ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.12.2018 й. 974-сон "Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида замонавий агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.12.2018 й.

N 974



ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ

ҚУЙИ ЧИРЧИҚ ТУМАНИДА ЗАМОНАВИЙ

АГРОСАНОАТ КЛАСТЕРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалигида кластер ишлаб чиқаришини ривожлантиришга тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этиш, пахта хом ашёси, бошоқли дон ва бошқа маҳсулотларни етиштиришнинг самарали усулларини жорий қилиш, юқори қўшилган қийматли рақобатбардошли маҳсулотларни етиштириш ва чуқур қайта ишлашни ташкил этиш ҳамда шу асосда аграр секторда иш унумдорлигини ва меҳнатга ҳақ тўлашни ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Тошкент вилояти ҳокимлиги, "Paraglide limited" (Буюк Британия), "Петромаруз Капитал" ("Pm kapital" - Россия Федерацияси) компанияларининг:

Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни, халқаро молия институтларининг (кейинги ўринларда ХМИ деб аталади) маблағларини, хорижий банкларнинг кредит линиялари ва тижорат банкларининг кредитларини жалб этиш ҳисобига пахта хом ашёси, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уларни чуқур қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқаришларни, шунингдек, чорвачилик ҳамда балиқчилик комплекслари ташкил этишни назарда тутувчи агросаноат кластери ташкил қилиш лойиҳасини амалга ошириш;

хорижий инвестициялар иштирокида масъулияти чекланган жамият шаклидаги "Tashkent Сotton Textile cluster" корхонасини (кейинги ўринларда "ТСТ cluster" МЧЖ деб аталади) ташкил этиш;

"ТСТ cluster" МЧЖни ташкил қилиш ва унинг таркибига 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича агросаноат корхоналарини киритиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. "TCT cluster" МЧЖнинг дастлабки устав капитали "Paraglide limited" (Буюк Британия), "Петромаруз Капитал" ("Pm kapital" - Россия Федерацияси) компанияларининг бадаллари ҳисобига шакллантирилиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасининг:

"ТСТ cluster" МЧЖ таркибига кирадиган агросаноат корхоналарига (кейинги ўринларда агрокорхоналар деб аталади) пахта хом ашёси, бошоқли дон ва бошқа маҳсулотларни, шунингдек, чорвачилик ҳамда балиқчилик маҳсулотлари етиштиришни ташкил қилиш учун Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида доимий эгалик қилиш ҳамда фойдаланиш ҳуқуқи билан 35,4 минг гектар суғориладиган ер ва 3,1 минг гектар балиқчилик кўллари ажратиш;

кенг турдаги балиқ маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш, шу жумладан, экспорт қилиш бўйича замонавий комплекс ташкил қилиш учун собиқ "Балиқчи" АЖ мулкий комплексини, янги иш ўринлари ташкил этиш ва 8,2 млн АҚШ доллари миқдорида инвестициялар киритиш шарти билан, "ТСТ cluster" МЧЖга "ноль" қийматида сотиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


4. Қуйидагилар:

"ТСТ cluster" МЧЖ ва унинг таркибига кирадиган агросаноат корхоналари томонидан 2019-2023 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг прогноз параметрлари 2-иловага мувофиқ;

2019-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида балиқчиликни ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг рўйхати 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.


5. Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда:

2018 йил 10 декабргача бўлган муддатда - ушбу қарорга 2 ва 3-иловаларда назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида умумий майдони 33,6 минг гектар бўлган ер участкалари ажратилишини таъминласин;

икки ой муддатда - тумандаги қолган 4,9 минг гектар суғориладиган ерларни улардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш юзасидан хатловдан ўтказсин ҳамда нооқилона фойдаланиш ва (ёки) истиқболли ривожланиш режалари мавжуд бўлмаган ҳолатлар аниқланганда - "ТСТ cluster" МЧЖга берсин;

2019 йил 1 январгача бўлган муддатда - ушбу қарорга 2 ва 3-иловаларда назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун агрокорхоналарга суғорилмайдиган ер участкалари ажратилишини таъминласин.

Белгилансинки, қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганда, ушбу қарорга асосан берилган ер участкаларидан фойдаланилмаган ёки белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, улардан нооқилона ёхуд тупроқ унумдорлигининг пасайишига олиб келадиган, кимёвий ва радиоактив ифлослантирадиган ҳамда экологик вазиятни ёмонлаштирадиган усулларда фойдаланилганда ушбу ерларга доимий эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ тўхтатилади.


6. Агрокорхоналарга ҳудудлар шароитларига мувофиқ пахта ва бошоқли дон экинлари навларини мустақил равишда жойлаштириш, экинларни илмий асосланган тарзда алмашлаб экиш, сувни ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳуқуқи берилсин.


7. Белгилаб қўйилсинки:

"ТСТ cluster" МЧЖ агрокорхоналарнинг маблағларини Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида жамлаш ва кейинчалик бу маблағларни молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун улар ўртасида тақсимлаш ҳуқуқига эга.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда жорий йилдан бошлаб ҳар йили Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманидаги ирригация тармоғини капитал таъмирлаш ва қайта тиклаш учун марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитларини назарда тутсин.


9. "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБга "ТСТ cluster" МЧЖнинг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва "Ипотека банк" АТИБ билан биргаликда банк синдикатини ташкил этиш ва "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБни етакчи банк деб белгилаш;

"ТСТ cluster" МЧЖ ва агрокорхоналарнинг инвестиция лойиҳалари техник-иқтисодий асослари инобатга олинган ҳолда ушбу қарорга 2-иловада назарда тутилган лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш учун халқаро молия институтлари маблағлари, хорижий банкларнинг кредит линиялари ҳисобига узоқ муддатли синдикатланган валюта кредитлари, шу жумладан, еврода кредитлар ажратиш;

ҳисобланган фоизлар бўйича имтиёзли даврни қўллаган ҳолда қайта молиялаштирадиган банкнинг йиллик 2 фоиздан кўп бўлмаган миқдордаги маржасини белгилаш;

олиб келинадиган ускуналар, техника ва механизмларни, шунингдек, суғурта полислари ва учинчи шахслар кафиллигини кредитлар бўйича талаб этиладиган кафолат таъминоти сифатида қабул қилиш тавсия этилсин.


10. Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзпахтасаноат" АЖнинг:

"Мустақиллик пахта тозалаш" АЖнинг бино ва иншоотлари ҳамда унинг пахта тайёрлаш пунктларини 5 йил муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан бозор нархида;

ушбу қарорга 2 ва 3-иловаларда назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш учун бўш турган давлат объектларини "ноль" харид қийматида "ТСТ cluster" МЧЖга сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда хатлов натижаларини ҳисобга олган ҳолда давлат мулки бўлган бўш турган обьектларни Тошкент вилояти ҳокимининг қарорига асосан кейинчалик "ТСТ cluster" МЧЖга инвестиция мажбуриятлари билан "ноль" харид қийматида сотиш учун уларнинг рўйхатини бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. "ТСТ cluster" МЧЖ ва агрокорхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган ускуналар, махсус транспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги техникаси, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар, моддий-техника ресурслари, хом ашё, материаллар ҳамда ўсимликлар 2022 йил 1 январгача божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.


12. "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ агрокорхоналарнинг ишлаб чиқариш майдонлари лойиҳа ташаббускорларининг маблағлари ҳисобига ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги "ТСТ cluster" МЧЖ буюртманомаларига биноан ушбу қарорга 2-иловада назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишга белгиланган тартибда рухсат берсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "ТСТ cluster" МЧЖ буюртманомаларига биноан инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "ТСТ cluster" МЧЖ буюртманомалари бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, улар Ўзбекистон Республикасида яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ҳамда вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.


16. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги "ТСТ cluster" МЧЖ буюртманомаларига биноан инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок учун малакали хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар белгиланган тартибда берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Балиқ ишлаб чиқарувчи" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 20 августдаги 677-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 34-сон, 695-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 1 декабрдаги

974-сон қарорига

1-ИЛОВА



"ТСТ cluster" МЧЖ ва унинг таркибига

кирадиган агросаноат корхоналарининг

РЎЙХАТИ*


1. Пахта хом ашёси, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирадиган агрокорхоналар.


2. Пахта хом ашёсини қайта ишлаш ва чигит тайёрлаш корхоналари.


3. Пахта толасини чуқур қайта ишлаш, тайёр тўқимачилик ва тикувчилик буюмлари ишлаб чиқарадиган тўқимачилик комплекси.


4. Боғдорчилик хўжалиги (мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва сақлаш).


5. Ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари.


6. Балиқни кўпайтириш ва қайта ишлаш комплекси.


7. Дон экинларини чуқур қайта ишлаш корхоналари.


8. Чорвачилик комплекси (сут ва гўшт етиштириш ҳамда уларни қайта ишлаш).


9. Чорвачилик комплекси чиқиндиларидан биогаз ва биогумус ишлаб чиқариш корхоналари.


10. Сабзавотлар ва кўкатлар етиштириш корхоналари (замонавий иссиқхона комплекси).



*) "ТСТ cluster" МЧЖ муассисларининг қарорига кўра агросаноат корхоналарининг ушбу рўйхатига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 1 декабрдаги

974-сон қарорига

2-ИЛОВА



"ТСТ cluster" МЧЖ ва унинг таркибига кирадиган

агросаноат корхоналари томонидан 2019-2023 йилларда

амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Инвестиция лойиҳасининг номи*

Лойиҳанинг ҳисоблаб чиқилган қиймати

(эквивалентда млн доллар)

Жумладан:

Ҳисоблаб чиқилган йиллик қувват

Амалга ошириш муддатлари

халқаро молия институтларининг маблағлари

(млн доллар)**

лойиҳа ташаббускорининг

ўз маблағлари

(млн доллар)

1

Пахта хом ашёси ва дон маҳсулотларини етиштириш ҳамда йиғиб олиш учун қишлоқ хўжалиги техникаси ва мелиорация ҳамда ирригация тармоқларини капитал ва жорий таъмирлаш учун агрокорхоналарга махсус техника харид қилиш.

28,3

24,0

4,3

12 та К700 русумли

трактор, 176 та ҳайдов

трактори, 15 та пахта

териш машинаси, 40 та

комбайн, 200 та тиркама,

15 та махсус техника,

195 та бошқа техника

ва механизмлар

2019-2020

йиллар

2

Пахта хом ашёсини етиштириш ва дастлабки ишлов бериш ҳамда чигит тайёрлашни ташкил қилиш.

3,5

3,0

0,5

7,8 минг тонна

пахта толаси,

12,2 минг тонна чигит

2019-2020

йиллар

3

Пахта толасини чуқур қайта ишлаш, тайёр тўқимачилик ва тикувчилик буюмлари ишлаб чиқарадиган тўқимачилик комплекси ташкил этиш.

88,2

75,0

13,2

6,6 минг тонна ип,

8 млн п.м. газлама,

3 млн та тайёр буюмлар

2019-2021

йиллар

4

Боғдорчилик хўжалигини ташкил қилиш, унинг маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда сақлаш.

8,2

7,0

1,2

майдони - 100 га ер,

5,0 минг тонна маҳсулотни

қайта ишлаш ва сақлаш

2019-2022

йиллар

5

Ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.

4,7

4,0

0,7

2,2 минг тонна ёғ,

5,6 минг тонна кунжара

3,8 минг тонна шулха

2020-2021

йиллар

6

Балиқларни кўпайтириш ва қайта ишлаш комплексини ташкил қилиш.

8,2

7,0

1,2

3,0 минг га ер,

10 минг тонна балиқ

2021-2022

йиллар

7

Дон экинларини чуқур қайта ишловчи ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.

10,6

9,0

1,6

36,5 минг тонна ун,

50 минг тонна озуқа

2022-2023

йиллар

8

Чорвачилик комплексини ташкил қилиш, сут ва гўшт етиштириш ҳамда уларни қайта ишлаш.

45,9

39,0

6,9

10 минг бош қорамол

2,0 минг тонна гўшт ва

гўшт маҳсулотлари,

35 минг тонна сут

маҳсулотлари

2022-2023

йиллар

9

Чорвачилик комплекси чиқиндиларидан биогаз ва биогумус ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.

5,9

5,0

0,9

140 минг тонна биогумус,

4,2 млн м-3 биогаз

2022-2023

йиллар

10

Сабзавотлар ва кўкатлар етиштириш бўйича замонавий иссиқхона комплексини ташкил қилиш.

14,1

12,0

2,1

20 га ер

2022-2023

йиллар

Жами:

217,6

185,0

32,6



      

*) "ТСТ cluster" МЧЖ муассисларининг қарорига кўра инвестиция лойиҳаларининг прогноз параметрларига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.


**) Инвестиция лойиҳаларининг якуний параметрлари бизнес-режаларни ишлаб чиқиш натижалари бўйича белгиланади. Зарурат бўлганда уларни тузатиш ҳисобига кредит ажратиш миқдорлари қайта кўриб чиқилиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 1 декабрдаги

974-сон қарорига

3-ИЛОВА



2019-2022 йилларда Тошкент вилоятининг

Қуйи Чирчиқ туманида балиқчиликни ривожлантириш

бўйича инвестиция лойиҳалари

РЎЙХАТИ

Т/р

Инвестиция лойиҳасининг номи

Ҳисоблаб чиқилган қиймат*

(млн доллар)

Йиллик қувват

Амалга ошириш муддатлари

1

Мавжуд техника паркини модернизация қилиш ва ҳовуз фондининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш.

3,0

10 минг тонна товар балиқлар етиштириш

2019-2020 йиллар

2

Балиқларни кўпайтиришнинг интенсив технологияларини жорий қилиш ва балиқлар озиқланадиган ўсимликларни зич жойлаштириш усулларини қўллаш ҳисобига кўллар маҳсулдорлигини ошириш.

2,0

Маҳсулдорлик - гектаридан 60 центнер

2019-2020 йиллар

3

Она балиқларнинг янги зотларини кўпайтириш ва она балиқлар сонини 5,0 мингтагача ошириш, сув ҳамда балиқ ҳолатини таҳлил қилиш бўйича ихтиопатологик ва гидрокимёвий лабораториялар ташкил қилиш.

0,7

5,0 минг та она балиқлар

2020 йил

4

Балиқ маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил қилиш:

- ярим тайёр маҳсулотлар (лаҳм, нимталанган гўшт), қуритилган ва дудланган маҳсулот, шунингдек, балиқ пресервлари;

- балиқ консервалари ишлаб чиқариш;

- балиқ уни ишлаб чиқариш.

1,5

Ишлаб чиқариш ҳажми - 10 минг тонна, жумладан:

5,0 минг тонна - тирик балиқ;

820 тонна - тайёр консервалар;

670 тонна - ярим тайёр маҳсулотлар ва пресервлар;

500 тонна - дудланган маҳсулот;

250 тонна - балиқ уни.

2020-2022 йиллар

5

Экотуризм инфратузилмасини, жумладан, мавжуд коттежларни капитал таъмирлаш ҳамда янги объектлар барпо этиш орқали қайта тиклаш ва ривожлантириш.

1,0

32 кишига мўлжалланган 8 та коттежни реконструкция қилиш,

экотуризм зонаси ташкил қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш

2020-2021 йиллар


Жами:

8,2



*) Киритилаётган инвестицияларнинг якуний қиймати лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилгандан сўнг аниқлаштирилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 декабрь




















































Время: 0.0277
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск