ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.12.2018 й. 1029-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.12.2018 й.

N 1029



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ МИЛЛИЙ

КИНОЛОГИЯ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология марказининг (кейинги ўринларда Миллий кинология маркази деб аталади) умумий чекланган штатлар сони 65 нафар кишидан иборат янгиланган ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази, ҳудудий бошқармалари ва "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси хизмат итларини кунлик овқатлантириш рацион нормалари 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази, ҳудудий бошқармалари ва "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси хизмат итларини умумий овқатлантириш рационига қўшимча кунлик нормалар 3-иловага мувофиқ;

божхона постлари хизмат итларини кунлик овқатлантириш учун компенсация тўловларининг ставкалари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар:

Миллий кинология маркази давлат муассаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланиши;

Миллий кинология маркази Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий кинология маркази мақомига эга бўлиб, шартнома асосида кинологларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар кинология хизматлари учун хизмат итларини танлаш, сотиб олиш, кўпайтириш ва парваришлаш, ўргатиш ҳуқуқига эга эканлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг раиси зарур ҳолларда, Миллий кинология марказининг ташкилий-штат тузилмасига белгиланган умумий штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қуйидагилар Миллий кинология маркази фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

турли йўналишлар бўйича хизматга яроқли зотдор хизмат итларини танлаш, сотиб олиш ва парваришлашнинг самарали тизимини яратиш;

малакали кинологлар тайёрлаш ва хизмат итларини гиёҳвандлик воситалари, қурол-яроғ, ўқдори, портловчи моддалар, валюта қимматликларини қидириб топиш, шунингдек, қидирув-қутқарув, ҳимоя-қоровул, из қидирув хизмати, террорчиликка қарши ва бошқа операцияларда иштирок этиш йўналишлари бўйича тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг ушбу йўналишдаги жамоат ташкилотлари ҳамда кинология хизматлари билан ўзаро ҳамкорлик дастурлари доирасида зотдор хизмат итларини кўпайтириш, сотиб олиш, сотиш ва алмашиш;

божхона органлари кинологларининг фаолияти ва хизмат итларидан фойдаланиш натижадорлигини уларнинг олдига қўйилган вазифаларни бажаришида юзага келиши мумкин бўлган камчиликларни аниқлаш, келгусида бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида доимий ва ҳар томонлама мониторинг қилиб бориш;

жисмоний ва юридик шахсларга ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича пулли хизмат кўрсатиш;

кинология хизмати соҳасида халқаро ва миллий кўргазмалар, мусобақалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш ҳамда уларда иштирок этиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига:

божхона органлари хизмат итлари учун қуруқ озуқа ва ишчанлик хусусиятлари юқори бўлган итларни хориждан сотиб олиш шартномаларини белгиланган тартибда тузиш;

хорижий давлатлар кинология хизматларининг буюртманомаларига асосан хизмат итларини тегишли равишда тайёрлаш ва сотиш;

Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентларига хизматга яроқсиз итларни белгиланган тартибда сотиш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг итларини умумий машқ курси ва ҳимоя-қоровул хизмати талаблари бўйича шартнома асосида тайёрлаш хизматларини кўрсатиш;

белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган хизмат итларини кинологларга беғараз асосда бериш;

жисмоний ва юридик шахсларга ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича пулли хизмат кўрсатиш;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлиги хизмати Чегара қўшинлари, шунингдек, бошқа вазирлик ва идораларнинг буюртманомалари бўйича кинологларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, хизмат итларини танлаш, сотиб олиш, кўпайтириш, парваришлаш ва ўргатиш тадбирларини шартнома асосида амалга оширишга рухсат берилсин.


5. "Ўзавтосаноат" акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг буюртманомасига асосан ишлаб чиқариладиган автотранспорт воситаси тегишли даражада жиҳозланишини назарда тутган ҳолда, хизмат итларини ташиш учун мўлжалланган 32 дона махсус автотранспорт воситаси сотилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Миллий кинология маркази базасида халқаро стандартлар ва талабларни инобатга олган ҳолда кинологларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, хизмат итларини тайёрлаш учун зарур шароитлар яратиш тадбирлари ўтказилишини таъминласин ва бунда:

хизмат итларини реал шароитларда тайёрлаш мақсадида божхона органлари объектларининг режим хусусиятлари ва шароитларига имкон қадар яқинлаштирилган авиация, темир йўл ва автомобиль блокларининг имитация майдончалари, шу жумладан турли объектларда турли табиий товушларни акс эттирадиган шовқин эффектлари хоналарини реконструкция қилиш ҳамда қуриш;

тегишли вазирлик ва идораларнинг из қидирув ҳамда қутқарув итларини тайёрлаш самарадорлигини ошириш мақсадида фуқаро инфратузилмасининг бузилган объектларида имитация бинолари ҳамда майдончаларини ташкил этиш назарда тутилсин.


7. "Ўзбекистон темир йўллари" ва "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамиятлари асосий воситаларни ҳисобдан чиқаришда Миллий кинология марказининг буюртманомаси бўйича ўқув жараёни доирасида темир йўл юк вагонлари ва автотранспорт воситаларини улардан макет сифатида фойдаланиш учун белгиланган тартибда беғараз берилишини назарда тутсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Давлат божхона қўмитасининг буюртманомасига асосан хизмат итларини ўргатиш ва машқ қилдириш жараёнида гиёҳвандлик воситалари ҳамда портловчи моддаларни фойдаланиш учун белгиланган тартибда тақдим этсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда хизмат итларини ўргатиш ва машқ қилдириш жараёнида гиёҳвандлик воситалари ҳамда портловчи моддаларни фойдаланиш учун бериш тартибини уч ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

бир ой муддатда - Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази тўғрисидаги Уставни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

бир ой муддатда - Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кинологларининг фаолияти натижадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


10. Белгилаб қўйилсинки;

хизматлар кўрсатиш ва хизмат итларини сотишдан тушадиган пул маблағлари тўлиқ ҳажмда Миллий кинология марказини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларни моддий рағбатлантириш учун белгиланган тартибда фойдаланилади;

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари, Давлат божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Миллий кинология маркази фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.


11. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш ва Миллий кинология марказининг фаолиятини янада такомиллаштириш учун халқаро грантларни жалб этиш чораларини кўрсин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг "Миллий кинология марказини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 24 октябрдаги 364-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 18 декабрдаги

1029-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Миллий кинология марказининг ташкилий

ТУЗИЛМАСИ













Директор




























































































































Директорнинг ўқув-машқ ишлари бўйича ўринбосари




Моддий-техника таъминоти

бўлими

4




Кадрлар бўлими

2











































Хизмат итлари питомниги

14















Биринчи бўлим

1






Молия-иқтисодиёт

бўлими

3






































Ихтисослаштирилган ветеренария хизмати

6















Ташкилий-назорат, хизмат фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш бўлими

2






Халқаро ҳамкорлик, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гуруҳи

1






























Хизмат итлари билан машқ ўтказиш бўлими

20























Ҳарбий сафарбарлик, жанговар тайёргарлик ва қўриқлаш бўлими

4











































Ўқув-услубий бўлими

4























































Бош юрисконсульт

1









































































































Ахборот-коммуникация технологиялари

ва киберхавфсизликни таъминлаш гуруҳи

1










































































Ходимларнинг чекланган сони 65 нафар (меҳнат шартномаси бўйича ишга қабул қилинадиган ходимлар ҳисобга олинмаган ҳолда).






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 18 декабрдаги

1029-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг

Миллий кинология маркази, ҳудудий бошқармалари ва

"Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси

хизмат итларини кунлик овқатлантириш рацион

НОРМАЛАРИ

   

т/р

Маҳсулотлар номи

Ўлчов бирлиги

5 ойгача бўлган кучуклар

5 ойликдан катта кучуклар

2-3

ҳафталик

3-4

ҳафталик

1-2

ойлик

2-3

ойлик

3-4

ойлик

Ўрта зотли

итлар

Йирик зотли

итлар

1

Ёрма ёки макарон маҳсулотлар (турли хил)

гр.

-

100

200

300

300

300

600

2

2-тоифадаги гўшт (мол, от, қўй) ёки


2-тоифадаги субмаҳсулотлар (калла-почча ва бошқалар)

гр.

гр.

-

-

100

-

200

-

250

-

300

-

320

800

400

1000

3

Сабзавотлар (пиёз, картошка ва бошқалар)

гр.

-

50

100

100

100

200

300

4

Ҳайвон ёғлари

гр.

-

-

5

10

10

10

13

5

Туз

гр.

-

3

5

10

10

10

15

6

Сут

мл.

150

250

300

500

500

-

-

7

Творог

гр.

20

50

100

150

250

-

-

8

Товуқ тухуми

дона

0,5

0,5

1

1

1

-

-

9

Суяк уни

гр.

-

5

10

10

13

13

14

   

Изоҳ:


1. Итларни овқатлантириш учун фойдаланиладиган асосий ёрмаларга гуруч ва гуруч ёрмаси (янчилган) сули ёрмаси, буғдой ёрмаси (янчилган), арпа ёрмаси (янчилган), тариқ, маккажўхори ёрмаси (янчилган), манний, гречка ёрмаси (майдаси) ва ветеринар мутахассислар тавсия этадиган бошқа маҳсулотлар киради.


2. Кунлик норма бўйича донли маҳсулотлардан ҳар куни гуруч (ёки гуруч майдаси) берилади, қолган донли маҳсулот турлари навбатма-навбат ёки аралаштирилиб белгиланган нормалар доирасида берилади. Ёрмаларни буғдойнинг қаттиқ навидан тайёрланган ва белгиланган нормага тенг макарон маҳсулотлари билан алмаштириш мумкин. Ветеринар мутахассислар тавсиясига кўра, ёрмалар билан кунлик овқатлантириш нормаси белгиланган нормадан 50 фоиздан ортиқ бўмаган миқдорда ўзгартирилиши мумкин.


3. Ветеринар мутахассислар тавсиясига кўра ва қўллаш йўриқномалари ҳисобга олинган ҳолда, итларга суяк уни ўрнига ёки қўшимча равишда витаминлар  итлар учун фойдаланиладиган минерал қўшимча озуқалар/препаратлар қўлланилиши мумкин.


4. Хизмат итларини тайёр қуруқ озуқалар билан қисман ёки тўлиқ боқишда фойдаланиладиган озуқа йўриқномаси ва битта ит ҳисобга олинган ҳолда кунлик норма берилади: ўрта зотли итларга 1500-2000 к/калл, йирик зотли итларга 2500-3000 к/калл. Тайёр озуқалар билан боқиш нормаси ветеринар хулосасига асосан кунлик норманинг 20 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳолда ўзгартирилиши мумкин.


5. Кучукчалар рационига тайёр озуқалар тайёрловчи ва ветеринар мутахассислар тавсияларига кўра киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 18 декабрдаги

1029-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг

Миллий кинология маркази, ҳудудий бошқармалари ва

"Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси

хизмат итларини умумий овқатлантириш

рационига қўшимча кунлик

НОРМАЛАР


т/р

Маҳсулот номи

Ўлчов бирлиги

Зотдор ит

Бўғоз ит

Эмизикли ит

Миллий кинология маркази ветеринария хизматининг хулосаси бўйича

1

Ёрма ёки макарон маҳсулотлар (турли хил)

гр.

-

-

-

-

2

2-тоифадаги гўшт (мол, от, қўй) ёки


2-тоифадаги субмаҳсулотлар (калла-почча ва бошқалар)

гр.

гр.

50

125

100

250

100

250

-

-


3

Сабзавотлар (пиёз, картошка ва бошқалар)

гр.

-

-


-

4

Ҳайвон ёғлари

гр.

-

-

-

-

5

Туз

гр.

-

-

-

-

6

Сут

мл.

-

-

500

500

7

Творог

гр.

-

100

200

100

8

Товуқ тухуми

дона

-

1

1

1

9

Суяк уни

гр.

-

-

-

-





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 18 декабрдаги

1029-сон қарорига

4-ИЛОВА



Божхона постлари хизмат итларини кунлик

овқатлантириш учун компенсация тўловлари

СТАВКАЛАРИ

т/р

Итнинг зоти

Базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан ставка миқдори

Ўрта зотли итлар

1

Рус спаниели

5 %

2

Инглиз коккер спаниели

3

Америка коккер спаниели

4

Вельш-терьер

5

Ягдтерьер

6

Бигль

7

Фокс-терьер

Йирик зотли итлар

1

Немис овчаркаси

7 %

2

Бельгия овчаркаси

3

Шарқий Европа овчаркаси

4

Ўрта Осиё овчаркаси

5

Кавказ овчаркаси

6

Лабрадор

7

Ротвейлер

8

Курцхаар

9

Доберман

10

Ризеншнауцер

Изоҳ: Зарурат бўлганда, Давлат божхона қўмитаси божхона постлари хизмат итларини кунлик овқатлантириш учун ушбу компенсация тўловлари ставкаларига Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин.

Божхона постларидаги хизмат итлари ҳудудий божхона бошқармалари томонидан марказлашган тартибда тайёр қуруқ озуқа билан таъминланиши мумкин. Бунда хизмат итларига кунлик озиқлантириш учун компенсация тўловлари тўланмайди.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 19 декабрь










































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск