Умная подшивка
2018 й. / СБХ 52 /Божхона
ОМБОРДА НИМА БОР?
Божхона омбори ва бошқа объектларда фаолият
кўрсатиш янги талаблар асосида бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги 1028-сон қарори билан Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш, Эркин омбор фаолиятини лицензиялаш ва Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.
Таъкидлаш жоизки, божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони ташқи иқтисодий фаолият ва товарлар етказиш жараёнидаги муҳим воситалардан ҳисобланади. Мазкур воситаларнинг янада такомиллаштирилиши товарларнинг божхона расмийлаштируви билан боғлиқ божхона жараёнларининг тезкорлиги ва шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади.
Айни пайтда республикамизда 330 дан ортиқ божхона омбори ва эркин омборлар мавжуд. Уларнинг аксарияти замонавий, тегишли ускуналар билан жиҳозланган, катта ҳажмли бўлса-да, орасида унчалик катта бўлмаган, боз устига, товарлар тўғри сақланишини таъминлай олмаётганлари ҳам бор. Бундан ташқари, Ўзбекистонда 6 та бож олинмайдиган савдо дўкони фаолият юритмоқда.
Эндиликда божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолияти учун лицензияларни расмийлаштириш электрон шаклда "Лицензия" ахборот тизимлари комплекси орқали амалга оширилади. Шунингдек, лицензиялар чекланмаган муддатга берилади.
Лицензия олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар сони ҳам сезиларли равишда қисқартирилди. Масалан, давлат ёнғин хавфсизлиги ва санитария назорати идоралари хулосаси, божхона омборларида сақланиши лозим бўлган товарлар рўйхати, божхона омборининг тури (очиқ ёки ёпиқ) ҳақидаги маълумот ва бошқалар
...