ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 29.11.2018 й. 26-мҳ-сон "Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.12.2018 й. 2921-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.12.2018 й.

N 2921-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ

ВАЗИРИНИНГ

29.11.2018 й.

N 26-мҳ


БУЙРУҒИ




Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 369-сон "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 4 июлдаги 3-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2921, 2017 йил 28 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 935-модда) билан тасдиқланган Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                    Д. Набиев






Буйруққа

ИЛОВА



Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Муқаддимадаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 мартдаги 148-сон "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 369-сон "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 10-банднинг "г" кичик бандида:

иккинчи ва тўртинчи хатбошилардаги "ва" деган сўз "ёки" деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "3 нафар миллий тоифали спорт ҳаками" деган сўзлар "2 нафар халқаро тоифали ёки 2 нафар миллий тоифали спорт ҳаками" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 14, 20 ва 28-бандлардаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 15-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 21-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 26-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раисининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 30-бандда:

иккинчи хатбошидаги "спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари" ҳамда "Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" деган сўзлар тегишлича "спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар мактаблари" ва "Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" деган сўзлар алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари" деган сўзлар "спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар мактаблари" деган сўзлар алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" деган сўзлар алмаштирилсин.


8. Мазкур ўзгартиришлар Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 24 декабрь, 51-сон, 981-модда















































Время: 0.1538
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск