ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Бино ва иншоотлар. Кўчмас мулк /

Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.12.2018 й. 1010-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 декабрдаги

1010-сон қарорига

ИЛОВА



Кўчмас мулк объектлари манзиллари

ягона реестрини шакллантириш ва

юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Кўчмас мулк объектларига манзиллар белгилаш, ўзгартириш ва бекор қилиш ҳамда манзиллар ягона реестрини (кейинги ўринларда - Реестр) шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


манзил - Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақида тузилган битимларнинг давлат реестрида рўйхатга олинган ёки рўйхатга олинмаган кўчмас мулк объектлари - ер участкалари, бинолар ва иншоотлар, қурилиши тугалланмаган иморатлар, шу жумладан, қурилаётган, алоҳида ажратилган жойлар, автомобиль сақлаш жойлари (чизиқли иншоотлар бундан мустасно) (кейинги ўринларда объектлар деб аталади) жойлашган жойни бир хил идентификациялайдиган элементларнинг ноёб йиғиндиси;


манзил харитаси - Реестрнинг объектлар жойлашуви ҳақида геологик фазовий ахборотни, шунингдек, бошқа геофазовий боғланган ахборотни ўз ичига олган бир қисми;


объектнинг ички манзили (кейинги ўринларда ички манзил деб аталади) - объектнинг маъмурий-ҳудудий ёки ҳудудий бирлик ҳудудида жойлашувини тавсифловчи манзилнинг таркибий элементи;


геокод - берилган координаталар тизимида объектнинг фазовий жойлашувини идентификация қилувчи маълумотлар йиғиндиси бўлиб, улар объектни уни маълум бўлган координаталар ёрдамида топиш имконини берадиган географик жойга боғлаб қўйишни назарда тутади;


қурилган ер участкаси - асосий иморат (бино, иншоот), тугалланмаган қурилиш жойлашган ер участкаси;


манзилларни меъёрлаштириш - амалдаги манзилларни ушбу Низом талабларига мувофиқ тартибга солиш;


аҳоли пунктларининг кўча-йўл тармоғи элементлари (кейинги ўринларда кўча-йўл тармоғи элементлари деб аталади) - кўчалар, тор кўчалар, ўтиш йўллари, боши берк кўчалар, қияликлар, кириш йўллари, истироҳат боғлари, хиёбонлар, шох кўчалар, магистраллар, майдонлар, бульварлар, катта йўллар, соҳилбўйи, автомобиль йўллари;


фазовий объектлар - жойлашган жойи белгиланган фазовий-вақт координаталари тизимида аниқланиши мумкин бўлган табиий, сунъий ва бошқа объектлар (шу жумладан, бинолар, иншоотлар);

ҳалқа автомобиль йўли - бир нуқтадан бошланиб шаҳар ва аҳоли пунктлари атрофларини ўраб турувчи бошланган нуқта билан туташувчи айлана шаклидаги йўл;

берк кўчалар - бошқа йўлларга ўзаро ўтиб бўлмайдиган, кўча охири объект билан тўсилган кўчалар;

географик объектлар номларининг давлат реестри - маълум бир ҳудуд учун уларга мос бўлган ҳолда компьютер ёрдамида ўқиладиган топонимларни (географик номларни) ўз ичига олган рақамли маълумотлар базаси;

кўчалар - аҳоли пунктларда икки қатор уйлар орасидаги автотранспорт воситалари ва одамлар ўтишга мўлжалланган жой;

кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестри - манзиллар, уларинг геокодлари, ўзгариш тарихи ва ҳозирги ҳолати тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот тизими;

магистрал йўллар - кенг ва тўғридан-тўғри шаҳар кўчаси, одатда жадал ҳаракатлар бўладиган кўчалар, шаҳардан ташқарига олиб чиқувчи кўчалар;

тор кўчалар - иккита катта кўчани ўзаро боғловчи кичик кўча;

хиёбонлар - майдон ва кўчаларнинг дам олиш ва декоратив безаклар учун ишлатиладиган кичик яшил майдонлар;

чорраҳа - иккита кўчанинг кесишмаси ёки тўрт томондан келаётган йўлларни туташтирувчи қисм;

шоҳ кўча - узун, бурилишсиз ва кенг кўча;

электрон ҳужжатлар тўплами - электрон шаклда қайд этилган, тизим орқали тасдиқланган ва электрон ҳужжатларнинг уларни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот электрон ҳужжатлар тўплами;

кўчанинг ID рақами - географик объектлар номларининг давлат реестрида юритиладиган, географик объект номи ўзгарган тақдирда ҳам уни тизимда идентификация қилиш мақсадида бириктириладиган уникал рақам.

4. Реестрни шакллантириш ва юритиш устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда - Кадастр агентлиги) томонидан амалга оширилади. Кадастр агентлиги:

манзилларни белгилаш, ўзгартириш, мавжудлигини бекор қилиш ва Реестрга ўзгартиришлар киритиш тартибини белгилайди;

ахборот бериш ва Реестрдан фойдаланиш тартибини тасдиқлайди.


4-1. Кўчмас мулк объектининг манзилларини белгилаш, ўзгартириш ва бекор қилиш ҳамда уларни рўйхатдан ўтказишнинг мақсади қуйидагилардан иборат:

кўчмас мулк объектлари манзилларини тартибга солиш;

ер участкаси, янги қурилган, реконструкция қилинган, фойдаланилаётган бино ва иншоотларнинг ҳаёт циклининг турли босқичларида юридик жиҳатдан тўғри белгиланган манзилларини марказлашган ҳолда рўйхатга олишни таъминлаш;

реестрда рўйхатга олинган объект манзилининг ҳужжатларга мувофиқлик асосида бино ва иншоотлар ёки унинг қисмини шу билан бирга кўча ва йўлларни идентификациялашни таъминлаш.

4-2. Кўчмас мулк объектининг манзили реестрда рўйхатдан ўтказилганидан сўнг ушбу манзил маълумотлари жисмоний ва юридик шахслар учун ҳақиқий манба ҳисобланади.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар) манзилларнинг мавжудлигини белгилаш, ўзгартириш, бекор қилиш субъектлари ҳисобланади.


2-БОБ. КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИ

МАНЗИЛЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ, ЎЗГАРТИРИШ

ВА МАВЖУДЛИГИНИ БЕКОР ҚИЛИШ


6. Манзилларни белгилаш, ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

манзилни аниқлаш ёхуд манзилнинг мавжудлиги бекор қилингани фактини аниқлаш;

манзил белгиланганлиги, ўзгартирилганлиги ва мавжудлиги бекор қилинганлигини Реестрда рўйхатга олиш.


7. Тегишли ёзув Реестрга киритилган пайтдан эътиборан, Реестр тузилгунга қадар эса - тегишли маълумотлар Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақида тузилган битимларнинг давлат реестрига (кейинги ўринларда кўчмас мулк реестри деб аталади) киритилган пайтдан эътиборан манзил белгиланган, ўзгартирилган, мавжудлиги бекор қилинган деб ҳисобланади.


8. Манзилни белгилаш, ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш ҳудудий бошқарма томонидан:

кўчмас мулк объектига кадастр паспортини расмийлаштириш жараёнида;

кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни рўйхатга олиш бўйича ишларни бажариш жараёнида;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан манзилларни белгилаш, ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш учун асос бўладиган ҳужжатлар тушганда;

манзилни белгилаш, ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш бўйича ишларни бажариш жараёнида амалга оширилади.


8-1. Қуйидаги кўчмас мулк объектларига манзиллар белгиланади:

ер участкасига, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бундан мустасно;

кўп квартирали уйлардаги квартирага (ҳар бир квартира учун);

бино ва иншоот ҳамда унинг бир қисмига.

9. Қуйидагилар манзилни белгилашнинг асослари ҳисобланади:

туман (шаҳар) ҳокимининг объект қурилиши учун ер участкаси ажратиш ҳақидаги қарори;

"E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида ўтказилган электрон аукцион натижалари ҳақидаги баённома;

қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси;

бино, иншоот, қурилиши тугалланмаган объект жойини белгиловчи маълумотларнинг кадастр ҳужжатларига киритилиши.


10. Қуйидагилар манзилни ўзгартириш учун асос бўлади:

объектнинг маъмурий-ҳудудий мансублиги ўзгариши (ташкил этилиши, ўзгартирилиши, тугатилиши ва шу кабилар);

кўча-йўл тармоғи элементларининг бўлиниши, қўшиб юборилиши;

қурилган ер участкаси чегаралари ўзгарганда қурилган ер участкаси геокодининг ўзгариши (участка кадастр рақами унинг контури чегарасидан чиқиб кетган тақдирда унинг майдонини бўлиш ёки қўшиб юбориш);

қурилган ер участкаси ички манзилининг унда жойлашган бинолар ва иншоотлар ички манзили ўзгариши билан боғлиқ ўзгариши;

қурилган ер участкаси ички манзилининг унда жойлашган тугалланмаган қурилишлар манзиллари мавжудлиги бекор қилиниши билан боғлиқ ўзгариши, ер участкасининг қурилганлигича қолиши шарти билан;

бинолар ва иншоотлардаги алоҳида ажратилган хоналар ички манзилларининг уларнинг бўлиниши, қўшилиши муносабати билан ўзгариши;

қурилган ер участкалари, бинолар, иншоотлар манзилларининг уларнинг бўлиниши, қўшиб юборилиши муносабати билан ўзгариши;

алоҳида ажратилган хоналар ички манзилларининг алоҳида ажратилган хоналарнинг қайта рақамланиши муносабати билан ўзгариши - алоҳида хона(лар)нинг бўлиниши натижасида, шунингдек, асосий иморат (бино, иншоот)нинг устига, ёнига алоҳида хона қурилиши ёки ундан ажратилиши натижасида кўп сонли алоҳида ажратилган хоналар пайдо бўлган тақдирда;

асосий иморатнинг объект геокоди ўзгаришига олиб келган ўзгариши;

манзилларнинг меъёрлаштирилиши.


11. Ер участкаси олиб қўйилиши муносабати билан объект мавжудлигининг тўхтатилиши (объектнинг бузилиши) манзил мавжудлигининг бекор қилинишига асос бўлади.


12. Манзилни белгилаш ёхуд манзил мавжудлигининг бекор қилиниши ҳолатини аниқлаш қуйидагилар асосида амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан ҳудудий корхоналарга бепул асосда бериладиган шаҳарсозлик ҳужжатлари (уларнинг нусхалари);

ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар - кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун;

кўчмас мулк объектларининг электрон маълумотлар базасида мавжуд маълумотлар;

бошқа ишончли ахборот.

Манзил мавжудлиги бекор қилинганини аниқлаш туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкаси олиб қўйилиши муносабати билан кўчмас мулк объектини бузиш ҳақидаги қарори асосида амалга оширилиши мумкин.


13. Манзилларни белгилаш, ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш ушбу Низомнинг 9-12-бандларида кўрсатилган асослар бўлганда ва (ёки) ушбу Низомнинг 15-бандида белгиланган ҳолларда, шунингдек, қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, манзилларни белгилаш, ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлганда амалга оширилади.

Қуйидаги ҳолларда манзилни белгилаш учун тўлов ундирилмайди:

кўчмас мулк жойлашган маъмурий - ҳудудий бирлик ўзгарганда;

кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига эски манзили берилганда;

кўчанинг номи ўзгариши билан ушбу кўчада жойлашган барча кўчмас мулкларнинг манзилига ўзгартириш киритилганда;

номсиз кўчаларга ном берилиши билан ушбу кўчада жойлашган барча кўчмас мулкларнинг манзили белгиланганда ва манзилига ўзгартириш киритилганда;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аҳоли пунктларининг номланиши ва чегаралари ўзгарганда, шу жумладан, бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтказилганда (турар ёки нотурар кўчмас мулк объектида реконструкция, кўшимча ва алоҳида қурилиш мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно).

14. Манзилларни белгилаш, ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилишда қуйидаги шартларга риоя қилиниши керак:

ер участкасида объект қурилиши тугалланган тақдирда кўчмас мулк объекти манзилини белгилаш тегишли бинолар ва иншоотлар манзилини белгилаш билан бир вақтда амалга оширилади;

кўчмас мулк объекти манзилининг унда жойлашган асосий объект ички манзилининг ўзгариши муносабати билан ўзгартирилиши тегишли объект манзилининг ўзгартирилиши билан бир вақтда амалга оширилади;

қурилган ер участкасида жойлашган барча объектлар бузилган тақдирда унинг манзили мавжудлигини бекор қилиш тегишли кўчмас мулк объектлари манзиллари мавжудлигини бекор қилиш билан бир вақтда амалга оширилади;

кўчмас мулк объекти манзили мавжудлигини бекор қилиш ушбу объектда жойлашган барча алоҳида ажратилган хоналар манзиллари мавжудлигини бекор қилиш билан бир вақтда амалга оширилади.


15. Манзилларни меъёрлаштириш:

манфаатдор шахснинг ташаббуси билан;

туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига кўра;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда амалга оширилиши мумкин.

Манзилларни меъёрлаштиришни манзилларни етишмаётган элементлар билан тўлдириш ва (ёки) манзил тузилмасини тартибга солиш, шунингдек, манзил элементларини ўзгартириш йўли билан амалга ошириш мумкин.


16. Манзилларни етишмаётган манзиллар билан тўлдириш ва (ёки) манзил тузилмасини тартибга солиш йўли билан манзил меъёрлаштирилган тақдирда манзилни ўзгартириш, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ҳудудий бошқарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

17. Манфаатдор шахсларни манзилнинг ўзгартирилиши ҳақида хабардор қилиш ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилади.

18. Манзилларни белгилаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


19. Манзилларни белгилашда манзилнинг қуйидаги тузилмасидан фойдаланилади:

почта коди (индекс);

"Ўзбекистон Республикаси" давлат номи;

маъмурий-ҳудудий мансублик;

ички манзил;

геокод.

Манзилда қўшимча маълумотлар ҳам бўлиши мумкин.

Геокоддан манзилни ахборот тизимида идентификациялаш учун фойдаланилади.

Манзилларни ахборот тизимларида идентификация қилиш учун манзилнинг уникал рақами ишлатилади.

20. Маъмурий-ҳудудий мансублик объект жойлашган маъмурий-ҳудудий бирликлар ҳамда маъмурий-ҳудудий бирлик бўлмаган аҳоли пунктлари номлари ва тоифаларини, яъни қуйидагиларни ўз ичига олади:

вилоятнинг номи ва қисқа белгиси (Ўзбекистон Республикаси пойтахти - Тошкент шаҳри) - битта вилоят чегарасида бир нечта туман ҳудудида ёки Ўзбекистон Республикаси пойтахти ҳудудида жойлашган объектлар учун;

вилоят ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарнинг номи ва қисқа белгиси -вилоятга бўйсунувчи шаҳар ҳудудида жойлашган объектлар учун;

вилоят ва туман номи ва қисқа белгиси - бир туман чегарасида бир нечта фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган объектлар учун, шунингдек, аҳоли пунктларидан ташқарида, Ўзбекистон Республикаси умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари давлат реестрига маълумотлари киритилган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлининг (кейинги ўринларда автомобиль йўллари деб аталади) йўл чети полосасида жойлашган объектлар учун;

маъмурий-ҳудудий бирлик ҳисобланган вилоят, туман номи ва қисқа белгиси, туманга бўйсунувчи шаҳар ёки шаҳар типидаги шаҳарчанинг қисқа белгиси ва номи - тегишли шаҳар ёки шаҳарча ҳудудида жойлашган объектлар учун;

вилоят, туман, маҳалла фуқаролар йиғини номи ва қисқа белгиси - маҳалланинг бир фуқаролар йиғини чегарасида аҳоли пунктларидан ташқарида жойлашган объектлар учун. Ҳудудий бирлик ҳисобланган аҳоли пункти ҳудудида жойлашган объект учун ушбу аҳоли пункти номи ва қисқа белгиси ҳам кўрсатилади.


20-1. Манзил элементларининг турлари ушбу Низомга 5-иловага, манзил тузилмаси 6-иловага, ички манзил тузилмаси 7-иловага мувофиқ белгиланади.

21. Ички манзил ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шакллантирилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

а) аҳоли пунктида жойлашган кўчмас мулк объектлари учун:

кўча-йўл тармоғи элементи тоифаси ва номининг қисқа белгисини (кўча-йўл тармоғи элементлари бўлмаган қишлоқ аҳоли пунктлари бундан мустасно);

кўчмас мулк объектининг рақами;

иморат рақами индекси ва (ёки) унинг корпуси рақами (агар бўлса);


б) аҳоли пунктидан ташқарида автомобиль йўлининг йўл чети полосасида жойлашган кўчмас мулк объектлари учун:

автомобиль йўлининг рақами;

автомобиль йўли бошидан километрлардаги масофа;

кўчмас мулк объектининг рақами;

иморат рақами индекси ва (ёки) унинг корпуси рақами (агар бўлса);


в) аҳоли пунктидан ташқарида темир йўл тармоғи полосасида жойлашган кўчмас мулк объектлари учун:

фуқаролар йиғини чегарасида энг яқин алоҳида темир йўл пункти (кейинги ўринларда алоҳида пунктлар деб аталади) номи;

кўчмас мулк объектининг рақами;

иморат рақами индекси ва (ёки) унинг корпуси рақами (агар бўлса);


г) аҳоли пунктидан ташқарида автомобиль йўлларининг йўл чети полосалари ва темир йўллар шохобчаси полосалари чегарасидан четда жойлашган кўчмас мулк объектлари учун:

кўчмас мулк объектининг рақами;

иморат рақами индекси ва (ёки) унинг корпуси рақами (агар бўлса);


д) аҳоли пунктидан ташқарида боғдорчилик ширкати, дала ҳовли кооперативида жойлашган кўчмас мулк объектлари учун:

ички манзил элементи (боғдорчилик-узумчилик ширкати, дала ҳовли кооперативи) тоифасининг қисқа белгиси ва номи;

кўчмас мулк объектининг рақами;

иморат рақами индекси ва (ёки) унинг корпуси рақами (агар бўлса);


е) алоҳида ажратилган хона учун:

иморатнинг у жойлашган ички манзили (геокоддан ташқари);

алоҳида ажратилган хона тартиб рақами;

индекс (агар бўлса);


ж) қурилган ер участкаси, шу жумладан, бўлиш ёки қўшиб юбориш натижасида ҳосил бўлган ер участкаси учун:

унда жойлашган иморатнинг (унда жойлашган ҳар қандай иморатнинг) ички манзили. Агар ер участкасида жойлашган иморатлардан биттаси асосийси бўлса, участкага ушбу иморатнинг ички манзили берилади.


22. Геокод кўчмас мулк объектларини уларни маълум бўлган координаталар ёрдамида топиш имконини берадиган тарзда географик боғлаш учун мўлжалланган бўлиб, бир нуқтанинг X ва Y координаталаридан иборат.

Геокод координаталари вазиятли режа координаталари тизимида белгиланади ва бир метргача бўлган аниқликда кўрсатилади.

Майдонга, ҳажмга, баландликка эга иморат геокоди асосий иморат контури ичидаги унинг марказига яқин бўлган нуқтадан иборат бўлиши керак.

Геокод Реестр маълумотлари асосида кўрсатилади, у Реестр маълумотларида бўлмаган тақдирда тузиладиган вазиятли режа асосида аниқланади.

Вазиятли режада геокод координаталари кўрсатилмасдан тегишли шартли белги билан белгиланади. Геокод ҳақидаги маълумотлар фақат инвентарь йиғмажилдлар шаклларининг "Манзил (жойлашган жойи)" сатрида ҳамда тавсифлар реестрининг маълумотлар базасида акс эттирилиши керак.


23. Кўчмас мулк объектларига, алоҳида ажратилган хоналарга рақамлар бериш мажбурийдир, ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Иншоотларга ҳам (алоҳида турган) рақамлар берилади ҳамда асосий иморатларни рақамлаш учун белгиланган қоидалар татбиқ этилади.


24. Бинолар ва иншоотларга рақамлар бериш мавжуд объектларни, шу жумладан, қурилаётган ҳамда қурилиши режалаштирилган объектларни (улар ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан тақдим этиладиган шаҳарсозлик режалаштириш ҳужжатларида мавжуд бўлади) ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.


25. Радиал йўналишдаги кўчаларда жойлашган кўчмас мулк объектлари аҳоли пункти марказидан четга қараб кўчанинг чап томонидан тоқ рақамлар билан ва ўнг томонидан жуфт рақамлар билан изчил кетма-кетликда рақамланади.


26. Айланма йўналишдаги кўчаларда жойлашган кўчмас мулк объектлари соат стрелкаси йўналиши бўйлаб (аҳоли пункти марказидан йўналиш олганда) кўчанинг чап томонидан тоқ рақамлар билан ва ўнг томонидан жуфт рақамлар билан изчил кетма-кетликда рақамланади.


27. Иморатнинг мавзе тизимида жойлашган кўчмас мулк объектлари (мавзелар, микротуманлар) мавзега кирадиган асосий йўл тортилган кўчадан бошлаб транспорт ҳаракати йўналишида ортиб борувчи тартибда кўчанинг чап томонидан тоқ рақамлар билан ва ўнг томонидан жуфт рақамлар билан рақамланади.


28. Майдон периметрини ҳосил қиладиган кўчмас мулк объектлари аҳоли пунктининг маркази томонидаги кўчадан бошлаб соат стрелкаси йўналишида кўчанинг чап томонидан тоқ рақамлар билан ва ўнг томонидан жуфт рақамлар билан изчил кетма-кетликда рақамланади.


29. Объектни ушбу Низомнинг 25-28-бандларига мувофиқ рақамлаш имкони бўлмаган тақдирда рақамлаш дунё қисмлари бўйича (тегишлича ғарбдан шарққа ёки шимолдан жанубга) амалга оширилади.

30. Изчил кетма-кет (тоқ ёки жуфт) рақамли манзилларга эга иккита иморат ўртасида қурилган кўчмас мулк объектлари кўрсатилган асосий иморатлардан бирининг кичикроқ рақамини унга индекс қўшган ҳолда бериш йўли билан рақамланади, ушбу Низомнинг 35-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


31. Иморатнинг ичкарисида қурилган кўчмас мулк объектлари асосий фасади кўчага қараган, ўз манзилига эга бўлган асосий иморатлардан бирининг рақамини унга индекс қўшган холда бериш йўли билан рақамланади, ушбу Низомнинг 39-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


32. Боғдорчилик-узумчилик ширкатида аҳоли пунктидан ташқарида жойлашган бинолар ва иншоотлар 1 рақамидан бошлаб тартиб билан, архитектура, шаҳарсозлик ва қурилиш фаолияти ҳақидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган боғдорчилик-узумчилик ширкатлари ҳудудини ташкил қилиш ва қуриш лойиҳасига ёки ушбу боғдорчилик-узумчилик ширкатида қарор топган амалиётга асосланиб рақамланади.


33. Аҳоли пунктларидан ташқарида жойлашган кўчмас мулк объектлари чап томондан тоқ рақамлар билан ва ўнг томондан жуфт рақамлар билан рақамланади:

автомобиль йўлининг йўл чети полосасида - ҳар бир километр чегарасида йўл километражи ошиб бориши томон;

темир йўл шохобчаси полосасида - иккита алоҳида пункт оралиғидаги масофа чегарасида йўл километражининг ошиб бориши томон.


34. Автомобиль йўлининг йўл чети полосалари ва темир йўл шохобчаси полосалари чегарасида аҳоли пунктидан ташқарида жойлашган кўчмас мулк объектлари маҳалла доирасида 1 дан бошлаб тартиб билан рақамланади.


35. Асосий иморатга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган кўчмас мулк объектлари (хизмат кўрсатувчи иморатлар, ҳовлидаги иншоотлардан ташқари) асосий иморат рақамига (агар бўлса - индекси билан) корпус рақамини қўшиш йўли билан рақамланади.

Ер участкасида ўз вазифаси, меъморий белгиларига кўра бир хил бир нечта кўчмас мулк объектлари бўлиб, уларнинг асосийсини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, асосий иморат сифатида кириш йўли ташкил қилинган кўча-йўл тармоғи элементига энг яқин жойлашган иморат қабул қилинади. Қолган иморатлар соат стрелкаси йўналиши бўйлаб ҳамда ҳудуддаги ҳаракат йўналишига қараб асосий иморат рақамига (агар бўлса - индекси билан) корпус рақамини қўшган ҳолда рақамланади ёхуд мустақил тартиб рақами бериш йўли билан рақамланади.


36. Кўчалар кесишмасида жойлашган кўчмас мулк объектлари (бурчакдаги бинолар ва иншоотларга) битта ички манзил билан белгиланади. Бу ҳолда ички манзил асосий иморатга кириш йўли ташкил қилинган кўча бўйича белгиланади. Бир неча кўчадан кириш йўллари бўлганда ички манзил бинонинг асосий фасадга қараган кўча бўйича белгиланади. Бир нечта бир хил фасадлар бўлганда ички манзил кўчаларнинг исталган бири бўйича белгиланади.

Ушбу Низом кучга киргунга қадар ҳар бир кесишувчи кўча бўйича рақамлар берилган бурчакда жойлашган кўчмас мулк объектлари берилган рақамлар сонига қараб бир нечта ички манзилларга эга бўлади.


37. Мавжудлиги бекор қилинган объектнинг ички манзили унинг ўрнига қурилган худди шундай турдаги объектга, ушбу Низомнинг 24-35-бандларида кўрсатилган меъёрларни ҳисобга олган ҳолда такроран берилади.


38. Алоҳида ажратилган хоналар қурилиш лойиҳасида белгиланган тартибда рақамланади.

Агар лойиҳада рақамлаш белгиланмаган бўлса ёки у бўлмаса, рақамлаш асосий иморатнинг чапдаги энг чекка кириш йўлидан энг чекка кириш йўлигача, бинонинг пастки қаватидан бошланади. Битта қават доирасида, кириш йўли бўлган тақдирда эса - кириш йўли қавати доирасида чапдан ўнгга қараб рақамланади. Алоҳида ажратилган хоналарга тоқ рақамлар йўлакнинг чап томонидан ва жуфт рақамлар йўлакнинг ўнг томонидан берилишига йўл қўйилади.

Кўп даражали алоҳида ажратилган хоналар бинонинг пастки қавати бўйича бир даражали алоҳида ажратилган хоналар қандай рақамланган бўлса, шундай рақамланади.

Турар жойларда савдо, умумий овқатланиш, аҳолига маиший хизмат кўрсатишни ташкил қилиш ва носаноат тусидаги эҳтиёжлар учун бириктириб ёки қўшимча қилиб қурилган жойлар ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида кўрсатилган қоидаларга мувофиқ алоҳида ажратилган турар жойларга рақамлар берилгандан кейин рақамланади.

Ушбу Низом кучга киргунга қадар "н" индекси берилган ҳолда турар жойлардан алоҳида рақам берилган нотураржой мақсадидаги кўчмас мулк объектлари ушбу рақамланишни сақлаб қолади.

Агар қурилиш лойиҳасига мувофиқ алоҳида ажратилган жойларни рақамлашда тартиб рақамларининг такрорланиши назарда тутилган бўлса, хоналарнинг функционал вазифасига қараб, улар энг аввал берилган рақамдан кейинги тартиб рақамдан бошлаб қайта рақамланади.

Бурчакдаги бинода жойлашган, бевосита бинога туташ ҳудуддан кириладиган ва ушбу Низом кучга киргунга қадар ҳар бир кесишувчи кўча бўйича рақамлар берилган блокланган турар жой бўлган иншоотда жойлашган алоҳида жойга асосий иморатнинг ҳар бир кесишувчи кўча бўйича ички манзиллари берилади.


39. Кўчмас мулк объекти ёки алоҳида жой бўлиб юборилганда, объектларнинг бўлиниши натижасида ҳосил бўлган алоҳида жойларнинг биттаси бўлинган объектнинг рақамини сақлаб қолади. Бўлиниш натижасида ҳосил бўлган қолган объектларга бўлинган объект рақами индекс қўшилган ҳолда берилади.

Асосий иморатлар бўлинган тақдирда уларда жойлашган алоҳида ажратилган жойларнинг қайта рақамланишига йўл қўйилади.

Агар алоҳида ажратилган жойни бўлиш натижасида кўп миқдорда алоҳида жойлар ҳосил бўлса, уларга бинода ва иншоотда жойлашган алоҳида жойларнинг бирига аввал берилган охирги рақамдан кейинги тартиб рақамлари берилади ёки алоҳида ажратилган жойларнинг аввалги рақамлари ўзгартирилиб қайта рақамланади.


40. Асосий объектлар ёки алоҳида жойлар қўшилганда қўшилиш натижасида ҳосил бўлган объектга мавжудлиги тўхтатилган объектлардан бирининг энг кичик тартиб рақами берилади.

Битта бинода жойлашган алоҳида ажратилган жойларнинг рақамлари такрорланишига йўл қўйилмайди, ушбу Низомнинг 30, 31-бандлари ҳамда 39-бандининг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Асосий иморатлар қўшиб юборилганда мавжудлиги тўхтатилган объектда жойлашган ва энг юқори тартиб рақамига эга бўлган алоҳида жойлар ушбу Низомнинг 39-бандида назарда тутилган тартибда кейинги тартиб рақамидан бошлаб қайта рақамланади.


41. Асосий иморатга бириктириб, қўшимча қилиб қурилган алоҳида ажратилган жойлар ушбу Низомнинг 39-бандига мувофиқ бино ёки иншоотда алоҳида ажратилган хонага аввал берилган энг катта рақамдан кейинги тартиб рақамидан бошлаб рақамланади. Алоҳида ажратилган жойларнинг жойлашувини аниқ идентификация қилиш мақсадида уларни қайта рақамлашга ёки ҳосил бўлган алоҳида ажратилган жойларни битта қават ёки асосий иморат кириш йўли доирасида аввал берилган энг катта сондан кейинги тартиб рақамидан бошлаб унга индекс қўшган ҳолда рақамлашга йўл қўйилади.

Қайта қуриш натижасида мавжудлиги тўхтаган алоҳида ажратилган жойлар рақамлари қайта берилмайди, барча алоҳида ажратилган хоналарнинг қайта рақамланиши ҳоллари бундан мустасно.

Бино ва иншоотда аввал ҳосил қилинган алоҳида ажратилган жойлар бўлмаган тақдирда бўлиниш натижасида ҳосил бўлган алоҳида ажратилган жойларга рақамлар ушбу Низомнинг 39-банди биринчи ва учинчи хатбошиларига мувофиқ берилади. Кўчмас мулк объектида аввал ҳосил қилинган алоҳида ажратилган жойлар бўлган тақдирда бўлиниш натижасида ҳосил бўлган алоҳида ажратилган жойларга ушбу банднинг биринчи хатбошига мувофиқ рақамлар берилади.


42. Маъмурий бинога, гараж массивида жойлашган назорат-ўтказиш пункти биносига (кейинги ўринларда асосий бино деб аталади) ушбу Низомнинг 19-34, 36 ва 37-бандларига мувофиқ асосий иморат рақами (зарур бўлганда индекс билан) берилади.


43. Асосий иморат ҳисобланган гараж массиви ҳудудида жойлашган гаражнинг ички манзили асосий бинонинг манзилини ва корпус рақамини (гараж рақамини) ўз ичига олади. Қўшимча маълумотларда "блок" сўзи, бундай гараж жойлашган блок рақами кўрсатилади.


44. Алоҳида ажратилган жой бўлган ва гараж кооперативи ҳудудида жойлашган гаражнинг ички манзили асосий бино манзилини, корпус рақамини (гараж жойлашган блок рақамини), гараж рақамини ўз ичига олади. Қўшимча маълумотларда бундай гараж жойлашган кооператив номи кўрсатилади.


45. Гараж массивидаги блоклар уларни рақамлаш бўйича мавжуд амалиётдан келиб чиққан ҳолда рақамланади.

Бундай амалиёт бўлмаганда рақамлаш:

аҳоли пунктида - гараж массиви ҳудудига кириладиган йўл бўлган энг юқори тоифадаги кўча бўйича биринчи блокдан (бир хил тоифадаги кўчалар бўлганда - уларнинг исталганидан) бошлаб бошланади. Бир неча кўчадан кириш йўллари бўлган тақдирда рақам блок периметрининг энг узун тарафи чиқадиган кўча бўйлаб биринчи блокка берилади. Блок периметрининг энг узун тарафи қайси кўчага чиқишини аниқлаш имкони бўлмаганда эса - рақам исталган кўча бўйлаб берилади;

аҳоли пунктларидан ташқарида - гараж массиви ҳудудига энг яқин бўлган блокдан бошлаб бошланади. Гаражга кириш йўлига энг яқин бўлган блокни аниқлаш имкони бўлмаганда рақам кириш йўлига яқин исталган блокка берилади.

Ушбу гараж массивида блокларни рақамлаш амалиёти бўлмаса блокларнинг кейинги рақамлари гараж массиви ҳудудига киришдан бошлаб ҳаракат йўналиши бўйича ортиб борувчи тартибда берилади.

Асосий иморат бўлган гаражларга ҳамда алоҳида ажратилган жой бўлган гаражларга рақамлар блокларда белгиланган тартибда тасдиқланган меъморий лойиҳа ёки қурилиш лойиҳасининг тасдиқланган қисмидан келиб чиққан ҳолда ёхуд гараж массивида қўлланиладиган амалиётдан келиб чиқиб берилади. Бундай амалиёт бўлмаган тақдирда бутун гараж массиви учун қарама-қарши рақамлашдан фойдаланилади, у соат стрелкаси йўналиши бўйича изчил кетма-кетликда ёки массив ҳудудига кириш йўлидан бошланиб ҳаракат йўналиши бўйлаб ортиб бориш тартибида амалга оширилади.

Гараж массиви ҳудудида ушбу Низом кучга киргунга қадар индекслар берилган блоклар бор бўлса, бундай блокларга индекслар ўрнига рақамлар берилади.


46. Алоҳида турган гаражларнинг ички манзили ушбу Низом билан бинолар ва иншоотларга ички манзилларни белгилаш учун белгиланган қоидаларга мувофиқ берилади.


47. Автомобиль сақлаш жойларининг, шу жумладан, бинода жойлашган автомобиль сақлаш жойларининг ички манзили ушбу Низомнинг 39-42-бандларида алоҳида ажратилган нотураржойга ички манзилларни белгилаш учун назарда тутилган қоидаларга мувофиқ, улар жойлашган асосий иморатларнинг конструктив хусусиятларини (очиқ, ёпиқ, кўп қаватли бинолар, иншоотлар ва шу каби объектлар) ҳисобга олган ҳолда белгиланади.


48. Геокод қурилган ер участкалари, бинолар ва иншоотларга берилади.


49. Почта коди (индекс) биноларга берилади, шунингдек, агар уларда алоҳида ажратилган жойлар бўлса иншоотларга ҳам берилиши мумкин. Алоҳида ажратилган жойлар ўзлари жойлашган бино ёки иншоот билан бир хил почта коди (индекси)га эга.


50. Қўшимча маълумотларда қуйидагилар бўлиши мумкин:

объект номи;

объектга энг яқин аҳоли пункти номи, шунингдек, унгача бўлган масофа, шу жумладан, дунё томонлари йўналишларидан фойдаланган ҳолда;

объектнинг турган жойини идентификациялаш имконини берадиган бошқа фазовий мўлжаллар.


50-1. Манзиллар реестри тузилгунга қадар рақамлаштирилган манзиллар кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақида тузилган битимларнинг давлат реестрига (кейинги ўринларда - кўчмас мулк реестри) киритилган пайтдан эътиборан манзил белгиланган, ўзгартирилган, мавжудлиги бекор қилинган деб ҳисобланади.

50-2. Рақамлаштирилган манзиллар Манзиллар реестрига мутахассис томонидан босқичма - босқич киритиб борилади. Бунда мулкдор томонидан ариза ва тўлов талаб этилмайди.

51. Манзилда:

аҳоли пунктидан ташқарида автомобиль йўлларининг йўл чети полосалари ҳамда темир йўл шохобчалари полосалари чегарасидан чиқиб кетган асосий иморатлар ва уларда жойлашган алоҳида жойлар учун;

иншоотлар учун қўшимча маълумотлар бўлиши мумкин.



3-БОБ. РЕЕСТРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ЮРИТИШ


52. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (кейинги ўринларда - маъмур) Реестрни шакллантириш, юритиш ва ундаги ахборотнинг яхлитлиги учун масъулдир.

53. Маъмур ҳудудий бошқармалар билан биргаликда қуйидаги ишларни амалга оширади:

Реестрдаги манзилларнинг Ўзбекистон Республикаси Маъмурий-ҳудудий бирликлар ягона реестридаги ўзгаришлар билан, бошқа ахборот ресурслардаги ўзгаришлар билан боғлиқ ўзгаришлари мониторингини олиб боради;

Реестрда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий-ҳудудий бирликлар ягона реестридаги ўзгаришлар, бошқа ахборот ресурслардаги ўзгаришлар муносабати билан ўзгартирилиши талаб қилиниши мумкин бўлган манзилларни қайд этади;

шартнома асосида Реестрдан фойдаланиш имконини беради ва ундан маълумот беради.


54. Реестр маълумотларни Реестрга киритиш йўли билан шакллантирилади, буни маъмур:

Реестрни бирламчи шакллантириш;

манзилларни белгилаш, ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш;

Реестрга тузатишлар киритиш йўли билан амалга оширади.


55. Реестр маълумотлар базасидан ҳамда Реестрга, шу жумладан, манзил хариталарига маълумотларни киритиш учун асос бўлган ҳужжатлар йиғиндисидан иборат.


56. Реестрнинг маълумотлар базаси ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича шакллантирилади.


57. Манзил харитаси қуйидаги қатламларни ўз ичига олади:

маъмурий-ҳудудий бўлиниш қатлами, унда маъмурий-ҳудудий бирликлар чегаралари белгиланган бўлади;

объектлар геокодлари қатлами, у Реестрга объектлар геокодлари ҳақида маълумотлар киритилганда автоматик тарзда шакллантирилади ва янгиланади;

географик асоси.

Манзилли харита қўшимча тарзда қуйидаги қатламларни ўз ичига олиши мумкин:

боғдорчилик ширкатлари, дала ҳовли кооперативлари чегарасининг полигон объектлари сифатида кўрсатилган кўча-йўл тармоғи ва темир йўллар, автомобиль йўллари элементларининг ўқ чизиқларига эга ички манзиллар элементлари қатлами, темир йўлнинг алоҳида пунктларини тасвирловчи нуқтали объектлар, шунингдек, кўча-йўл тармоғи элементлари номлари ва бошқа ахборот қатлами;

ер участкалари чегаралари ҳақида полигон объектлар сифатида берилган ахборотга эга қатлам;

бошқа фазовий боғланган ахборотга эга қатламлар.


58. Манзилли электрон харита маъмур томонидан рақамли кўринишда географик асосда юритилади ҳамда геодезик координаталар тизимидаги ахборотга эга бўлади.


59. Манзилли харита қатламлари:

Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий бирликлари ягона реестрининг;

Кўчмас мулк объектлари давлат реестрининг;

бошқа манбаларнинг маълумотлари асосида шакллантирилади ва янгиланади.


60. Маълумотларнинг Реестрга киритилиши учун асос бўладиган ҳужжатлар:

кўчмас мулк объектларининг кадастр йиғмажилдларида;

ҳудудий бошқармалар архивларида сақланади.

61. Реестрнинг бирламчи шакллантирилиши қуйидаги усуллар билан (битта ёки бир нечта) амалга оширилади:

манзиллар ҳақидаги маълумотларни кўчмас мулк объектлари Давлат реестридан конвертация қилиш;

маълумотларни Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий бирликлари ягона реестридан олиб киритиш;

манзилларни асосий иморатлар почта кодлари (индекслари) билан тўлдириш бўйича ишларни олиб бориш;

маълумотларни манзиллар ҳақида ишончли ахборотга эга бўлган бошқа манбалардан олиб киритиш.


62. Реестрда рўйхатга олиш ҳудудий бошқарма томонидан бевосита манзил аниқлангандан кейин ёки манзил мавжудлиги бекор бўлгани аниқлангандан кейин Реестрнинг ахборот тизимига берилган, ўзгартирилган мавжудлиги тўхтатилган манзил ҳақида ёзув киритиш йўли билан амалга оширилади.

Қурилаётган ва барпо этилиши режалаштирилган бинолар ва иншоотлар манзиллари олдиндан белгиланади.

Фақат маъмурий-ҳудудий мансублиги ва ички манзили маълум бўлган манзиллар белгилаб қўйилган бўлиши мумкин, аммо Реестрда рўйхатга олинмайди.

Белгилаб қўйилган, аммо рўйхатга олинмаган манзил ўзгартирилиши, бекор қилиниши ёки рўйхатга олиниши мумкин.

Олдиндан берилган манзил ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.


63. Реестрга тузатишлар киритишга Реестрдаги маълумотларда мавжуд манзилда хатолар борлиги асос бўлади.


64. Реестрга тузатишларни киритиш ҳудудий бошқарма томонидан:

ҳудудий бошқарманинг ташаббуси билан - техник хато бўлганда;

Реестр маъмурининг билдиргиси бўйича;

манфаатдор шахснинг, шу жумладан, давлат органининг асосли мурожаати бўйича амалга оширилади.


65. Реестрга тузатишларни киритиш манзилларнинг белгиланиши, ўзгартирилиши, мавжудлиги бекор қилиниши асослари кўрсатилган маълумотлар асосида амалга оширилади.


66. Ушбу Низомнинг 64-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатларда Реестрга тузатишлар киритиш билдиришнома ёки мурожаат тушган кундан эътиборан уч иш куни мобайнида амалга оширилади.


67. Манфаатдор шахс, шу жумладан, давлат органининг мурожаати бўйича Реестрга тузатишлар киритилган тақдирда ушбу шахс (давлат органи) ҳудудий бошқарма томонидан бу ҳақида улар Реестрга киритилган кундан эътиборан уч иш куни мобайнида хабардор қилинади.

68. Реестрни юритиш:


а) қуйидагиларга:

Реестр маълумотларининг устуворлиги принципига мувофиқ амалга оширилади. Реестр маълумотлари билан бошқа манбалардан олинган манзиллар ҳақидаги маълумотларда қарама-қаршиликлар бўлганда, суд томонидан бошқача тарзда аниқланмаса, Реестр маълумотлари ишончли деб ҳисобланади;

Реестрда рўйхатга олинган объектлар манзиллари ҳақидаги ахборотнинг геофазовий боғланганлигига мувофиқ амалга оширилади (алоҳида ажратилган жойлар, автомобиль сақлаш жойлари бундан мустасно) - манзил харитасида акс эттирилади;


б) ахборот хавфсизлигининг:

ахборотдан захира учун нусха олиниши (Реестрни юритишнинг дастурий таъминоти, Реестр маълумотлар базасидан захира учун нусха олиш);

ахборотни ҳимоя қилиш;

реестрдан фойдаланишни чеклаш;

манзиллар реестри ахборотининг яхлитлигини баҳолаш талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.


69. Реестрни юритиш мақсадида манзилни ёзишнинг қуйидаги тартибидан фойдаланилади: почта коди (индекс), давлатнинг номи, маъмурий-ҳудудий мансублик, ички манзил, қўшимча маълумотлар. Агар манзилнинг қандайдир элементи бўлмаса, кейинги мавжуд элемент кўрсатилади.


70. Объектнинг барча ички манзиллари тенг бўлади. Битта ҳужжатда бир нечта ички манзиллар қисмлари бирга қўшилишидан, шу жумладан, асосий иморатнинг ҳар бир кесишувчи кўча бўйича рақамларидан фойдаланилишига йўл қўйилмайди.


71. Асосий иморат рақами ва асосий иморат корпуси рақами оралиқсиз каср белгиси (/) билан ажратилади.

Бино корпусининг рақами рақамли белгига эга.

Асосий иморатлар ва алоҳида ажратилган жойлар рақамлари "-" белги билан ажратилади.


72. Манзилларни ёзишда фақат араб рақамларидан фойдаланилади.

Индекслар қуйидаги лотин ҳарфлари билан белгиланади:

a, b, d, e, f, g, h, i, j, k, l, m, n, p, q, r, s, t, u, v, x, y, z.

73. Кўча-йўл тармоғи элементларининг номи Реестрда бир хил акс эттирилиши мақсадида бундай номлар қуйидаги талабларга риоя этилган ҳолда берилиши керак:

алоҳида номлар кўча-йўл тармоғи элементларининг табиий тўсиқлар (дарёлар, жарликлар ва шу кабилар) билан кесишиши ҳолларида юзага келган кўча-йўл тармоғи элементлари участкаларига берилишига йўл қўйилади;

фақат рақамлари билан фарқ қиладиган кўча-йўл тармоғи элементлари номларининг тартиб рақамлари изчил кетма-кетликда берилади;

кўча-йўл тармоғи элементининг номига киритилган тартиб рақамларини белгилаш учун араб рақамидан, "-" белгисидан ва тегишли соннинг қўшимчасидан фойдаланилади;

бир аҳоли пункти доирасида битта тоифадаги кўча-йўл тармоғининг бир нечта элементларига бир хил номлар берилишига, шунингдек, жиддий фарқлаш белгиларига эга бўлмаган ёки идрок этилиши қийин бўлган (сўзларнинг бош ҳарфлари, қисқартмалар, кўп сўзлардан иборат бирикмаларга эга бўлган) номлар, шунингдек, "номи йўқ", "номли", "н." иштирокидаги сўзлар ва сўз бирималаридан тузилган номлар берилишига йўл қўйилмайди.



4-БОБ. РЕЕСТРДАН АХБОРОТ БЕРИШ ҲАМДА

УНИНГ АХБОРОТИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


74. Реестрдан ахборот бериш, шунингдек, Реестрдан фойдаланишга рухсат бериш, жумладан, бошқа ахборот тизимлари билан алоқа ўрнатиш йўли билан, пуллик асосда амалга оширилади, агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса.

75. Марказий сайлов комиссияси томонидан "Электрон ҳукумат" ахборот тизими билан алоқа ўрнатиш йўли билан Реестрдан фойдаланишга рухсат берилади. "Электрон ҳукумат"да қуйидагилар:

сайловчи фуқароларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойлари манзиллари ҳамда маъмурий-ҳудудий чегаралар ва манзиллар аниқланган ҳолда кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги ишончли маълумотлар;

объектларнинг геокодлари;

сайловчиларни участкалар бўйича тақсимлаш учун географик асос акс эттирилади.


76. Ахборот ҳажмидаги сўралаётган манзиллар ҳақидаги ёки уларнинг Реестрда йўқлиги ҳақидаги, манзилнинг мақоми ҳақидаги (долзарб манзил - Реестрдан ахборот берилаётган пайтда мавжуд манзил; долзарб бўлмаган манзил - илгари мавжуд бўлган манзил) маълумотлар, шунингдек, манзилнинг ҳолати ҳақидаги маълумотлар барча шахсларга ёки давлат органига берилади.

Сўралаётган манзиллар ҳақидаги ахборот ҳажми маъмурий-ҳудудий мансублик, ички манзил, почта коди (индекс), қўшимча маълумотларни (агар бўлса) ўз ичига олади.


77. Геокодлар ҳақидаги ахборот давлат органларига миллий хавфсизликни таъминлаш мақсадида уларнинг ваколатига мувофиқ ҳолда махсус ваколатли органнинг розилиги билан берилиши мумкин.

Маъмур геокодлар ҳақидаги ахборотнинг сақланишини таъминлайди, унинг тарқатилишига йўл қўймайди, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.


78. Маъмур томонидан қуйидаги маълумотнома тусидаги ахборот:

ушбу Низомнинг 75-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган манзил ҳақидаги маълумотларни - сўровлар бўйича;

Реестр маълумотларини махсус қайта ишлашни талаб қиладиган сўровлар бўйича берилиши мумкин.


79. Маъмур томонидан стандарт сўров бўйича қуйидаги маълумотнома тусидаги ахборот:

агар стандарт сўровда Реестрда рўйхатга олинган долзарб ёки долзарб бўлмаган манзил кўрсатилган бўлса - ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича Реестрдан кўчирма;

агар сўралган манзил Реестрда рўйхатга олинмаган бўлса - Реестрда манзил ҳақида маълумотлар йўқлиги ҳақида маълумотнома ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича берилиши мумкин.


80. Реестрдан олинадиган ахборот электрон шаклда берилади, стандарт сўровлар бўйича эса қоғозда ҳам берилиши мумкин.


81. Реестрдан фойдаланиш маъмур билан тузилган шартнома асосида амалга оширилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


81. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона

реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби

СХЕМАСИ

      

Босқичлар

Масъуллар

Тадбирлар

Муддатлар


1-босқич

Юридик ва жисмоний шахс

Кўчмас мулк объектига ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи бориб ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманома беради.

Ариза берувчининг ҳохишига кўра



2-босқич

Давлат хизматлари маркази

Кўчмас мулк объектига ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг филиалига юборади.

Бир соат мобайнида


  

3-босқич


Туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк давлат кадастри корхонаси филиали

Тақдим этилган ҳужжатларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини ўрганади.

Қўйидаги ҳаракатлардан бирини содир этади:


1. Ушбу объектнинг биокодини аниқлаган ҳолда кўчмас мулк объектини хатловдан ўтказади. Объектнинг манзилини (рақамини) берган ҳолда кадастр паспортини тузади.


2. Геоахборот тизимини шакллантирган ҳолда электрон базага тегишли маълумотларни киритади.


3. Кўчмас мулк объектига ҳуқуқни Кўчмас мулк объектларига ҳуқуқларнинг давлат реестрида рўйхатдан ўтказади.


4. Кадастр паспортини Давлат хизматлари марказига юборади.




5 иш куни мобайнида


2 иш куни мобайнида



1 иш куни мобайнида

  

  

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

Ариза берувчига кўчмас мулк объектининг берилган геокоди билан биргаликда кадастр паспортини беради.

Бир соат мобайнида

5-босқич

"Давергеодезкадастр" қўмитаси


1. Кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотларни Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрига киритади.


2. Республика даражасида кўчмас мулк объектлари геокодларини кўрсатган ҳолда маълумотларнинг электрон картасини шакллантиради.

Доимо


6-босқич

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестри ва Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими "Электрон ҳукумат" тизимига интеграция қилинишини таъминлайди.

Доимо

7-босқич

Марказий сайлов комиссияси


Маъмурий-ҳудудий чегараларни белгиланган ҳолда Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестридан маълумотларни олади.


Доимо

  





Низомга

2-ИЛОВА



Кўчмас мулк объектлари манзиллари

РЕЕСТРИНИНГ МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИ

  

Т/р

Манзилнинг номи

Манзил ҳақида маълумотлар

Манзилнинг

ноёб идентифи-

катори

Маъмурий-

ҳудудий

мансублик

(Ўзбекистон

Республикаси

маъмурий-

ҳудудий

бирликлари

ягона реестри

маълумотларига

ҳавола)

Битта ёки бир нечта

ички манзиллар

(Ушбу Низом кучга

киришидан олдин

кесишган кўчалар-

нинг ҳар бири

бўйича рақам

берилган бурчакдаги

иморатлар) ва

уларнинг ноёб

идентификаторлари

Объект геокоди

Почта коди (индекс)

Қўшимча маълумотлар

Манзилнинг

ҳолати (олдиндан

берилган, белги-

ланган, бироқ

рўйхатга олин-

маган, рўйхатга

олинган, мавжуд-

лиги тўхтатилган,

бошқа)


1

2

3

4

5

6

7

8

9









Объектнинг тури ҳақида маълу-

мотлар

Маълумотлар реестрига киритилгани ҳақидаги маълумотлар

Манзиллар

реестридаги

ёзув санаси

ва рақами

Маълумотларни

киритиш тури

(Манзиллар

реестрининг

дастлабки

шакллантирилиши,

рўйхатга олиш,

тузатишлар

киритиш)

Маълумот-

ларни киритиш асослари

Маълумотларни киритишга

асос бўлган ҳужжатлар

реквизитлари (сана, рақам,

ҳужжатнинг тури, унинг

номи, ҳужжатни берган

ташкилот ёки қабул қилган

(чиқарган) орган)

Мутахассис

ҳақида

маълумот

(фамилияси,

исми, отасининг

исми, лавозими ва ташкилот-

нинг номи)

Бошқа ахборот

10

11

12

13

14

15

16











Низомга

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия,

картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси



КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИ МАНЗИЛЛАРИ

ЯГОНА РЕЕСТРИДАН КЎЧИРМА

Манзил ҳақида маълумотлар

Объект манзили:

Объект тури:

Манзил мақоми: долзарб (долзарб эмас)

(кераксизига чизиқ тортилсин)


Рўйхатга олиш санаси:

Рўйхатга олиш учун асос бўлган ҳужжатлар:

Манзилнинг ҳолати:



(белгиланган, бироқ рўйхатга олинмаган, рўйхатга олинган, мавжудлиги тўхтатилган, бошқа)

Объект манзили ҳақида бошқа маълумотлар (мутахассиснинг ихтиёрига кўра):


Долзарб манзил

(Сўралган манзил долзарб бўлмаганда тўлдирилади)

Объект манзили:

Объект тури:

Рўйхатга олиш санаси:

Рўйхатга олиш учун асос бўлган ҳужжатлар:

Манзилнинг ҳолати:

(белгиланган, бироқ рўйхатга олинмаган, рўйхатга олинган, мавжудлиги тўхтатилган, бошқа)

Объект манзили ҳақида бошқа маълумотлар (мутахассиснинг ихтиёрига кўра):

(лавозими)

(имзо)                  (Ф.И.О.)



(кўчирма берилган сана)







Низомга

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия,

картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси



Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрида

манзил ҳақида маълумотларнинг йўқлиги тўғрисида

МАЪЛУМОТНОМА


Кўчмас мулк манзиллари ягона реестрида маълумотлар йўқ:

объектнинг манзили*:

объектнинг тури*:

(лавозими)

(имзо)

(Ф.И.О.)



(маълумотнома берилган сана)



*) Сўралган манзил ва объект тури кўрсатилади.






Низомга

5-ИЛОВА


МАНЗИЛ ЭЛЕМЕНТЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ

          

Т/р

Манзил элементларининг номи

Қисқартирилган номи

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


ҚР

2.

Вилоят


вил

3.

Шаҳар


ш

4.

Туман


т

5.

Шаҳарча


ш-ча

6.

Қишлоқ


қ

7.

Овул


о

Ички манзил таркибига кирувчи аҳоли пункти

таркибий қисмининг турлари


8.

Кўча


к

9.

Тор кўча


т/к

10.

Ўтиш йўли


ў/й

11.

Берк кўча


б/к

12.

Боғ


боғ

13.

Хиёбон


х-н

14.

Шоҳ кўча


шоҳ

15.

Майдон


м-н

16.

Бульвар


б-р

17.

Соҳилбўйи


соҳ

18.

Мавзе


Мвз

Бино ва унинг қисмлари


19.

Уй


уй

20.

Корпус


корп

21.

Блок


бл

22.

Квартира


кв

23.

Хона


х

24.

Ертўла


е

25.

Мансарда


м

         





Низомга

6-ИЛОВА


МАНЗИЛ ТУЗИЛМАСИ

        

Минтақа

даражаси

      

Туман (шаҳар)

даражаси

        

III қисм

  

IV қисм

     

V қисм

     

Қорақалпоғистон

Республикаси ва вилоятлар

туман

шаҳар

-

ички манзил


шаҳарча

-

ички манзил


қишлоқ

аҳоли пункти


ички манзил


овул

аҳоли пункти


ички манзил


аҳоли пунктидан ташқарида


-

ички манзил


шаҳар

туман

-

ички манзил


шаҳарча

-

ички манзил



Тошкент шаҳри

     

туман

-

-

ички манзил

         





Низомга

7-ИЛОВА


ИЧКИ МАНЗИЛ ТУЗИЛМАСИ

         

Т/р

   

Номи

     

        

а) аҳоли пунктида жойлашган кўчмас мулк объектлари учун

       

1.

Аҳоли пункти таркибий қисмининг тури


2.

Аҳоли пункти таркибий қисмининг номи


3.

Уй рақами


4.

Корпус рақами*


5.

Географик объект тури (бинонинг қисмлари)*


6.

Квартира (бино қисми) рақами*


       

б) аҳоли пунктидан ташқарида автомобиль йўлининг йўл чети

полосасида жойлашган кўчмас мулк объектлари учун


1.

Автомобиль йўлининг рақами


2.

Автомобиль йўли бошидан километрлардаги масофа


3.

Уй рақами


4.

Корпус рақами*


5.

Географик объект тури (бинонинг қисмлари)*


6.

Квартира (бино қисми) рақами*


           

в) аҳоли пунктидан ташқарида темир йўл тармоғи полосасида

жойлашган кўчмас мулк объектлари учун

      

1.

Энг яқин алоҳида темир йўл пункти


2.

Уй рақами


3.

Корпус рақами*


4.

Географик объект тури (бинонинг қисмлари)*


5.

Квартира (бино қисми) рақами*


           

г) аҳоли пунктидан ташқарида автомобиль йўлларининг йўл чети полосалари ва темир йўллар

шохобчаси полосалари чегарасидан четда жойлашган кўчмас мулк объектлари учун

        

1.

Уй рақами


2.

Корпус рақами*


3.

Географик объект тури (бинонинг қисмлари)*


4.

Квартира (бино қисми) рақами*


        

д) аҳоли пунктидан ташқарида боғдорчилик ширкати, дала ҳовли

кооперативида жойлашган кўчмас мулк объектлари учун

         

1.

Боғдорчилик-узумчилик ширкати, дала ҳовли кооперативи номи


2.

Уй рақами


3.

Корпус рақами*


4.

Географик объект тури (бинонинг қисмлари)*


5.

Квартира (бино қисми) рақами*


           

*) Мавжуд бўлганда қўлланилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 декабрь


























































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск