язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Декабрь, 2018 й./ Ижтимоий таъминот/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.12.2018 й. ПФ-5597-сон "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

12.12.2018 й.

N ПФ-5597



ФУҚАРОЛАРНИНГ ПЕНСИЯ

ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ВА ПЕНСИОНЕРЛАРНИ ИЖТИМОИЙ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ КУЧАЙТИРИШГА ОИД

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Пенсионерларни ижтимоий жиҳатдан янада қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ҳаётида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда уларнинг салоҳияти, тажрибаси ва билимини тўлақонли жалб қилиш, пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш, шунингдек, мазкур йўналишда халқаро тамойил ва стандартларни жорий этиш мақсадида:


1. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 январдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 1 январдан пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдорини энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробаридан ўн баробаригача ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси 2019 йил 1 январдан пенсияни ҳисоблашда қабул қилинадиган иш ҳақининг максимал миқдори оширилишини ҳисобга олган ҳолда пенсиялар миқдори қайтадан ҳисоблаб чиқилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари  молия вазири Ж.А. Қўчқоровга пенсиялар барча ишловчи пенсионерларга ўз вақтида тўлиқ миқдорда тўланишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


5. Мазкур Фармонни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги икки ой муддатда "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосарлари Б.М. Мавлонов, Г.К. Саидоваларга юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 12 декабрдаги

ПФ-5597-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4906-сон Фармони 3-бандидаги "Нуроний" жамғармасининг барча ходимлари - пенсионерларга пенсиялар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 фоиз миқдорда тўланган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4006-сон қарори 3-банди тўртинчи хатбошидаги "пенсияси тўлиқ миқдорда тўланиши сақланган ҳолда," сўзлари чиқариб ташлансин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 12 декабрдаги

ПФ-5597-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тўғрисида" 1995 йил 20 ноябрдаги ПФ-1289-сон Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Улуғ Ватан уруши йилларида ҳарбий мажбуриятларини бажарган ёки мамлакат ичкарисида ишлаган шахсларга пенсияларни тўлаш тартиби тўғрисида" 1995 йил 28 декабрдаги ПФ-1334-сон Фармони.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини қўллаб қувватлаш тўғрисида" 1998 йил 23 апрелдаги ПФ-1990-сон Фармонининг 2-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталарининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси лавозимларида ишловчи аёлларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 7 декабрдаги ПФ-3521-сон Фармони.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил 17 сентябрдаги ПФ-3921-сон Фармони.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2013 йил 26 декабрдаги ПФ-4589-сон Фармони иловасининг 1-банди.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сон Фармони 6-бандининг бешинчи хатбоши.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари пенсионерларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 февралдаги ПФ-4960-сон Фармонининг 1 - 1-4-бандлари.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари пенсионерларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 февралдаги ПФ-4960-сон Фармонига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 6 июлдаги ПФ-5110-сон Фармонининг 1-банди.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Меҳнат фаолиятини олиб бораётган пенсионерларнинг алоҳида тоифаларига қулай шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 28 декабрдаги ПФ-5291-сон Фармонининг 1-банди.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонининг 14-банди.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари пенсионерларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 февралдаги ПФ-4960-сонли Фармонига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 7 февралдаги ПФ-5328-сон Фармони.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сон Фармони 6-бандининг тўртинчи хатбоши.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармони 8-бандининг иккинчи хатбоши.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сон Фармони 11-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 4 майдаги ПФ-5430-сон Фармони 4-бандининг еттинчи хатбоши.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 1 июндаги ПФ-5454-сон Фармони иловасининг 3-банди "в" ва "г" кичик бандлари.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сон қарори)" 2018 йил 20 августдаги ПФ-5516-сон Фармони иловасининг 1-банди.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ-5538-сон Фармони 2-бандининг еттинчи хатбоши.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида" 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3450-сон қарорининг 6-банди.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сон қарорининг 14-банди учинчи хатбоши.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон қарорининг 3-банди "б" кичик бандининг иккинчи хатбоши.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 декабрь


"Халқ сўзи", 2018 йил 13 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 декабрь, 50-сон, 950-модда