язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Декабрь, 2018 й./ Табиатдан фойдаланиш. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш/ Ер ости бойликларини қазиб олиш жараёнида қазиб олинган ва йўқотилганфойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.12.2018 й. 983-сон қарорига 3-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 4 декабрдаги

983-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ер ости бойликларини қазиб олиш жараёнида

қазиб олинган ва йўқотилганфойдали қазилмалар

захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг

ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом саноат ахамиятини йўқотган ёхуд кейинги геология-қидирув ишлари билан ёки конни қазиб олишда тасдиқланмаган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг балансидан чиқариб ташлаш тартибини белгилайди ва идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар барча ер қаъридан фойдаланувчилар учун мажбурий ҳисобланади.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


балансдаги захиралар - асосийфойдали қазилма ва у билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар ҳамда қўшилиб чиқадиган фойдали компонентларни ўз ичига оладиган конларнинг захиралари, шу жумладан, қазиб олинадиган нефть, газ, нефтдаги газ, конденсат аралашмаси ва улардаги саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали компонентлар, шунингдек, йод, бром ва ер ости бойликларидан оқилона фойдаланиш ва атроф муҳит муҳофазаси талабларига риоя қилган ҳолда минерал хомашёни кавлаб олиш ва қайта ишлашнинг мавжуд ёхуд саноат томонидан ўзлаштирилаётган илғор техникаси ва технологияси шароитида улардан фойдаланиш иқтисодий мақсадга мувофиқ бўлган саноат ва нефть сувларидаги бошқа фойдали компонентлар захиралари;


балансдан ташқари захиралар - асосий фойдали қазилма ва у билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар ҳамда қўшилиб чиқадиган фойдали компонентларни ўз ичига оладиган конларнинг захиралари, шу жумладан, қазиб олинадиган нефть, газ, нефтдаги газ, конденсат аралашмаси ва улардаги саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали компонентлар, шунингдек, йод, бром ва ҳозирги вақтда кавлаб олиниши иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаган ёки бунинг техник имкони бўлмаган, бироқ кейинчалик балансга ўтказилиши мумкин бўлган саноат ва нефть сувларидаги бошқа фойдали компонентлар захиралари.



2-БОБ. ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ЗАХИРАЛАРИНИ ЕР

ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР БАЛАНСИДАН

ҲИСОБИДАН ЧИҚАРИШ УЧУН АСОСЛАР


3. Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни қазишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридагиФойдали қазилмалар захиралари бўйичадавлат комиссиясининг (кейинги ўринларда ДЗК деб аталади) қарори билан амалга оширилади.


4. Фойдали қазилмалар захиралари:

а) қуйидагилар:

Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан янгидан тасдиқланган қидирув ёки фойдаланиш конденцияларига мувофиқ эмаслиги туфайли (нефть, нефть-газ, нефть-газ конденсати, газ конденсати, газ ва битум конлари учун - ДЗК томонидан янгидан тасдиқланган тегишли фойдали қазилмаларни ер остидан қазиб олиш коэффициентига мувофиқ эмаслиги туфайли);

айрим участкаларда аниқланган кон-геология, гидрогеологик, муҳандислик-геология, экологик мураккабликлар ва бошқа табиий шарт-шароитлар оқибатида захираларга техник-иқтисодий сабаблар бўйича ишлов беришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги туфайли;

агар фойдали қазилмаларни қазиб олишда уларнинг сақланиши таъминланиши мумкин бўлмаса, аҳоли ҳаётига ва соғлигига ёки объектларга зарар етказилиши учун хавф туғдирса, уларни бузиб ташлаш ёки кон ишлари таъсири доираси чегарасидан ташқарисига кўчириш мумкин бўлмаса ёки бу иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаса, захираларни саноат иншоотлари, турар жойлар ва жамоат бинолари, тарих ва маданият ёдгорликлари, табиий объектлар учун сақлаш устунлари сифатида қолдириш туфайли;

б) фойдали қазилмаларнинг миқдори, сифати ва жойлашиш шарт-шароитлари тўғрисида янги маълумотлар олиниши натижасида захираларнинг кейинчалик геология-қидирув ишлари чоғида ва (ёки) фойдали қазилмалар конларини қазишда тасдиқланмаслиги туфайли ер қаъридан фойдаланувчилар балансидан чиқарилиши мумкин.


5. Фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналар қурилишини лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ва консервация қилишда балансдаги захиралар балансдан ташқари захираларга ўтказилмайди.


6. Фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналарни консервация қилишда фойдали қазилмалар захиралари ҳисобдан чиқарилмайди.


7. Фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналар қурилишини лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш, кенгайтиришда ер қаъридан фойдаланувчи балансидан чиқарилиши керак бўлган фойдали қазилмалар ушбу Низомнинг 4-банди "а" ва "б" кичик бандларида баён қилинган асослар бўйича фойдали қазилмалар конларини қазиш жараёнида улар қидирув, тайёргарлик кўриш ёки тозалаш ишларида қисман ёки тўлиқ контурланишига қараб белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.



3-БОБ. ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР

ТОМОНИДАН ДАВЛАТ ЗАХИРАЛАРИ КОМИССИЯСИГА

БЕРИЛАДИГАН ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ЗАХИРАЛАРИНИ

ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


8. Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни қазишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг балансидан ҳисобидан чиқариш учун ер қаъриданфойдаланувчи Давлат захиралари комиссиясига Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини нвзорат қилиш инспекцияси билан келишилган тушунтириш хатини тақдим этади. Тушунтириш хатида қуйидагилар бўлиши керак:

а) фойдали қазилмалар захираларининг мўлжалланган ҳисобдан чиқарилишини Давлат захиралари комиссияси томонидан тасдиқланган контурларда ҳамда геология ва маркшейдерлик ҳужжатлари маълумотларини тезкор ҳисобга олиш, захираларни синаб кўриш ва қайта ҳисоблаш контурларида алоҳида асослаш;

б) ушбу Низомнинг 4-банди "а" кичик бандида кўрсатилган сабаблар бўйича саноат аҳамиятини йўқотган фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқаришда, - тегишли техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар;

в) қазиб олинаётган кон тўғрисидаги қисқача маълумотлар (қазиб олиш тизими, фойдали қазилмаларни кавлаб олишда нобуд бўлиш ва яроқсиз ҳолга келиш кўрсаткичлари, нефть, газ, конденсат ва бошқаларни қазиб олиш коэффициентлари);

г) чизмалар ва бошқа иловалар:

фойдали қазилмалар захиралари улар бўйича ҳисобдан чиқариладиган участкалар, руда жисмлари (ҳисобланган блоклар) жойлашиши схемаси, проекциялар, горизонт бўйича натижалар, қидирув ва ишлатиб синаб кўриш маълумотлари ҳамда Давлат захиралари комиссияси томонидан тасдиқланган фойдали қазилмалар захиралари контурлари, шунингдек,эксплуатацион қидирув ишлари натижалари бўйича ҳисоблаб чиқилган захиралар контурлари билан бирга;

кон ажратмаси нусхаси;

ер қаъри участкасидан фойдаланишда бузилган ерлар қайта тикланганлигини тасдиқлайдиган маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг хулосаси;


9. Зарурат бўлганда Давлат захиралари комиссияси ер қаъридан фойдаланувчидан ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилмаган бошқа материаллар тақдим этилишини талаб қилиши мумкин.


10. Тақдим этилган материалларни ДЗКда кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан ер қаъридан фойдаланувчи ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.

Материалларни кўриб чиқиш муддати ер қаъридан фойдаланувчи билан тузилган шартномада белгиланади, бироқ уч ойдан ошмаслиги керак.

ДЗКга тақдим этилган кондициялар лойиҳаларини ва фойдали қазилмалар захиралари ҳисоб-китоби материалларини кўриб чиқиш, шунингдек, геологик материалларнинг давлат экспертизаси тузилган шартнома шартларига мувофиқ шартнома асосида амалга оширилади. Материалларни тақдим этган ташкилотлар ҳамда жалб этиладиган экспертлар билан шартномалар тузиш Давлат геология қўмитаси раиси томонидан амалга оширилади.

Кўрсатилган иш турлари ва хизматлар нархлари ДЗК қарори билан тасдиқланади.



4-БОБ. ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ЗАХИРАЛАРИНИ

ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИ ҲИСОБИДАН

ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


11. Саноат учун аҳамиятини йўқотган фойдали қазилмалар баланс захираларини ер қаъридан фойдаланувчи балансидан чиқариш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) Давлат захиралари комиссияси томонидан янгидан тасдиқланган (нефть, нефть-газ, газ конденсати, нефть-газ конденсати, газ ва битум конлари учун - қазиб олиш коэффициенти ўзгариши туфайли) кондицияларга мувофиқ бўлмаган, шунингдек, фойдали қазилмалар захираларининг қайта тасдиқланиши натижасида балансдаги ва (ёки) балансдан ташқари тоифасидан чиқарилган фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқариш белгиланган тартибда амалга оширилади;

б) кон-геологик, гидрогеология, муҳандислик-геология, экологик ва бошқа табиий шароитларнинг аниқланган жиддий ўзгариши оқибатидаги техник-иқтисодий сабабларга кўра қазиб олиниши мақсадга мувофиқ бўлмаган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчи балансидан чиқариш белгиланган тартибда тасдиқланган техник-иқтисодий хулоса асосида амалга оширилади;


12. Саноат учун аҳамиятини йўқотган фойдали қазилмаларнинг балансдаги захираларини ер қаъридан фойдаланувчи балансидан чиқариш уларни балансдан ташқари захираларга ўтказишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида белгиланган тартибда тасдиқланган техник-иқтисодий асослаш мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.


13. Фойдали қазилмалар захираларини техник-иқтисодий сабабларга кўра ер қаъридан фойдаланувчи балансидан чиқаришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги техник-иқтисодий асослашда захираларни очиш ва тайёрлашнинг энг оқилона усулларини, минерал хомашёни қазиб олиш ва қайта ишлашнинг илғор технологияси қўлланилишини ҳисобга олган ҳолда, ушбу захираларни қазиб олишнинг аниқ конларга нисбатан татбиқ этиш мумкин бўлган бир нечта вариантлари кўриб чиқилиши керак.


14. Фойдали қазилмаларнинг тасдиқланмаган захиралари ер қаъридан фойдаланувчи балансидан умуман ишлов берилган кон ёки унинг участкалари бўйича, шунингдек, захираларни тасдиқлашда Давлат захиралари комиссияси томонидан қабул қилинган тўлиқ ишланган ёки уларнинг контурида фойдаланиш учун етарли ҳажмда қидирув ишлари олиб борилган ҳисоблаб чиқилган блоклар бўйича амалга оширилади.


15. Фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқариш конни қазиб олиш жараёнида ёки геология-қидирув ишлари натижалари бўйича олинган фойдали қазилмалар жисмлари миқдори, фойдали қазилмаларнинг жойлашиши шароитлари ва сифати тўғрисидаги янги маълумотлар, нефть, газ, нефтдаги газ ва конденсат аралашмасининг қазиб олинадиган захиралари бўйича эса - нефть, газ, нефтдаги газ ва конденсат аралашмасини қазиб олишнинг камайиб борувчи коэффициенти миқдорини кўриб чиқишнинг техник-иқтисодий асосланган янги маълумотлари асосида амалга оширилади.


16. Давлат захиралари комиссияси томонидан тасдиқланган қўшимча фойдали компонентларни, шу жумладан, ДЗКтомонидан тасдиқланган тарқоқ элементларни ер қаъридан фойдаланувчи балансидан чиқариш асосий фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқариш билан бир вақтда амалга оширилади.


17. Фойдали қазилмалар захираларининг тасдиқланмаган захираларини ҳисобдан чиқаришда ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Давлат захиралари комиссияси тасдиқлаган захиралар контурлари доирасида конни қидириш ва қазиб олиш маълумотлари қиёсланиши керак. Қиёслаш кон жисмлари (қатламлари), ҳисобланган блоклар, захиралар тоифалари бўйича алоҳида-алоҳида амалга оширилиши керак. Қиёслаш асосида, конни қидириб топган (баҳолаган) корхона билан биргаликда фойдали қазилмалар захираларининг тасдиқланмаганлиги сабаблари таҳлил қилинади.


18. Фойдали қазилмалар балансдаги захираларининг ҳисобдан чиқарилганлари ва (ёки) ҳисобдан чиқаришга мўлжалланаётганларининг жами миқдори тасдиқланган захираларнинг (нефть ва газ, шу жумладан, уларнинг қазиб олинадигани учун) 20 фоизидан ортиқ бўлган ҳолларда умуман кон бўйича захиралар белгиланган тартибда қайта ҳисоблаб чиқилади ва қайта тасдиқланади.


19. Давлат захиралари комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчи балансидан чиқариш тўғрисидаги қарори протокол билан расмийлаштирилади, унинг нусхалари экспертиза материаллари билан биргаликдабир ҳафта муддатда ер қаъридан фойдаланувчига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига юборилади.


20. Давлат захиралари комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчи балансидан чиқариш тўғрисидаги протоколи Фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансига белгиланган тартибда зарур тузатишлар киритиш учун асос ҳисобланади.


21. Фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқариш ер қаъридан фойдаланувчи томонидан давлат статистика ҳисоботида акс эттирилади.


22. Участкаларга ёндашиш учун хизмат қиладиган, захиралари саноат учун аҳамиятини йўқотган ёхуд кейинги геология-қидирув ишларида ёки конни қазиб олишда тасдиқланмаган захиралар сифатида ер қаъридан фойдаланувчи захирасидан чиқаришга мўлжалланган кон қазилмалари ўрни фақат кўрсатиб ўтилган захиралар ҳисобдан чиқарилгандан ва қазиб олинадиган бирликлар қайта ишлангандан кейин қопланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 декабрь