язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик/ Ўрмон хўжалигини ташкиллаштириш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2018 й. 1017-сон "Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат кўмитасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.12.2018 й.

N 1017



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ДАВЛАТ КЎМИТАСИНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат кўмитасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

судларнинг қарорларига асосан алоҳида юридик ва жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мулк объекти ва автотранспорт воситалари давлат даромадига ўтказилиши;

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандига мувофиқ давлат даромадига ўтказилган мол-мулк сотилгунига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан давлат органларининг моддий-техника базасини такомиллаштириш учун уларга бепул берилиши мумкинлиги  маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига:

Тошкент вилояти Қибрай тумани "Дўрмон" ҚФЙ ҳудудида 1,567 гектар майдонда жойлашган бино ва иншоотлар;

1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича судларнинг қарорлари асосида давлат даромадига ўтказилган автотранспорт воситалари оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатилган мол-мулк қабул қилинишини, улар бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан сақланишини, шунингдек улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминласин.


4. Белгилансинки, суд қарори бекор қилинган ёки ўзгарганда, шунингдек, уларни натурада қайтариб бериш ёки қийматини қоплаш тўғрисида суд қарори қабул қилинган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ушбу қарорнинг 2-бандига мувофиқ берилган кўчмас мулк  ва автотранспорт воситасини белгиланган тартибда суд қарорида кўрсатилган шахсларга қайтариши ёки уларнинг қийматини Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига  тўлаши керак.


5. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси аппарати ва унинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган идоравий мансуб ташкилотлари хизмат енгил автомобиллари чекланган сони 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 декабрдаги

1017-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги

давлат қўмитасига оператив бошқарув ҳуқуқи билан

берилаётган судларнинг қарорларига асосан давлат

даромадига ўтказилган автотранспорт воситалари

РЎЙХАТИ

  

Т/р

Автотранспорт

воситасининг русуми

Ишлаб чиқарилган йили


Давлат рақами

Автотранспорт

воситаси тури

Қорақалпоғистон Республикаси

1

"Матиз"

2014 йил

95 Х 476 FA

Енгил машина

2

"Форд транзит 100L"

1991 йил

95 L 302 ЕA

Юк машинаси

3

"МАЗ-5337"

1997 йил

95 338 GAA

Юк машинаси

Бухоро вилояти

4

"Спарк"

Аниқланмаган

80 Е 993 LА

Енгил машина

5

"Нексия"

1997 йил

рақамсиз

Енгил машина

Қашқадарё вилояти

6

"Dongfeng EQ-1021 NF8"

2014 йил

70 H 030 JА

Юк машинаси

Самарқанд вилояти

7

"Нексия"

2013 йил

30 734 ТТА

Енгил машина

8

"Ласетти"

2006 йил

рақамсиз

Енгил машина

9

"Дамас"

2014йил

30 Q 503 LA

Енгил машина

Сурхондарё вилояти

10

"VOLVO FY 12"

1995 йил

40 G 907 HА

Юк машинаси

11

"VOLVO FY 12.380"

1998 йил

75 F 908 FА

Юк машинаси

12

Трактор Т-28

1992 йил

30-29 НТ

Трактор

Тошкент вилояти

13

ГБАСПГ "Ласетти"

2005 йил

01 Н977 РА

Енгил машина

14

"Нексия"

1999 йил

10 Х 519 NA

Енгил машина

Фарғона вилояти

15

MAN

1999 йил

40 D 276 DA

Юк машинаси

Тошкент шаҳри

16

"Дамас"

2013 йил

01 271 UCA

Енгил машина

17

"Спарк"

2013 йил

01 759 UCA

Енгил машина

18

"Фольсваген пассат"

2011 йил

МД ЛН 953

Енгил машина

19

"Тойота камри"

2006 йил

01 L 511 YA

Енгил машина

20

"Кобалт"

2014 йил

01 L 077 EA

Енгил машина

21

"Uzotoyol 65-9"

1999 йил

М 42-23

Юк машинаси

22

"Нексия"

2001 йил

01 X 408 FA

Енгил машина

23

"Нексия"

2009 йил

01 V 520 CA

Енгил машина





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 декабрдаги

1017-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги

давлат қўмитаси аппарати ва унга идоравий мансуб

ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат

бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган

хизмат енгил автомобилларининг

ЧЕКЛАНГАН СОНИ

   

Т/р

Бўлинмалар

Чекланган сон:

жами

шу жумладан

бириктирилган

навбатчи

махсус транспорт

воситалари*

1

Марказий аппарат

13

5

1

7

2

Республика бўғини

34

11

8

15

3

Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси

4

2

1

1

4

Вилоят бошқармалари

34

11

9

14

5

Идоравий мансуб ташкилотлар

601

133

109

359

Жами:

686

162

128

396

   

*) Махсус транспорт воситалари ўзининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 декабрь