Умная подшивка
2018 й. / СБХ 50 /Божхона
БОЖХОНА ТИЗИМИНИНГ
ЯНГИ ИМИЖИ БЎЛАДИ
Давлат божхона қўмитаси раиси, божхона хизмати генерал-майори
Муротжон Азимов билан суҳбат
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил 24 ноябрда "Божхона маъмурчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5582-сон Фармонини имзолади. Ушбу ҳужжатдан кўзланган мақсад ва вазифалар нимадан иборат, эндиликда соҳада қандай янгиликлар, энг муҳими - тадбиркорларга қандай енгиллик ва қулайликлар яратилиши кутилаётир?
Давлат божхона қўмитаси раиси, божхона хизмати генерал-майори Муротжон Азимов билан суҳбатимиз шу хусусда бўлди.
- Муротжон Бердиалиевич, дастлаб ушбу Фармоннинг қабул қилинишига сабаб бўлган омил ва заруратлар хусусида гапириб берсангиз.
- Муҳтарам Президентимиз томонидан божхона органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, божхона назорати самарадорлигини ошириш ва тартиб-таомилларини соддалаштириш, фаолиятни такомиллаштириш бўйича институционал ўзгаришларни амалга ошириш ҳамда ушбу тадбирлар орқали республикамизнинг инвестицион жозибадорлигини кўтаришга доир вазифалар белгилаб берилган эди.
Мазкур вазифалар ижроси жараёнида божхона органларида бир қатор тизимли муаммолар сақланиб қолаётганлиги кўриниб қолди. Очиғини айтиш керак, амалдаги божхона тартиб-таомиллари халқаро норма ва стандартларга тўлиқ жавоб бермайди.
Божхоначилар томонидан тадбиркорларга нисбатан ишончсизлик руҳида назорат функциялари амалга оширилаётган эди. Ваҳоланки, барча ривожланган давлатларда божхона қ
...