ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Чет эл олий ўқув юртлари / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.11.2018 й. ПҚ-4041-сон "Тошкент шаҳрида Аджу университетини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.11.2018 й.

N ПҚ-4041



ТОШКЕНТ ШАҲРИДА

АДЖУ УНИВЕРСИТЕТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Умумэътироф этилган халқаро талаб ва стандартларга, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ қурилиш, архитектура, электротехника ва бошқа талаб юқори бўлган йўналишларда олий маълумотли малакали кадрларни тайёрлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ва Аджу университетининг (Корея Республикаси) Тошкент шаҳрида Аджу университетини (кейинги ўринларда - Университет) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Университет фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг истиқболларига мувофиқ қурилиш, архитектура, электротехника, иқтисодиёт соҳаларида ва бошқа талаб юқори бўлган таълим йўналишлари бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш;

қурилиш, архитектура, электротехника, иқтисодиёт соҳаларида ва бошқа талаб юқори бўлган таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилишга қаратилган янги таълим дастурлари ва ўқитиш шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

мутахассислар, илмий кадрлар тайёрлаш тизимини таълим ва фан узвийлиги ва узлуксизлиги тамойили, шунингдек, жаҳон таълим ҳамда илмий ҳамжамиятига интеграциялаш асосида ривожлантириш;

меҳнат бозорида мавжуд муаммо ва эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда қурилиш, архитектура, электротехника, иқтисодиёт соҳаларида ва бошқа талаб юқори бўлган таълим йўналишлари бўйича илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш;

педагогик салоҳиятни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, ўқитишнинг педагогик услублари ва технологияларини фаол такомиллаштириш;

таълим ва илмий-техникавий соҳаларда хорижий мамлакатлар, аввало, Корея Республикасининг етакчи таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари билан узоқ муддатли муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.


3. Маълумот учун қабул қилинсинки, Аджу университети (Корея Республикаси):

Университетнинг ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологиялари, фан ва техниканинг энг янги ютуқларини жорий этиш;

Университетнинг мутахассислари ва профессор-ўқитувчилари таркибининг, шу жумладан, чет элда малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;

Университет кутубхона фондини шакллантириш ва уни замонавий ўқув, ўқув-услубий ва илмий-техникавий адабиётлар билан тўлдириш, шунингдек, Аджу университети (Корея Республикаси) ресурслар базасидан фойдаланиш имкониятини тақдим этган ҳолда замонавий ахборот-ресурс марказини ташкил этишга кўмаклашади.


4. Белгилансинки:

Университет кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда ўқитишнинг Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган асосий йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича барча даражадаги мутахассисларни, шу жумладан, илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни амалга оширувчи юридик шахс мақомига эга бўлган олий таълим муассасаси ҳисобланади;

Университетга абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда Аджу университети (Корея Республикаси) томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;

Университет таълим фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги қонун ҳужжатларини инобатга олган ҳолда Аджу университетининг (Корея Республикаси) ўқув режалари ва дастурлари асосида амалга оширади;

Университетда ўқишни тамомлаган битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган Аджу университетининг (Корея Республикаси) белгиланган намунадаги дипломи берилади;

Университетни молиялаштириш талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг хайриялари, манфаатдор ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган техник кўмак маблағлари (грантлар), шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

Университетга 2020/2021 ўқув йили учун қабулни ташкил этиш, шу жумладан, бино ва иншоотларни ўқув йилига тайёрлаш бўйича таъмирлаш-қурилиш ишлари, ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва мослаштириш, ўқув ва илмий лабораторияларни харид қилиш, ўқитиш бўйича зарур ахборот-коммуникация тизимларини яратиш, шунингдек, профессор-ўқитувчилар таркибини танлаб олиш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

2020/2021 ва 2021/2022 ўқув йилларида ўқишга қабул қилинган талабалар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун улар Университетни тамомлагунига қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан контракт суммасининг республикадаги бошқа давлат олий таълим муассасаларида тегишли таълим йўналишларида ўқитиш қиймати миқдоридан ортиқ қисмини тўлаб бериш кўринишида давлат кўмаги (кейинги ўринларда - давлат кўмаги) тақдим этилади, контракт юридик шахслар - салоҳиятли иш берувчилар томонидан тўланиши ҳоллари бундан мустасно;

давлат кўмаги тақдим этилган Университет битирувчилари республиканинг давлат ташкилотларида камида уч йил ихтисослиги бўйича ишлаб бериш шарти билан ишга тақсимланади.


6. Тошкент шаҳридаги Аджу университети Васийлик кенгашининг (кейинги ўринларда - Васийлик кенгаши) таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Васийлик кенгашининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Университет фаолиятининг ташкил этилишини таъминлаш, унинг тўлақонли фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий, молиявий, юридик, иқтисодий, ўқув-методик, моддий-техник ва бошқа масалаларни ҳал этиш;

Университет фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича Аджу университети (Корея Республикаси) раҳбарияти билан музокаралар олиб бориш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш;

зарур лойиҳа, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш, Университетни жиҳозлаш, инфратузилмасини яратиш, моддий-техник таъминлашга доир графикларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

Университет фаолиятини ташкил этиш бўйича тасдиқланган графикларда белгиланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан мунтазам назорат ва мониторинг олиб бориш;

таълим жараёнини, талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини самарали ташкил этиш ва такомиллаштириш, бакалавр ва магистрлар тайёрлаш сифатини тизимли равишда ошириш, Университет битирувчиларини ишга жойлаштириш, меҳнат бозорининг кейинги ривожини ҳисобга олган ҳолда мутахассислар ва илмий-техник кадрлар тайёрлашнинг истиқболли йўналишларини белгилашда кўмаклашиш;

Аджу университети (Корея Республикаси) билан келишилган ҳолда ижтимоий-иқтисодий соҳанинг юқори малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиқиб 2020/2021 ўқув йилида ва кейинги йилларда Университетга қабул қилиш квоталарини ва ўқиш учун контракт суммасини белгилаш;

Университет фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш учун хайрия маблағлари, техник кўмак маблағларини (грантларни) ва бошқа бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш;

Университетнинг моддий-техник, ўқув-методик базасини мустаҳкамлаш, уни замонавий ўқув-лаборатория ускуналари ва ўқув-методик адабиётлар билан жиҳозлаш, Университетнинг ижтимоий ва маиший инфратузилмасини яхшилашга кўмаклашиш;

талабаларни, энг аввало, етим болалардан ва ота-она васийлигисиз қолган болаларни ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш, иқтидорли талабаларни ўқитиш учун стипендиялар ажратиш, талабаларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ва уларнинг яшаш жойларида бўш вақтларини фойдали ташкил этиш, шунингдек, талабаларнинг дам олишлари учун шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш;

махсус стипендиялар бериш орқали Аджу университетига (Корея Республикаси) ва соҳага ихтисослашган хориждаги бошқа етакчи таълим муассасаларига стажировка ўташга юбориш учун энг истиқболли талабаларни танлов асосида танлаб олишни ташкил этиш.


7. Васийлик кенгаши Аджу университети (Корея Республикаси) билан келишган ҳолда:

а) бир ой муддатда:

Университет Уставини тасдиқласин, шунингдек, унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Университетнинг тузилмаси ва штат жадвалини тасдиқласин;

б) 2020/2021 ўқув йили бошлангунига қадар Университетни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатувчи олий таълим муассасаларида фойдаланиладиган зарур ўқув-методик мажмуалар билан таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги  ва Аджу университетининг (Корея Республикаси):

Университетда 2020/2021 ўқув йилида бакалавриатнинг "Архитектура", "Электротехника" ва "Қурилиш инжиниринги" таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида Аджу университетининг (Корея Республикаси) магистратура мутахассисликлари бўйича бошқарув кадрларини тайёрлаш бўйича Иқтисодиёт ва бизнес олий мактабини очиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


9. Университетга:

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Аджу университети (Корея Республикаси) билан келишган ҳолда бакалавриат ва магистратуранинг янги истиқболли таълим йўналишлари ва мутахассисликларини, шу жумладан, Аджу университети (Корея Республикаси) стандартлари асосида кўп тармоқли клиника, илмий-тадқиқот лабораториялари ва диагностика марказига эга тиббиёт факультетини белгиланган тартибда очиш;

Университетга ўқитувчилик қилиш ва илмий иш олиб бориш учун таклиф этиладиган хорижлик профессорлар ва ўқитувчиларнинг яшаши ҳамда транспорт харажатларига тузиладиган шартномалар асосида, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифлар бўйича ҳақ тўлашга рухсат берилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов) бир ой муддатда Тошкент шаҳрида жойлашган касб-ҳунар коллежларидан бирининг бино ва иншоотларини Университетга бепул фойдаланиш учун берилишини таъминласин.


11. Университет 2021 йил 1 декабрга қадар муддатга Университетни жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш, шунингдек, унинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган ускуналар, компьютер ва оргтехникалар, ўқитишнинг техник воситалари, адабиётлар, мультимедиа маҳсулотлари, инвентарь ва бошқа моддий-техника ресурслари божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Университет буюртманомаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар ва маъмурий ходимлар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари консуллик ҳамда бошқа йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Университет буюртманомаларига биноан Университетнинг хорижий профессор-ўқитувчилари ва маъмурий ходимларига ҳамда уларнинг оила аъзоларига давлат божлари тўлашдан озод этган ҳолда кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ҳамда вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.А. Абдуҳакимов ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 30 ноябрдаги

ПҚ-4041-сон қарорига

ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги Аджу университетининг

Васийлик кенгаши

ТАРКИБИ

  

А.А. Абдухакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси

И.У. Мажидов

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари

Жей Ик Лим

-

Аджу университети (Корея Республикаси) вице-президенти (келишилган ҳолда) Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари

Джунг-хун Чо

-

Аджу университети (Корея Республикаси) Халқаро тадқиқотлар олий мактаби профессори (келишилган ҳолда)

А.Х. Тўхтаев

-

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири

Б.А. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири

А.К. Шодмонов

-

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири

Ш.М. Садиков

-

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

А.Я. Хайдаров

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

Ж.А. Артикходжаев

-

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи

У.М. Мустафоев

-

"Ўзбекэнерго" АЖ бошқаруви раиси

М.Р. Юнусов

-

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси

лавозими бўйича

-

Тошкент шаҳридаги Аджу университети ректори, Васийлик кенгаши котиби

  

Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 декабрь


"Халқ сўзи", 2018 йил 1 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 3 декабрь, 48-сон, 924-модда












































Время: 0.1403
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск