язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.2018 й. 1005-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Пиллачилик соҳаси корхоналарининг молиявий фаолиятини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 9 сентябрдаги 390-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.12.2018 й.

N 1005



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ПИЛЛАЧИЛИК СОҲАСИ КОРХОНАЛАРИНИНГ

МОЛИЯВИЙ ФАОЛИЯТИНИ БАРҚАРОРЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ    ТЎҒРИСИДА"   2003 ЙИЛ

9 СЕНТЯБРДАГИ    390-СОН   ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ипак маҳсулотларини, шу жумладан пилла ва ипак хом ашёларини қайта ишлаш натижасида олинадиган чиқиндиларни экпорт қилиш тартибини соддалаштириш, шунингдек, маҳаллий ипак маҳсулатлари экспорт ҳажмини ошириш ва диверсификациялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Пиллачилик соҳаси корхоналарининг молиявий фаолиятини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 9 сентябрдаги 390-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 82-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"истисно тариқасида, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларга ипак ипининг бўш қолдиқларини, шунингдек ишлаб чиқарилаётган қуруқ пилланинг 50 фоизгачасини, шу жумладан, ипак чиқиндилари (титишга яроқсиз пилла, ипак ипи чиқитлари ва титилган хомашё)ни жаҳон даражасига мувофиқ бўлган нархларда экспортга, шу жумладан, товар-хомашё биржалари орқали эркин алмаштириладиган валютага ва миллий валютага сотишга рухсат берилсин".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов, Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири Ж.А. Ходжаев ва "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раиси Б.Қ. Шарипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 декабрь