Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / қққ /

Қишлоқ хўжалиги вазирининг 06.11.2018 й. 53-сон "Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.12.2018 й. 1523-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.12.2018 й.

N 1523-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

06.11.2018 й.

N 53


БУЙРУҒИ



Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини

беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2005 йил 18 ноябрдаги 237а-сон буйруғи (рўйхат рақами 1523, 2005 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 47-48-сон, 358-модда) билан тасдиқланган Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                   Б. Юсупов






Буйруққа

ИЛОВА



Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини

беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартибини белгилайди.".


2. 1-банддан "в" ва "г" кичик бандлар чиқариб ташлансин.


3. 1-боб 1-параграфининг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"§ 1. Юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган

қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлардан ва (ёки) захирадаги

ерлардан фермер хўжалиги юритиш учун ер участкалари

ажратиб беришнинг умумий шартлари".


4. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлардан ва (ёки) захирадаги ерлардан ер участкалари ажратиш тўғрисида, шунингдек ушбу ерларни фермер хўжаликларига бериш бўйича танлов ўтказиш тўғрисида туман ҳокими қарор қабул қилади.".


5. 7-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлардан ва (ёки) захирадаги ерлардан ер ажратишга доир икки лойиҳаси бўйича ўтказилган танловда ғолиб чиққан фуқароларнинг, шу жумладан фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари бошлиқларининг кўрсатилган ер участкалари бўйича бошқа лойиҳалар юзасидан ўтказиладиган танловлардаги иштироки тўхтатилади.".


6. 8-банддан "қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг номи," деган сўзлар чиқариб ташлансин.


7. 1-бобнинг 2-параграфи ўз кучини йўқотган деб топилсин.


8. 20-банднинг "д" кичик бандидаги "туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими" деган сўзлар "туман қишлоқ хўжалиги бўлими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"39. Комиссиянинг талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш билан боғлиқ барча ҳужжатлари туман ҳокимлигида ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлардан ва (ёки) захирадаги ерлардан ажратилган ерлар бўйича алоҳида йиғма жилдларда сақланади. Мазкур ҳужжатлар фермер хўжаликларининг барчаси рўйхатдан ўтказилгандан сўнг 2 ҳафта мобайнида туман ҳокимлигининг идоравий архивига топширилади.".


10. 40-банддан ўн биринчи хатбоши чиқариб ташлансин.


11. 2-илованинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

   

"

6.

Оилавий пудратчи ёки фермер хўжалиги бошлиғи ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари ва ташкилотлари раҳбари ва ходимлари (фермер хўжаликлари ходимлари ва оилавий пудратчилар бундан мустасно) учун сўнгги уч йил давомида маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномаларнинг бажарилиши

(энг юқори балл барча турдаги маҳсулот етказиш шартномалари бажарилганда берилади)

туман статистика бўлими ёки қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан берилган маълумотнома


3 йил сурункали бажарганда

8-10 балл


3 йилдан 2 йил бажарганда

6-8 балл


3 йилдан 1 йил бажарганда


4-6 балл

".

  

12. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 7 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 10 декабрь, 49-сон, 946-модда








































Время: 0.1251
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск