язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги/ Сув хўжалиги. Сув хўжалиги иншоотлари ва гидротехник объектлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.12.2018 й. 984-сон "2019-2021 йилларда Тошкент вилоятининг ирригация ва мелиорация тизимини яхшилаш дастури тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.12.2018 й.

N 984




2019-2021 ЙИЛЛАРДА ТОШКЕНТ

ВИЛОЯТИНИНГ ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ

ТИЗИМИНИ ЯХШИЛАШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Тошкент вилоятидаги экин майдонларининг сув таъминотини янада яхшилаш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, соҳани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2019-2021 йилларда Тошкент вилоятининг ирригация ва мелиорация тизимини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти 2019 йил ва кейинги йилларда:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Дастурга киритилган ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан Дастурга киритилган ирригация объектларини таъмирлаш-тиклаш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Дастурга киритилган мелиортив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишлари учун талаб этиладиган маблағларни белгиланган тартибда ажратилишини инобатга олсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти, Тошкент вилояти ҳокимлиги:

Дастурга киритилган лойиҳаларни белгиланган муддатларда ва сифатли амалга оширилишини таъминласинлар;

йил якунлари билан кейинги йилнинг 20 январига қадар дастур ижроси ва унинг натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига туманлар кесимида таҳлилий маълумотларни тақдим қилиб борсинлар.


4. Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, туманлар ҳокимликлари ҳамда фермер хўжаликлари билан биргаликда мавжуд ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини оширишга доир амалий чора-тадбирлар режасини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, Ўзбекистон Республикаси Cув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев ҳамда Тошкент вилояти ҳокими Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 декабрь