ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш / Автотранспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, йўналиши /

Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун мажбурий йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 29.11.2018 й. 3091-сон билан рўйхатга олинган 06.11.2018 й. Ички ишлар вазирлигининг 72-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-65-сон, Молия вазирлигининг 139-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 11-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 29 ноябрда 3091-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги,

Давлат божхона қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизматининг

2018 йил 6 ноябрдаги

72, 01-02/12-65, 139, 11-сонли қарорига

ИЛОВА



Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган

(қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва

транзит ҳаракатланиши учун мажбурий йиғимларни

ундириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 547-сон "Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун мажбурий йиғимларни ундириш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситалари деганда, хорижий давлатларнинг рўйхатга олиш идораларида рўйхатда турган, йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган, ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ошмайдиган, тўла вазни 3,5 тоннагача бўлган, олд, ён ва орқа ойналаридан бири ёки бир нечтасининг (томидаги люк ойнаси бундан мустасно) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) автотранспорт воситалари тушунилади.


2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик кирган ёки транзит ҳаракатланишида бўлган чет эл расмий делегацияларининг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушадиган 15 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.


4. Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчиларидан йиғимларни ундириш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича миллий валютада амалга оширилади.



2-БОБ. МАЖБУРИЙ ЙИҒИМЛАРНИ

УНДИРИШ


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг чегара божхона пости ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириш ва транзит ҳаракатланиш учун чегара божхона постидан ўтаётган хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчилари мажбурий йиғимларни тўлаши лозимлиги ҳақида огоҳлантирилади.


6. Тўловни амалга оширувчи хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг ҳайдовчилари мажбурий йиғимларни чегара божхона постидаги банк кассалари орқали амалга оширадилар.


7. Чегара божхона постларидаги банк кассалари:

хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчиларидан мажбурий йиғимларни қабул қилади;

мажбурий йиғим қабул қилинганлиги ҳақида хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгисини кўрсатган ҳолда квитанция расмийлаштиради ва унинг бир нусхасини ҳайдовчига беради.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг йўл-патруль хизмати:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кирган ва транзит ҳаракатланаётган хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчиларидан мажбурий йиғимлар ундирилганлигини назорат тартибида текшириш учун квитанция нусхасини кўради;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кирган ва транзит ҳаракатланаётган хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан мажбурий йиғимлар тўланмаганлиги аниқланганда, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштиради.


9. Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчиларидан ундирилган йиғим маблағлари тижорат банклари орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтирилади.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун ундирилган мажбурий йиғим маблағларининг ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишга мақсадли йўналтирилишини таъминлайди.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


11. Чегара божхона постларидаги банк кассалари томонидан берилган мажбурий йиғимлар қабул қилинганлиги ҳақидаги квитанция хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши имконини беради.


12. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 3 декабрь, 48-сон, 928-модда













































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск