ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Банкротлик / Санация /

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш учун маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.12.2018 й. 1013-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 декабрдаги

1013-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат иштирокидаги корхоналарнинг

молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш учун

маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш учун (кейинги ўринларда таҳлил қилиш деб айтилади) Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб айтилади) маълумотларни тақдим этиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомга мувофиқ, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари (кейинги ўринларда корхоналар деб айтилади) таҳлил қилиш объекти ҳисобланади.


3. Таҳлил қилиш учун маълумотлар мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схемада кўрсатилган давлат органлари маълумотлар базаси орқали электрон ҳамкорликда тақдим этилади.

Маълумотлар тақдим қилганлик учун тўлов ундирилмайди.



2-БОБ. ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ УЧУН МАЪЛУМОТЛАРНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ТАҚДИМ

ЭТИШ ТАРТИБИ


4. Давлат рақобат қўмитаси ҳар чоракда, келгуси ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигидан таҳлил қилиш объектлари тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни олади:

янгидан ташкил этилган корхоналар рўйхати;

юридик шахсларнинг ягона давлат реестридан чиқарилган корхоналар рўйхати;

устав фонди (устав капитали)даги давлат улуши тўлиқ бегоналаштирилган корхоналар рўйхати.


5. Давлат рақобат қўмитаси мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган маълумотларни олгандан кейин уч иш куни мобайнида:

корхоналар рўйхатини янгилаш ва солиштиришни амалга оширади;

уни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига қуйидаги маълумотларни олиш учун юборади:


а) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан:

корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар;

зарар кўриб ишлаётган корхоналар тўғрисидаги маълумотлар;

тўлаш кунидан уч ойдан ортиқ муддат ўтган кредиторлик қарздорлиги мавжуд корхоналар тўғрисидаги маълумотлар;

мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ намунавий шаклда фаолиятининг асосий ишлаб чиқариш ва иқтисодий параметрларини акс эттирувчи корхоналар паспортлари. Бунда корхоналарнинг паспортлари корхоналар томонидан расмийлаштирилади ва ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига йиллик ҳисобот топшириш учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.

Мазкур банднинг "а" кичик бандидаги иккинчи - бешинчи хатбошиларда кўрсатилган маълумотлар Давлат статистика ишлари дастурида белгиланган муддатларда ва ҳажмларда тақдим этилади.


б) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томнидан:

"Бухгалтерия баланси" 1-шакл бўйича молиявий ҳисобот;

"Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот" 2-шакл бўйича молиявий ҳисобот;

тўлаш кунидан уч ойдан ортиқ муддат ўтган бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдида кредиторлик қарздорлиги мавжуд корхоналар тўғрисида мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича маълумот.

Кўрсатилган маълумотлар ҳисоботларни тақдим этиш учун қонунчиликда белгиланган мудддатдан кейин беш иш кунидан кечиктирмай Давлат рақобат кўмитасидан олинган таҳлил объектлари рўйхати бўйича тақдим этилади.


6. Давлат рақобат қўмитаси ходимлари томонидан давлат иштирокидаги корхоналар бўйича мазкур Низомда келтирилган маълумот ва ахборотлардан ташқари бошқа маълумот ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди.



3-БОБ. МАЪЛУМОТЛАР ТАҚДИМ

ЭТИЛИШИНИ ТЕХНИКАВИЙ

ТАЪМИНЛАШ


7. Мазкур Низомда кўрсатилган давлат органлари:

мазкур Низомга мувофиқ маълумотларни тақдим этиш учун барча зарур тадбирларни амалга оширишни, шу жумладан дастурий-техник ва коммуникация жиҳозларини (шу жумладан, таркибий бўлинмаларида) узлуксиз ишлаши учун молиялаштиришни таъминлайди;

мазкур Низомга мувофиқ ҳисоботларни тайёрлаш, шунингдек, ўз вақтида тақдим қилиш учун дастурий-техник ва коммуникация жиҳозларининг узлуксиз ишлаши учун ўз ходимларидан масъул шахслар тайинлайди;

ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларнинг ривожланишидан келиб чиқиб, ўзаро келишган ҳолда маълумотларни тақдим этиш учун мазкур Низомда келтирилган тартибга ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


8. Давлат рақобат қўмитаси корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича вазифа ва функцияларни бажариш мақсадида:

тегишли маълумотлар базасини шакллантириш учун олинган маълумотлардан фойдаланади;

таҳлил ишларини амалга ошириш учун таркибий бўлинмаларига шаклланган маълумотлар базасидан фойдаланиш имкониятини беради;

таҳлил натижалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органларига маълумотларни юборади.


9. Давлат рақобат қўмитаси корхоналар молиявий-иқтисодий ҳолатининг таҳлили натижалари бўйича умумлаштирилган маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштириш ҳуқуқига эга. Корхоналарнинг бошланғич статистик ахборотлари ва молиявий маълумотлари ошкор этилмайди.


10. Маълумотларнинг ўз вақтидалиги ва ишончлилигига уларни тақдим этган давлат органлари жавоб берадилар.


11. Маълумотлар Давлат рақобат қўмитасига тақдим этилмаса ёки ўз вақтида тақдим этилмаса, ушбу маълумотларнинг тақдим этилиши учун масъул бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Давлат иштирокидаги корхоналарнинг

молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш учун

маълумотларни тақдим этиш тартиби бўйича

СХЕМА

    

Босқич

Субъект

Чора-тадбирлар

Ижро муддати


  

  

1-босқич

Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Давлат хизматлари агентлиги

Давлат рақобат қўмитасига тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестридаги ахборотни тақдим этиш:

янги ташкил этилган корхоналар рўйхати;

юридик шахсларнинг ягона давлат реестридан чиқарилган корхоналар рўйхати;

устав фонди (устав капитали)даги давлат улуши тўлиқ бегоналаштирилган корхоналар рўйхати


ҳар чоракда, келгуси ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмай




2-босқич

Давлат рақобат қўмитаси

Корхоналар рўйхатини янгилаш, солиштиришни амалга ошириш ва уни Давлат статистика қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасига юборади

маълумотларни олгандан кейин

уч иш куни давомида




3-босқич

Давлат статистика қўмитаси

Маълумотларни Давлат рақобат қўмитасига тақдим қилиш:

корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар;

зарар кўриб ишлаётган корхоналар тўғрисидаги маълумотлар;

тўлаш кунидан уч ойдан ортиқ муддати ўтган кредиторлик қарздорлиги мавжуд корхоналар тўғрисидаги маълумотлар;

Давлат статистика ишлар дастурида

тасдиқланган муддатларда ва ҳажмларда




Давлат солиқ қўмитаси

Маълумотларни Давлат рақобат қўмитасига тақдим қилиш:

"Бухгалтерия баланси" 1-шакл бўйича молиявий ҳисобот;

"Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот" 2-шакл бўйича молиявий ҳисобот;

тўлаш кунидан уч ойдан ортиқ муддати ўтган бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдида кредиторлик қарздорлиги мавжуд корхоналар тўғрисида маълумот

ҳисоботларни тақдим этиш учун

қонунчиликда белгиланган муддатдан

кейин беш иш кунидан кечиктирмай




4-босқич

Давлат рақобат қўмитаси

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолати тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш


ҳисоботларни тақдим этиш учун

қонунчиликда белгиланган муддатдан

кейин беш иш кунидан кечиктирмай

   





Низомга

2-ИЛОВА



20___ йил фаолиятининг асосий ишлаб чиқариш

ва иқтисодий параметрларини акс эттирувчи давлат

иштирокидаги корхоналар паспортларининг

НАМУНАВИЙ ШАКЛИ


1. Корхона номи

__________________________________________


21. Сменалиликнинг ўртача коеффициенти

_______________________________________

      


2. Идентификациялаштириш коди:

КТЯДР ___________________________________

СТИР _____________________________________

ИФУТ ____________________________________


22. Асосий ишлаб чиқаришдаги машина ва ускуналарнинг ёш таркиби

(ускунанинг ишлаб чиқарилган йилидан келиб чиққан ҳолда):

3 йилгача - ____%, 4-5 йил - ____%,

6-10 йил - ____%,  10 йилдан зиёд - ____%

3. Идоравий мансублиги:

__________________________________________

23. Асосий ишлаб чиқаришдаги машина ва ускуналарнинг эскириш даражаси

(ускунанинг ишлаб чиқарилган йилидан келиб чиққан ҳолда): ____%

4. Ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли (АЖ, МЧЖ, ДУК): __________________________________________



5. Корхона раҳбари (Ф.И.Ш.):

__________________________________________


6. Корхонанинг почта манзили:

__________________________________________


7. Телефон _________________________________


8. Электрон манзил: _________________________


9. Веб-сайт: _________________________________



24. Ишлаб чиқариш ҳажми (жами ва маҳсулот турлари бўйича)

_______________________________________


25Қувватлардан фойдаланиш даражаси (маҳсулот турлари бўйича)

_____________________ %


26. Сотиш ҳажми ____________ млн сум.


27. Сотилган маҳсулот таннархи

_______________________________________


28. Молиявий натижа (фойда, зарар)

_____________________ млн сум.


29. Сифат менежмент сертификати мавжудлиги

(код, номер): ___________________________


30. Экспорт ҳажми _____________ минг АҚШ долл.





10. Давлат рўйхатидан ўтказилган сана:

____________________________________________

11. Хизмат кўрсатувчи банк:

____________________________________________


12. Устав фонди (устав капитали) миқдори:

______________________________________ млн сўм.


13. Таъсисчилар ва уларнинг устав фондидаги (устав капитали) улуши:

____________________________________________


14. Ер майдони ____________ га


15. Ишлаб чиқариш майдони

Маъмурий бино ___ кв. м;

Ишлаб чиқариш майдони ___ кв. м.


16. Ҳисобот даври бошидаги ишлаб чиқариш қуввати (маҳсулот турлари бўйича) _____________________________________


17. Ошган қувват (турлари бўйича) _______________________    


31. Ҳисобот даври охиридаги тайёр қолдиқ маҳсулот: _____________ млн сўм.

     




32. Сарф қилинган энергоресурслар:

таббий газ: ____ минг куб. м

электр энергияси: ____ минг кВт ч

иссиқликэнергияси: ____ минг. Гкал

дизель ёқилғиси: ____ тонн

автобензин: ____ тонн

Мазут ёқилғиси: ___ тонн

кўмир: ____ тонн


33Сўнгги энергоаудит ўтказилган йил:

________________

     


34. Ўртача ишчилар сони:

жами____ нафар.

Маъмурий ходимлар ____ нафар.

Ишлаб чиқаришда қатнашувчи ходимлар ___ нафар.


35. Ҳисобланган ўртача номинал иш ҳаққи __________________________ сўм.


36. Рентабеллик ___%


18. Ҳисобот даври охиридаги ишлаб чиқариш қуввати (маҳсулот турлари бўйича)

____________________________________________



19. Технологик иш вақти (узлукли/узлуксиз) _______________



20. Ўртача ишлаб чиқариш қуввати (маҳсулот турлари бўйича)____________________________________________






Низомга

3-ИЛОВА



Бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича

уч ойдан ортиқ солиқ қарзига эга бўлган давлат

иштирокидаги корхоналар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

млн. сўм.

N

Корхонанинг номи

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз

Изоҳ

жами

шундан:

уч ойдан ортиқ

ҳисоб-

ланган

пеня

бюджетга тўловлар бўйича

давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича

жами

шундан:

жами

шундан:

уч ойдан ортиқ

ҳисоб-

ланган

пеня

уч ойдан ортиқ

ҳисобланган пеня

1

2

3

(6+9)

4

(7+10)

5

(8+11)

6

7

8

9

10

11

12



































Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 декабрь










































Время: 0.1717
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск