Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2018 й. 1055-сон "Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.2018 й.

N 1055



ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАР ВА ҚИММАТБАҲО

ТОШЛАРДАН ЗАРГАРЛИК ВА БОШҚА БУЮМЛАР

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 221-модда) билан тасдиқланган Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 27 декабрдаги

1055-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сон

қарори билан тасдиқланган Қимматбаҳо металлар ва

қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар

ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензия (кейинги ўринларда лицензия деб аталади) унинг амал қилиши бўйича чекланмаган муддатга берилади".


2. 22-банднинг иккинчи хатбошидаги "ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. 47-банддаги "узайтирилган" сўзи чиқариб ташлансин.


4. 6-бобнинг номидаги "унга амал қилиш муддатини узайтириш" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. 63-банднинг учинчи хатбошидаги ва 77-банднинг тўртинчи хатбошидаги "ва амал қилиш муддати тугаган сана" сўзлари чиқариб ташлансин.


6. 69-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


7. 70-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. 83-бандда:

а) "д" кичик банд чиқариб ташлансин;

б) "ж" кичик банддаги "амал қилиш муддатини узайтириш" сўзлари чиқариб ташлансин.


9. Низомнинг 3, 9, 10, 12 ва 14-иловаларидаги "Лицензиянинг амал қилиш муддати: 20_ й "__"_____ гача (йил, сана, ой)" сўзлари чиқариб ташлансин.


10. Низомнинг 11-иловасидаги "Лицензиянинг амал қилиш муддати: 20_ й "__"_____ гача (йил, сана, ой)" ва "2. Лицензиянинг амал қилиш муддати тугаган" сўзлари чиқариб ташлансин.


11. Низомга 13-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 декабрь














































Время: 0.1402
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск