ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Фуқароларга кредит бериш. Истеъмол кредити /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2018 й. 1036-сон "Судьяларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.12.2018 й.

N 1036



СУДЬЯЛАРНИ ИЖТИМОИЙ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 13 июлдаги ПФ-5482-сон Фармонининг ижросини таъминлаш, шунингдек, судьяларни янада ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва АТ "Халқ банки"нинг судьялар ва уларга тенглаштирилган шахсларга мамлакатимизда ишлаб чиқарилган бюджет енгил автотранспорт воситаларини (кейинги ўринларда автотранспорт воситалари деб аталади) сотиб олиш учун қуйидаги шартларда кредитлар бериш ҳақидаги таклифларига розилик берилсин:

кредит муддати - уч ойлик имтиёзли давр билан 5 йил;

дастлабки бадал - сотиб олинадиган автотранспорт воситаси қийматининг 25 фоизи;

кредит бўйича фоиз ставкаси - 2019 йил 31 декабрига қадар кредит бериш санасида амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган миқдорда, 2020 йил 1 январдан бошлаб - тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда белгиланадиган ставкаларда, фоиз харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш механизмидан фойдаланиш имконияти билан.

2. "Ўзавтосаноат" АЖ Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тақдимномаси бўйича судьялар ва уларга тенглаштирилган шахсларга имтиёзли кредитлар асосида сотиб олиши учун тегишли автотранспорт воситаларининг зарур миқдорда ўз вақтида ажратилишини таъминласин.


3. Қуйидагиларга:

АТ "Халқ банки"га Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан биргаликда судьялар ва уларга тенглаштирилган шахсларга автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилишини таъминлаш мақсадида Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасининг бўш турган маблағларини депозит ҳисобрақамларга келишилган йиллик фоиз ставкасида жойлаштириш масаласини ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий судига:

автотранспорт воситаларини имтиёзли кредитлар асосида сотиб олишни хоҳловчи судьялар ва уларга тенглаштирилган шахсларнинг эҳтиёжини аниқлаш ва уларга имтиёзли кредитлар расмийлаштирилиши учун тақдимномалар бериш;

АТ "Халқ банки" билан биргаликда банкнинг ҳудудий филиаллари жойлашишидан келиб чиқиб, салоҳиятли қарз берувчиларни тақсимлаш;

судьялар ва уларга тенглаштирилган шахслар ўртасида автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар олиш шартлари ва тартиби тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилишини ташкил этиш тавсия этилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бошвазири                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 21 декабрь





















Время: 0.2032
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск