ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Ташқи ишлар вазирлигининг 38-сон, Ички ишлар вазирлигининг 79-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 56-сон, Адлия вазирлигининг 9-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 14-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-52-сон "Хорижий давлат ҳудудида вафот этган шахсни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этишда кўмаклашиш тартиби ҳақидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 11.12.2018 й. Қарори (АВ томонидан 12.12.2018 й. 2269-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.12.2018 й.

N 2269-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.12.2018 й.

N 38


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.12.2018 й.

N 79


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.12.2018 й.

N 56


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.12.2018 й.

N 9


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИНГ

11.12.2018 й.

N 14


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

11.12.2018 й.

N 01-02/12-52


ҚАРОРИ



Хорижий давлат ҳудудида вафот этган шахсни

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этишда

кўмаклашиш тартиби ҳақидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



"Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида"ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2011 йил 27 сентябрдаги 3, 9, 20, 24, 15914, 01-02/12-18-сон қарори (рўйхат рақами 2269, 2011 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 39-сон, 407-модда) билан тасдиқланган Хорижий давлат ҳудудида вафот этган шахсни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этишда кўмаклашиш тартиби ҳақидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Ташқи ишлар вазири

А. Камилов

Ички ишлар вазири

П. Бобожонов

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Шадманов

Адлия вазири

Р. Давлетов

Давлат хавфсизлик хизмати раиси

И. Абдуллаев

Давлат божхона қўмитаси раиси

М. Азимов





Қарорга

ИЛОВА



Хорижий давлат ҳудудида вафот этган шахсни

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этишда

кўмаклашиш тартиби ҳақидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 16-банддаги "Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига" сўзлари "Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 43-банддаги "Миллий" сўзи "Давлат" сўзи билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 13 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 декабрь, 50-сон, 964-модда








































Время: 0.2047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск