Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Аудит / Ўзбекистон Республикаси аудит Миллий стандартлари / 24. 24-сон АФМС "Молиявий ҳисоботда бузилишлар аниқланганда аудиторлик ташкилотининг ҳаракати" /

24-сон АФМС "Молиявий ҳисоботда бузилишлар аниқланганда аудиторлик ташкилотининг ҳаракати"

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2001 йил 30 июнда 1045-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2001 йил 31 майдаги

49-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


(24-СОН АФМС)


Молиявий ҳисоботда бузилишлар аниқланганда

аудиторлик ташкилотининг ҳаракати


Мазкур стандарт Ўзбекистон Республикасининг "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон "Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини норматив тартибга солиш элементи ҳисобланади.



1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур стандартнинг мақсади аудиторлик текшируви чоғида молиявий ҳисоботда бузилишлар аниқланган ҳолларда аудиторлик ташкилотининг ҳаракатларини белгилаб бериш ҳисобланади.


2. Мазкур стандарт талаблари аудиторлик фаолиятини амалга оширишда барча аудиторлик ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.


3. Молиявий ҳисоботнинг бузилиши деб хўжалик юритувчи субъект ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритиш, молиявий ҳисоботни тузиш қоидаларини ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш тартибини бузиш оқибатида молиявий ҳисоботда маълумотларни нотўғри акс эттириш ва тақдим этиш ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузиш қоидаларидан четланишларга йўл қўйиш мумкин бўлган ҳолларда, агар улар асосланган бўлса ва ҳисоб сиёсатида ва йиллик молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида белгиланган тартибда акс эттирилган бўлса, аудитор томонидан молиявий ҳисоботларнинг бузилиши деб қаралмаслиги лозим.



2-§. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТДАГИ БУЗИЛИШЛАРНИ АНИҚЛАШ


4. Аудиторлик текширувини режалаштиришда аудиторлик ташкилоти текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботида бузилишлар мавжудлигини инобатга олиши керак ва шундан келиб чиққан ҳолда аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиши лозим.


5. Аудиторлик ташкилоти аудиторлик текширувининг тартиб-таомилларини шундай ташкил этиши лозимки, бунда аудиторлик текшируви натижаларига кўра молиявий ҳисоботдаги барча муҳим бузилишларни аниқлаш мумкин бўлсин.


6. Аудиторлик текширувини ўтказаётганда аудиторлик ташкилоти молиявий ҳисоботда бузилишлар эҳтимоли борлигини кўрсатадиган бир қатор омиллар мавжудлигини инобатга олиш керак Бундай омиллар қуйидагиларни ўз ичига олади:

a) хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий-хўжалик фаолиятини самарали бошқаришни ташкил қилиш масалалари бўйича раҳбариятнинг лаёқатлилигига шубҳа билан қараш;

б) аудиторнинг сўровномаларига ходимларнинг тўла асосланмаган жавоблар бериши ёки жавоб беришдан қочиши;

в) хўжалик юритувчи субъектнинг таркибий тузилмасига ёки фаолият турига хос бўлмаган операцияларнинг мавжудлиги;

г) ҳисоб сиёсатидаги тез-тез ва тўлиқ асосланмаган ўзгаришларнинг бўлиши;

д) бухгалтерия ходимлари таркибининг тез-тез ўзгариши (кадрлар қўнимсизлигининг юқорилиги);

e) керакли аудиторлик далилларини олишдаги муаммоларнинг пайдо бўлиши;

ж) бошланғич ҳужжат маълумотлари ва ҳисоб регистрлари маълумотларнинг (компьютер маълумотларининг) номувофиқлиги;

з) ҳисоб регистрлари маълумотлари (компьютер маълумотлари) ва молиявий ҳисобот маълумотларининг номувофиқлиги.


7. Аудиторлик ташкилоти молиявий ҳисоботда бузилишларни аниқлаган ҳолларда, уларнинг текширилаётган ҳисоботнинг ишончлигига таъсирини баҳолаши керак. Агарда аудиторлик ташкилоти бузилиш фактлари молиявий ҳисоботнинг ишончлигига сезиларли тарзда таъсир этади деб ҳисобласа, у ҳолда аудиторлик ташкилоти томонидан ўз фикрига ишонч ҳосил қилиши учун қўшимча тартиб-таомиллар ўтказади.

Қўшимча тартиб-таомиллар, текширилаётган масаланинг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда аудиторлик ташкилоти томонидан белгиланади ва аудиторнинг профессионал лаёқатидан ташқарида бўлиши мумкин эмас.

Агарда қўшимча тартиб-таомиллар молиявий ҳисоботдаги бузилиш фактларининг мавжудлигини тасдиқласа, аудиторлик ташкилоти бузилиш фактларининг тегишли аудиторлик хулосасини тайёрлашга таъсирини ҳар томонлама таҳлил қилиб чиқиши керак.


8. Молиявий ҳисоботда муҳим бузилишлар аниқланганда, аудиторлик ташкилоти амалдаги ички назорат тизимининг хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботида бузилишларнинг юзага келишига олиб келадиган турли қоидабузарликларнинг пайдо бўлишига қанчалик қаршилик кўрсатиши бўйича самарали ишлаётганлигини баҳолаши керак.

Агар аудиторлик ташкилоти молиявий ҳисоботда бузилишлар пайдо бўлишининг олдини олишга ички назорат тизимининг имконияти паст деган хулосага келса, аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик ҳисоботида ички назорат тизимидаги камчиликлар билан бирга, уни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ҳам акс эттирилади.



3-§. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРДАГИ БУЗИЛИШЛАР

ҲАҚИДА ХАБАР БЕРИШ


9. Аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбариятини, молиявий ҳисоботда аниқланган бузилиш фактлари тўғрисида иложи борича тезроқ хабардор этиши керак, агарда:

бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизими активларни сақлаб қолиш учун шарт-шароитлар яратишга ва молиявий ҳисоботларни бузиб кўрсатишга қаршилик қилишга қодир эмаслиги аниқланса;

хўжалик юритувчи субъектга унинг ходимлари томонидан етказилган зарарлар тўғрисида аниқ гувоҳлик берадиган фактлар аниқланса.


10. Аудиторлик текшируви давомида аниқланган молиявий ҳисоботнинг бузилиш фактлари ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик ҳисоботида акс эттириши шарт.



4-§. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


11. Хўжалик юритувчи субъект аудиторлик текшируви давомида аниқланган молиявий ҳисоботдаги бузилишларни бартараф этмаганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


12. Аудиторлик ташкилоти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидагилар учун жавобгардир:

молиявий ҳисоботда бузилишлар мавжудлиги тўғрисидаги ўз хулосасининг асосланганлиги;

хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарига хўжалик юритувчи субъектга етказилган зарарни аниқ кўрсатувчи фактлар тўғрисида хабар бермаганлиги;

аудиторлик ҳисоботида ва аудиторлик хулосасида акс эттирилган маълумотларнинг тўлалиги ва тўғрилиги;

хўжалик юритувчи субъектнинг ёзма розилигисиз молиявий ҳисоботда аниқланган бузилиш фактларини бошқа шахсларга ошкор қилганлиги.



Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 12-сон







































Время: 0.2002
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск