ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик / Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш /

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун кон ажратмаси ажратиш далолатномаси тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.12.2018 й. 983-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 4 декабрдаги

983-сон қарорига

1-ИЛОВА



Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун кон ажратмаси

ажратиш далолатномаси тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдали қазилмаларни, шу жумладан, юзага келган техник-иқтисодий коньюктура шароитида қазиб олиш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин бўлган техноген минерал ҳосилаларни, руда бор жойларни ва майда сочма участкаларни қазиб олиш учун кон ишининг ягона тартибини белгилайди.


2. Кон ажратмаси ажратиш далолатномаси деб лицензияга мувофиқ ва ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномада кўрсатилган мақсадларда фойдаланишга берилган майдони ва чуқурлигига кўра чекланган ер қаърининг геометриклаштирилган участкасига айтилади.

3. Қазиб олиш учун кон ажратмаси ажратиш рухсатномага мувофиқ ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган хужжат ҳисобланадиган кон ажратмаси ажратиш далолатномаси асосида берилади.

Кон ажратмаси ажратиш далолатномаси шакли ушбу Низомга 1-иловада келтирилган.

4. Ушбу Низом мулкчилик шаклларидан қатъи назар фойдали қазилмаларни, шу жумладан, техноген ҳосилаларни қазиб олувчи корхоналарни лойиҳалаштирувчи, қурувчи, реконструкция қилувчи, кенгайтирувчи ер қаъридан барча фойдаланувчилар учун мажбурий ҳисобланади.


5. Фойдали қазилмалар конини ёки унинг бир қисмини рухсатномасиз ва кон ажратмаси ажратиш далолатномасисиз ёки унинг чегарасидан ташқарида қазиб олиш тақиқланади ва ишлаб чиқариш харажатлари қопланмаган ҳолда белгиланган тартибда тўхтатилади.

6. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун кон ажратмаси ажратиш далолатномаси ер ости участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома асосида кон ажратмаси ажратиш далолатномасини белгиланган тартибда расмийлаштирган (олган) Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг юридик ва жисмоний шахсларига, фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилиши мумкин.

7. Фойдали қазилмалар конини ёки унинг бир қисмини ишлатиш учун кон ажратмаси ажратиш далолатномаси асосий захиралар ва у билан биргаликда жойлашган фойдали қазилмалар ва уларнинг таркибидаги компонентлар захиралари Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда ДЗК деб аталади) томонидан тасдиқланиши ва кон белгиланган тартибда саноат йўли билан ўзлаштириш учун берилиши, шунингдек, рухсатнома ва ер қаърини муҳофаза қилиш ҳамда ишларни бехатар олиб бориш қоидалари ва нормалари талаблари ҳисобга олинган ҳолда бажарилган фойдали қазилмаларни қазиб олувчи корхоналарни қуриш, реконструкция қилиш ёки кенгайтиришнинг тасдиқланган лойиҳаси мавжуд бўлган тақдирда берилади.

8. Тажриба-саноат кўламида фойдали қазилмаларни кавлаб олиш кон ажратмаси ажратиш далолатномаси бермасдан (нефть ва газ конлари бундан мустасно)лицензия ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш муддатига, бироқ 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилган рухсатнома ва белгиланган тартибда тасдиқланган ва кончилик муносабатларини тартибга солиш соҳасида маҳсус ваколатли органлар билан келишилган лойиҳа асосида берилади. Тажриба ишлари тугагандан сўнг, саноат кўламида қазиб олиш учун ушбу фойдаланувчи Низомда белгиланган тартибга мувофиқ кон ажратмаси ажратиш далолатномасини расмийлаштириши керак.

9. Нефть ва газни тажриба-саноат йўли билан қазиб олиш Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси томонидан "Лицензия" ахборот тизими орқали уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга бериладиган рухсатнома ва Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) томонидан бериладиган ва белгиланган тартибда кон ажратмаси ажратиш далолатномаси расмийлаштирилган ҳолда кон ажратмаси ажратиш далолатномаси асосида амалга оширилади.

10. Кон ажратмаси ажратиш далолатномаси лойиҳалари ва тажриба-техник фойдаланишнинг технологик схемалари оператив тасдиқланган заҳираларга тузилиши мумкин. Конларни тажриба-саноат йўли билан фойдаланиш учун ишга тушириш қазиб олишнинг ушбу босқичига қўйиладиган талабларгариоя қилинган тақдирда мумкин бўлади. Шошилинч кон ажратмаси ажратиш далолатномаси бериш тартиби ва талаблари муддатсиз кон ажратмаси ажратиш далолатномаси бериш билан айни бир хилдир.

11. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун қурилаётган, реконструкция қилинаётган ва кенгайтирилаётган корхоналар учун кон ажратмаси ажратиш далолатномаси ушбу корхоналар қурилиши, реконструкция қилиниши ёки кенгайтирилиши бошланишидан олдин расмийлаштирилади.

12. Фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи ва фойдали қазилмалар конларини ишлатувчи корхоналарни қуриш учун ер участкасига кон ажратмаси далолатномаси берилгандан кейин маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарори талаб этилмайди.

Кон ажратмаси далолатномаси ер участкаси ажратилганлигини тасдиқловчи ҳужжатдир.

Уран ва углеводород конлари бўйича кон ажратмаси далолатномаси берилганда, конга ҳуқуқи бўлган шахс томонидан ер участкасининг чегаралари туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр органлари билан келишилади.

13. Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан унга берилган кон ажратмасини бошқа юридик ва жисмоний шахсларга бериш тақиқланади.

Корхонанинг номи ўзгарган тақдирда, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган кон ажратмаси далолатномаси ва топография режаси нусхасидаги ёзув қайта расмийлаштирилади ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

14. Корхоналар, бинолар, иншоотлар, аҳоли пунктлари, шаҳарсозлик фаолиятини тартибга солувчи умумдавлат ва маҳаллий аҳамиятга эга объектлар ва алоҳида қўриқланувчи ҳудудлар (курортлар, ўрмонзор боғлар, қўриқхоналар, сув таъминоти манбалари ва бошқалар), дарёлар, сув ҳавзалари, тарих, маданият ва санъат ёдгорликлари, қимматли қишлоқ хўжалиги экин майдонлари, чегара зоналари, аэродромлар, махсус вазифали полигонлар, ажратиб олинган зоналар, мустаҳкамланган районлар, қабристонлар ва бошқа объектлар жойлашган жой ҳудуди остидаги фойдали қазилма конларини ишлатиш учун кон ажратмаси ажратиш далолатномаси маҳаллий давлат ҳокимият органлари, Давлат экология қўмитаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кон ишлари учун бериладиган ҳудудда жойлашган ер участкасидан доимий ва вақтинча фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар билан келишилгандан кейин амалга оширилади.

15. Махсус вазифали ерлар доирасида кон ажратмаси ажратиш далолатномаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

16. Ер участкасидан фойдаланиш (эгалик қилиш) ҳуқуқининг мавжудлиги ушбу участкада жойлашган фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқини бермайди, ушбу бўлимнинг 18-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


17. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш бўйича корхоналарни қуриш, реконструкция қилиш ва кенгайтириш ишларини маблағ билан таъминлашга фақат кон ажратилишини тасдиқловчи далолатнома, шунингдек, давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда йўл қўйилади ва улар олиб қўйилганда тўхтатилади.


18. Ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар уларга берилган ер участкалари доирасида ер қаъридан кенг тарқалган фойдали қазилмаларни, ер ости сувларини хўжалик ва маиший эҳтиёжлар учун қазиш мақсадида рухсатнома ва кон ажратмаси ажратиш далолатномаси олмасдан қуйидаги шартларга риоя қилиш шарти билан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар:

кенг тарқалган фойдали қазилмаларни кавлаб олиш очиқ усулда, бир ўйиқнинг баландлиги икки метрдан ортиқ бўлмаган ва Инспекция билан келишган ҳолда амалга оширилиши керак;

ишлартехника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинган ҳолда олиб борилиши керак;

унумдор қатламни олиб ташлаш ва сақлаш, шунингдек, бузилган ерни кейинчалик қайта тиклаш масаласи ҳал этилиши керак;

кон ишлари бошланишидан 10 кун олдин Инспекция ва маҳаллий ҳокимият органлари хабардор қилиниши керак;

қазиб олинган кенг тарқалган фойдали қазилмалар ва ер ости сувларидан ер участкаси эгаси (фойдаланувчи)нинг хўжалик ёки маиший эҳтиёжлари учунгина фойдаланилиши керак.

Фойда олиш мақсадида қазиб олинган фойдали қазилмаларни бошқа корхоналар, ташкилотлар ва фуқароларга сотиш ёки беришга йўл қўйилмайди.



2-БОБ. КОН АЖРАТМАСИ АЖРАТИШ

ДАЛОЛАТНОМАСИГА ҚЎЙИЛАДИГАН

АСОСИЙ ТАЛАБЛАР


19. Кон ажратмаси ажратиш далолатномаси ер ости бойликларидан фойдаланувчига конни саноат йўли билан ўзлаштириш учун бериш-қабул қилиб олиш далолатномаси бўйича саноат йўли билан ўзлаштириш учун бериладиган тасдиқланган захиралар жойлашган бутун майдонга ва унинг чуқурлигига берилади.

Ушбу талаб фойдали қазилмаларнинг биргаликда жойлашган бир неча турларидан иборат бўлган комплекс конларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.


20. Йирик конларни ишлатиш учун кон ажратмаси ажратиш далолатномаси мустасно холларда ушбу коннинг муайян участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномаси бўлган икки ёки бир неча ер қаъридан фойдаланувчиларга берилиши мумкин.

21. Бир майдонда жойлашган ҳар хил турдаги фойдали қазилма конларини ишлатиш зарурати туғилганда кон ажратмаси ажратиш далолатномаси ҳар бир конни ишлатиш учун алоҳида берилади. Ушбу ҳолда, шунингдек, йирик фойдали қазилма конлари бир неча ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан қазилганда конни ёки унинг қисмларини қазиш изчиллиги ҳамда кон ишлари ўзаро алоқадорлиги ер қаъридан топилган захираларнинг энг тўлиқ, комплекс ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ қазиб олинишини, ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва ишларни бехатар олиб бориш талаблари бажарилишини таъминлаши керак.

Бир майдондаги нефть ва газ горизонтлари иккита ер қаъридан фойдаланувчи томонидан қазиб олинган холларда ушбу Низомда белгиланган тартибда иккита мустақил кон ажратмаси ажратиш далолатномаси расмийлаштирилиши зарур.

22. Қаттиқ фойдали қазилмалар конларини ишлатиш учун кон ажратмаси ажратиш далолатномаси чегаралари ДЗК томонидан тасдиқланган захиралар ёки уларнинг қисмлари контурлари билан белгиланади, тоғ жинслари силжиши ёки карьер ён деворлари кенгайиши зоналари ҳисобга олинган ҳолда лойиҳалаштириш учун ДЗК томонидан рухсат берилган ҳажмлардаги С тоифаси ҳам шу жумлага киради.

Нефть ва газ конлари бўйича кон ажратмаси ажратиш далолатномаси чегаралари ҳар бир кон учун ДЗК томонидан тасдиқланган А+В+С1 тоифалар захираларининг контури бўйича алоҳида, ҳар қайси захира учун белгиланади. Қидириш тугалланган, 1 млн тоннагача нефть ва 3 млрд куб метргача газ захиралари қазиб олинаётган конлар учун кон ажратмаси ажратиш далолатномалари чегаралари ДЗК томонидан қабул қилинган А+В+С1 ва С2 тоифалар захиралари контурлари бўйича белгиланиши мумкин.

Қазишда контурдан ташқари сув билан тўлдиришни қўллаш назарда тутилган конлар учун кон ажратмаси ажратиш далолатномаси чегаралари контурдан ташқари ҳайдайдиган қудуқлар жойлашуви периметри бўйича белгиланади.

Кон участкаларини, маъдан таналарини мустақил қазиб олиш учун яроқсиз бўлган тоғ жинслари ва қатламларни ажратилган кон ажратмаси ажратиш далолатномаси ташқарисида қолдириш тақиқланади.

23. Ишлаб турган корхонага ажратилган кон чегарасидан ташқарида жойлашган кон участкаларини қазиб олиш учун жалб этиш мақсадида кесиб олиш ушбу Низом билан белгиланган тартибда янги кон ажратмаси ажратиш далолатномаси сифатида расмийлаштирилади.

24. Тоғ жинслари қатлами ва руда жисмлардан иборат кўмир конлари учун кон ажратмаси ажратиш далолатномаси барча қатламлар ва руда жисмлари бўйича расмийлаштирилади. Агар ушбу захираларни ўйиш қолган қатламлар ва руда жисмларига, захираларига зарарли таъсир кўрсатмаса ёки уларнинг кейинчалик қазиб олинишини қийинлаштирмаса ва ер қаъридаги минерал хомашёнинг қўшимча равишда камайишига олиб келмаса, алоҳида қатламлар ва руда жинслари, захиралари бўйича кон ажратмаси ажратиш далолатномасига, истисно тариқасида, йўл қўйилади.

25. Ер остини газлаштириш усули билан қазиладиган кўмир конлари чегарасида кўмир қазиб олиш учун кон ажратмаси ажратиш далолатномасига, очиқ ёки ёпиқ усул билан қазиладиган кўмир кони чегарасида ер остини газлаштириш учун кон ажратмаси ажратиш далолатномасига фақат махсус лойиҳалар бўйича ва ер остини газлаштириш ҳудудида кон ишларининг хавфсизлиги тўғрисида ва газлаштиришнинг қўшни фойдали қазилма конларига зарарли таъсири йўқлиги ҳақида эксперт хулосаси мавжуд бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.

26. Фойдали қазилмалар конларини ишлатиш учун кон ажратмаси ажратиш далолатномаси муддати чекланмаган ва чекланган муддатли бўлиши мумкин.

Фойдаланиш муддати чекланган ҳолларда кон ажратиш рухсатномада кўрсатилган муддатга, нефть ва газ конлари учун эса - 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади. Зарурат бўлганда кон ажратишнинг амал қилиш муддати узайтирилиши мумкин. Кон ажратмаси ажратиш далолатномасининг амал қилиш муддатини узайтиришда фақат кон ажратмаси ажратиш далолатномаси ва топография режаларидаги ёзувлар қайта расмийлаштирилади.

27. Фойдали қазилмалар конларини ишлатиш учун кон ажратмаси ажратиш далолатномаси лойиҳалари, қоидага кўра, Давлат экология қўмитаси органларида ва Инспекцияда рўйхатдан ўтказилган ихтисослаштирилган лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилади. Кон ажратмаси ажратиш далолатномалари лойиҳаларининг фойдали қазилмаларни қазувчи корхоналарнинг лойиҳа-конструкторлик бюролари томонидан ишлаб чиқилишига йўл қўйилади.

Фойдали қазилмаларни қазувчи корхоналарни қуриш, реконструкция қилиш ёки кенгайтиришни лойиҳалаштиришда (кон ажратмаси ажратиш далолатномаси лойиҳаси техник лойиҳа таркибида ишлаб чиқилган тақдирда) лойиҳалаш ташкилоти асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларни, ўлчамларни, чегараларни ва бўлажак кон ва ер ажратишнинг бошқа асосий параметрларини, шунингдек, фойдали қазилмалар захираларидан оқилона фойдаланишни, атроф табиий муҳит, ходимлар ва аҳоли, бинолар ва иншоотларнинг кон қазилиши билан боғлиқ кон ишларининг зарарли таъсиридан муҳофаза қилинишини таъминлайдиган чора-тадбирларни белгилайди.


3-БОБ. КОН АЖРАТМАСИ АЖРАТИШ

ДАЛОЛАТНОМАСИ ЛОЙИҲАСИ МАЗМУНИ


28. Фойдали қазилма конини ишлатиш учун кон ажратмаси ажратиш далолатномаси лойиҳаси тушунтириш хатидан ва чизма материаллардан иборат бўлиши керак.

29. Тушунтириш хатида сўралаётган кон ажратмаси ажратиш далолатномасидан кўзда тутилган мақсад кўрсатилади ҳамда уни олиш зарурлиги асосланади, шунингдек, қуйидаги маълумотлар баён қилинади:

фойдали қазилмаларни қазувчи корхонани лойиҳалаштирувчи, лойиҳани келишган ва тасдиқлаган ташкилотнинг номи, шунингдек, кон ажратмаси ажратиш далолатномаси лойиҳасини тайёрлаган ташкилотнинг номи;

сўралаётган кон ажратмаси ажратиш далолатномаси ҳудуди тўғрисидаги умумий маълумотлар (географик ва маъмурий ҳолати, майдоннинг катталиги, қишлоқ хўжалиги экинлари ва ўрмонзорлар тавсифи, ободонлиги, фойдаланилиши ва бошқалар);

коннинг қисқача геологик тавсифи (қатламлар, руда жисмлари, тоғ жинслари ва бошқаларнинг ўлчами ва элементлари), конни қазишнинг кон-геология ва гидрогеология шарт-шароитлари, ёндош кон ажратмаси ажратиш далолатномалари тўғрисидаги умумий маълумотлар;

коннинг қидирилганлиги, асосий фойдали қазилмалар ва улар билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар захираларининг қидирилган ва тасдиқланган, оператив ҳисобга олинган миқдори, сифати, тоифалилиги ва ашёвий таркиби тўғрисидаги маълумотлар, очиқ усулда қазишда эса - шунингдек, фойдали қазилма устида жойлашган жинслар ҳақидаги маълумотлар;

кон ажратмаси ажратиш далолатномаси чегараларини асослаш;

қазиш чоғида ва кейинчалик ишлов беришда минерал хом ашёдан комплекс фойдаланиш чора-тадбирлари.


30. Чизма материаллар ер ажратишнинг лойиҳа чегараларида юзанинг топографик (гипсометрик) режаси нусхасидан ва амалдаги йўриқномалар ва методик кўрсатмалар талабларига мувофиқ тузилган геологик (таркибий) хариталар ва қирқимлар нусхаларидан иборат бўлиши керак.

Юзанинг топографик режаси нусхасида юза рельефи ва таянч геодезия тармоғи пунктлари, фойдали қазилмалар қатламларининг ер юзасига ёки чўкинди қатламларга чиқиши, мавжуд кон иншоотлари (шахталар, штоленлар, шурфлар ва бошқалар)нинг оғзи, қидириш мақсадида қазилган қудуқлар ва бошқа қудуқлар; ўрмонзорлар ва қишлоқ хўжалиги экинларининг контурлари, кон майдонидаги ердан фойдаланиш ва аҳоли пунктлари лойиҳавий ва мавжуд чегаралари ва яқинидаги иншоотлар, бинолар, уларнинг қаватлари, қўшни ва сўралаётган ер ажратиш чегаралари, бурчак нуқталар ва кон ишларини бехатар олиб бориш чегаралари белгиланган ҳолда ер ажратиш кўрсатилиши керак.

Топографик режанинг бўш қисмида горизонтал яссиликда ер ажратмаси проекцияси майдони (гектарларда), режа ва усти очиқ кон бўйича график билан белгиланадиган сўралаётган ер ажратмаси бурчак нуқталарининг Х, У, Z координатлари катталиги, режа тўлдирилган сана кўрсатилади.

Режанинг юқориги ўнг томонида топографик нусха ёзувлари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ намунадаги бурчаклик штамп қўйилади.

Топография режаси нусхаси масштаби тасвирланаётган участка ўлчамига, фойдали қазилмалар қазиш бўйича юридик ёки жисмоний шахсларнинг хусусияти ва вазифасига боғлиқ ҳолда қабул қилинади, бироқ у 1:5000 масштабдан кам бўлмаслиги керак.

Каттароқ майдонга эга бўлган кон ажратмаси ажратиш далолатномалари учун топография режаси нусхасини 1:5000 дан 1:25000 гача бўлган масштабда тақдим этишга рухсат берилади.

Кон ажратмаси ажратиш далолатномасини расмийлаштириш учун тақдим этилган топография режаси нусхаларидан бири полотно калькада, лавсанда ёки уларда муҳр узоқ вақт яхши сақланишини таъминлайдиган бошқа материалларда тайёрланиши керак.

Геология харитаси ва усти очиқ конлар нусхаларида коннинг ва унга туташиб кетган ҳудуднинг геологик тузилиши, фойдали қазилмалар қатламлари контурлари, уларнинг ер юзасига ва чўкинди қатламларга чиқиши, тектоник бузилишлар, ўпирилишлар жойи ва участкаларнинг фойдаланиш учун яроқсиз бўлган бошқа жойлари; коннинг ва унга яқин ҳудуднинг гидрогеологик ва муҳандислик-геологик шароитлари; фойдали қазилмалар захираларининг тасдиқланган ва оператив ҳисобга олинган захиралари ҳисоб-китоби контурлари, сўралаётган ер ажратишнинг майдони ва чуқурлиги бўйича контурлари кўрсатилиши керак.


31. Кўмир конини қазиш учун ер ажратиш лойиҳасида, шунингдек, уларга ер ажратиш лойиҳа контури чизилган ҳолда 1:5000 масштабида разведка қилинган барча қатламларнинг гипсометрик режалари тақдим этилиши керак.

Икки ёки ундан кўп қатламлардан иборат бўлган кўмир конини қазиш учун ажратилган ер контурининг топография режасида силжиш бурчаклари ҳисобга олинган ҳолда проекциялар бўйича чекка бурчак нуқталари белгиланади.


32. Нефть ва газ конларини қазиш учун кон ажратмаси ажратиш далолатномалари олишда геология харитаси ўрнига ҳар бир саноат нефть ёки газ горизонти бўйича камида 1:50 000 маcштабли А+В+С ва С тоифалар захиралари чегарали кўрсатилган ҳолда таркибий хариталар, шунингдек, унумдор тоғ жинслари тизмаси ва горизонтлар жойлашган жой чуқурлиги кўрсатиладиган таркибий харита билан боғлиқ бўлган геологик профиллар (узунаси ва бир-бири билан кесишадиган чизиқ бўйлаб) тақдим этилиши керак.


33. Кон ажратмаси ажратиш далолатномаси лойиҳасига қуйидагилар илова қилиниши керак:

саноат йўли билан ўзлаштириш учун фойдали қазилмалар конини бериш-қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатнома нусхаси, нефть ва газ конлари учун бундан ташқари уларни қазиш лойиҳаси тасдиқланганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхалари;

фойдали қазилмаларни қазиб олувчи корхонани қуриш, реконструкция қилиш ёки кенгайтириш лойиҳасининг белгиланган тартибда келишилган ва тасдиқланган лойиҳаси (ер ажратиш лойиҳаси кўриб чиқилгандан кейин ер қаъридан фойдаланувчига қайтарилади);

Инспекция кон ажратмаси ажратиш далолатномаси бериш учун зарур бўлган бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни белгиланган тартибда мустақил равишда ўзаро ахборот айирбошлаш орқали, шу жумладан, электрон тарзда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва маълумотлар бундан мустасно.


4-БОБ. КОН АЖРАТМАСИ АЖРАТИШ

ДАЛОЛАТНОМАСИ ТАРТИБИ


35. Фойдали қазилмалар конини ёки унинг участкасини ишлатиш ҳуқуқига лицензия олган юридик ёки жисмоний шахслар Инспекцияга буюртманома юборадилар. Буюртманомада юридик ёки жисмоний шахсларнинг номланиши, унинг идоравий мансублиги ва манзили, кон жойлашган жой кўрсатилади.

Буюртманомага икки нусхада зарур иловалар билан биргаликда кон ажратмаси ажратиш далолатномаси лойиҳаси илова қилинади.

Фойдали қазилмалар конини ишлатиш учун кон ажратмаси ажратиш далолатномасини бериш схема асосида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ амалга оширилади.

36. Инспекция буюртманома олинган кундан бошлаб тақдим этилган материалларни 10 кун муддатда кўриб чиқади ва тегишли қарор чиқаради.

37. Инспекция кон ажратмаси ажратиш далолатномаси тўғрисидаги масалани ҳал этиш чоғида қуйидагиларни кўриб чиқади ва текширади:

лойиҳага илова қилиниши зарур бўлган ҳужжатларнинг мавжудлиги;

ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда кон ажратмаси ажратиш далолатномаси чегараларининг тўғрилиги ва асосланганлиги;

унинг учун кон ажратмаси ажратиш далолатномаси сўралаётган фойдали қазилмаларни қазувчи корхонани қуриш, реконструкция қилиш ёки кенгайтириш лойиҳасининг кондан оқилона, комплекс фойдаланиш ва ер қаърини муҳофаза қилиш, ишловчиларнинг ва аҳолининг саломатлиги ва ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни кон ишларининг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича лойиҳа ечимларининг тўлиқлиги ва асосланганлигига оид қисми;

бузилган ерларни қайта тиклаш чора-тадбирлари.


38. Инспекциянинг кон ажратмаси ажратиш далолатномаси лойиҳаси кўриб чиқилиши натижаларига оид қарори барча манфаатдор ташкилотларга маълум қилинади.

Инспекциянинг қароридан норози бўлинган тақдирда ушбу қарор устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.


39. Инспекция томонидан 2 кун муддатда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган кон ажратмаси ажратиш далолатномаси берилганлигини тасдиқловчи далолатнома расмийлаштиради ва "Лицензия" ахборот тизими орқали" берилади.

41. Инспекция томонидан фойдали қазилмалар конини ишлатиш учун берилган кон ажратмасини ҳисобга олиш ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклда (реестр) электрон тарзда тўлдириб борилади.

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун кон ажратмаси далолатномасининг паспорти 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5-БОБ. ЕР ОСТИ БОЙЛИКЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ҲУҚУҚИНИ ТЎХТАТИШНИНГ АСОСЛАРИ ВА ТАРТИБИ


42. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда тўхтатилиши, тўхтатиб қўйилиши ёки чеклаб қўйилиши мумкин.


43. Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан фойдали қазилмалар конларини қазиш қоидалари ва нормалари бузилган тақдирда Инспекция кон ажратилганлигини тасдиқловчи далолатномани бекор қилади ва Давлат геология қўмитасига рухсатномани бекор қилиш бўйича ташаббус билан чиқади.


6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


45. Кон ажратмаси ажратиш далолатномасини расмийлаштириш, уни ўз вақтида олиш ва унинг сақланиши учун ушбу Низом билан белгиланган тартибга риоя қилиш учун жавобгарлик фойдали қазилмаларни қазувчи корхона раҳбарларига юкланади, фойдали қазилмаларни қазувчи корхоналарни қуриш, реконструкция қилиш ёки кенгайтиришни лойиҳалашда эса - лойиҳа бош муҳандисига ва лойиҳа ташкилоти раҳбарига юкланади.

Фойдали қазилмаларни қазувчи корхонанинг раҳбарлари ва мансабдор шахслари шунингдек ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари ҳамда ер ажратишни тасдиқловчи далолатномада баён қилинган ер қаъридан фойдаланувчининг мажбуриятлари бузилганлиги учун ҳам жавоб берадилар.

Фойдали қазилмаларни ўзбошимчалик билан қазиб олишда айбдор бўлган мансабдор ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


46. Ер қаъридан фойдаланувчиларда кон ажратмаси ажратиш далолатномасини тасдиқловчи далолатномалар мавжудлиги, тақдим қилинган кон ажратмаси ажратиш далолатномаси ҳужжатларининг тўлиқлиги ва тўғрилиги, шунингдек, кон ишларини бажариш чоғида ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан назоратни Инспекция амалга оширади.

47. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА


   

       

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT

GEOLOGIYA VA MINERAL RESURSLAR QO`MITASI

HUZURIDAGI KON-GEOLOGIYA FAOLIYATINI

NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI

      

KON AJRATMASI AJRATISH DALOLATNOMASI

   

SERIYASI                                                      TARTIB RAQAMI

    

O`zbekiston Respublikasi Davlat geologiya va mineral resurslar qo`mitasi huzuridagi Kon-geologiya faoliyatini nazorat qilish inspektsiyasi

tomonidan


    


(tashkilot yoki korxonaning to`liq nomi va uning mansubligi)

       


burchakli punktlarning ilova qilinayotgan rejasida belgilangan

     

chegaralardagi



(foydali qazilma nomi)

     


ni ishlatish

(shaxta, kon kar`er nomi)


         

va sanoat yo`li bilan razvedka qilish uchun kon ajratildi.

      

Ajratilgan kon



(qishloq, tuman, viloyat, respublika nomi)

        


da joylashgan.

      

Yer yuzasida


      


        


burchakli punktlar bilan belgilangan ajratilgan kon proektsiyasi maydoni

      


ni tashkil etadi.

(so`z bilan yoziladi)


        


Аjratilgan konning amal qilish muddati





(kun, oy, yil)


     

                           Dalolatnoma berilgan sana ________ y. "____" ______________

       








QR kod



      





Низомга

2-ИЛОВА


Топографик режа нусхасидаги ёзув

НАМУНАСИ


Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси томонидан кон ажратмаси бўйича 20___ йил "___" _________даги далолатномага асосан

      


(ер ости бойликларидан фойдаланувчининг номи ва унинг идоравий мансублиги)

         


га

        


даги

(қишлоқ, туман, вилоят, республика номи)


        


конни қазиш учун

(фойдали қазилма номи)


         

кон ажратмаси берилди.

Ушбу режада _________________________ бурчак нуқталари билан белгиланган ажратилган кон чегаралари доирасида қуйидагиларга ишлов берилиши керак:

         

Т/р

Қатлам, тоғ жинси, линза ва бошқалар номи

Узунлиги, м


Майдони, га

бўйламаси бўйича


қиялиги бўйича


1

    





2

  





3

  





         

Кон ажратмаси _______ м чуқурликда берилди.

       







QR kod















Ўзбекистон Республикаси Давлат геология

ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси








      





Низомга

3-ИЛОВА


Фойдали қазилмаларни қазиб олиш

учун кон ажратмасини бериш тартиби

СХЕМАСИ


Босқичлар

  


  

Субъектлар

  


      

Тадбирлар

    


   

Бажариш

муддатлари

    








1-босқич


Ариза берувчи


Фойдали қазилмалар конини ёки унинг участкасини қазиш ҳуқуқини берадиган лицензияни олган юридик ёки жисмоний шахслар Инспекцияга "Лицензия" ахборот тизими орқали буюртма беради.


Зарур бўлганда








Инспекция


Инспекция буюртманома олинган кундан бошлаб тақдим этилган материалларни 10 кун муддатда кўриб чиқади ва тегишли қарор чиқаради.


10 кунда








2-босқич


Инспекция


QR-код (матрик штрихли код) қўйилган кон ажратмаси берилганлигини тасдиқловчи далолатномани расмийлаштиради ва "Лицензия" ахборот тизими орқали беради.


2 кунда

     





Низомга

4-ИЛОВА



Фойдали қазилмалар конларини қазиб олиш учун

берилган кон ажратмаларини электрон ҳисобга олиш

РЕЕСТРИ

Реестр

тартиб

рақами


Кон ажратиш

далолатномаси-

нинг тартиб

рақами ва

берилган

вақти


Кон

(қатлам)-

нинг номи


Кон

ажратмаси

жойлашган

жой (қишлоқ,

туман, вилоят,

республика


Кон

ажратмаси

олган таш-

килот ёки

корхона-

нинг номи

ва манзили


Тизимига

корхона

кирадиган

вазирлик

(идора)


Қазиб

олиш учун

берилган

фойдали

қазилма-

нинг номи


Кон

ажрат-

масига

тўғри

келади-

ган

майдон

(га)


Корхонани

тугатиш ёки

сақлашга қўйиш,

кон ажратмаси

ҳажмларини

ўзгартириш ва

уни олиб қўйиш

тўғрисидаги

қайдлар


Изоҳ


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10


















































Низомга

5-ИЛОВА


Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун

кон ажратмаси далолатномасининг

ПАСПОРТИ

        

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:


Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун кон ажратмаси далолатномаси.


2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):


Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун кон кон ажратмасини бериш.


3.

Ариза берувчилар тоифаси:


Юридик шахс.

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:


Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:


Буюртманомада юридик ёки жисмоний шахсларнинг номланиши, уларнинг идоравий мансублиги ва манзили, кон жойлашган жой кўрсатилади.

Буюртманомага икки нусхада зарур иловалар билан биргаликда кон ажратмаси лойиҳаси илова қилинади.


6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:


Йиғим ундирилмайди.

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:


Йиғим ундирилмайди.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:


12 иш куни.

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

Тушунтириш хатида сўралаётган кон ажратмасини бериш назарда тутилган мақсад кўрсатилади ҳамда уни олиш зарурлиги асосланади, шунингдек, қуйидаги маълумотлар баён қилинади:

фойдали қазилмаларни қазувчи корхонани лойиҳалаштирувчи, лойиҳани келишган ва тасдиқлаган ташкилотнинг номи, шунингдек, кон ажратмаси лойиҳасини тайёрлаган ташкилотнинг номи;

сўралаётган кон ажратмаси ҳудуди тўғрисидаги умумий маълумотлар (географик ва маъмурий ҳолати, майдоннинг катталиги, қишлоқ хўжалиги экинлари ва ўрмонзорлар тавсифи, ободлиги, фойдаланишдалиги ва бошқалар);

коннинг қисқача геологик тавсифи (қатламлар, руда жисмлари, тоғ жинслари ва бошқаларнинг ўлчами ва элементлари), конни қазишнинг кон-геология ва гидрогеология шарт-шароитлари, ёндош кон ажратмалари тўғрисидаги умумий маълумотлар;

коннинг қидирилганлиги, асосий фойдали қазилмалар ва улар билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар захираларининг қидирилган ва тасдиқланган, оператив ҳисобга олинган миқдори, сифати, тоифалилиги ва ашёвий таркиби тўғрисидаги маълумотлар, очиқ усулда қазишда эса фойдали қазилма устида жойлашган жинслар ҳақидаги маълумотлар;

кон ажратмаси чегараларини асослаш;

қазиш чоғида ва кейинчалик ишлов беришда минерал хомашёдан комплекс фойдаланиш чора-тадбирлари.


10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:


Мавжуд эмас.

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:


Фойдали қазилмалар конларини ишлатиш учун кон ажратмасини бериш муддати чекланмаган ва чекланган муддатли бўлиши мумкин.

Фойдаланиш муддати чекланган ҳолларда кон ажратмаси рухсатномада кўрсатилган муддатга, нефть ва газ конлари учун эса - 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.


12.

Изоҳ:

Кон ажратмаси ер ости бойликларидан фойдаланувчига конни саноат йўли билан ўзлаштириш мақсадида бериш-қабул қилиб олиш далолатномасига асосан саноат йўли билан ўзлаштириш учун бериладиган тасдиқланган захиралар жойлашган бутун майдонга ва унинг чуқурлигига берилади.

Ушбу талаб фойдали қазилмаларнинг биргаликда жойлашган бир неча турларидан иборат бўлган комплекс конларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Йирик конларни ишлатиш учун кон ажратмаси мустасно холларда ушбу коннинг муайян участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензияси бўлган икки ёки бир неча ер қаъридан фойдаланувчиларга берилиши мумкин.

Бир майдонда жойлашган ҳар хил турдаги фойдали қазилма конларини ишлатиш зарурати туғилганда, кон ажратмаси ҳар бир конни ишлатиш учун алоҳида берилади. Ушбу ҳолда, шунингдек, йирик фойдали қазилма конлари бир неча ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан қазилганда, конни ёки унинг қисмларини қазиш изчиллиги ҳамда кон ишларининг ўзаро боғлиқлиги ер қаъридан топилган захираларнинг энг тўлиқ, комплекс ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ қазиб олинишини, ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва ишларни бехатар олиб бориш талаблари бажарилишини таъминлаши керак.

Бир майдондаги нефть ва газ горизонтлари иккита ер қаъридан фойдаланувчи томонидан қазиб олинган ҳолларда, ушбу Низомда белгиланган тартибда иккита мустақил кон ажратмаси расмийлаштирилиши зарур.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 декабрь



































Время: 0.2130
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск