ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирининг 07.12.2018 й. 543-мҳ-сон "Давлат нотариал идоралари томонидан бериладиган гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.12.2018 й. 1584-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.12.2018 й.

N 1584-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

07.12.2018 й.

N 543-мҳ


БУЙРУҒИ



"Давлат нотариал идоралари томонидан бериладиган

гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш

ва улар бўйича ҳисобот бериш қоидаларини тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон "Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги 941-сон "Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2006 йил 19 июндаги 95-мҳ-сон "Давлат нотариал идоралари томонидан бериладиган гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 1584, 2006 йил 19 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 25-26-сон, 239-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини, "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ 2019 йил 1 январдан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                 Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



"Давлат нотариал идоралари томонидан бериладиган

гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва

улар бўйича ҳисобот бериш қоидаларини тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруққа киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сон "Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ҳамда 2018 йил 22 ноябрдаги 941-сон "Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ буюраман:".


2. Қоидаларда:


а) 4-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


б) 6-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


в) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Адлия бошқармаси нотариал идораларни гербли бланкалар билан бир йиллик эҳтиёжи миқдорида таъминлайди ва сарфланиши устидан "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда Тизим деб юритилади) орқали назорат қилади.";


г) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Адлия бошқармасидан гербли бланкалар нотариусларга гербли бланкаларни тарқатиш дафтарида уларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёзилиб, имзоси қўйдирилган ҳолда берилади.";


д) 9-банддан ", икки ёки ундан ортиқ нотариус ишлайдиган нотариал идораларда эса катта нотариуслар" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


е) 10-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Йўқолган ва бузилган гербли бланкалар ҳақидаги маълумотлар (бланканинг тури, серияси, рақами, ҳудудий коди) нотариуслар томонидан Тизимга киритилади.";


ж) 13-банддаги "Нотариал идоралари" деган сўзлар "Нотариуслар" деган сўз билан алмаштирилсин;


з) 14 ва 15-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;


и) 18 ва 19-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Нотариал идораларининг фаолияти Адлия вазирлиги ва адлия бошқармаси томонидан ўрганилганда гербли бланкаларнинг сақланиши ва сарфланиши ҳолатлари албатта текширилади ва натижаси ҳақида ўрганиш юзасидан тузилган маълумотномада кўрсатилади.

19. Нотариуслар томонидан сарфланган гербли бланкалари ҳақидаги маълумотлар Тизимга киритилади.";


к) 20-23-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;


л) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Адлия бошқармалари сарфланган ва қолдиқ гербли бланкалар тўғрисида ҳисоботларни ҳар чоракда Адлия вазирлигига топширади.";


м) 1-илова мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;


н) 2-илова мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;


о) 3 ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.






Ўзгартиришлар ва қўшимчага

1-ИЛОВА



"Давлат нотариал идоралари томонидан

бериладиган гербли бланкаларни

ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва

улар бўйича ҳисобот бериш қоидаларига

1-ИЛОВА



Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни

нотариал тасдиқлашда фойдаланиладиган

герб бланкаларини кирим қилиш

ДАФТАРИ

Юкхат рақами ва санаси

Кирим қилинган сана

Бланка номи

Гувоҳнома серияси ва рақамлари

Сони

Изоҳ

23-сон

20.06.2018 й.

22.06.2018 й.

Ишончнома

КI-N000001-TN КI-N020000-TN

20000


23-сон

20.06.2018 й.

22.06.2018 й.

Шартнома

КSh-N000001-TN КSh-N020001-TN

20000


Автомототранспорт воситалари билан

боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашда

фойдаланиладиган герб бланкаларини кирим қилиш

ДАФТАРИ

Юкхат рақами ва санаси

Кирим қилинган сана

Бланка номи

Гувоҳнома серияси ва рақамлари

Сони

Изоҳ


23-сон

20.06.2018 й.

22.06.2018 й.

Ишончнома

АI-N000001-TNАI-N020000-TN

20000



23-сон

20.06.2018 й.

22.06.2018 й.

Шартнома

АSh-N000001-TNАSh-N020001-TN

20000


";





Ўзгартиришлар ва қўшимчага

2-ИЛОВА



"Давлат нотариал идоралари томонидан

бериладиган гербли бланкаларни

ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва

улар бўйича ҳисобот бериш қоидаларига

2-ИЛОВА



Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни

нотариал тасдиқлашда фойдаланиладиган

герб бланкаларини тарқатиш

ДАФТАРИ

Нотариал идора номи

Нотариус Ф.И.О.

Тарқатилган сана

Бланка номи

Бланка серияси ва рақами

Сони

Имзо

Юнусобод туман 1-сон давлат нотариал идораси

Н.Т. Салимова

25.06.2018 й.

Ишончнома

КI-N000001-TN

КI-N000200-TN

200


25.06.2018 й.

Шартнома

КSh-N000001-TN

КSh-N000300-TN

300


Ф.Ф. Самадов

25.06.2018 й.

Ишончнома

КI-N000201-TN

КI-N000400-TN

200


25.06.2018 й.

Шартнома

КSh-N000301-TN

КSh-N000600-TN

300


Яккасарой туман 1-сон давлат нотариал идораси

Б.Б. Закиров

26.06.2018 й.

Ишончнома

КI-N000401-TN

КI-N000600-TN

200


26.06.2018 й.

Шартнома

КSh-N000601-TN

КSh-N000900-TN

300


Ғ.Т. Эшманов

26.06.2018 й.

Ишончнома

КI-N000601-TN

КI-N000800-TN

200


26.06.2018 й.

Шартнома

КSh-N000901-TN

КSh-N001200-TN

300


Ш.К. Исроилов

26.06.2018 й.

Ишончнома

КI-N000801-TN

КI-N001001-TN

200


26.06.2018 й.

Шартнома

КSh-N001201-TN

КSh-N001500-TN

300


Автомототранспорт воситалари билан

боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашда

фойдаланиладиган герб бланкаларини тарқатиш

ДАФТАРИ

Нотариал идора

номи

Нотариус Ф.И.О.

Тарқатилган сана

Бланка номи

Бланка серияси ва рақами

Сони

Имзо


Юнусобод туман 1-сон давлат нотариал идораси

Н.Т. Салимова

25.06.2018 й.

Ишончнома

АI-N000001-TN

АI-N000200-TN

200



25.06.2018 й.

Шартнома

Аh-N000001-TN

АSh-N000300-TN

300



Ф.Ф. Самадов

25.06.2018 й.

Ишончнома

АI-N000201-TN

АI-N000400-TN

200



25.06.2018 й.

Шартнома

АSh-N000301-TN

АSh-N000600-TN

300



Яккасарой туман 1-сон давлат нотариал идораси

Б.Б. Закиров

26.06.2018 й.

Ишончнома

АI-N000401-TN

АI-N000600-TN

200



26.06.2018 й.

Шартнома

АSh-N000601-TN

АSh-N000900-TN

300



Ғ.Т. Эшманов

26.06.2018 й.

Ишончнома

АI-N000601-TN

АI-N000800-TN

200



26.06.2018 й.

Шартнома

АSh-N000901-TN

АSh-N001200-TN

300



Ш.К. Исроилов

26.06.2018 й.

Ишончнома

АI-N000801-TN

АI-N001001-TN

200



26.06.2018 й.

Шартнома

АSh-N001201-TN

АSh-N001500-TN

300


".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 7 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 10 декабрь, 49-сон, 945-модда















































Время: 0.1929
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск