Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 27.02.1996 й. 2-сон "Контрабанда ва божхона қонунларини бузиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

27.02.1996 й.

N 2



КОНТРАБАНДА ВА БОЖХОНА ҚОНУНЛАРИНИ

БУЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАР БЎЙИЧА

СУД АМАЛИЁТИ ҲАҚИДА


Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портлатиш қурилмалари, наркотиклар ва бошқа олиб чиқиш ёки олиб кириш тақиқланган ашёларни контрабанда қилиш жамият ва давлат учун катта хавф туғдиради. Товар ва бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикаси божхонаси чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказиш ҳам республика иқтисодиёти барқарорлигига путур етказади.

Шу сабабли ҳамда контрабанда ва божхона қонунларини бузиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиётида вужудга келган масалалар юзасидан тушунчалар бериш зарурлиги муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми



ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Судларга тушунтирилсинки, контрабанда учун жиноий жавобгарлик Жиноят кодекси 246-моддаси диспозициясида кўрсатилган ашёлар Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказилган тақдирда, бу ашёлар ўзга МДҲ мамлакатларига ёки МДҲга кирмаган мамлакатларга ўтказилганлигидан қатъи назар вужудга келади.


2. Жиноят кодексининг 182-моддаси бўйича божхона қонунларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик товар ёки бошқа қимматликлар Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказиш маъмурий жазо қўлланилганидан кейин кўп миқдорда содир этилса, шунингдек ушбу моддада кўрсатилган бошқа жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда юзага келади. Товар ёки бошқа қимматликларни божхона чегарасидан ўтказишнинг бошқа ҳолларида айбдор шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 227-моддасига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади (божхонага доир қонун ҳужжатларини бузиш).


3. Тушунтирилсинки,

а) Жиноят кодексининг 246 ва 182-моддалари диспозициясида назарда тутилган ашёларни, товар ва бошқа қимматликларни божхона назоратини четлаб Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда уларни божхона органи бўлмаган жойдан ёки божхона расмийлаштируви ва назорати амалга ошириладиган вақтдан ташқари вақтда ўтказишни тушунмоқ лозим;

б) Жиноят кодексининг 246 ва 182-моддалари диспозициясида назарда тутилган ашёларни товар ва бошқа қимматликларни божхона назоратидан яшириб, Ўзбекистон Республикасининг божхонаси чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда уларни хуфя жойлардан ва топишни қийинлаштирадиган усуллардан фойдаланиб ёки бир тусдаги ашёга иккинчисининг кўринишини бериб ўтказишни тушунмоқ лозим.

Махсус сақлаш жойлари деб, хуфя жойларни, шунингдек контрабанда мақсадларида транспорт воситаларига олдиндан қайта ишланиб, йиғилиб ва шунга ўхшаш йўллар билан жиҳозланган ва мослаштирилган конструктив сиғимли идишларни ва бошқа ашёларни ҳисобламоқ керак;

в) ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиш деганда ашёларни, товар ва бошқа қимматликларни божхона чегарасидан ўтказиш учун асос тариқасида қалбаки ҳужжатларни, қонунга хилоф йўллар билан олинган ҳужжатларни ёхуд ёлғон маълумотлар ёзилган ҳужжатларни божхона назоратига тақдим этишни тушунмоқ лозим;

г) Ўзбекистон Республикаси божхона қонунига мувофиқ божхона идентификация воситалари деганда сўрғичлаш, муҳрлаш, рақамли, ҳарфли ва бошқача тамғалар, идентификация белгиларини қўйиш, штамплаш, намуна ва нусхалар олиш, товарларни, бошқа қимматликларни хатлаш, чизмалар тузиш, миқёсни тасвирлаш, фотосуратлар, расмлар тайёрлаш, товарлар билан бирга юбориладиган ва бошқа ҳужжатлардан фойдаланиш ва ҳоказолар тушунилади.

Божхона идентификация воситаларидан алдаш йўли билан фойдаланиш деганда, шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ёки ўзга давлатлар божхона органлари томонидан татбиқ этилган идентификация воситаларини ўзгартириши, йўқ қилиши, бузиши ёхуд йўқотиши билан боғлиқ ҳаракатлари тушунилмоғи лозим;

д) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 246-моддасида қайд қилинган контрабанда ашёларини ёхуд 182-моддасида кўрсатилган товар ёки бошқа қимматликларни декларацияга киритмаслик ёки ўзгача ном билан декларацияга киритиш деганда шахсларнинг чегарадан ўтказилиши лозим бўлган контрабанда ашёларини ёхуд товар ёки бошқа қимматликларни декларация қилиш тартибини бузиши билан боғлиқ ҳаракатлари, яъни, божхона қонунлари томонидан ўрнатилган декларация қилиш формаси ва жойи тўғрисидаги, уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги, декларация ва бошқа қўшимча ҳужжатлар тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги талабларга риоя этмаслик, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган ёки унинг ҳудудидан олиб чиқилаётган контрабанда ашёлари, товар ёки бошқа қимматликларнинг тури, сони хусусида декларацияга сохта маълумотлар киритиш тушунилади.

Била туриб қалбаки ҳужжат тузган ёки ҳужжатга ёхуд била туриб олган қалбаки ҳужжатига сохта маълумотлар киритган ва уни божхона органларига ҳақиқий ҳужжат сифатида тақдим этган шахс жиноятлар мажмуи бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182 ёки 246 ва 209 ёки 228-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилади;

е) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 182-моддаси 2-қисмининг "г" бандида назарда тутилган жиноятнинг субъекти чегарада назорат функциясини амалга ошираётган мансабдор ва бошқа шахслар, шунингдек товар ва бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикаси чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказиш мақсадида ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилган шахслар ҳисобланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 246, 182-моддаларида кўрсатилган контрабанда ашёларини, товар ёки бошқа қимматликларни ўтказиш - улар ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистон Республикаси чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказилган пайтдан бошлаб тугалланган жиноят ҳисобланади.


5. Шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 246-моддасида қайд этилган ашёларни контрабанда қилиш ёхуд Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 182-моддасида кўрсатилган товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикаси чегарасидан ўтказиш билан бир қаторда бошқа (масалан, қонунга хилоф равишда ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини эгаллаш ёки уларга эгалик қилиш, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш ва ҳоказо) жиноятларни содир этган ҳолларда айбдорнинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи билан квалификация қилинмоғи лозим.


6. Жиноят процессуал кодекси 211-моддасига мувофиқ контрабанда ашёлари (ЖК 246-моддаси) ёхуд товар ёки бошқа қимматликлар (ЖК 182-моддаси) далилий ашё тариқасида мусодара қилиниши лозим.

Транспорт воситаларини жиноят қуроли деб топиш масаласини ҳал қилишда, судлар Олий суд Пленумининг 2012 йил 13 декабрдаги "Жиноят ишлари бўйича ашёвий далилларга оид қонунчиликни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги қарорида баён этилган тушунтиришларга риоя қилишлари лозим.

Контрабанда ашёлари айбдор томонидан сотилган бўлса, суд уларнинг қийматини маҳкумдан давлат фойдасига ундириш масаласини муҳокама қилиши керак (ФК 199-моддаси).

7. Контрабанда қилишда ёхуд товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикаси чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказишда айбдор бўлган шахсларга жазо тайинлашда, судлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 45-моддасига мувофиқ, бу шахсларни жиноятни содир этишда фойдаланган муайян ҳуқуқларидан маҳрум этиш масаласини ҳал қилиши лозим.


8. Контрабанда тўғрисидаги (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 246-моддаси) ёки божхона қонунларини бузиш ҳақидаги (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 182-моддаси) ишларни кўришда судлар бу жиноятларнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлашлари ва уларга хусусий ажрим чиқариш билан муносабатларини билдиришлари шарт.


























Время: 0.1297
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск