язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш/ Назорат остида етказиб бериш ва ташишлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.2004 й. 213-сон "Портловчи моддалар ва портлатиш воситаларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, транспортда ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.2004 й.

N 213



ПОРТЛОВЧИ МОДДАЛАР

ВА ПОРТЛАТИШ ВОСИТАЛАРИНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ОЛИБ

КИРИШ, ТРАНСПОРТДА ТАШИШ, САҚЛАШ

ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Портловчи моддалар ва портлатиш воситаларининг (кейинги ўринларда матнда "портловчи моддалар" деб юритилади) хавфсизлигини таъминлаш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, транспортда ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш ҳамда ушбу материаллар жиноят мақсадларида ўғирланиши, талон-тарож қилиниши, фойдаланилишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасига олиб киришда назорат қилинадиган саноат мақсадидаги портловчи материаллар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

саноат мақсадидаги портловчи материалларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш портловчи моддалар айланмаси соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади;

портловчи материалларни Ўзбекистон Республикасига жисмоний шахслар томонидан олиб кириш, шу жумладан кузатилмайдиган багажда олиб кириш тақиқланади;

портловчи моддаларни (олиб киришга рухсатнома мавжуд бўлганда) транспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ўтказиш пунктлари орқали устувор тартибда (навбатсиз) ўтказилади;

портловчи материалларни божхонада текшириш фақат махсус жиҳозланган жойларда (портловчи материалларни сақлаш омборларида) амалга оширилади;

портловчи моддалар махсус жиҳозланган автотранспорт воситалари ва темир йўл вагонларида фақат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қуролланган бўлинмалари соқчилиги остида ташилади;

портловчи моддаларни Ўзбекистон Республикаси ҳаво кенглигида фуқаро авиациясининг ҳаво кемалари билан ташиш қатъиян тақиқланади. Истисно ҳолларда бундай ташиш фуқаро авиациясининг ҳаво кемалари билан хавфсизликнинг зарур чора-тадбирларига риоя қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарори бўйича амалга оширилиши мумкин;

узоқ вақт сақланадиган портловчи материаллар омборлари Ички ишлар вазирлигининг бўлинмалари томонидан қўриқланади, қисқа муддатли, кўчма сарфлаш ва ер ости омборлари Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган соқчилик хизмати томонидан қўриқланиши мумкин;

портловчи моддаларни ҳисобга олиш, сақлаш, транспортда ташиш ва улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя қилиниши устидан назорат "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси билан биргаликда Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аввал чиқарилган қарорларига мувофиқ тузилган портловчи материалларни харид қилиш ва олиб киришга контрактлар улар бўйича мажбуриятлар бажарилгунга қадар амал қилади.


3. Зарядни масофадан туриб (контактсиз) портлатиш қурилмаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва улардан портлатиш ишларини бажаришда фойдаланиш тақиқлансин.

Навоий кон-металлургия комбинатига "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси билан келишув бўйича Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Электромагнит мослик маркази томонидан рухсат берилган частотада ишлаш шарти билан Мурунтов конида қудуқ зарядлари блокларини масофадан туриб бошқаришга махсус мўлжалланган "Друза-М" типидаги портлатиш аппаратини олиб киришга истисно тариқасида рухсат берилсин.

Навоий кон-металлургия комбинати раҳбариятига (Н.И.Кучерский) хавфсизлик чора-тадбирларига риоя қилган ҳолда мазкур аппаратни олиб кириш, ҳисобга олиш, сақлаш ва ундан мақсадли фойдаланиш учун шахсий жавобгарлик юклансин.


4. Ички ишлар вазирлиги (З.А.Алматов) "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси (Р.Т.Саидов) билан биргаликда Навоий кон-металлургия комбинатидаги мавжуд "Друза-М" типидаги зарядни масофадан туриб (контактсиз) портлатиш қурилмалари сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун қатъий назоратни таъминласин.

6. "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси (Р.Т.Саидов) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Давлат божхона қўмитаси, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, Давлат геология қўмитаси, "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" очиқ акциядорлик жамияти, "Навоий кон-металлургия комбинати" очиқ акциядорлик жамияти, "Ўзбекпортлатишсаноат" очиқ акциядорлик жамияти билан биргаликда замонавий талабларни ва шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда:

бир ой муддатда - Портловчи материалларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш, сақлаш, транспортда ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида портловчи материалларни ташиш қоидаларини (уларда мутахассисларга қўйиладиган ишлаб чиқариш талаблари ва ишга қўйишни расмийлаштириш тартиби назарда тутилсин);

2005 йил 1 январгача - Портлатиш ишларини бажаришда хавфсизликнинг ягона талабларини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Икки ой муддатда портловчи материалларни ишлаб чиқарадиган ёки улардан фойдаланадиган корхоналарда портловчи материаллар, портлатиш қурилмаларини ташиш, сақлаш ва портлатиш ишларини амалга оширишга қўйилган ходимлар аттестациядан ўтказилсин.


8. Адлия вазирлиги (А.А. Полвон-зода) вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарор талабларига мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши Котиби Р. Мирзаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 6 майдаги

213-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасига олиб киришда

назорат қилинадиган саноат мақсадидаги

портловчи материаллар

РЎЙХАТИ

      

N

Номи


ТИФ ТН бўйича товар коди

1.

Тетрил (аммоний нитрити) ва портловчи моддалар хоссаларига эга бўлган бошқа нитритлар


2834 10 000 0*

2.

Тэн (пентаэритриттетранитрат) ва портловчи моддалар хоссаларига эга бўлган бошқа нитритлар


2834 29 800 0*

3.

Cимобли портловчи модда (симоб фульминати) ва портловчи моддалар хоссаларига эга бўлган бошқа фульминатлар


2852 10 000 9*

2852 90 000 0*


4.

Тротил, гранутол, тринитротолуол ва портловчи моддалар хоссаларига эга бўлган бошқа нитритлашган ёки нитритлаштирилган ҳосила углеводородлар


2904 20 000 0*

5.

Тринитрофенол (пикрин кислотаси) ва бошқа портловчи моддалар хоссаларига эга бўлган нитритлаштирилган ҳосила феноллар ёки фенол спиртлар


2908 99 000 0*

6.

Гексоген, триметилентринитрамин ва портловчи моддалар хоссаларига эга бўлган бошқа гетероциклик бирикмалар


2933 69 100 0*

7.

Порох


3601 00 000 0

8.

Тайёр портловчи моддалар, порохдан ташқари


3602 00 000 0

9.

Бикфорд пилтаси; портловчи пилталар


3603 00 100 0

10.

Бикфордларнинг бошқа пилталари; портловчи пилталар; зарбали ёки портлатувчи пистонлар; запаллар; электродетонаторлар


3603 00 900 0

11.

Бошқа сигнал ракателари, ёмғир ёғдириладиган ракеталар, туманга қарши сигналлар ва пиротехниканинг бошқа буюмлари


3604 90 000 0

              

*) Назорат фақат номлари иккинчи устунда кўрсатилган товарларга нисбатан татбиқ этилади.


Изоҳ. Рўйхатдаги товарлар фақат Ўзбекистон Республикасининг ТИФ ТН бўйича товар коди билан белгиланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 19-сон, 219-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 5, 46-модда.