Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 19.12.2003 й. 19-сон "Фуқаролик процессуал қонун ҳужжатлари айрим нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши ҳақида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

19.12.2003 й.

N 19


ФУҚАРОЛИК ПРОЦЕССУАЛ ҚОНУН

ҲУЖЖАТЛАРИ АЙРИМ НОРМАЛАРИНИНГ

СУДЛАР ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАНИЛИШИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси айрим нормаларининг ўзгартирилиши, биринчи инстанция суди қарорлари ва ажримлари устидан апелляция тартибида шикоят бериш институтининг жорий этилиши ҳамда фуқаролик суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг судлар томонидан бир хил қўлланилишини таъминлаш мақсадида "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми



ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Судларнинг эътибори фуқаролик ишларини кўришда қонуний, асосли ва адолатли суд қарорлари қабул қилиш мақсадида моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига оғишмай ва қатъиян риоя қилиш лозимлигига қаратилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 1-моддасига мувофиқ ҳар қандай манфаатдор шахс бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқи ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатини ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган тартибда судга мурожаат қилишга ҳақли.

Судья фақат қонунда назарда тутилган асослар бўйича аризани қабул қилишни рад этишга ҳақли. Келтирилган талабларнинг исботланмаганлиги, даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги ва бошқа, қонунда назарда тутилмаган асослар бўйича аризани қабул қилиш ва фуқаролик ишини қўзғатиш рад этилишига йўл қўйилмайди.


3. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 149-моддасига мувофиқ аризада нафақат даъвогарнинг талаби, балки даъвогар ўз талабларига асос қилиб кўрсатаётган ҳолатлар ва бу ҳолатларни тасдиқлайдиган далиллар ҳам кўрсатилиши лозим.

Даъво аризаси Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 149 ва 150-моддалари талабларига жавоб бермаса ёки давлат божи тўланмаган бўлса, судья Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 154-моддасига асосан аризани ҳаракатсиз қолдириш тўғрисида ажрим чиқаради ва камчиликларни тузатиш учун муҳлат беради. Бериладиган муҳлат чегараси ҳар бир муайян ҳолатда аризадаги камчиликлар хусусияти ва уларни бартараф этишнинг реал имкониятларини инобатга олган ҳолда белгиланади.


4. Фуқаролик ишини қўзғатиш, аризани ҳаракатсиз қолдириш ёки аризани қабул қилишни рад этиш масаласи судья томонидан тегишли ажрим чиқариш йўли билан ҳал этилади.

Аризани қабул қилишни рад этишни қонунда назарда тутилганидек, яъни ажрим чиқариш йўли билан эмас, балки "устхат" орқали расмийлаштириш ҳолларини амалиётдан батамом чиқариб ташлаш керак. Аризани қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим ариза судга келиб тушган кундан эътиборан ўн кун ичида чиқарилиши лозим.


5. Бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида прокурор, давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ёки айрим фуқаролар томонидан бериладиган аризалар, шунингдек прокурорнинг ҳуқуқий ҳужжатни ғайриқонуний деб топиш ҳақидаги аризаси Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 149-моддаси талабларига жавоб бериши лозим.

7. Даъводан воз кечилганлиги тўғрисидаги, даъвонинг тан олинганлиги тўғрисидаги, шунингдек келишув битимига эришилганлиги тўғрисидаги арзлар суд мажлиси баённомасига киритилади ва тегишинча, даъвогар, жавобгар ёки иккала тараф томонидан имзоланади. Агар бундай арзлар ёзма шаклда тақдим этилган бўлса, мазкур аризалар ишга қўшиб қўйилиб, бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилади. Суд мажлиси баённомасига киритилган тушунтиришлар, кўрсатувлар ва хулосалар, агар суд зарур деб топса, суд процесси иштирокчилари (тарафлар, гувоҳлар, экспертлар) томонидан имзоланиши мумкин.

Жавобгар арз қилинган талабларни судда иш кўрилаётганда тан олиши иш юритишни тугатишга асос бўла олмайди. Суд тан олишни қабул қилса, арз қилинган талабларни қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарилади.


8. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ишларни судда кўришга тайёрлаш ишларни ўз вақтида ва тўғри ҳал этишнинг асосий шартларидан биридир. Ишларни судда кўришга тайёрлаш фуқаролик процессининг мустақил, барча фуқаролик ишлари учун мажбурий босқичи бўлиб, у ҳар бир фуқаролик ишининг хусусияти ва тоифасига қараб амалга оширилиши шарт.

Судья ишда иштирок этувчи шахсларни чақирмасдан туриб, ишни судда кўришга тайёрлаш юзасидан қилган ҳаракатларини ажрим шаклида расмийлаштиради. Бу ажрим устидан апелляция шикоятидан алоҳида тарзда шикоят қилиниши мумкин эмас.


9. Ишни судда кўришга тайёрлаш вазифалари қуйидагилардан иборат эканлиги тушунтирилсин:

а) тарафларнинг ҳуқуқий муносабатларини ва ишни кўришда амал қилиниши лозим бўлган қонунни аниқлаш;

б) тарафларнинг талаб ва эътирозларини асословчи фактларни, шунингдек низони тўғри ҳал этиш учун аҳамиятга молик бошқа фактларни аниқлаш;

в) ишни ҳал этиш учун зарур бўлган далиллар доирасини аниқлаш ва уларни ўз вақтида суд мажлисига тақдим этилишини таъминлаш;

г) ишда иштирок этиши мумкин бўлган шахслар таркиби масаласини ҳал этиш.


10. Фуқаролик иши Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 131-моддасида белгиланган муддатлардан кечиктирилмай судда кўришга тайёрланиши ва кўриб чиқилиши лозим, шу жумладан, муқаддам қабул қилинган ҳал қилув қарори бекор қилиниши муносабати билан иш янгидан кўришга юборилганида ҳам бу қоида амал қилади.

Агар аризада ёки суд томонидан битта иш юритувига бирлаштирилган бир қанча талаблар ҳамда судда кўришга тайёрлаш ва кўриш юзасидан баъзилари бўйича умумий, баъзилари бўйича эса, қисқартирилган муддатлар белгиланган бўлса, фуқаролик иши судда кўришга тайёрлаб бўлинган кундан эътиборан бир ойдан, ўта мураккаб ишлар бўйича, судьянинг асослантирилган ажримига кўра, икки ойдан кечиктирилмай кўрилиши лозим.

11. Судлар шуни эътиборда тутсинларки, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 110, 111-моддаларига мувофиқ давлат божини ва давлат даромадига ундириладиган суд харажатларини тўлашдан озод қилиш, суд харажатларини тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ва уларнинг миқдорини камайтириш суднинг процессуал ҳаракати бўлиб, фақат тарафларнинг мулкий аҳволига қараб амалга оширилиши мумкин.

Тарафнинг мулкий аҳволи деганда унинг давлат божини қонунда белгиланган миқдорда бир йўла тўлашига қодир эмаслик ҳолатлари тушунилиши лозим.

Ушбу масалалар юзасидан чиқарилган суд ажримлари устидан Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 121, 346-моддаларида белгиланган тартибда шикоят берилиши, протест келтирилиши мумкин.

Шуни назарда тутиш керакки, асосий ва қарши даъво аризалари ҳамда бошланган суд жараёнида низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахсларнинг аризалари бўйича давлат божи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1994 йил 3 ноябрда қабул қилинган 533-сонли қарор билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига мувофиқ миқдорда тўланиши лозим.


12. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-моддасида кўрсатилган даъвони таъминлаш чоралари, агар даъвони таъминлаш чораларини кўрмаслик суд чиқарган ҳал қилув қарорини бажаришни қийинлаштириши ёки уни бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкин бўлса, ишни судда кўришга тайёрлаш жараёнида ҳам, иш кўрилаётганда ҳам қўлланилаверади.

Бу чоралар жиноят орқали етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш, қарз суммасини ундириш, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги ва бошқа ишларни кўришда қўлланилишига алоҳида эътибор қаратиш лозим.

14. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 57-моддасига мувофиқ ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт.

Суд қандай ҳолатлар иш учун аҳамиятга эга эканлигини, уларни тарафлардан қайси бири исботлаши кераклигини аниқлайди, ҳатто тарафлар бу ҳолатларни далил қилиб келтирмаган бўлсалар ҳам уларни муҳокамага қўяди.

Далиллар тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар томонидан тақдим этилади. Суд уларга қўшимча далиллар тақдим қилишни таклиф этиши мумкин. Қўшимча далиллар тақдим этиш тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар учун қийинчилик туғдирса, суд уларнинг илтимосномасига кўра далиллар тўплашда уларга ёрдам кўрсатади.


15. Суд фақат низо предметига нисбатан бевосита алоқадор ва биргаликда низо мазмуни юзасидан тарафларнинг важларини тасдиқлаш ёки рад қилиш, иш ҳолатини аниқлаш учун етарли бўлган фактик маълумотларни ва далилларни текширади.

Суд мажлисида иш ҳолатлари арз қилинган ёки ўзгартирилган даъво предмети доирасида аниқланади.

Иш учун аҳамиятга эга бўлмаган далилларни қабул қилишга, шунингдек келиб чиққан низо бўйича исботлаш воситалари бўла олмайдиган маълумотлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Зарур бўлган исботлаш воситалари доираси, арз қилинган талаблар ва эътирозларнинг хусусиятини инобатга олган ҳолда суд томонидан белгиланади.


16. Ишни кўриш кейинга қолдирилган тақдирда, кейинга қолдирилган ишни кўриш қолган жойидан давом эттирилади.

Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 33-моддасида санаб ўтилган янги шахсларни жалб қилиш учун кейинга қолдирилган ишлар бундан мустасно. Зотан, бундай ҳолда ишни кўриш янгидан бошланади.

Аввалги суд мажлисларида Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 63, 65, 66 ва 72-моддаларида назарда тутилган тартибда олинган ёзма далиллар ва гувоҳларнинг кўрсатувлари ишни мазмунан ҳал қилинаётган суд мажлисида ўқиб эшиттирилиши лозим.

Аввал чиқарилган ҳал қилув қарори бекор бўлганидан сўнг, судья ишни янгидан кўришда, бекор бўлган ҳал қилув қарори чиқарилган суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳларнинг кўрсатувларини, агар янги суд мажлисида гувоҳларнинг иштирок этиши мумкин бўлмаса (касаллиги, узоқ муддатли хизмат сафарида бўлганлиги туфайли ва ҳоказо), ўқиб эшиттиришга ҳамда иш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа далиллар билан биргаликда баҳо беришга ҳақли.


17. Қонун бўйича ишнинг муайян исботлаш воситалари билан тасдиқланиши лозим бўлган ҳолатларини бошқа ҳеч қандай исботлаш воситалари билан тасдиқлаш мумкин эмас.

Фуқаролар ўртасида ҳамда юридик шахслар билан фуқаролар ўртасида тузилган битимларга оид ишларни кўришда битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик низо чиққан тақдирда тарафларни битим тузилганлигини, унинг мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиши эътиборга олиниши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27-моддаси ҳар бир шахсни унинг шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқини, унинг ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сири ошкор қилинмаслигини кафолатлайди. Қонунга хилоф равишда ёзиб олинган телефондаги сўзлашувлар далил ҳисобланмайди ва суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 56, 59-моддаларига асосан уларни кўриш учун қабул қилмаслиги лозим.


18. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 207-моддасига кўра суд ишни даъвогарнинг арз қилган талаблари доирасида ҳал қилади. Бироқ, суд даъвогарнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур деб топса, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда даъвогарнинг арз қилган талаблари доирасидан четга чиқиши мумкин.

Бунда суд ҳал қилув қарорини, даъвогар ўзининг талабларига асос қилиб кўрсатмаган, лекин суд мажлисида аниқланган ва ҳар томонлама текширилган фактлар билан асослантиришга ҳақли.


19. Бошланган суд мажлисида фақатгина Ўзбекистон Республикаси ФПК 224-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган барча асослар мавжуд бўлган тақдирда, сиртдан иш юритилиши мумкин.

Агар жавобгар суд мажлисига келмаганлиги туфайли даъвогарнинг илтимосига кўра ишни кўриш кейинга қолдирилган бўлса, жавобгар суд мажлисига такроран келмаса, суд ишни сиртдан иш юритиш тартибида кўриб чиқишга ҳақли.

Жавобгар суд мажлисига келган, аммо суд мажлиси тугагунга қадар ўзбошимчалик билан суд мажлисини тарк этган ёхуд иш бўйича эълон қилинган танаффусдан кейин узрли сабабсиз келмаган тақдирда, суд мавжуд бўлган материаллар асосида ишни унинг иштирокисиз кўриш масаласини муҳокама қилиши мумкин. Бундай суд мажлисида чиқарилган ҳал қилув қарори сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарори деб ҳисобланмайди.


20. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 320-моддасига мувофиқ суднинг ҳал қилув қарори чиққан кундан эътиборан йигирма кун ичида тарафлар ва ишда иштирок этишга жалб қилинган шахслар ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти беришлари, прокурор протест келтириши мумкин.

Ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахслар, фақат суд уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига тааллуқли ҳал қилув қарори қабул қилган тақдирдагина апелляция шикояти беришга ҳақли.


21. Суднинг ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 320-моддасида назарда тутилган апелляция шикояти бериш (протести келтириш) муддатини мазкур қарор чиққан кундан бошлаб ҳисоблаш лозим.

Ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўтказиб юборилган муддатни тиклаш ҳақидаги аризалари, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 130-моддасида белгиланган қоидалар асосида биринчи инстанция суди томонидан суд мажлисида кўриб чиқилиши лозим.

Апелляция (хусусий) шикояти бериш муддатини тиклашни рад этиш тўғрисидаги суд ажрими устидан Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 346-моддасида назарда тутилган муддатларда шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.


22. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 332-моддасига мувофиқ суд ишни апелляция тартибида кўраётганда ишда мавжуд бўлган ва қўшимча тақдим қилинган материаллар асосида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қай даражада қонуний, асосли ва адолатли эканлигини тўлиқ текширади. У янги далилларни ўрганиб чиқиши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.

Суднинг ҳал қилув қарорини тўлиқ текшириш деганда, биринчи инстанция суди томонидан ишнинг фактик ҳолатлари аниқланганлиги, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларининг қўлланилганлиги қанчалик тўғри бўлганлигини текшириш тушунилади.

Апелляция инстанцияси суди даъво талаблари доирасида тарафлар томонидан янгидан тақдим этилиб, текшириш учун қабул қилинган далиллар асосида, агар ишда иштирок этувчи бошқа шахслар мазкур далиллар юзасидан ўзларининг фикрларини апелляция шикоятига (протестига) келтирган эътирозларида ёки апелляция инстанцияси суди мажлисида билдиришган бўлса, янги ҳолатларни аниқлаши мумкин.

Бундай ҳолларда апелляция инстанция суди ишни биринчи инстанция судига янгидан кўришга юбормасдан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиради ёки уни бекор қилиб, иш бўйича янги ҳал қилув қарори чиқаради.

Агар апелляция шикояти тўлиқ ҳал қилув қарори устидан эмас, балки унинг бир қисми устидан берилган бўлса, шикоят берилган ҳал қилув қарори қонуний кучга кирмайди, чунки апелляция инстанцияси суди қонунийлик манфаатини кўзлаб Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 332-моддасига мувофиқ ишни тўлиқ текшириб чиқиши шарт.


23. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 93, 97, 100 ва 337-моддаларида назарда тутилган асосларга кўра апелляция инстанция суди тегишли ажрим чиқариб, ишни кўришни кейинга қолдиришга, иш юритишни тўхтатиб туришга, иш юритишни тугатишга ёхуд аризани кўрмасдан қолдиришга ҳақли.


24. Апелляция инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилаётганда ажримда иш ҳолатларини текширишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишга қаратилган қайси процессуал ҳаракатлар биринчи инстанция суди томонидан бажарилиши лозимлиги кўрсатилади.

Шу билан бир қаторда апелляция инстанцияси суди қайси далиллар ишончга сазовор, қайсилари сазовор эмаслиги, қайси далилларнинг бошқа далилларга нисбатан устунлиги ҳамда ишни янгидан кўриб чиқишда қандай ҳал қилув қарори чиқарилиши мумкинлиги ҳақидаги масалани олдиндан ҳал қилишга ҳақли эмас.


25. Қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарорлари устидан суднинг ҳал қилув қарори чиққан кундан эътиборан бир йил ичида тарафлар ва ишда иштирок этишга жалб қилинган шахслар томонидан кассация шикояти берилиши ва прокурор томонидан протест келтирилиши мумкин.

Апелляция инстанцияси судининг ишни кўриш доираси ва ваколатларига доир тушунтиришлар Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 348-13 ва 348-15-моддаларида назарда тутилган кассация инстанцияси судининг ишни кўриш доираси ва ваколатларига ҳам тааллуқлидир.


26. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 27-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда ишни апелляция инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья апелляция инстанцияси судининг ажрими ўзгаришсиз қолган ёки бекор қилинганлигидан қатъи назар, ишни апелляция инстанцияси судида янгидан кўришда иштирок этишга ҳақли.

Ишни кассация инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья кассация инстанцияси судининг ажрими ўзгаришсиз қолган ёки бекор қилинганлигидан қатъи назар, ишни кассация инстанцияси судида янгидан кўришда иштирок этишга ҳақли.


27. Ўзбекистон Республикаси ФПК 312-моддасининг учинчи қисмига кўра суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори фақат расмий асосларга кўра бекор қилиниши мумкин эмас.

Расмий асослар деганда ҳал қилув қарорининг мазмунига таъсир қилмайдиган ҳаракатлар, яъни процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя қилмасликни, шунингдек моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллашни тушуниш керак. Суд қарорларининг шак-шубҳасиз бекор қилинишига олиб келадиган, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 314-моддасида санаб ўтилган процессуал ҳуқуқ нормаларини бузиш ҳоллари бундан мустасно.


28. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, қонунда суд қарорлари устидан назорат тартибида протест келтириш борасида чеклашлар белгиланмаган, шунинг учун суднинг қонуний кучга кирган ҳар қандай ҳал қилув қарори, ажрими ва қарори устидан назорат тартибида протест келтирилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ФПК 350-моддасининг тўртинчи қисмига кўра назорат тартибида протест келтириш тўғрисидаги ариза суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан уч йил давомида берилиши мумкин. Уч йиллик муддат ўтгандан кейин берилган аризалар кўрилмайди.

Бир-бирига боғлиқ бўлган тақдирда ҳам, икки ёки ундан ортиқ ишлар бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорлари, ажримлар, қарорлар устидан Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 353-моддаси тартибида битта протест келтирилишига йўл қўйилмайди. Бундай ҳолларда қайси ишлар бўйича битта протест келтирилган бўлса, шу ишлар талаб даражасида расмийлаштирилиши учун протестни имзолаган мансабдор шахсга қайтарилиши керак.


29. Шикоятларни назорат тартибида кўраётган судларнинг эътибори иш бўйича келтирилган протестнинг кўчирма нусхаларини тарафларга ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ўз вақтида юбориш ҳамда уларни ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 355-моддаси талабларига қатъий риоя этилишига қаратилсин.

Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 356-моддасига мувофиқ назорат тартибида протест келтирган мансабдор шахс иш кўрилгунга қадар протестни қайтариб олишга ҳақли эканлигини инобатга олиб, унинг протестни асослантириши ва хулоса қисмини ўзгартиришига ҳам йўл қўйилади. Ишни кўриш вақтида протест қайтариб олиниши ҳам, ўзгартирилиши ҳам мукин эмас.


30. Суд қарорида бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилган ҳолларда, ишни назорат тартибида кўришда ФПКнинг 357-моддасида назарда тутилган протест доирасидан четга чиқиш ҳуқуқи, назорат инстанцияси судига кўрилаётган ишга илова қилинган, бошқа ишлар юзасидан чиқарилган, лекин протест келтирилмаган ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарорни ўзгартириш ёхуд бекор қилиш ҳуқуқини бермайди.

Ишни назорат тартибида кўраётган суд биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судларида кўрилмаган қўшимча материалларга асосланган ҳолда ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ёки янги ҳал қилув қарори чиқаришга ҳақли эмас.


31. Судларга шу нарса тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси ФПК 13-моддасининг иккинчи қисми талабларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларида раёсат аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлиши тақозо этилади деганда, ишларни назорат тартибида кўриш учун раёсат аъзоларининг тоқ (камида уч нафар судьядан иборат бўлган) сони тушунилади, Ўзбекистон Республикаси ФПК 27-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган, ишни назорат тартибида кўришда қатнашишига йўл қўйилмайдиган судьялар бундан мустасно.

Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 314-моддасида назарда тутилган процессуал ҳуқуқ нормаларини бузиш ёки нотўғри қўллаш рўйхати тугал бўлганлиги сабабли, иш назорат инстанцияси судида жуфт сонли таркибдаги судьялардан иборат ҳайъатда кўрилган бўлса, ушбу ҳолат ўз ўзидан суд қарорини бекор қилишга асос бўлмайди.

Агар, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 27-моддасида назарда тутилган асосларга кўра, ишни вилоят судининг ёки унга тенглаштирилган суднинг назорат инстанциясида кўриш мумкин бўлмаса, бундай ишнинг судловга тааллуқлилиги Ўзбекистон Республикаси ФПК 30-моддасининг учинчи қисми талабларига мувофиқ белгиланади.


32. Қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарорларни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш масаласини ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 362-моддасида кўрсатилган асослар рўйхати тугал эканлигини судлар назарда тутишлари лозим.

Бунда фақат суднинг хулосасига таъсир қилиши мумкин бўлган ҳолатларни, хусусан аризачига номаълум бўлган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, лекин иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни эътиборга олиш лозим.

Суд қарори чиқарилганидан сўнг вужудга келган янги ҳолатлар мазкур қарорни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришга эмас, балки янги талаблар билан мурожаат қилишга асос бўлади.


33. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 363-моддаси талабига кўра қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори янги очилган ҳолатлар бўйича шу ҳал қилув қарорини чиқарган суд томонидан қайта кўрилади.

Биринчи инстанция суди чиқарган ҳал қилув қарорини ўзгартирган ёки янги ҳал қилув қарори чиқарган апелляция, кассация ёки назорат инстанцияси судларининг ажрим ва қарорларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳал қилув қарорини ўзгартирган ёки янги ҳал қилув қарори чиқарган суд томонидан амалга оширилади.

Янги очилган ҳолатлар бўйича ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарорни қайта кўриш ҳақида ариза бериш муддати Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 365-моддасида белгиланган қоидалар асосида ҳисобланади.

Ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарорни қайта кўриш тўғрисидаги ариза қаноатлантирилган тақдирда, иш тегишли инстанция суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ФПКда белгиланган нормаларга риоя этилган ҳолда кўрилади.

37. Ишларни апелляция, кассация ва назорат тартибида кўрадиган судлар биринчи инстанция судлари томонидан фуқаролик ишларини кўришда процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя қилинаётганлигига эътиборни кучайтиришлари ҳамда йўл қўйилган қонунбузарликларга нисбатан хусусий ажрим чиқариш йўли билан чора кўришлари лозим.



Ўзбекистон Республикаси

Олий суди раиси                                                   Ф.Ф. Муҳитдинова


Пленум котиби,

Олий суд судьяси                                                 Х.М. Ҳасанов
















































Время: 0.2032
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск