ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 19.12.2003 й. 20-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан қабул қилинган айрим қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

19.12.2003 й.

N 20


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИ ТОМОНИДАН

ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН АЙРИМ ҚАРОРЛАРГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Республикада ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларига биноан қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар муносабати билан "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми



ҚАРОР ҚИЛАДИ:


I. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан қабул қилинган қуйидаги қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Олий суд Пленумининг 1996 йил 27 февралдаги "Қонунга хилоф равишда қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида"ги 3-сонли қарори


7-банди иккинчи хатбошисидаги "247-моддаси 3-қисмининг "з" банди" сўзи "247-моддаси учинчи қисмининг "в" банди" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Олий суд Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги "Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланиши ҳақида"ги 12-сонли қарори


а) 17-банди биринчи хатбошисидаги "корхона раҳбари" сўзлари "корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 45-банди иккинчи хатбошисининг иккинчи жумласи чиқарилсин.



5. Олий суд Пленумининг 1998 йил 28 декабрдаги "Фуқароларнинг суд ишларига доир мурожаатларини кўриб чиқиш амалиёти ҳақида"ги 31-сонли қарори


а) 1-бандидаги "ғайриқонуний" сўзи "асоссиз" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддаси талабига мувофиқ, фуқароларнинг мурожаатлари, агар улар қўйилган масалаларни ҳал этиш ваколати доирасига кирмайдиган давлат органига юборилган бўлса, узоғи билан беш кунлик муддат ичида тегишли органларга жўнатилади ва бу ҳақда фуқарога хабар қилинади. Мурожаатларни кўриб чиқиш учун бошқа давлат органларига асоссиз равишда бериш ёки қарори ёхуд ҳаракати устидан шикоят қилинаётган давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ўзига жўнатиш ман этилади. Агар фуқароларнинг мурожаатларида уларни тегишли органларга жўнатиш учун зарур маълумотлар бўлмаса, бу мурожаатлар худди шу муддат мобайнида асослантирилган тушунтириш билан фуқаронинг ўзига қайтарилади.

Фуқароларнинг мурожаатларини ҳар тарафлама муфассал ва холисона кўриб чиқиш учун қўшимча ахборотлар, маълумотномалар ва материалларга зарурат пайдо бўлса, мазкур мурожаатни кўриб чиқаётган давлат органининг мансабдор шахси қўшимча ахборот тўплаши мумкин.

Фуқароларнинг мурожаатини кўриб чиқаётган давлат органи зарур ҳолларда мурожаат жойнинг ўзида кўриб чиқилишини таъминлаши керак.

Алоҳида ҳолларда, мурожаат этган шахснинг ўзи ёки бошқа шахс йўқлигида мурожаатни кўриб чиқишнинг имкони бўлмаса, улар давлат органининг мансабдор шахси томонидан чақирилиши мумкин".

7. Олий суд Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги "Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида"ги 16-сонли қарори

а) 6, 7, 8-бандлари чиқарилсин;

б) 9-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқарилсин;

в) 9-банди тўртинчи хатбошисидаги "Низо бўлмаган ҳолларда" сўзлари чиқарилсин.



8. Олий суд Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги "Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 7-сонли қарори


17-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар суди ва Республика ҳарбий суди" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар ва вилоят судлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳарбий суди" сўзлари билан алмаштирилсин.



9. Олий суд Пленумининг 2000 йил 15 сентябрдаги "Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларга оид ишларни кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги 7-сонли қарори

преамбуладаги "16-моддасига" сўзи "17-моддасига" сўзи билан алмаштирилсин.



10. Олий суд Пленумининг 2000 йил 22 декабрдаги "Мерос ҳуқуқига оид қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 33-сонли қарори

преамбуладаги "16-моддасига" сўзи "17-моддасига" сўзи билан алмаштирилсин.



11. Олий суд Пленумининг 2001 йил 1 июндаги "Жиноят ишларини апелляция, кассация ва назорат тартибида кўриш амалиёти ҳақида"ги 5-сонли қарори

12-бандининг учинчи хатбошиси чиқарилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий суди раиси                                                      Ф.Ф. Муҳитдинова


Пленум котиби,

Олий суд судьяси                                                     Х.М. Ҳасанов


































Время: 0.1830
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск