язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2018 й. 963-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.11.2018 й.

N 963



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини

тубдан яхшилаш  чора-тадбирлари  тўғрисида"

2018 йил 1 августдаги ПФ-5495-сон Фармони)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 1 августдаги ПФ-5495-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов







Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 27 ноябрдаги

963-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарори билан тасдиқланган Бож ставкалари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларнинг тарифлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 16-модда) IХ бўлимининг рус тилидаги матнида:


а) 2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"

до трех лет

350 долларов США

";

б) 3-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"

до трех лет

300 долларов США

".

2. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 9-банди иккинчи хатбошидаги "ўттиз икки баравари" сўзлари "ўн баравари" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби 2-бандининг "б" кичик бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Инвестиция киритиш вақтида Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам ойлик иш ҳақининг 8 500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек, хорижий корхона ташкил этиш шаклида Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритган хорижий фуқароларга кўп марталик уч йиллик виза берилади ва унинг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш заруратисиз чекланмаган миқдорда узайтирилади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 37-модда):


а) қуйидаги мазмундаги 3-1-банд қўшилсин:

"3-1. Ер участкасини олиб қўйиш ва уйлар, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иморатлар, иншоотларни бузиш ва дов-дарахтларни кўчириш (кейинги ўринларда объектлар деб аталади) тўғрисидаги қарорлар фақат қуйидаги мақсадларда қабул қилинади:

мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари, эркин иқтисодий зоналарни ташкил қилиш ва уларнинг фаолият юритиши учун ерларни тақдим этиш;

халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;

фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқариш;

автомобиль ва темир йўллари, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ва авиатехника марказлари, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, тоннеллар, энергетика тизими объектлари ва электр узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш (реконструкция қилиш);

аҳоли пунктлари бош режаларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан объектларни қуриш бўйича бажариш, шунингдек, қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Ер участкаларини олиб қўйишда объектларни бузишга кўчмас мулкнинг бозор қиймати ва олиб қўйиш сабабли мулкдорга етказилган зарар тўлиқ қопланганидан кейин рухсат берилади.

Жисмоний ва юридик шахсларга ноқонуний қарор чиқарилиши оқибатида етказилган зарар давлат томонидан, биринчи навбатда, тегишли давлат органларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади ва кейинчалик айбдор шахсдан регресс тартибида ундириб олинади";


б) 8-бандда:

учинчи-бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бузилаётган уйлар, бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтлар қийматини фуқароларга тўлаш, шунингдек, ер участкасини олиб қўйиш муносабати билан мулкдорларга етказилган зарарларни қоплаш;

ер участкасини ўзлаштириш даврида икки йилгача муддатга ижара шартномаси асосида вақтинча уй-жой бериб, бузилаётган уйлар (квартиралар), иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтларнинг бозор қиймати тўлиқ тўланган ҳамда ер участкасини олиб қўйиш муносабати билан мулкдорга етказилган бошқа зарарларни қоплаган ҳолда, фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш учун белгиланган норма доирасида ер участкаси бериш;

давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси олиб қўйилиши оқибатида юридик шахсларга аввалгисига тенг қийматли мол-мулк бериш ёки кўчмас мулкнинг бозор қийматини ва етказилган зарарларни қоплаш";

еттинчи-саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фуқароларга ва юридик шахсларга тегишли бузилиши керак бўлган уйлар, иморатлар ва иншоотларни кўчириш ва янги жойда тиклаш, шунингдек, ер участкасини олиб қўйиш муносабати билан мулкдорга етказилган зарарларни қоплаш;

янги жойда уйлар, иморатлар қуриш ҳамда уларни фуқаролар  ва юридик шахсларга мулк қилиб бериш, шунингдек, ер участкасини олиб қўйиш муносабати билан мулкдорга етказилган зарарларни қоплаш";


в) 18-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Уйни (квартирани) бузиш фақат кўчмас мулкнинг бозор қиймати  ўрни тўлиқ қопланганидан ва томонларнинг келишуви бўйича мулкдорга бузилаётган уй (квартира) ўрнига турар жой берилгандан кейин амалга оширилиши мумкин. Бунда ер участкасини олиб қўйиш муносабати билан мулкдорларга етказилган зарар тўлиқ қопланади";


г) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Уй (квартира) якка тартибда уй-жой қуриш учун мулкдорга кўчмас мулкнинг бозор қиймати ва олиб қўйиш сабабли мулкдорга етказилган зарар тўлиқ қопланганидан ва ер участкаси ажратилгандан, шунингдек, ер участкасини ўзлаштириш даврида икки йилгача муддатга ижара шартномаси асосида вақтинча уй-жой берилгандан кейин бузилиши мумкин";


д) 30-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 декабрдаги 984-сон қарори билан тасдиқланган Янги узилган, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 287-модда):


а) 11-банднинг иккинчи ҳатбоши чиқариб ташлансин;


б) 12-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 28 ноябрь