ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.12.2018 й. 1026-сон "2018-2021 йилларда Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.12.2018 й.

N 1026




2018-2021 ЙИЛЛАРДА САМАРҚАНД

ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 25 сентябрдаги ПФ-5545-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган 2018-2021 йилларда Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 18 декабрдаги

1026-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 июлдаги

571-сон қарори билан тасдиқланган 2018-2021 йилларда

Самарқанд давлат университети фаолиятини янада

такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар

дастурига киритилаётган ўзгартиришлар



1. 2-позициянинг "Молиялаштириш манбаи" ва "Масъул ижрочилар" устунларидаги "Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот маркази" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 10-позициянинг "Масъул ижрочилар" устунидаги "Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот маркази" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 декабрь





































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск