ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Идоралараро комиссиялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.2018 й. 1040-сон "Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссия таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.12.2018 й.

N 1040



ЖАҲОН САВДО ТАШКИЛОТИ БИЛАН

ИШЛАШ БЎЙИЧА ИДОРАЛАРАРО КОМИССИЯ

ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига кириши жараёни тайёргарлик босқичи ишларини самарали ташкил этишни ва тизимли асосда мувофиқлаштиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссия таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика комиссия ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш ҳақида" 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 30-сон, 344-модда) 28-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 24 декабрдаги

1040-сон қарорига

ИЛОВА



Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича

Идоралараро комиссия

ТАРКИБИ

     

Ходжаев Ж.А.

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири, комиссия раиси

Кушназаров Н.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти мудири, комиссия раисининг ўринбосари

Абидов Б.Н.

-

ташқи савдо вазирининг ўринбосари, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига кириши бўйича музокаралар олиб бориш гуруҳи раҳбари, комиссия раисининг ўринбосари

Мурсалиев А.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шуъба мудири (келишув бўйича)

Неъматов И.Т.

-

ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

Мирзаев М.М.

-

иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари

Хайдаров А.Я.

-

молия вазирининг биринчи ўринбосари

Каньязов Е.С.

-

адлия вазирининг ўринбосари - Тошкент давлат юридик университети ректори

Эргашев А.Э.

-

қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари

Лавозими бўйича

-

соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари - давлат санитария бош врачи

Ишметов Т.А.

-

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари

Лавозими бўйича

-

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

Арипов Ж.А.

-

Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Гадоев Э.Ф.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари

Ураков Ж.Р.

-

Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари

Саттаров Д.Н.

-

"Ўзстандарт" агентлиги бош директори

Файзуллаев А.Н.

-

Интеллектуал мулк агентлиги бош директори

Мирсоатов А.К.

-

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси

Кодиров У.Г.

-

Ташқи савдо вазирлиги бошқармаси бошлиғи

Зуфарова Н.А.

-

Ташқи савдо вазирлиги бошқармаси бошлиғи

Мирсаидов А.Э.

-

Ташқи савдо вазирлиги бошқармаси бошлиғи

Лавозими бўйича

-

Ташқи савдо вазирлигининг Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилоти билан ҳамкорлигини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи, комиссиянинг масъул котиби

Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар бўлими қошидаги Доимий ваколатхонаси ҳузуридаги Маслаҳатчи - Ўзбекистон Республикасининг ЖСТдаги вакили

   

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар комиссия таркибига киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 25 декабрь




















































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск