ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.12.2018 й. 997-сон "Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.12.2018 й.

N 997




ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ БАҲОЛАШ СОҲАСИДАГИ

ХАЛҚАРО ТАДҚИҚОТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш, халқаро алоқаларни ўрнатиш, ўқувчи-ёшларнинг илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини, энг аввало, ёш авлоднинг ижодий ғоялари ва ижодкорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Таълим инспекцияси деб аталади), Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг:

а) қуйидаги халқаро баҳолаш дастурлари бўйича халқаро тадқиқотларни (кейинги ўринларда халқаро тадқиқотлар деб аталади) ташкил этиш:

Progress in International Reading and Literacy Study (PIRLS) - бошланғич 4-синф ўқувчиларининг матнни ўқиш ва тушуниш даражасини баҳолаш учун;

Trends in International Mathematics and Science Study (TIMSS) - 4 ва 8-синф ўқувчиларининг математика ва табиий йўналишдаги фанлардан ўзлаштириш даражасини баҳолаш учун;

The Programme for International Student Assessment (PISA) - 15 ёшли ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик даражасини баҳолаш учун;

The Teaching and Learning International Survey (TALIS) - раҳбар ва педагог кадрларнинг умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиш ва таълим олиш муҳитини ҳамда ўқитувчиларнинг иш шароитларини ўрганиш учун;

б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳузурида Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий марказини (кейинги ўринларда Миллий марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Миллий марказнинг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

халқаро тадқиқотларни ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштиришда Ўзбекистон Республикасининг вакили сифатида иштирок этиш;

таълим тизимида ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик даражасини ривожлантиришнинг инновацион методларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга йўналтирилган илмий изланишлар олиб бориш;

таълим сифатини баҳолаш соҳасида халқаро алоқаларни ўрнатиш, халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, халқаро илмий анжуманлар  ва симпозиумларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш;

таълим сифатини баҳолаш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказиш;

таълим сифатини баҳолаш бўйича тадқиқотларни илмий ва услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;

умумий ўрта таълим муассасаларининг халқаро тадқиқотларда муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро баҳолаш дастурларида қайд этган натижаларини бошқа давлатлар натижалари билан қиёсий таққослаш;

халқаро баҳолаш дастурларини таълим жараёнига жорий этиш бўйича тизимли мониторинг олиб бориш, ушбу соҳадаги илғор тажрибани оммалаштириш ва унинг асосида таълим муассасалари учун тавсиялар  ва қўлланмалар ишлаб чиқишда иштирок этиш;

ўқитишнинг инновацион усулларидан фойдаланган ҳолда ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлар бўйича педагог кадрларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув-услубий тавсиялар тайёрлаш.


3. Қуйидагилар:

Халқаро тадқиқотларда Ўзбекистон Республикасининг иштирок этишига тайёргарлик кўриш бўйича "йўл харитаси" 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий марказининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Таълим инспекцияси бошлиғига, зарур ҳолларда, Миллий марказ тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Миллий марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўз уставига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилик бўлинмасидаги шахсий ғазна ҳисобрақамига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва номи кўрсатилган муҳрга, ўз номи ёзилган штампга, бланкаларга эга бўлади;

Миллий марказ ходимларига Таълим инспекциясининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади;

Миллий марказ директори халқаро тадқиқотларнинг миллий лойиҳа менежери ҳисобланади.


5. Миллий марказни молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро донор ташкилотларининг грантлари;

хизмат кўрсатишдан тушган даромадлар;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Таълим инспекцияси бир ой муддатда:

Миллий марказнинг уставини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ва уни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш;

Миллий марказни таълим сифатини назорат қилиш соҳасида амалий-методик иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассислар, шунингдек илмий-педагогик стажга эга ходимлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.


7. Миллий марказ Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси, 21-уй манзилидаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига:

бир ой муддатда ҳудудлардаги умумий ўрта таълим муассасалари ва ўқувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг малакали мутахассисларидан халқаро тадқиқотларни амалга ошириш жараёнига масъул ходимларни тайинлаш;

2019 йил 1 февралга қадар Миллий марказ билан биргаликда ўқувчиларнинг қобилият ва иқтидорларини умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-синфидан бошлаб аниқлаш ва ривожлантириш, ўқувчиларнинг саводхонлигини баҳолаш бўйича халқаро баҳолаш дастурлари ва танловларида иштирок этишни таъминлаш дастурини ишлаб чиқиш;

халқаро тадқиқотлар натижаларига асосланган ҳолда ўқиш, математикава табиий йўналишдаги фанлардан ўқув дастурлари ҳамда ўқув адабиётлари мазмунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

халқаро тадқиқотларнинг баҳолаш дастурлари йўналишларидаги саволлар миллий базасини яратиш ва ўқув дастурларига интеграция қилиш;

ўқувчилар саводхонлигини баҳолашнинг миллий тизимини такомиллаштириш ва 2019-2021 йилларда амалий кўникмаларини шакллантирилишини баҳолашга қаратилган синовларни тизимли равишда ўтказиб бориш;

халқаро тадқиқотларнинг баҳолаш дастурлари йўналишларидаги саволларни ўзида мужассам этган ўқув дастурлари асосида қўшимча методик қўлланма ва адабиётлар яратиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳар ҳамда ҳар бир туман (шаҳар)да халқаро тадқиқотларни амалга оширишга йўналтирилган таянч мактабларни белгилаш;

умумий ўрта таълим муассасаларидаги иқтидорли педагог кадрларни халқаро баҳолаш дастурлари бўйича илмий тадқиқотларга жалб қилиш;

умумий ўрта таълим муассасаларини замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозланганлик ва Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланганлик ҳолатини инвентаризация қилиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф қилиш чораларини кўриш;

ўқувчиларнинг саводхонлигини баҳолаш бўйича халқаро баҳолаш дастурлари ва танловларида муносиб иштирок этишни таъминлаш мақсадида вазирликнинг таркибий бўлинмалари (Республика таълим маркази, Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази) имкониятларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, заруриятдан келиб чиқиб, тегишли бўлимларининг функцияларини қайта кўриб чиқиш вазифалари юклатилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига:

халқаро тадқиқотлар ўтказиладиган ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлар бўйича мутахассислар тайёрловчи олий таълим муассасалари, малака ошириш ва қайта тайёрлаш ҳудудий минтақавий ва тармоқ марказларининг ўқув дастурларига халқаро тадқиқотлар натижаларига асосланган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб бориш;

халқаро тадқиқотлар дастурларининг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, давлат илмий дастурлари доирасида лойиҳалар тайёрлаш ва амалга ошириш вазифалари юклатилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Миллий марказнинг мурожаатига асосан уни белгиланган тартибда зарур алоқа воситалари,  шу жумладан ҳукумат алоқа воситалари билан таъминлаш чораларини кўрсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ҳафта муддатда PISA ва TALIS халқаро тадқиқотларида Ўзбекистон Республикасининг иштирок этиши юзасидан Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти билан ҳамкорлик шартномаларининг имзоланишини ташкил этсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси халқаро тадқиқотларда иштирок этиш учун халқаро молия институтлари ва чет эл ҳукуматлари молиявий ташкилотлари кредитларини жалб этиш чораларини кўрсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Миллий марказни сақлаш ҳамда халқаро тадқиқотларда иштирок этиш учун аъзолик бадалларини тўлаш билан боғлиқ харажатларга зарур бўлган маблағларни 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида ажратсин, 2019 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларида назарда тутсин;

икки ой муддатда Миллий марказнинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ унинг моддий-техника базасини шакллантириш, шунингдек, зарур бўлган жиҳозлар ва ахборот-коммуникация технологияларини харид қилиш учун маблағлар ажратилишини таъминласин;

Миллий марказга иккита енгил хизмат, шу жумладан битта персонал автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.


14. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот  ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, "Дунё" ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


15. Таълим инспекцияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 8 декабрдаги

997-сон қарорига

1-ИЛОВА



Халқаро баҳолаш дастурлари бўйича халқаро тадқиқотларда

Ўзбекистон Республикасининг иштирок этишига

тайёргарлик кўриш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. ТАШКИЛИЙ ТАДБИРЛАР

1.

Халқаро тадқиқотларда иштирок этиш ва унга тайёргарлик кўриш мақсадида Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки ва бошқа халқаро донор ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Ҳамкорлик шартномаларини имзолаш.

2018 йил

декабрь

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси,

Халқ таълими вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги

2.

Халқаро тадқиқотларга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасининг иш тажрибаларини ўрганиш.

1. Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасига тажриба алмашиш учун хизмат сафарини ташкил этиш;


2. Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасидан экспертларни таклиф қилиш ҳамда улар иштирокида семинар-тренинглар ўтказиш.

2018 йил

декабрь

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси,

Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази,

Халқ таълими вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

3.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий марказини(кейинги ўринларда Миллий марказ деб аталади) таълим соҳасида амалий-методик ва илмий-педагогик иш тажрибасига эга бўлган малакали ходимлар билан таъминлаш ва миллий марказнинг моддий-техник базасини мунтазам равишда замон талаблари асосида янгилаб бориш.

1. Миллий марказни таълим соҳасида амалий-методик ваилмий-педагогик иш тажрибасига эга бўлган малакали ходимлар билан таъминлаш;

2018 йил

декабрь


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси,

Миллий марказ,

Халқ таълими вазирлиги


2. Миллий марказнинг моддий-техник базасини мунтазам равишда замон талаблари асосида янгилаб бориш.

2018 йил

декабрь ойидан

бошлаб доимий

II. ТАДҚИҚОТ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ ЎҚУВ-УСЛУБИЙ ТАЪМИНОТИ

4.

Халқаро тадқиқотларни жорий этиш бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бориш.

1. Тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда илмий тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда халқаро тадқиқотлар бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;

илмий фаолиятни ташкил этиш.

2018 йил

декабрь ойидан

бошлаб доимий


Миллий марказ,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги

2. Умумий ўрта таълим муассасаларидаги иқтидорли педагог кадрларни халқаро баҳолаш дастурлари бўйича илмий тадқиқотларга жалб қилиш.

2018 йил

декабрь ойидан

бошлаб доимий

3. Халқаро баҳолаш дастурлари бўйича илмий фаолиятга оид давлат дастурлари ва илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастурлари, халқаро илмий ташкилотлар грантлари танловлари, хўжалик шартномалари асосида самарали илмий фаолиятни ташкил этиш.

2018 йил

декабрь ойидан

бошлаб доимий

5.

Мактаб ўқувчилари саводхонлигини шакллантириш бўйича илғор миллий ва халқаро тажрибаларни ўрганиш.

1. Ўқувчиларнинг ёзма саводхонлигини яхшилаш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш;


2. Ўқувчиларнинг нутқ саводхонлигини ўстириш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш;


3. Ўқувчиларнинг ёзма ва нутқ саводхонликларини ошириш бўйича илғор миллий ва халқаро тажрибаларни жорий этиш.

2018 йил

декабрь ойидан

бошлаб доимий

Миллий марказ,

Халқ таълими вазирлиги

6.

Умумий ўрта таълим тизимида ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанларни ўрганиш бўйича қўлланиладиган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни яратиш ва модернизация қилиш бўйича халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда муаллифлар гуруҳларини шакллантириш.

1. Халқаро баҳолаш дастурлари асосида интеграциялаштирилган ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни модернизация қилиш бўйича халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда муаллифлар гуруҳларини шакллантириш;


2. Халқаро баҳолаш дастурлари асосида интеграциялаштирилган ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанларни ўрганиш бўйича қўлланиладиган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни яратиш;


3. Яратилган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни экспертизадан ўтказиш.


2018 йил декабрь - 2019 йил февраль

Миллий марказ,

Халқ таълими вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги


7.

Ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўришлари, шунингдек мустақил таълим олиши учун етарли шарт-шароитларни яратиш.

1. Ўқувчилар мустақил таълим олишлари учун электрон шаклдаги таълимни ривожлантириш, ундаўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан халқаро тадқиқотлар бўйича саволлар базасини яратиш ҳамда бойитиб бориш;

2018 йил

декабрь ойидан

бошлаб доимий


Халқ таълим вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Миллий марказ

2. Ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш учун мустақил таълимни жорий этиш.

2019 йил

январь ойидан

бошлаб доимий



8.

Ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонликни ривожлантириш мақсадида оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб бориш.

1. Кўрсатув, эшиттиришлар ва мақолалар сценарийларини шакллантириш;


2. Кўрсатув, эшиттиришларни тайёрлаш, эфирга узатиш, мақолаларни чоп этиш ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш.

2018 йил

декабрь ойидан

бошлаб доимий

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Халқ таълими вазирлиги

9.


Халқаро тадқиқотларни амалга ошириш юзасидан таълим муассасаларида тегишли тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш ҳамда халқаро тадқиқотлар тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиб бориш.

1. Халқаро тадқиқотларни амалга ошириш юзасидан малакали ўқитувчи-тренерлар билан ҳамкорликда ҳудудларда ўқувлар ташкил этиш;

2018 йил

декабрь ойидан

бошлаб доимий


Халқ таълими вазирлиги, Миллий марказ,

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги,

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

2. Халқаро тадқиқотларни амалга ошириш юзасидан каскад усулида ўқув семинарлари ўтказиш.

2018 йил

декабрь ойидан

бошлаб доимий

3. Халқаро тадқиқотлар юзасидан таълим муассасалари ўқитувчилари ва директорлари ҳамда ота-оналар ва ўқувчилар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш;


4. Халқаро тадқиқотлар юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликни хабардор қилиб бориш.


10.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят марказлари ва Тошкент шаҳар  ҳамда ҳар бир туман (шаҳар)да халқаро тадқиқотларни амалга оширишга йўналтирилган таянч мактабларини белгилаш.

1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят марказлари ва Тошкент шаҳар ҳамда ҳар бир туман (шаҳар)да халқаро тадқиқотларни амалга оширишга йўналтирилган таянч мактаблар манзилларини белгилаш;

2018 йил декабрь -

2019 йил февраль


Халқ таълими вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Миллий марказ

2. Таянч тадқиқот мактабларини ташкил этиш тўғрисида масъул ижрочиларнинг қўшма қарорини қабул қилиш;

2018 йил

декабрь


3. Таянч тадқиқот мактабларини  халқаро тадқиқотларга доир методик қўлланмалар, ўқув адабиётлари билан таъминлаш.

2018 йил

декабрдан

бошлаб доимий

11.

Халқаро тадқиқотлар йўналишларидаги саволларни ўзида мужассам этган ўқув дастурлари асосида қўшимча методик қўлланма ва адабиётлар яратиш.


1. 7-синф ўқувчилари учунPISA халқаро баҳолаш дастури доирасида қўшимча методик қўлланма ва тавсияларни яратиш;

2019 йил

март



Халқ таълими вазирлиги,

Миллий ахборот агентлиги,

Миллий марказ

2. 8-9-синф ўқувчилари учун PISA халқаро баҳолаш дастури доирасида қўшимча методик қўлланма ва тавсиялар яратиш;

2019 йил давомида



3. Бошланғич синф ўқувчилари учун PIRLS халқаро баҳолаш дастури доирасида қўшимча методик қўлланма ва тавсиялар яратиш;

2019 йил давомида

4. Бошланғич ва ўрта синф ўқувчилари учун TIMSS халқаро баҳолаш дастури доирасида қўшимча методик қўлланма ва тавсиялар яратиш.

2019 йил давомида

12.

Халқаро тадқиқотлар натижаларига асосланган ҳолда ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва ўқув адабиётлари мазмунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

1. Давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва ўқув адабиётларини илғор хорижий давлатлар билан қиёслаш орқали ўрганиб чиқиш;

2018 йил декабрь -

2019 йил январь ойи


Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Миллий марказ

2. Илғор хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва ўқув адабиётлари мазмунига босқичма-босқич ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2019 йил

декабрь ойидан

бошлаб даврий

равишда

13.

Ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан халқаро тадқиқотлар йўналишларидаги саволлар миллий базасини яратиш ва ўқув дастурларига интеграция қилиш.

1. Халқаро тадқиқотларда ўтган йилларда фойдаланилган саволлар мазмунини ўрганиб чиқиб, таҳлил қилиш;


2. Саволлар мазмунини ўрганиш ва таҳлил қилиш натижасида халқаро тадқиқотлар йўналишларидаги саволлар миллий базасини яратиш ҳамда ўқув дастурларига интеграция қилиш.

2018 йил

декабрь ойидан

бошлаб доимий

Миллий марказ,

Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

14.

Ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан ўқувчилар саводхонлигини баҳолашнинг миллий тизимини такомиллаштириш ва 2019-2021 йилларда амалий кўникмаларини шакллантирилишини баҳолашга қаратилган синовларни тизимли равишда ўтказиб бориш.

1. Ўқувчилар саводхонлигини баҳолашнинг миллий тизимини такомиллаштириш;


2. Ўқувчиларнинг амалий кўникмаларинишакллантирилишини баҳолашга қаратилган синовларни тизимли равишда ўтказиб бориш.

2018-2019 ўқув йили

2-ярим йиллигидан

бошлаб

Миллий марказ,

Халқ таълими вазирлиги

15.

Халқаро тадқиқотларга асосланган ҳолда ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан ўқитишнинг шакллари, методлари ва технологияларини янгилаш ва ўқитувчиларнинг бу борада хабардорлигини ошириш, тайёргарлигини кучайтириш бўйича малака ошириш курсларини ташкил этиш.

1. Илғор хорижий давлатлардаўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанларни ўқитишнинг шакллари, методлари ва технологияларини ўрганиб чиқиш;

2018-2019 ўқув йили 2-ярим йиллигидан бошлаб


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Миллий марказ,

Ташқи ишлар вазирлиги


2. Илғор хорижий давлатлар тажрибасини жорий этиш бўйича ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлар ўқитувчилари учун қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этиш.

жадвал асосида

16.

Раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ марказларининг ўқув жараёнларига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларни жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Малака ошириш таълим муассасаларига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларни жалб қилиш учун халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;


2. Ҳамкорлик режаси асосида раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув жараёнларига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларни жалб қилиш.

2018-2020 йилларда

режа асосида

Халқ таълими вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

17.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо давлатлардаги нуфузли таълим ва илмий марказлар, халқаро ҳамда хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш.

1. Тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо давлатлардаги нуфузли таълим ва илмий марказлар, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;


2. Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда халқаро тадқиқотлар бўйича конференциялар, учрашувлар, семинарлар ўтказиш.

2018-2020 йилларда

Миллий марказ,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

18.

Педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларида талабаларга ўқиш, математика ва табиий фанларни ўқитиш методикаси ўқув дастурларини халқаро тадқиқотлар талабларига мослаштириш, битирувчи талабаларга умумий ўрта таълим муассасаларига ишга келишда мазкур йўналишда тайёр ҳолда келишларини таъминлаш.

1. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларида ўқиш, математикава табиий фанларни ўқитиш методикаси ўқув дастурларини халқаро тадқиқотлар талабларига мослаштириш;


2. Битирувчи талабаларниумумий ўрта таълим муассасаларига ишга келишда халқаро тадқиқотларга тайёр ҳолда келишларини таъминлаш.

2018-2019 ўқув йили 2-ярим йиллигидан бошлаб доимий

Миллий марказ,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги


19.

"Электрон таълим" тармоғи имкониятларидан фойдаланиш ва масофавий таълим турларининг амалиётга жорий этилганлигини инобатга олиб, олий таълим муассасаларида ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлар бўйичапедагогик кадрларни тайёрлаш учун янгиланган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

1. "Электрон таълим" тармоғида халқаро тадқиқотларга доир масофавий курсларни ташкил этиш;


2. "Электрон таълим" тармоғи имкониятларидан фойдаланган ҳолда масофавий таълим курслари яратилганлигиниинобатга олиб, олий таълим муассасаларида ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлар бўйичапедагогик кадрларни тайёрлаш учун янгиланган ўқув дастурларни ишлаб чиқиш.

2019 йилдан

бошлаб доимий

Миллий марказ,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги


20.

Ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлар бўйича дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар (ўқув-методик мажмуаси: дарслик, машқлар тўплами, аудио ва видео материаллар, ўқитувчи китоби)ни электрон шаклда яратиш.

1. Ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлар бўйича дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни электрон шаклда яратиш;


2. Электрон шаклда яратилган ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлар бўйича дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни ахборот-таълим порталига жойлаштириш.

2018-2019 ўқув йили 2-ярим йиллигидан бошлаб жадвал

асосида

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Миллий марказ

21.

Ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанларни ўрганиш бўйича кўргазмали қўлланмалар, топшириқлар тўплами (шу жумладан, электрон шаклда), шунингдек, компьютер дастурлари маҳсулотларини яратиш ва таълим муассасаларини таъминлаш.

1. Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази билан биргаликдаўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанларни ўрганиш бўйича кўргазмали қўлланмалар, топшириқлар тўплами, шунингдек, компьютер дастурлари маҳсулотларини яратиш;


2. Яратилган кўргазмали қўлланмалар, топшириқлар тўплами вакомпьютер дастурлари маҳсулотлари билан таълим муассасаларини таъминлаш.

2018-2019 ўқув йили 2-ярим йиллигидан бошлаб жадвал

асосида

Халқ таълими вазирлиги,

Миллий марказ

22.

Интернет жаҳон ахборот тармоғида таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга оширишга оид портални яратиш.

1. Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга оширишга оид электрон журнал ва Интернет порталини яратишга доир таклиф ва мулоҳазаларни ишлаб чиқиш;


2. Яратилган Интернет порталини контент билан тўлдиришга кўмаклашиш.


3. TALIS халқаро тадқиқоти сўровномаларини онлайн усулда ўтказиш бўйича ўқув-семинарларини ташкил қилиш.

2019 йил

январь ойи

Миллий марказ,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 8 декабрдаги

997-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат

инспекцияси ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш

бўйича халқаро тадқиқотларни амалга

ошириш миллий марказининг

ТУЗИЛМАСИ

    

Марказ директори

Директор ўринбосари - Илғор ҳалқаро тадқиқотларни жорий этиш бошлиғи

1

Назорат синов материалларини

тайёрлаш бўлими

3

Юрисконсульт

1



Илғор халқаро тадқиқотларни

жорий этиш бўлими

4

Сўровнома ва назорат синовларини

ўтказиш бўлими

2

Бош бухгалтер

1


Тадқиқотлар натижаларини

таҳлил қилиш бўлими

2

Нашриёт бўлими

(типография)

2

Хўжалик ишлари бўлими

1

   

Ходимларнинг умумий чекланган сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар таркибидан ташқари) - 18 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони амалдаги меъёрлар асосида белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 10 декабрь














































Время: 0.2106
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск