язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ер қонунчилиги/ Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.12.2018 й. 978-сон "Экотуризмни ривожлантириш ва сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида ер участкалари ажратиш тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.12.2018 й.

N 978



ЭКОТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА

СУВ ОМБОРЛАРИНИНГ СУВНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ ЗОНАЛАРИ ДОИРАСИДА ЕР УЧАСТКАЛАРИ

АЖРАТИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда республиканинг туризм салоҳиятини ривожлантириш, бу соҳага инвестицияларни фаол жалб этиш учун қулай шароитлар яратилди. Шу билан бирга, мамлакат сув омборларининг туризм намойиши объекти ва рекреация зоналари сифатидаги салоҳияти тўлиқ ишга солинмаган, уларнинг ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун шароитлар яратилмаган.

Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида экотуризмни ривожлантириш, аҳоли ва хорижий меҳмонларнинг дам олишлари учун сув ресурсларидан фаол фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра, сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида экотуризмни ташкил этиш учун юридик ва жисмоний шахсларга аризада кўрсатилган, лекин эллик йилдан узоқ бўлмаган муддатга, "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончаси орқали узоқ муддатли ижарага ер участкалари берилади.


2. Қуйидагилар:

экотуризм ташкил этиш учун сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида ер участкалари бериладиган сув омборлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида йўл-транспорт ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси ривожланишини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) таркиби 2-иловага мувофиқ;

2018-2020 йилларда сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида экотуризмни ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ;

Экотуризм ташкил этиш учун сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида ер участкалари бериш тартиби тўғрисида Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ишчи гурух тегишли вилоят ҳокимликлари билан биргаликда:

2019 йилнинг 30 январигача бўлган муддатда сув омборларига олиб борувчи автомобиль йўлларини хатловдан ўтказсин ва сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида автомобиль йўллари ва йўлбўйи инфратузилмасини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳаларни Ўзбекистон Республикасининг 2020-2021 йиллардаги давлат ривожланиш дастурларига киритиш бўйича таклифларни белгиланган тартибда тақдим этсин;

2019 йилнинг 1 февралигача бўлган муддатда сув омборларининг ҳолатини танқидий ўрганиб чиқсин ҳамда уларни сақлаш ва муҳофаза қилишга сарфланадиган харажатларни оптималлаштириш бўйича, шу жумладан, энергияни тежайдиган ускуналар ва илғор ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни назарда тутувчи таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида туризм инфратузилмаси объектларидаги қурилиш ишлари юзасидан, уларни атроф-муҳитга салбий таъсирини бартараф этиш мақсадида қатъий назорат ўрнатсин.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда ўз расмий веб-сайтларида сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида туризм инфратузилмаси объектларини жойлаштиришнинг тасдиқланган режаси чоп этилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, тегишли вилоятлар хокимликлари сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида туризм инфратузилмаси объектларининг жойлашув режаси тасдиқлангандан сўнг икки ой муддатда, ҳар бир сув омбори бўйича:

миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари билан биргаликда сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида бизнесни ташкил этиш учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисидаги маълумотларнинг тадбиркорлик субъектларига етказилишини;

тадбиркорлик субъектлари учун инвестициявий таклифлар ва лойиҳаларнинг ишлаб чиқилиши ва тегишли вазирлик ва идораларнинг расмий веб-сайтларида материаллар жойлаштирилишини;

ишлаб чиқилган инвестициявий таклифлар якунларига кўра сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан, хорижий инвесторларнинг жалб этилишини, улар билан тизимли иш олиб борилишини, шунингдек, уларнинг инвестициявий буюртманомаларининг сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 апрелдаги 174-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасидаги сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарёлар, магистрал каналлар ва коллекторларнинг, шунингдек, ичимлик сув ва маиший сув таъминотининг, даволаш ва маданий-соғломлаштиришда ишлатиладиган сув манбаларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳақида Низомнинг 11-бандига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 декабрдаги

978-сон қарорига

1-ИЛОВА



Экотуризмни ташкил этиш учун сувни муҳофаза

қилиш зоналари доирасида ер участкалари

бериладиган сув омборлари

РЎЙХАТИ

     

Т/р

Туман/шаҳар

Сув омборининг номи

Экотуризм ташкил этиш ҳудуди (га)

Андижон вилояти

1.

Хонобод шаҳри

"Андижон"

1,5

Жиззах вилояти

2.

Ғаллаорол тумани

"Қоровултепа"

2,4

3.

Зомин тумани

"Зомин"

0,4

4.

Мирзачўл тумани

"Арнасой"

5

Қашкадарё вилояти

5.

Шаҳрисабз тумани

"Хисарак"

3

6.

Ғузор тумани

"Почкамар"

0,5

7.

Яккабоғ тумани

"Қизилсув"

1

Наманган вилояти

8.

Янгиқўрғон тумани

"Эскиер"

2

9.

Чуст тумани

"Резаксой"

3

10.

Чортоқ тумани

"Чортоқ"

2

Самарқанд вилояти

11.

Пайариқ тумани

"Қорасув"

7

12.

Ургут тумани

"Қоратепа"

2

13.

Каттақўрғон тумани

"Каттақўрғон"

1,5

Сурхондарё вилояти

14.

Қумқўрғон тумани

"Жанубий сурхон"

0,5

15.

Сариосиё тумани

"Тўпаланг"

1

16.

Термиз тумани

"Учқизил"

1

Тошкент вилояти

17.

Ўрта Чирчиқ тумани

"Тошкент"

8

Фарғона вилояти

18.

Қува тумани

"Каркидон"

5





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 декабрдаги

978-сон қарорига

2-ИЛОВА



Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш

зоналари доирасида йўл-транспорт ва ишлаб

чиқариш инфратузилмаси ривожланишини

таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

Хамраев Ш.Р.

-

Сув хўжалиги вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари

Давруков Ф.У.

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

Умаров О.М.

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари

Мирзаев М.М.

-

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари

Кулдашев А.Х.

-

Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари

Назармухамедов Д.А.

-

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

келишув бўйича

-

Мудофаа вазирининг ўринбосари

Каримов А.А.

-

Молия вазирининг ўринбосари

Хашимов Ш.Р.

-

Қурилиш вазирининг ўринбосари

Бекенов С.Х.

-

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Утаев У.Ч.

-

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Адилов О.Ч.

-

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг ўринбосари

Ходжаев У.Р.

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ижрочи директорининг ўринбосари

Мустафоев У.М.

-

"Ўзбекэнерго" АЖ бошқаруви раиси

лавозими бўйича

-

тегишли вилоятлар ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари

Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 декабрдаги

978-сон қарорига

3-ИЛОВА



2018-2020 йилларда сув омборларининг сувни

муҳофаза қилиш зоналари доирасида

экотуризмни ривожлантириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш

муддати

Молиялаштириш

манбалари

Масъул ижрочилар

I. ЙЎЛ ТРАНСПОРТИНИ ВА МУҲАНДИСЛИК-КОММУНИКАЦИЯ

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ  РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

1.

Ҳар бир сув омбори бўйича ҳовузларнинг экологик хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини, шу жумладан, уларнинг флора ва фаунасини сақлаб қолишни назарда тутадиган 2018-2020 йилларга мўлжалланган сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида экотуризмни ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси"ни амалга ошириш чоралари режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2018 йил

15 декабрь

-

Ишчи гуруҳ, вилоятлар ҳокимликлари

2.

Сув омборлари ҳудудида ободонлаштириш ишларини олиб бориш (сув омборларининг қирғоқбўйи чегара ва минтақаларини тозалаш ва санитария ишларини олиб бориш).

2019 йил

март-апрель

ижрочилар

маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ҳокимликлари

3.

Электр таъминотининг қўшимча линияларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш.

2019 йил

март-апрель


ташаббускорлар ва

маҳаллий бюджет

маблағлари


"Ўзбекэнерго" АЖ, вилоятлар ҳокимликлари

Сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ҳокимликлари

Ташриф буюрувчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида сув омборлари ҳудудларининг тунги вақтларда ёритилишини таъминлаш.

Электр жиҳозларини асоссиз ишлатишни камайтириш ва қайта тикланадиган энергия манбаларини қўллаш орқали электр энергияси истеъмолини камайтириш чораларини кўриш.

доимий

ижрочилар

маблағлари

4.

Стационар санитар узелларнинг мавжудларини таъмирлаш ва янгиларини қуриш, мобиль санитария узеллари ўрнатиш.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни вақтинча йиғиш жойларини ва уларни қаттик маиший чиқиндилар полигонларига олиб чиқиб кетишни ташкиллаштириш.

чора-тадбирлар

режасига

кўра

ташаббускорлар ва

ижрочилар маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги, Уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги вилоятлар ҳокимликлари

5.

Экскурсия, туризм автотранспортлари ва хусусий автотранспортлар учун автотураргоҳлар ташкил этиш.

чора-тадбирлар

режаси

бўйича

ташаббускорлар ва ижрочилар маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ҳокимликлари, тадбиркорлик субъектлари

II. СУВ ОМБОРЛАРИНИНГ СУВНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ЗОНАЛАРИ

ДОИРАСИДА БЎЛИШ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ВА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ЮРИТИШ

6.

Сув омборларининг туристлар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан турли усулларда фойдаланиладиган ҳудудларини аниқлаш (қатъий қўриқланадиган, чекланган, ўртача ва интенсив фойдаланиладиган зоналар).

2019 йил

1 март

-

ИИВ, ФВВ, Мудофаа вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Ҳар бир сув омбори бўйича санитария-гигиеник ва экологик меъёрлар талабларига риоя қилишни назарда тутадиган туристларнинг ўзини тутиш қоидалари (эслатмалар)ни хамда сув омбори иш режимини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

чора-тадбирлар

режаси

бўйича

ижрочилар

маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида қутқарувчилар ва тез тиббий ёрдам постларини қуриш, пляж зоналарини ташкил этиш.

2019 йил

1 май

ташаббускорлар

маблағлари

Тадбиркорлик субъектлари, Сув хўжалиги вазирлиги, ФВВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ҳокимликлари

III. ТУРИЗМ ИМКОНИЯТЛАРИНИ ОШИРИШ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ

ЖАЛБ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

9.

Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида туризм инфратузилмаси объектларини жойлаштириш режаларини сув тошқинлари зоналарини, хавфли геологик жараёнлар содир бўлиш эҳтимолини, табиий ва техноген фалокатларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш хамда ушбу режаларни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси расмий веб-сайтларида эълон қилиш.

2019 йил

1 апрель

ижрочилар

маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, ИИВ, ФВВ, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси

10.

Йўлбўйи ва қирғоқбўйи хизмат кўрсатиш объектларининг архитектура-қурилиш режалари лойиҳаларини ўз ичига олган маълумотлар базасини яратиш учун ихтисослашган олий таълим муассасалари талабаларини жалб қилган ҳолда тадбиркорлик субъектлари учун инвестиция таклифларини ишлаб чиқиш.

2019 йил

март-апрель

ижрочилар

маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар буйича давлат қўмитаси, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, "Тошкентбошплан ЛИТИ" ДУК, "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК, "Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖ, "Йўл лойиҳа бюроси" МЧЖ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вилоятлар ҳокимликлари

11.

Тадбиркорлик субъектлари учун Ўзбекистон Республикасидаги сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида туризм инфратузилмасини ташкил этиш бўйича материаллар ва инвестиция таклифларини вазирлик ва идораларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштириш.

доимий

ижрочилар

маблағлари

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Сув хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, вилоятлар ҳокимликлари

12.

Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида бизнесни ташкил этиш учун тақдим этилган имкониятлар ҳақидаги ахборотни тадбиркорлик субъектларига етказиш.

доимий

ижрочилар

маблағлари

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ҳокимликлари

13.

Хорижий инвесторлар билан тизимли иш олиб бориш хамда уларнинг инвестиция буюртманомаларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш.

доимий

ижрочилар

маблағлари

Инвестициялар буйича давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ҳокимликлари

14.

Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида экотуризмни ташкил этишга, шу жумладан, умумий овқатланиш, яшаш, транспорт орқали ташиш, экскурсия ва бошқа хизматлар кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини олиб боришга маҳаллий аҳолини фаол жалб қилиш.

доимий

ижрочилар

маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, вилоятлар ҳокимликлари

IV. ЭКОТУРИЗМ ХИЗМАТЛАРИНИ ВА МАДАНИЙ-СПОРТ

ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

15.

Ўзбек, рус ва инглиз тилларида сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида экотуризмни ташкил этиш учун ер участкалари олиш тартибини тушунтириб берувчи видеоролик - йўриқнома ишлаб чиқиш.

2019 йил

март

ижрочилар

маблағлари

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги

16.

Тегишли хизмат турлари кўрсатилишини ташкил этиш ва хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда, сув омборларининг сув тўғонлари устида қуриш майдонлари ташкил қилиш.

2019-2020 йй.

ташаббускорлар

маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, ФВВ, вилоятлар ҳокимликлари

17.

Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида республика (вилоят, туман) даражасидаги спорт тадбирларини, шу жумладан болалар ва ўсмирлар мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш.

жадвал бўйича

ташаббускорлар ва ижрочилар маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ҳокимликлари, тадбиркорлик субъектлари

18.

Мактаб ўқувчилари ва талабалар учун ёзги таътил даврида экотуризм маршрутларини ишлаб чиқиш.

2019 йил

май-июнь

ташаббускорлар

маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ҳокимликлари, тадбиркорлик субъектлари

19.

Сув омборларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари доирасида мотеллар, кемпинглар, кулбалар, мехмон уйлари ташкил қилиш.

2019 йил

май-июнь

ташаббускорлар

маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, вилоятлар ҳокимликлари

20.

Сув омборлари ҳудудида балиқ ови, шу жумладан спорт балиқ ови ҳаваскорлари учун шароитлар яратиш.

2019 йил

май-июнь

ташаббускорлар ва ижрочилар маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, вилоятлар ҳокимликлари





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 3 декабрдаги

978-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасидаги сув омборлари ва бошқа

сув ҳавзалари, дарёлар, магистрал каналлар ва коллекторларнинг,

шунингдек, ичимлик сув ва маиший сув таъминотининг, даволаш

ва маданий-соғломлаштиришда ишлатиладиган сув манбаларининг

сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳақида низомнинг

11-бандига киритилаётган ўзгартириш


11-банднинг иккинчи - бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"катта сув омборлари ва бошка сув ҳавзалари (сиғими 1,1 дан 10 куб километргача бўлган) атрофида - 200 - 250 метр;

ўртача сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари (сиғими 0,6 дан 1 куб километргача бўлган) атрофида - 150 - 200 метр;

кичик сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари (сиғими 0,2 дан 0,5 куб километргача бўлган) атрофида - 100 - 150 метр;

жуда кичик сув омборлари ва сув ҳавзалари (сиғими 0,1 куб километрдан кам бўлган) атрофида - 50 метргача".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 декабрь