Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2018 й. ПФ-5582-сон "Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.11.2018 й.

N ПФ-5582



БОЖХОНА МАЪМУРИЯТЧИЛИГИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ХИЗМАТИ

ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-

ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Республикада ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш, инвестицион жозибадорликни ошириш ва мамлакатнинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича вазифалар тизимли асосда амалга оширилмоқда.

Кўзланган вазифаларнинг муваффақиятли амалга оширилиши кўп жиҳатдан божхона органлари фаолияти самарадорлигига боғлиқ.

Шу билан бирга, божхона маъмуриятчилиги соҳасида мамлакатда қулай инвестиция муҳитини яратиш ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи бир қатор тизимли муаммолар сақланиб қолинмоқда.

Амалдаги божхона тартиб-таомиллари халқаро норма ва стандартлар талабларига тўлиқ жавоб бермайди, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун ортиқча вақт ва молиявий сарф-харажатлар билан боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан божхона қонунчилигига риоя этишлари ва ҳалол тадбиркорларни рағбатлантириш, улар учун маъмурий тўсиқларни камайтириш бўйича деярли ҳеч қандай механизмлар қўлланилмаяпти.

Божхона органларининг самарасиз ва ортиқча назорат функциялари тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишига олиб келмоқда.

Божхона органлари ходимларини моддий жиҳатдан рағбатлантириш учун имкониятлардан етарли даражада фойдаланилмаслик коррупция ҳолатлари профилактикаси ва бутун тизимнинг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, божхона органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, бизнесни ривожлантириш йўлида бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг логистика учун қулай чегара ўтказиш пунктларида хўжалик субъектларини жалб этган ҳолда божхона терминалларини қуриш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Белгилансинки:

божхона терминалларидаги давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг асосий функциялари "ягона дарча" тамойили асосида божхона, банк, логистика, тезкор-лаборатория, фитосанитар, ветеринар, санитар-эпидемиологик, экологик, сертификатлаштириш ва бошқа хизматларни кўрсатиш ҳисобланади;

тадбиркорлик субъектлари божхона терминалларида кўрсатиладиган тижорат хизматларидан ихтиёрий равишда фойдаланадилар.


3. Хавфларни автоматлаштирилган бошқариш тизимига қуйидагиларни қўллаган ҳолда тўлиқ режимда жорий этилсин:


а) 2018 йил 1 декабрдан бошлаб:

"сариқ йўлак", бунда божхона декларацияси, ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш бўйича божхона назорати шакллари хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга ёки тасодифий танловда аниқланган товар ва транспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади;

"қизил йўлак", бунда божхона назорати шакллари хавф даражаси юқори кўрсаткичга эга ёки тасодифий танловда аниқланган товар ва транспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади;


б) 2019 йил 1 мартдан бошлаб:

"яшил йўлак", бунда хавф даражаси паст бўлган товар ва транспорт воситаларини чиқариб юбориш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда, божхона назорати шакллари уларга нисбатан амалга оширилмайди;

"кўк йўлак", бунда хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга ёки тасодифий танлов асосида аниқланган товарларга нисбатан божхона назорати шакллари улар чиқариб юборилгандан сўнг амалга оширилади.


4. Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича "йўл харитаси" 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Ариповга - "Йўл харитаси"да назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши устидан қатъий назоратни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимовга - "Йўл харитаси"да назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик юклансин.

5. 2019 йил 1 февралдан бошлаб:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган талабларга жавоб берадиган, ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳалол иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этишни назарда тутувчи халқаро стандартларга мувофиқ ваколатли иқтисодий операторлари институтининг жорий этилиши;

Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплексининг божхона постларида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона юк декларациясини тўлдириш бўйича бепул асосда хизмат кўрсатувчи шахсларнинг махсус гуруҳи - "фронт-офис" тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш бўйича дастлабки лойиҳа (кейинги ўринларда - дастлабки лойиҳа) амалга оширилиши белгилансин.

Дастлабки лойиҳанинг харажатлари, шу жумладан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида жалб қилинадиган шахсларга иш ҳақи тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси (кейинги ўринларда - Махсус жамғарма) маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши назарда тутилсин.

Дастлабки лойиҳа доирасида божхона юк декларациясини тўлдириш учун тақдим этилган маълумот ва ҳужжатлар ҳаққонийлиги учун жавобгарлик ташқи иқтисодий фаолият иштирокчисига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси 2019 йил 1 декабрга қадар дастлабки лойиҳа натижаларини Давлат божхона қўмитасининг бошқа ҳудудий бошқармалари фаолиятига жорий этиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходими ўрнатилган тартибда тасдиқланган товарларни кўздан кечириш ҳамда намуна ва (ёки) пробалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномага асосан хавфларни автоматлаштирилган бошқариш тизими буюрган божхона операцияларини бажаришга мажбур;

ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси томонидан товар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви учун сарфланадиган вақти божхона постлари ходимлари фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичи ҳисобланади. Шу билан бирга, божхона расмийлаштируви вақти тўғрисидаги статистик ахборот ҳар ойда барча божхона постлари кесимида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади;

"Сариқ" ва "қизил" йўлаклар мос равишда 70 ва 30 фоиз нисбатда товар ва транспорт воситаларининг хавф профиллари ёки тасодифий танлаш асосида қўлланилади. Шу билан бирга, "яшил" ва "кўк" йўлаклар амалга киритилган кундан бошлаб, мазкур хатбошида кўрсатилган фоиз нисбати Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан хавфларни автоматлаштирилган бошқариш тизимини қўллаш самарадорлиги мониторинги асосида белгиланади;

"кўк йўлак"га йўналтирилган товарларга нисбатан божхона назорати белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади;

олиб кириладиган товарларнинг божхона кўриги уч ой давомида божхона кўриги процедураси видеоёзуви сақланишини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари ва "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси уланишини таъминловчи видеокузатув тизими билан жиҳозланган жойлардагина амалга оширилади. Ўзига хос хусусиятларга эга, унинг ташқи ўлчамлари, физик кўрсаткичлари туфайли ёки кимёвий хоссаларига кўра ёхуд сақланишига доир алоҳида шартлар қўйилиши туфайли божхона омборига жойлаштирилиши мумкин бўлмаган товарлар, шунингдек товар етказиб бериладиган жойда божхона омбори мавжуд бўлмаган ҳолларда, божхона кўриги товарлар етказиб берилган жойда давлат божхона хизмати органлари томонидан кўчма видеоёзув ускуналари ёрдамида тасвирга олинган ҳолда амалга оширилади ва видеотасвирлар божхона постида кўрик ўтказилган кундан бошлаб уч ой давомида сақланиши таъминланади.

7. Барча товарларга нисбатан экспорт контрактларини Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида ҳисобга қўйиш борасидаги талаб бекор қилинсин.


8. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг лавозим маошини аниқлашда (шу жумладан, пенсияни ҳисоблашда) тариф

...
Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск