язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.12.2018 й. ПҚ-4064-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3928-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.12.2018 й.

N ПҚ-4064



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

МАЙДОНЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА" 2018 ЙИЛ 4 СЕНТЯБРДАГИ ПҚ-3928-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Мулкдор - жисмоний шахсларнинг уларга тегишли бўлган фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилиши учун жавобгарлигини белгилаш, шунингдек, илгари хусусийлаштирилган объектларни, мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асосларидан қатъи назар қурилиши тугалланмаган объектлар, бўш турган бинолар, нотурар иншоотлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хўжалик фаолиятига жадал тарзда жалб этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3928-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 18 декабрдаги

ПҚ-4064-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш

самарадорлигини оширишга доир кўшимча чора-

тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 4 сентябрдаги

ПҚ-3928-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) давлат мулки бўлган фойдаланилмаётган объектлар ўрнатилган тартибда сотилади, давлат-хусусий шериклик асосида, шу жумладан ижарага берилади;

б) фойдаланилмаётган объектларнинг хусусий мулкдорларига қуйидаги таъсир чоралари қўлланилади:

юридик шахсларга - соддалаштирилган солиққа тортиш тартибидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни умумбелгиланган тартибда тўлашга ўтказиш;

юридик ва жисмоний шахсларга - мол-мулк ва ер солиқларини икки карра микдорда тўлаш, 6 ой ўтгандан сўнг - беш карра, 12 ой ўтгандан сўнг ва кейинчалик - ўрнатилган ставкага нисбатан ўн карра миқцорда тўлашга ўтказиш;

қонунчиликка мувофиқ тақдим этилган солиқ имтиёзлари ва преференциялар амал қилишини тўхтатиш".


2. 4-иловадаги "Тадбирлар" графасида:

а) 2-босқичнинг тўртинчи хатбошиси "бўлган юридик" сўзларидан кейин "ва жисмоний" сўзлари билан тўлдирилсин;

б) 5-босқичнинг учинчи хатбошиси "юридик" сўзидан кейин "ва жисмоний" сўзлари билан тўлдирилсин;

в) 14-босқич матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тўловлар бўйича мажбуриятларнинг:

юридик шахслар учун - солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни умумбелгиланган тартибда (агар юридик шахсга солиққа тортишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилган бўлса);

юридик ва жисмоний шахслар учун - мол-мулк ва ер солиқларини икки карра, 6 ой ўтгандан сўнг - беш карра, 12 ой ўтгандан сўнг ва кейинчалик - ўн карра миқдорида вужудга келиши".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 19 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 24 декабрь, 51-сон, 975-модда