ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўрмон хўжалигини ташкиллаштириш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2018 й. 1017-сон "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат кўмитасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
14.12.2018 й.
N 1017
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ДАВЛАТ КЎМИТАСИНИНГ
МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат кўмитасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
судларнинг қарорларига асосан алоҳида юридик ва жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мулк объекти ва автотранспорт воситалари давлат даромадига ўтказилиши;
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандига мувофиқ давлат даромадига ўтказилган мол-мулк сотилгунига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан давлат органларининг моддий-техника базасини такомиллаштириш учун уларга бепул берилиши мумкинлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига:
Тошкент вилояти Қибрай тумани "Дўрмон" ҚФЙ ҳудудида 1,567 гектар майдонда жойлашган бино ва иншоотлар;
1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича судларнинг қарорлари асосида давлат даромадига ўтказилган автотранспорт воситалари оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатилган мол-мулк қабул қилинишини, улар бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан сақланишини, шунингдек улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминласин.
4. Белгилансинки, суд қарори бекор қилинган ёки ўзгарганда, шунингдек, уларни натурада қайтариб бериш ёки қийматини қоплаш тўғрисида суд қарори қабул қилинган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ушбу қарорнинг 2-бандига мувофиқ берилган кўчмас мулк ва автотранспорт воситасини белгиланган тартибда суд қарорида кўрсатилган шахсларга қайтариши ёки уларнинг қийматини Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига тўлаши керак.
5. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси аппарати ва унинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган идоравий мансуб ташкилотлари хизмат енгил автомобиллари чекланган сони 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2018 йил 14 декабрдаги
1017-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги
давлат қўмитасига оператив бошқарув ҳуқуқи билан
берилаётган судларнинг қарорларига асосан давлат
даромадига ўтказилган автотранспорт воситалари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Автотранспорт воситасининг русуми
|
Ишлаб чиқарилган йили |
Давлат рақами |
Автотранспорт воситаси тури |
Қорақалпоғистон Республикаси
|
||||
1 |
"Матиз"
|
2014 йил |
95 Х 476 FA |
Енгил машина |
2 |
"Форд транзит 100L"
|
1991 йил |
95 L 302 ЕA |
Юк машинаси |
3 |
"МАЗ-5337"
|
1997 йил |
95 338 GAA |
Юк машинаси |
Бухоро вилояти
|
||||
4 |
"Спарк"
|
Аниқланмаган |
80 Е 993 LА |
Енгил машина |
5 |
"Нексия"
|
1997 йил |
рақамсиз |
Енгил машина |
Қашқадарё вилояти
|
||||
6
|
"Dongfeng EQ-1021 NF8" |
2014 йил
|
70 H 030 JА |
Юк машинаси |
Самарқанд вилояти
|
||||
7 |
"Нексия"
|
2013 йил |
30 734 ТТА |
Енгил машина |
8 |
"Ласетти"
|
2006 йил |
рақамсиз |
Енгил машина |
9 |
"Дамас"
|
2014йил |
30 Q 503 LA |
Енгил машина |
Сурхондарё вилояти
|
||||
10 |
"VOLVO FY 12"
|
1995 йил |
40 G 907 HА |
Юк машинаси |
11 |
"VOLVO FY 12.380"
|
1998 йил |
75 F 908 FА |
Юк машинаси |
12 |
Трактор Т-28
|
1992 йил |
30-29 НТ |
Трактор |
Тошкент вилояти
|
||||
13 |
ГБАСПГ "Ласетти"
|
2005 йил |
01 Н977 РА |
Енгил машина |
14 |
"Нексия"
|
1999 йил |
10 Х 519 NA |
Енгил машина |
Фарғона вилояти
|
||||
15 |
MAN
|
1999 йил |
40 D 276 DA |
Юк машинаси |
Тошкент шаҳри
|
||||
16 |
"Дамас"
|
2013 йил |
01 271 UCA |
Енгил машина |
17 |
"Спарк"
|
2013 йил |
01 759 UCA |
Енгил машина |
18 |
"Фольсваген пассат"
|
2011 йил |
МД ЛН 953 |
Енгил машина |
19 |
"Тойота камри"
|
2006 йил |
01 L 511 YA |
Енгил машина |
20 |
"Кобалт"
|
2014 йил |
01 L 077 EA |
Енгил машина |
21 |
"Uzotoyol 65-9"
|
1999 йил |
М 42-23 |
Юк машинаси |
22 |
"Нексия"
|
2001 йил |
01 X 408 FA |
Енгил машина |
23 |
"Нексия"
|
2009 йил |
01 V 520 CA |
Енгил машина |
2018 йил 14 декабрдаги
1017-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги
давлат қўмитаси аппарати ва унга идоравий мансуб
ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат
бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган
хизмат енгил автомобилларининг
ЧЕКЛАНГАН СОНИ
Т/р |
Бўлинмалар |
Чекланган сон:
|
|||
жами |
шу жумладан
|
||||
бириктирилган |
навбатчи |
махсус транспорт воситалари*
|
|||
1 |
Марказий аппарат
|
13 |
5 |
1 |
7 |
2 |
Республика бўғини
|
34 |
11 |
8 |
15 |
3 |
Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси
|
4 |
2 |
1 |
1 |
4 |
Вилоят бошқармалари
|
34 |
11 |
9 |
14 |
5 |
Идоравий мансуб ташкилотлар
|
601 |
133 |
109 |
359 |
Жами:
|
686 |
162 |
128 |
396 |
*) Махсус транспорт воситалари ўзининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 17 декабрь