ
ТОМОНИДАН МАВЗУГА ОИД ВА ЭКСПРЕСС-
ЎРГАНИШЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тушумларининг қўшимча манбаларини аниқлашга қаратилган солиқ назоратини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 3 декабрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 3 декабрь, 48-сон, 926-модда