язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2018 й. 1048-сон "Фарғона вилоятида чорвачилик ва наслчилик ишларини тубдан такомиллаштириш, тармоқ фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.12.2018 й.

N 1048




ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА

ЧОРВАЧИЛИК ВА НАСЛЧИЛИК ИШЛАРИНИ

ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, ТАРМОҚ

ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА

САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Фарғона вилоятида селекция-наслчилик ишларини юритишнинг илмий асосланган инновацион усулларини жорий этиш, чорва моллари бош сони ва озуқа майдонлари мутаносиблигини таъминлаш, аҳоли хонадонларида сигирларни сунъий уруғлантириш ишларини ташкил этишнинг янги тизимини синаб кўриш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат ветеринария қўмитаси, Республика "Насл хизмат" уюшмаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузурида муассаса шаклидаги Фарғона вилояти "Чорва насл хизмат" маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ва унинг туман (шаҳар)лардаги ҳудудий марказларини (кейинги ўринларда туман (шаҳар) ҳудудий марказлари деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Чорва насл хизмат" маркази ходимларининг чекланган умумий сони 6 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага, туман (шаҳар) ҳудудий марказларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

қорамолларни бўрдоқига боқиш ишларини кенг жорий этиш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва келгусида экспорт сиёсатини изчил амалга ошириш, шунингдек, ички бозорларда гўшт нархлари ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида 2019-2021 йилларда Фарғона вилоятида гўшт йўналишидаги бўрдоқичилик комплексларини ташкил этишнинг прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;

Фарғона вилоятида чорвачилик ва наслчилик ишларини тубдан такомиллаштириш, тармоқ фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини янада ошириш бўйича "йўл харитаси" 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Фарғона вилояти ҳокимига Марказ ва туман (шаҳар) ҳудудий марказлари тузилмаларига ходимларнинг чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Белгилансинки, Марказ бош директори Фарғона вилояти ҳокими томонидан, туман (шаҳар) ҳудудий марказлари директорлари эса - Марказ бош директори томонидан Фарғона вилояти ҳокими билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


4. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

Фарғона вилоятидаги шахсий ёрдамчи деҳқон фермер хўжаликларида чорва молларини сунъий уруғлантириш, селекция-наслчилик ишларини ташкил этиш ва ривожлантириш;

қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини зоти бўйича районлаштириш, наслдор моллар, озуқабоп экинлар уруғлари, озуқабоп қўшимчалар, сунъий уруғлантириш асбоб-анжомлари, ускуналари, ветеринария дори воситалари импортини ташкил этиш;

гўшт йўналишидаги бўрдоқичилик комплексларида озуқа экин майдонлари учун ажратилган ер майдонларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришда иштирок этиш, бўрдоқичиликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш;

селекция-наслчилик соҳаси, сунъий уруғлантириш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга замонавий инновацион технологияларни жорий этиш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб қилиш.


5. Фарғона вилояти ҳокимлиги тегишли туман ва Қувасой шаҳар ҳокимлари билан биргаликда Фарғона вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг асосланган ҳисоб-китобларига асосан Марказ ва унинг туман бўлинмаларидаги сунъий уруғлантириш шохобчаларини:

5-иловага мувофиқ Дьюар идишлари ва бошқа зарур асбоб-ускуналар билан;

6-иловага мувофиқ мебель, компьютер, автотранспорт воситаси ва инвентарлар билан жиҳозлаш учун зарур бўлган маблағларни 2018-2019 йилларда маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратсин.


6. Белгилансинки, 2019 йил 1 мартдан бошлаб Фарғона вилоятида:

чорвачилик хўжаликларининг ерларига пахта экинини жойлаштирмаслик юзасидан масъулият шахсан туман ҳокимларига юклатилади;

чорвачилик хўжаликлари томонидан ишлаб чиқариш, сотилган маҳсулотлар учун тўловлар фақат пул ўтказиш, нақд пулларни банк орқали кирим қилиш ёки банк пластик карталари орқали амалга оширилиши шарт;

туман ҳокимлиги ва туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасига мувофиқ пахта, ғалла ва боғдорчилик фермер хўжалигига ижарага берилган ер участкаларида учинчи шахс томонидан чорва озуқа маҳсулотлари етиштириш учун пудрат шартномаси тузилишига рухсат берилади;

чорва моллари бош сони 50 шартли бош ва ундан ортиқ бўлган чорвачиликка ихтисослаштирилган хўжаликларда алоҳида штат асосида ветеринария врачи ва зоотехник мутахассислар фаолият юритиши йўлга қўйилади;

туман ҳокимлиги ва туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари томонидан ҳар йили 1 декабргача Марказ билан келишган ҳолда Фарғона вилояти ҳокимлигига фермер хўжаликлари бўйича келгуси йил учун озуқа экинларини жойлаштириш режаси тўғрисидаги қарор тақдим этилади.


7. Белгилансинки:

а) Марказ ижро этувчи аппарати ва туман (шаҳар) ҳудудий марказлари ходимлари иш ҳақи маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштирилади. Бунда, Марказ ижро этувчи аппарати ходимлари иш ҳақи - Фарғона вилоятининг вилоят бюджети, туман ҳудудий марказлари ходимлари иш ҳақи эса - тегишлилигига кўра туман бюджетлари ҳисобига;

б) Олтиариқ, Қува, Тошлоқ, Данғара (Қўқон шаҳар) туманларидаги сунъий уруғлантириш шохобчалари фаолияти - сунъий уруғлантириш бўйича кўрсатилган хизматлардан тушадиган тушумлар ва ҳар бир сунъий уруғлантирилган сигир учун ушбу ҳудудларнинг маҳаллий бюджетларидан ажратиладиган энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдоридаги субсидия ҳисобига;

в) Бешариқ, Бувайда, Бағдод, Ёзёвон, Риштон, Фарғона (Фарғона шаҳар) туманлари, Учкўприк, Ўзбекистон, Фурқат, Қўштепа (Марғилон шаҳар), Сўх туманлари ва Қувасой шаҳар сунъий уруғлантириш шохобчалари сунъий уруғлантирувчилари - истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси томонидан 12 ойлик шартнома асосида ишсизлар ва банд бўлмаган шахслар сифатида жамоат ишларига жалб қилинади ва уларнинг иш ҳақи жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.


8. Фарғона вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда:

а) Марказнинг уставини тасдиқласин ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини ҳамда Марказ ва туман (шаҳар) ҳудудий марказлари малакали ходимлар билан тўлдирилишини таъминласин;

б) Марказ ва туман (шаҳар) ҳудудий марказларини тегишлича қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва бўлимлари биноларига ижара тўловларисиз жойлаштириш чораларини кўрсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Давлат ветеринария қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Республика "Насл хизмат" уюшмаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2019 йил якунларига кўра Фарғона вилоятида яратилган янги тизим самарасини чуқур таҳлил қилиб, уни республика миқёсида жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Б.Т. Юсупов, Давлат ветеринария қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Б.Т. Норқобилов ва Фарғона вилояти ҳокими Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 26 декабрдаги

1048-сон қарорига

1-ИЛОВА



Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги

"Чорва насл хизмат" марказининг

ТУЗИЛМАСИ









Директор













































































Бош селекционер зоотехник

1





Бош ҳисобчи

1
































Наслчилик ишларини мувофиқлаштириш сектори

1





Кадрлар бўйича инспектор

1


























Туман (шаҳар) ҳудудий марказлари

48

















Ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш сектори

1





























































         

Марказнинг умумий чекланган бошқарув ходимлари сони - 6 нафар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 26 декабрдаги

1048-сон қарорига

2-ИЛОВА



Туман (шаҳар) "Чорва насл хизмат" ҳудудий марказларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ










Директор













































































Селекционер-зоотехник

1





Бухгалтер

1














































Сунъий уруғлантириш шохобчалари

(325 та осеменатор)

















        

Изоҳ. Қуйидагилар:

16 та туман (шаҳар) ҳудудий марказлари ходимлари иш ҳақи - туман (шаҳар) маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига;

Олтиариқ, Қува, Тошлоқ, Данғара (Қўқон шаҳар) туманларидаги 91 та сунъий уруғлантириш шохобчалари фаолияти - сунъий уруғлантириш бўйича кўрсатилган хизматлардан тушадиган тушумлар ва ҳар бир сунъий уруғлантирилган сигир учун маҳаллий бюджетдан ажратиладиган энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдоридаги субсидия ҳисобига;

Бешариқ, Бувайда, Боғдод, Ёзёвон, Риштон, Фарғона (Фарғона шаҳар), Учкўприк, Ўзбекистон, Фурқат, Қўштепа (Марғилон шаҳар), Сўх туманлари ва Қувасой шаҳар 234 та сунъий уруғлантириш шохобчалари фаолияти - Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 26 декабрдаги

1048-сон қарорига

3-ИЛОВА



2019-2021 йилларда Фарғона вилоятида гўшт йўналишидаги

бўрдоқичилик комплексларини ташкил этишнинг

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Ҳудудлар номи


Ташкил этиладиган

гўшт йўналишидаги

(бўрдоқичилик)

комплекслар сони


шу жумладан:





2019 йил


2020 йил


2021 йил


1.

Қувасой шаҳар


2

1


1

2.

Боғдод


3

1

1

1

3.

Бешариқ


2


1

1

4.

Бувайда


2

1

1


5.

Данғара


2

1

1


6.

Ёзёвон


2


1

1

7.

Олтиариқ


2


1

1

8.

Қўштепа


3

1


2

9.

Риштон


2


1

1

10.

Тошлоқ


3

1

1

1

11.

Учкўприк


2


1

1

12.

Фарғона


4

1

2

1

13.

Фурқат


4

1

2

1

14.

Ўзбекистон


4

1

1

2

15.

Қува


3

1

1

1

Жами:


40

10

15

15

      





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 26 декабрдаги

1048-сон қарорига

4-ИЛОВА



Фарғона вилоятида чорвачилик ва

наслчилик ишларини тубдан такомиллаштириш,

тармоқ фаолиятини мувофиқлаштириш ва

самарадорлигини янада ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга

ошириш

механизми


Ижро

муддати


Масъул ижрочилар


I. ЧОРВАЧИЛИКДА СУНЪИЙ УРУҒЛАНТИРИШ ИШЛАРИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ  ВА ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

1.

Мавжуд сунъий уруғлантириш шохобчаларини тўлиқ хатловдан ўтказиш ва қўшимча талаб этиладиганларининг жойлашишини белгилаш ҳамда вилоят бўйича жами 325 та шохобчалар ташкил этиш.


Чора-

тадбирлар

режаси


2018-2019

йиллар


Қишлоқ хўжалиги бошқармаси,

"Чорва насл хизмат" маркази, туманлар ҳокимликлари, Халқ банки ва тижорат банклари, Молия бошқармаси


2.

"Чорва насл хизмат" маркази буюртмасига биноан "Фарғонаазот" АЖ томонидан суюлтирилган азотни ҳудудларга бепул етказиб бериш.


Ташкилий

чора-

тадбирлар


Доимий


"Фарғонаазот" АЖ, "Чорва насл хизмат" маркази ва унинг туман (шаҳар) ҳудудий марказлари


3.

Сунъий уруғлантириш шохобчаларини зарур анжомлар, асбоб-ускуна ва бошқалар билан жиҳозлаш учун вилоят ва маҳаллий бюджетдан бир марталик маблағ ажратиш.


Маблағ

ажратиш


2018 йил

IV чорак

2019 йил

I чорак


Фарғона вилояти ва туман (шаҳар) ҳокимликлари, Молия бош бошқармаси, "Чорва насл хизмат" маркази


4.

Аҳоли ва шахсий ёрдамчи хўжаликлардаги сигирларни сунъий уруғлантириш чора-тадбирлари режаси ишлаб чиқиш.


Чора-

тадбирлар

режаси


2019-2021

йиллар


Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, "Чорва насл хизмат" маркази, туман ҳокимликлари


5.

"Чорва насл хизмат" марказининг туман (шаҳар) ҳудудий марказларини қишлоқ хўжалиги бўлимлари биноларига ижара тўловларисиз жойлаштириш.


Ташкилий

чора-

тадбирлар


2018 йил

IV чорак


Фарғона вилояти ва туман (шаҳар) ҳокимликлари


6.

Ҳудудларда ташкил этиладиган сунъий уруғлантириш шохобчаларига ер майдони ажратиш.


Ташкилий

чора-

тадбирлар


2018 йил

IV чорак


Фарғона вилояти ва туман (шаҳар) ҳокимликлари


7.

Сунъий уруғлантириш билан шуғулланувчи мутахассислар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан "Қайқуббод чорва" МЧЖ негизида доимий фаолият олиб борувчи ўқув курсини ташкил этиш.


Ташкилий

чора-

тадбирлар


2019 йил

I чорак


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Республика "Насл хизмат" уюшмаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги


II. ЧОРВАЧИЛИКНИНГ ОЗУҚА БАЗАСИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ

8.

Озуқабоп экинлардан юқори ҳосил олиш мақсадида Уруғчиликни ривожлантириш маркази томонидан туман ҳокимликларининг буюртмаларига биноан озуқа экинларини (асосий, такрорий, оралиқ, яйлов озуқабоб экинлари) экиш учун талаб қилинадиган уруғларни навлар ва миқдори бўйича етказиб бериш.


Ташкилий

чора-

тадбирлар


Ҳар йили

мавсум

давомида


Вилоят уруғчилик маркази, туманлар ҳокимликлари, фермер хўжаликлари


9.

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг Фарғона вилояти ветеринария бошқармаси тизимидаги мавжуд сунъий уруғлантириш шохобчаларидаги асбоб-анжомларни ҳамда Дьюар идишларини белгиланган тартибда Марказ ва унинг туман (шаҳар) ҳудудий марказларига бериш ҳамда "Фарғонаазот" АЖ томонидан вилоятдаги сунъий уруғлантириш шохобчаларига суюқ азотни бепул бериш.


Ташкилий

чора-

тадбирлар



"Фарғонаазот" АЖ, Фарғона вилояти ва туман (шаҳар) ҳокимликлари


III. ЧОРВА МОЛЛАРИ МАҲСУЛДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ВА МАҲСУЛОТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ КЕНГАЙТИРИШ

10.

Ҳар бир туманда камида 2-3 тадан 200 - 500 бошга мўлжалланган гўшт йўналишидаги қорамолчилик бўрдоқичилик хўжалигини ташкил этиш.


Ташкилий

чора-

тадбирлар


2019-2021

йиллар


Қишлоқ хўжалиги бошқармаси,туман (шаҳар) ҳокимликлари, "Чорва насл хизмат" маркази


11.

Истеъмол учун етказиб берилаётган сут ва сут маҳсулотларининг сифатини кафолатлаш ва уларнинг савдосидан тушадиган маблағларнинг банклар орқали айланишини таъминлаш мақсадида аҳоли ва кичик чорвачилик фермер хўжаликлари етиштирган сутни йиғиб олиш шохобчаларини ташкил этиш ва қайта ишлаш корхоналарига етказиб бериш тизимини жорий қилиш.


Ташкилий

чора-

тадбирлар


2019-2021

йиллар


Туманлар ҳокимликлари тижорат банклари


    





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 26 декабрдаги

1048-сон қарорига

5-ИЛОВА



Фарғона вилояти ҳудудида аҳоли ва шахсий ёрдамчи

деҳқон хўжаликлари қарамоғидаги сигирларни сунъий

уруғлантиришни ташкил этиш учун талаб этиладиган

бир марталик моддий-техника таъминоти маблағлари

ҲИСОБ-КИТОБИ

Т/р

Ҳудудлар


Шохоб-

чалар

сони


Моддий техника ресурслари


Махсус

азот

ташувчи

машина

(Исузи

5 тн)


Криоген

идиш

(ТРЖК-

8М) 2100

литр


Дьюар

идиш

(35 ва 5

литр)ли


Техник

осеменатор

сумкаси


Велосипед


Жами

талаб

этилади-

ган маблағ

(млн. сўм)


Сони

(дона)


Нархи

(млн.

сўм)


Сони

(дона)


Нархи

(млн.

сўм)


Сони

(дона)


Нархи

(млн.

сўм)


Сони

(дона)


Нархи

(млн.

сўм)


Сони

(дона)


Нархи

(млн.

сўм)


1.

Вилоят маркази



1

350,0

1

175,0







525,0

2.

Қувасой шаҳар


12





22

53,0

12

43,2

12

12,0

108,2

3.

Боғдод


23





43

104,5

23

82,8

23

23,0

210,3

4.

Бешариқ


28





53

129,5

28

100,8

28

28,0

258,3

5.

Бувайда


22





41

99,5

22

79,2

22

22,0

200,7

6.

Данғара (Қўқон шаҳри)


28





51

122,5

28

100,8

28

28,0

251,3

7.

Ёзёвон


11





20

48,0

11

39,6

11

11,0

98,6

8.

Олтиариқ


24





44

106,0

24

86,4

24

24,0

216,4

9.

Қўштепа (Марғилон шаҳри)


21





37

87,5

21

75,6

21

21,0

184,1

10.

Риштон


21





40

98,0

21

75,6

21

21,0

194,6

11.

Сўх


9





17

41,5

9

32,4

9

9,0

82,9

12.

Тошлоқ


16





28

66,0

16

57,6

16

16,0

139,6

13.

Учкўприк


20





37

89,5

20

72,0

20

20,0

181,5

14.

Фарғона  (Фарғона шаҳри)


30





55

132,5

30

108,0

30

30,0

270,5

15.

Фурқат


15





27

64,5

15

54,0

15

15,0

133,5

16.

Ўзбекистон


22





39

92,5

22

79,2

22

22,0

193,7

17.

Қува


23





42

101,0

23

82,8

23

23,0

206,8


Жами:


325

1

350

1

175

596

1 436,0

325

1 170,0

325

325,0

3 456,0

          





Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 26 декабрдаги

1048-сон қарорига

6-ИЛОВА



Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги

"Чорва насл хизмат" маркази ва унинг туман

(шаҳар) марказларининг фаолият юритиши учун

талаб этиладиган бир марталик моддий-техника

таъминоти маблағлари

ҲИСОБ-КИТОБИ

Т/р

Ҳудудлар

Штат

бирлик-

лари сони


Моддий таъминот


Мебель

(стол, стул)

(раҳбарлар

учун)


Мебель

(стол, стул)

(мутахассис

ходимлар

учун)


Компь-

ютер


Принтер


Хизмат

машинаси


Жами

талаб

этила-

диган

маблағ

(млн. сўм)


Сони

(дона)


Нархи

(млн.

сўм)


Сони

(дона)


Нархи

(млн.

сўм)


Сони

(дона)


Нархи

(млн.

сўм)


Сони

(дона)


Нархи

(млн.

сўм)


Сони

(дона)


Нархи

(млн.

сўм)


1.

Вилоят маркази


8

1

7,5

2

7,0

3

15,6

3

6,3

1

80

116,4

2.

Қувасой шаҳар


3



2

3,4

1

5,2

1

2,1



10,7

3.

Боғдод


3



2

3,4

1

5,2

1

2,1



10,7

4.

Бешариқ


3



2

3,4

1

5,2

1

2,1



10,7

5.

Бувайда


3



2

3,4

1

5,2

1

2,1



10,7

6.

Данғара


3



2

3,4

1

5,2

1

2,1



10,7

7.

Ёзёвон


3



2

3,4

1

5,2

1

2,1



10,7

8.

Олтиариқ


3



2

3,4

1

5,2

1

2,1



10,7

9.

Қўштепа


3



2

3,4

1

5,2

1

2,1



10,7

10.

Риштон


3



2

3,4

1

5,2

1

2,1



10,7

11.

Сўх


3



2

3,4

1

5,2

1

2,1



10,7

12.

Тошлоқ


3



2

3,4

1

5,2

1

2,1



10,7

13.

Учкўприк


3



2

3,4

1

5,2

1

2,1



10,7

14.

Фарғона


3



2

3,4

1

5,2

1

2,1



10,7

15.

Фурқат


3



2

3,4

1

5,2

1

2,1



10,7

16.

Ўзбекистон


3



2

3,4

1

5,2

1

2,1



10,7

17.

Қува


3



2

3,4

1

5,2

1

2,1



10,7


Жами:


56

1,0

7,5

34,0

61,4

19,0

98,8

19

39,9

1,0

80,0

287,6

      


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 декабрь