язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Буйрук 2019 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Декабрь, 2018 й./ Фуқаролик. Мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари/ Адлия вазирининг 13.12.2018 й. 554-мҳ-сон "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этувчи органлар томонидан гербли гувоҳномаларни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.12.2018 й. 3098-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.12.2018 й.

N 3098




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

13.12.2018 й.

N 554-мҳ


БУЙРУҒИ




Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этувчи

органлар томонидан гербли гувоҳномаларни

тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 сентябрдаги 768-сон "Гербли гувоҳномалар шаклларини такомиллаштириш ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг аҳолига кўрсатаётган хизматлари сифатини яхшилаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этувчи органлар томонидан гербли гувоҳномаларни тўлдириш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ 2019 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш Давлат хизматлари агентлиги директори Х. Турахужаев зиммасига юклансин.



Вазир                                                                 Р. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 17 декабрь, 50-сон, 966-модда