ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Агентликлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.12.2018 й. 1009-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.12.2018 й.

N 1009



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ-

ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий ва институционал базасини яратиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 20 октябрдаги ПҚ-3980-сон қарори ижросини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг бошқарув ходимларининг чекланган сони 30 нафардан иборат тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муваффақиятли расмийлаштирилганлиги учун тендер ғолиби ёки тўғридан-тўғри музокара иштирокчиларидан ундириладиган бир марталик тўлов миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда давлат, рус тили ва бошқа чет тилларида батафсил маълумот олиш имкониятини берадиган Ўзбекистон Республикаси давлат-хусусий шериклиrнинг ягона ахборот порталини уч ой муддатда ишлаб чиқсин ҳамда ишга туширсин, барча манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат-хусусий шериклик соҳасида ўтказиладиган танловлар, амалга ошириладиган лойиҳалар, кўрсатиладиган хизматлар хақида порталда жойлаштириладиган ахборотдан эркин фойдаланишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Агентликка учта, жумладан, иккита шахсий бириктирилган ва битта навбатчи автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.

4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 13 декабрдаги

1009-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни

ривожлантириш агентлигининг

ТУЗИЛМАСИ

       



     

Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича директор маслаҳатчиси

       




Директор















































































Директорнинг биринчи ўринбосари




Директор ўринбосари



Бош юрисконсульт


































Иқтисодий экспертиза ва таваккалчиликларни баҳолаш бошқармаси

6




Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини тайёрлаш ва методология бошқармаси

1



Кадрлар бўйича бош мутахассис







































Бухгалтерия

2

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини мониторинг қилиш бўлими

4




Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини тайёрлаш ва ривожлантириш дастурларини шакллантириш бўлими

5




















Девонхона

1

































Давлат-хусусий шериклик методологияси шўъбаси

2
























Матбуот котиби





















































Ташқи алоқалар ва бозор иштирокчиларини мувофиқлаштириш  шўъбаси

2



       

АКТ ва ахборот хавфсизлиги бўйича

бош мутахассис

     




























                 

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 30 нафар (директор маслаҳатчисидан ташқари), ёрдамчи ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 13 декабрдаги

1009-сон қарорига

3-ИЛОВА


Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим

муваффақиятли расмийлаштирилганлиги учун тендер

ғолиби ёки тўғридан-тўғри музокара иштирокчиларидан

ундириладиган бир марталик тўлов

МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг қиймати


Бир марталик

тўлов миқдори

(фоизда)


1.

Умумий қиймати 1 млн АҚШ долларидан 10 млн АҚШ долларигача бўлган лойиҳалар учун


0,2%

2.

Умумий қиймати 10 млн АҚШ долларидан 100 млн АҚШ долларигача бўлган лойиҳалар учун


0,1%

3.

Умумий қиймати 100 млн АҚШ долларидан 1 млрд АҚШ долларигача бўлган лойиҳалар учун


0,05%

4.

Умумий қиймати 1 млрд АҚШ долларидан ортиқ бўлган лойиҳалар учун


0,02%

        

Изоҳ. Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ва тендер ғолиби ёки тўғридан-тўғри музокара иштирокчиси ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ бир марталик тўловлар унидирилади. Умумий қиймати 1 млн АҚШ долларигача бўлган лойиҳалар учун бир марталик тўловни ундириш татбиқ этилмайди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 декабрь















































Время: 0.0169
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск